Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

"Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.08.2011 й. 240-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 августдаги

240-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар

учун интернат уйлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларини (кейинги ўринларда "Мурувват" болалар интернат уйлари деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди.

2. "Мурувват" болалар интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар (кейинги ўринларда васийликка олинувчилар деб аталади) учун давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.

3. "Мурувват" болалар интернат уйлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қилади.

4. "Мурувват" болалар интернат уйлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси томонидан, белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. "Мурувват" болалар интернат уйларини тугатишда васийликка олинганларни Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда бошқа "Мурувват" болалар интернат уйларига ўтказиш таъминланади.

"Мурувват" болалар интернат уйлари ҳузурида тасдиқланган койка фонди доирасидаги бўш ўринлар ҳисобига ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳлари ташкил этилиши мумкин.

"Мурувват" болалар интернат уйларида бўш ўринлар мавжудлиги тўғрисидаги ахборот "Мурувват" болалар интернат уйларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек уларнинг маъмурий биносида кўринарли жойлардаги стендларда ёки бошқа техник воситаларда эълон жойлаштириш йўли билан манфаатдор шахслар, шу жумладан ота-оналар, фарзандликка олувчи, ҳомий ёки васий эътиборига етказилади.

5. "Мурувват" болалар интернат уйлари уставлари Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан тасдиқланади.

6. "Мурувват" болалар интернат уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.

7. "Мурувват" болалар интернат уйларидаги ўринлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишиб, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, мажбурий риоя этган ҳолда, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланади.

8. "Мурувват" болалар интернат уйлари давлат муассасаси шаклидаги юридик шахслар ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, ғазначиликнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамига ва банкда валюта ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкларга эга бўлади.

"Мурувват" болалар интернат уйлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларида давлат рўйхатидан ўтказилади.



II. "МУРУВВАТ" БОЛАЛАР ИНТЕРНАТ

УЙЛАРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


9. Қуйидагилар "Мурувват" болалар интернат уйларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

васийликка олинганларни таъминлаш, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишларига кўмаклашадиган шароитлар яратиш;

васийликка олинганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш;

дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда уларни ҳар йили 2 марта диспансеризациядан ўтказиш, режали соғломлаштириш, муҳтож бўлинганда уларни ихтисослаштирилган стационарларда даволаш, васийликка олинганларни тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлар аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар) билан таъминлаш;

санитария-эпидемияга қарши ва маданий-маърифий, шунингдек васийликка олинганларни мунтазам меҳнат қилишга ўргатишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ўқув дастури доирасида уларни таълим ва меҳнат кўникмаларига ўқитиш;

оилаларда яшайдиган, руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногиронлиги бўлган болаларга кундузги парвариш қилиш гуруҳларида комплекс тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва улар учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш;

васийликка олинганларга ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, тарбия-таълим ишларининг замонавий шакллари ва методларини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш.



III. ВАСИЙЛИККА ОЛИНГАНЛАРНИ "МУРУВВАТ"

БОЛАЛАР ИНТЕРНАТ УЙЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


10. "Мурувват" болалар интернат уйларига ташҳислари қуйидагича бўлган васийликка олинадиганлар қабул қилинади:

мўътадил даражадаги ақлий заифлик;

оғир даражадаги ақлий заифлик;

чуқур даражадаги ақлий заифлик;

болаларни ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга қабул қилишга тўсқинлик қилувчи гемипарез, парапарез ва тетрапарез асоратлари бўлган мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар церебрал фалажлиги;

интеллектнинг қўпол бузилишига олиб келган болалар шизофренияси;

деменция.

Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

11. Қуйидагилар "Мурувват" болалар интернат уйларига юборишга қарши кўрсаткичлар ҳисобланади:

тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ ҳуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ ҳуружларига, эпилептик статусга, номозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;

беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва ҳулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;

улар билан касалланганда болани умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш мумкин бўлган ҳар қандай руҳий касалликлар.


12. Қуйидагилар "Мурувват" болалар интернат уйларига қабул қилишга қарши умумий кўрсаткичлар ҳисобланади:

жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;

юқумли тери ва соч касалликлари;

ўткир юқумли касалликлар;

салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;

таносил касалликлари.

"Мурувват" болалар интернат уйларига қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади.


13. "Мурувват" болалар интернат уйларига юбориш, шунингдек, биттасидан иккинчисига ўтказиш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари бошлиғининг белгиланган тартибда қабул қилинган буйруғи асосида амалга оширилади.

"Мурувват" болалар интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига юкланади;

Кундузги парваришлаш гуруҳига ногиронлиги бўлган болаларни қабул қилиш ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий аризаси бўйича "Мурувват" болалар интернат уйи директорининг буйруғи асосида амалга оширилади.

14. "Мурувват" болалар интернат уйларига расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васийлик ва ҳомийлик бўйича ваколатли давлат органи томонидан тайинланган васий ёки ҳомийнинг васийликка олинаётганни "Мурувват" болалар интернат уйига расмийлаштириш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси, кундузги парваришлаш гуруҳига эга - "Мурувват" болалар интернат уйи директори номига аризаси;

"Мурувват" болалар интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси (16 ёшдан катта шахслар учун - паспортининг нусхаси);

васийликка олинаётганни "Мурувват" болалар интернат уйига расмийлаштириш тўғрисида ариза бераётган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий паспортининг нусхаси;

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар.

14-1. Ногиронлиги бўлган болаларни ногирон болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилишда ота-оналар (васийлар ёки ҳомийлар, фарзандликка олувчилар) ва "Мурувват" болалар интернат уйи директори ўртасида беғараз шартнома тузилади, унда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилади.

Шартномада қуйидагилар белгиланади:

кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар рўйхати;

"Мурувват" болалар интернат уйлари мутахассислари томонидан кундузги парваришлаш гуруҳи негизида ўтказиладиган тадбирлар;

ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васийлар ёки ҳомийлар томонидан уй шароитларида ўтказиладиган тадбирлар.

15. "Мурувват" болалар интернат уйларига юборилаётган етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар учун ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилади:

туман (шаҳар) ҳокимининг ҳомийликни белгилаш тўғрисидаги қарори нусхаси;

ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар тўғрисидаги маълумотлар (ота-онаси паспортларининг ёки уларнинг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар нусхаси, суднинг ҳукмлари ёки қарорлари, ота-онасининг узоқ давом этган касаллиги тўғрисидаги маълумотнома ва ота-онасининг йўқлигини ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялашга иложи йўқлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;

яқин қариндошларининг мавжудлиги, агар улар бўлса - уларнинг яшаш жойлари тўғрисидаги маълумотнома;

васийликка олинганнинг ота-онасидан кейин қолган мол-мулкининг (агар бор бўлса) рўйхати, рўйхатда унинг қаердалиги, уни сақлаш учун кўрилган чора-тадбирлар ва унинг сақланиши учун жавоб берадиган шахслар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;

васийликка олинганга биркитилган уй-жой майдони тўғрисидаги ҳужжатлар (ордер, уй дафтари, уй-жой режаси нусхаси, туман (шаҳар) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг уй-жой эгаси ва унинг хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси;

суднинг васийликка олинган фойдасига алиментлар ундириш тўғрисидаги қарори нусхаси, агар бор бўлса - омонат дафтарчаси.


16. "Мурувват" болалар интернат уйларининг васийликка олинганлари, жинси, жисмоний ҳолати, ақлий заифлик даражаси, шунингдек ёши ҳисобга олинган ҳолда, қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

ётадиганлар гуруҳлари (ёши ва жинсидан қатъи назар, ҳаракатланиш функцияси кучли бузилган, ўзгалар парваришига муҳтож болалар);

эмакловчилар гуруҳлари (ёши ва жинсидан қатъи назар, ҳаракатланиш функцияси чекланган, ўзгалар парваришига муҳтож болалар);

аралаш гуруҳлар - 10 ёшгача бўлган болалар;

10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ва 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар учун алоҳида-алоҳида гуруҳлар.

Гуруҳлардагилар сони - 5-6 нафардан бўлиши керак.

17. Бундан ташқари, "Мурувват" болалар интернат уйларидаги барча васийликка олинганлар, меҳнат кўникмаларини эгаллаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг интеллектуал ривожланишига мувофиқ равишда тарбиялаш гуруҳларига бўлинади.

Меҳнатга ўргатиладиган болалар гуруҳига қуйидагилар киради:

меҳнатга ўргатишга тайёрлаш гуруҳи;

меҳнатга ўргатиш гуруҳи.

Меҳнатга ўргатиш гуруҳларидагилар сони - 5-6 кишидан бўлиши керак.


18. Якка тартибдаги дастур бўйича гуруҳлардаги васийликка олинганларни ҳар бир боланинг имконияти ва эҳтиёжларига қараб белгилаш фақат халқ таълими органлари ҳузуридаги тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосаси асосида амалга оширилади.



IV. "МУРУВВАТ" БОЛАЛАР ИНТЕРНАТ

УЙЛАРИДА ВАСИЙЛИККА ОЛИНГАНЛАР


19. "Мурувват" болалар интернат уйларида васийликка олинганларни тиббий-ижтимоий таъминлаш, тарбиялаш, ўқитиш, меҳнат кўникмаларига ўргатиш тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.

Кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилинган ногиронлиги бўлган болалар тўлиқ давлат таъминотида бўлмайди, шу сабабли уларга тайинланган пенсия ва нафақалар тўлиқ ҳажмда тўланади.

20. "Мурувват" болалар интернат уйларидаги васийликка олинганлар белгиланган тартибда қуйидагилар билан таъминланади:

инсон шаънини ва қадр-қимматини камситмайдиган инсоний муносабатда бўлиш;

узоқ қариндошлар, танишлар ва дўстлари билан телефон орқали сўзлашувлар йўли билан алоқа боғлаш, бошқа алоқа воситалари ва учрашувлар орқали мулоқотда бўлиш, жўнатмалар, бандероллар, буюмлар, хат ва телеграммаларни олиш ва жўнатиш;

бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа буюмлар ва тасдиқланган нормалар бўйича юмшоқ анжомлар билан таъминланиш.

Эҳтиёж бўлганда, васийликка олинганлар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминланадилар.


20-1. Ногиронлиги бўлган болаларни кундузи парваришлаш ҳафтасига беш марта (душанба-жума кунлари) соат 9 дан 17 гача амалга оширилади.

Васийликка олинганларнинг кундузги парваришлаш гуруҳида бўлиши ички тартиб-қоидалар билан тартибга солинади ва "Мурувват" болалар интернат уйи директори томонидан тасдиқланади.

21. Ота-оналар, васийлар ёки ҳомийлар соғлиқни сақлаш органлари мансабдор шахсларининг, "Мурувват" болалар интернат уйлари раҳбарлари ва ходимларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят билдириш ҳуқуқига эга.

22. Тарбияланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш "Мурувват" болалар интернат уйларининг штатдаги тиббий ходимлари томонидан, зарур ҳолларда эса - тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан таъминланади.

Васийликка олинганнинг соғлиғи ёмонлашганда ёки у вафот этганда, маъмурият бу ҳақда унинг ота-онасини ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларни, васийларини, қариндошларини, улар бўлмаганда эса - васийликка олинганнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини зудлик билан хабардор қилади.

Ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар вафот этган тақдирда, васийликка олинганлар физиологик имкониятларига ва соғлиғининг ҳолатига мувофиқ, уларни дафн этишда қатнашиш, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар оғир касалланганда эса - уларни бориб кўриш ҳуқуқига эга. Йўл харажатлари "Мурувват" болалар интернат уйлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


23. Вафот этган васийликка олинганни дафн этиш билан боғлиқ харажатлар "Мурувват" болалар интернат уйларининг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг, қариндошларининг хайрия эҳсонлари ҳисобига амалга оширилади.


24. Васийликка олинганнинг "Мурувват" болалар интернат уйи ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат директорнинг рухсати билан, ходимларнинг ёки ота-онанинг ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ҳамроҳлигида амалга оширилади.

Васийликка олинган ўзбошимчалик билан "Мурувват" болалар интернат уйлари ташқарисига чиққан тақдирда, маъмурият зудлик билан бу ҳақда унинг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга, васийликка олинганнинг яшаш ва борадиган жойидаги ички ишлар органларига, соғлиқни сақлаш органларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига хабар қилади ҳамда биргаликда уни топиш ва қайтариб олиб келиш чора-тадбирларини кўради.

25. Васийликка олинганларнинг "Мурувват" болалар интернат уйларидан вақтинчалик кетишига, врачнинг кетиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосасини ҳисобга олган ҳолда, кўпи билан 1 ой муддатга рухсат берилиши мумкин. Бунинг учун директорнинг розилиги билан, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, қариндошлари ёхуд бошқа шахсларнинг ёзма мажбурияти мавжуд бўлиши керак.


26. Васийликка олинганларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ҳамда юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Кундузги парваришлаш гуруҳидаги ногиронлиги бўлган болалар "Мурувват" болалар интернат уйлари учун овқатланиш нормаларига мувофиқ уч марта овқатлантириш билан таъминланадилар.

27. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар васийликка олинганлар билан бирор-бир чеклашларсиз кўришиб туриш, "Мурувват" болалар интернат уйларининг тиббий-ижтимоий фаолияти, фарзандларининг тиббий-ижтимоий реабилитациясининг бориши билан танишиш ҳуқуқига эга.


28. Тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари ҳар чоракда "Мурувват" болалар интернат уйларининг васийликка олинганлари ва кундузги парваришлаш гуруҳидаги ногиронлиги бўлган болалари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларига мувофиқ Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига тақдим этадилар.

29. Васийликка олинган 18 ёшга тўлганда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда "Мурувват" интернат уйига ўтказилади.

Меҳнат кўникмалари олишган васийликка олинганлар тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг ногиронликнинг III гуруҳини белгилаш тўғрисидаги хулосаси асосида (меҳнат тавсиялари мавжуд бўлган тақдирда) ота-онаси (васийлари) ҳузурида доимий яшаш учун рўйхатдан чиқарилади, етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жойлар билан таъминланадилар.


30. "Мурувват" болалар интернат уйларидан чиқаришда васийликка олинганларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

"Мурувват" болалар интернат уйида бўлганлик тўғрисидаги маълумотнома;

соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);

боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки ногиронлиги бўлган болага (болалар уйларида тарбияланаётган болалардан ташқари) ижтимоий нафақа тўлаш тўғрисидаги гувоҳнома - мавжуд бўлганда;

халқ таълими органлари ҳузуридаги тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосаси;

ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури.

Маълумотномаларни бериш тартиби ва шакллари Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланади.

"Мурувват" болалар интернат уйларининг васийликка олинганларини рўйхатдан чиқаришда (мавжуд бўлса) унинг мол-мулкка, пул маблағларига (илгари у ёки унинг ота-онаси эгаллаган) уй-жой майдонига ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчаси ҳамда бошқа ҳужжатлар ҳам берилади.

Бундан ташқари, васийликка олинганларга 2 комплект ички кийимлар, кийим-бош ва пойабзал берилади.


31. "Мурувват" болалар интернат уйи директори васийликка олинганларни "Мурувват" болалар интернат уйларига қабул қилиш ва улардан чиқариш учун ушбу Низом ва "Мурувват" болалар интернат уйи устави талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.



V. "МУРУВВАТ" БОЛАЛАР ИНТЕРНАТ УЙЛАРИДА

ТАРБИЯ-ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


32. Васийликка олинганларни таъминлаш, тарбиялаш ва ўқитиш тартиби уларнинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, руҳий ва жисмоний ҳолатини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Маиший шарт-шароитлар реабилитация жараёнига кўмаклашиши, васийликка олингандаги эмоционал зўриқишни йўқотиш учун шароитлар яратиши керак.


33. Васийликка олинганларни ўқитишнинг махсус дастури бўйича ҳаётий кўникмаларга ўргатиш "Мурувват" болалар интернат уйи тарбиячилари томонидан, зарурат бўлганда эса, ихтисослаштирилган таълим муассасалари, шунингдек соғлиқни сақлаш, маданият, спорт муассасалари ва бошқа ташкилотлар педагогларини жалб этган ҳолда амалга оширилади.


34. Таълимнинг ҳар бир босқичида ўқитиш ёши ва давомийлиги тиббий-психологик-педагогик комиссия томонидан белгиланади. Ҳар бир босқичдаги ўқитишнинг давомийлиги тўғрисидаги қарор "Мурувват" болалар интернат уйларининг тиббий-психологик-педагогик комиссияси томонидан қабул қилинади.


35. Васийликка олинганларнинг тарбия-таълим жараёни якка тартибдаги махсус дастурлар бўйича, уларнинг ривожланишидаги нуқсонларга мувофиқ равишда ташкил этилади.


36. Тиббий-педагогик асослаш билан таъминланган кун тартиб-қоидалари таълим, меҳнат, ҳордиқ ва турли тадбирларни уйғунлаштирган ҳолда амалга оширилади, ногиронлиги бўлган болалар ҳаёт фаолиятини чеклаш даражасини ҳисобга олган ҳолда тузилади.

Васийликка олинганларнинг меҳнат тарбияси ўқитишни меҳнат кўникмаларига эга бўлиш билан уйғунлаштириш асосида ушбу "Мурувват" болалар интернат уйининг тиббий-реабилитация комиссияси томонидан тузилган ногиронлиги бўлган болани ривожлантириш ва реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурига мувофиқ, тиббий кўрсаткичлар ва педагогик тавсияларни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилади.


VI. ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ВА ПЕДАГОГИК

КУЗАТУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


37. Васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик ёрдамни амалга ошириш мақсадида "Мурувват" болалар интернат уйларида тиббий-психологик-педагогик комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади. Комиссия "Мурувват" болалар интернат уйининг мутахассис ходимларидан иборат бўлади. Комиссия таркиби "Мурувват" болалар интернат уйи директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибига комиссияни бошқарадиган "Мурувват" болалар интернат уйининг директори, "Мурувват" болалар интернат уйи директорининг тиббий бўлим бўйича ва ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосарлари, врач-психиатр, врач-педиатр киради.


38. Комиссия:

васийликка олинганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;

ташхис, психологик-профилактик, коррекция, маслаҳат ва реабилитация ишларини амалга оширади;

"Мурувват" болалар интернат уйининг тарбиячилари, педагоглари, маъмурияти ва бошқа ходимлари билан психологик-профилактика, маслаҳат, таълим (семинарлар, тренинглар) ишларини олиб боради;

васийликка олинганларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар билан маслаҳат ва реабилитация ишларини бажаради.


39. Комиссия аъзолари:

васийликка олинганларнинг "Мурувват" болалар интернат уйидаги ҳаётга мослашиш учун зарур бўладиган имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш;

васийликка олинганларни ривожлантиришнинг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик муаммолари ташхиси;

васийликка олинганларни ривожлантириш ва реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини амалга ошириш йўналишлари бўйича иш олиб борадилар.



VII. "МУРУВВАТ" БОЛАЛАР ИНТЕРНАТ

УЙЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


40. "Мурувват" болалар интернат уйларига ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


41. Тиббий хизмат кўрсатиш "Мурувват" болалар интернат уйларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади, улар (маъмурият билан бир қаторда) васийликка олинганларнинг соғлиғи, жисмоний ривожланиши, овқатланиш режими ва сифати, даволаш-профилактика тадбирларининг ўтказилиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши учун жавоб берадилар. "Мурувват" болалар интернат уйларида даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-профилактика тадбирларини таҳлил қилиш тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан амалга оширилади.

42. "Мурувват" болалар интернат уйларида психологик таъминот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

43. "Мурувват" болалар интернат уйларининг маъмурияти "Мурувват" болалар интернат уйлари мутахассис ходимларининг касбий маҳорати доимий такомиллаштириб борилиши учун жавоб беради.


44. "Мурувват" болалар интернат уйларининг ходимлари қуйидагиларга мажбур:

ушбу Низом нормаларига ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига, касбий ахлоқ-одобга қатъий амал қилиш;

васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг, ижтимоий-психологик ва тиббий кузатиб боришнинг юқори самарадорлигини таъминлаш;

ўз касб малакасини мунтазам ошириб бориш.


45. "Мурувват" болалар интернат уйларининг ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"Мурувват" интернат уйларини бошқаришда ушбу Низомда белгиланган тартибда қатнашиш;

касб шаънини ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларга эга бўлиш.


46. "Мурувват" болалар интернат уйлари ходимлари ва раҳбарларининг лавозим ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари, ушбу Низом, шунингдек "Мурувват" болалар интернат уйи устави билан белгиланади.



VIII. "МУРУВВАТ" БОЛАЛАР ИНТЕРНАТ

УЙЛАРИНИ БОШҚАРИШ


47. "Мурувват" болалар интернат уйларини бошқариш демократия, ошкоралик тамойиллари бўйича ва "Мурувват" болалар интернат уйи жамоасининг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга оширилади.


48. "Мурувват" болалар интернат уйларида васийликка олинганларни таъминлашнинг махсус шарт-шароитлари таъминланади, улар қуйидагиларни назарда тутади:

ҳудудни ҳимоя қилиш;

васийликка олинганларни ҳам бир-бирларининг, ҳам атрофдагиларнинг салбий таъсиридан юқори даражада ҳимоя қилиш;

унинг ҳудудидан ташқарига эркин чиқишни чеклаш;

васийликка олинганларни, шу жумладан ухлаш учун ажратилган вақтда ҳам - бутун сутка давомида назорат қилиш.


49. "Мурувват" болалар интернат уйига бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан амалга оширилади.

50. "Мурувват" болалар интернат уйи директори бу ердаги тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг аҳволи учун тўлиқ жавоб беради.


51. "Мурувват" болалар интернат уйи директори:

"Мурувват" болалар интернат уйи номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ифодалайди;

"Мурувват" болалар интернат уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

қонун ҳужжатларида ва "Мурувват" болалар интернат уйи уставида белгиланган тартибда "Мурувват" болалар интернат уйи мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;

ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида "Мурувват" болалар интернат уйининг барча ходимлари ва васийликка олинганлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

тегишли органларга кўриб чиқиш учун "Мурувват" болалар интернат уйининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни, тарбия ва таълим ишларини такомиллаштириш, малакали кадрлар билан таъминлаш ва "Мурувват" болалар интернат уйи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифлар киритади ҳамда ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;

тегишли буйруқ чиқариш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар йўли билан рағбатлантириш ва интизомий танбеҳ бериш чораларини амалга оширади.



IX. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


52. "Мурувват" болалар интернат уйларининг хоналари техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.

53. "Мурувват" болалар интернат уйлари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


54. "Мурувват" болалар интернат уйлари белгиланган тартибда тегишли молия органларида тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.


55. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда "Мурувват" болалар интернат уйларига ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади.

56. Штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.

57. "Мурувват" болалар интернат уйлари қонун ҳужжатларида белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.


58. "Мурувват" болалар интернат уйларининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш белгиланган тартибда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 348-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 8-сон, 71-модда































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск