Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Эҳтиёжманд оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.2012 й. 165-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 7 июндаги

165-сон қарорига

1-ИЛОВА



Эҳтиёжманд оилаларга нафақалар ва моддий

ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад

миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ва ҳар ойда тўланадиган вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақаларни (кейинги ўринларда болали оилаларга нафақалар деб аталади), бола 2 ёшга тўлгунгача парвариш қилиш учун нафақаларни (кейинги ўринларда оналарга нафақалар деб аталади), шунингдек кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни (кейинги ўринларда моддий ёрдам деб аталади) олиш ҳуқуқини берадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.


2. Болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади ва тўланади.


3. Ўртача ойлик жами даромад миқдори болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ёки моддий ёрдам учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ойда қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад оиланинг ҳар бир аъзосининг болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисоблаб чиқилган ўртача ойлик даромади суммасини оиланинг жами даромадини ҳисоблаб чиқиш учун қабул қилинган оиланинг аъзолари сонига бўлган ҳолда аниқланади.



II. ЎРТАЧА ОЙЛИК ЖАМИ ДАРОМАД МИҚДОРИНИ

ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШДА ҲИСОБГА ОЛИНАДИГАН

ОИЛА ТАРКИБИ


4. Болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар олиш учун оила таркибига:

отаси, онаси ёки болаларнинг никоҳдаги ҳар икки ота-онаси (фарзандликка олувчилар);

ота-онаси билан биргаликда яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар, шунингдек ота-онаси билан биргаликда яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 16 ёшдан катта ёшдаги болалар (шу жумладан фарзандликка олинган болалар);

болаларнинг улар билан биргаликда яшайдиган боболари ва бувилари;

болаларнинг ота-оналари билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар киритилади.

Биргаликда яшайдиган оила аъзолари таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан белгиланади.

Агар бир уй хўжалигида (бир почта манзили бўйича) икки ва ундан ортиқ болали оилалар яшаган тақдирда, болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун бир оила таркибига болаларнинг ота-оналари, шунингдек уларнинг боболари ва бувилари ҳамда болаларнинг ота-оналари билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар, агар улар нафақа тайинлашда бошқа болали оилада ҳисобга олинмаган бўлса, қабул қилинади.


5. Моддий ёрдам олиш учун оила таркибига оиланинг биргаликда яшайдиган барча аъзолари киритилади.

Биргаликда яшайдиган оила аъзолари таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан белгиланади.


6. Болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оила таркибига қуйидагилар киритилмайди:

нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилган ота-оналарнинг ака-укалари ва опа-сингиллари, агар уларнинг ўз оилалари бўлса;

ота-оналари уларга нисбатан ота-она ҳуқуқларидан маҳрум этилган болалар;

уларнинг таъминоти учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ пул маблағлари тўланадиган васийлик (ҳомийлик)даги болалар ва тўлиқ давлат таъминотидаги болалар;

чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ёхуд ҳарбий таълим муассасасида ўқиётган ота-она (фарзандликка олувчи);

суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш жойларида эканлиги муносабати билан оилада ҳозир бўлмаган ота-она (фарзандликка олувчи).



III. ЎРТАЧА ОЙЛИК ЖАМИ ДАРОМАД МИҚДОРИНИ

ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШДА ҲИСОБГА ОЛИНАДИГАН

ОИЛА ДАРОМАДЛАРИ ТУРЛАРИ


7. Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:

меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;

мол-мулкдан олинган даромадлар;

хусусий тадбиркорнинг даромади;

чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.


8. Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (солиқ ҳақидаги қонунларда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунга қадар).


9. Хорижий валютада олинадиган оила даромади Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза берилган кунда белгиланган курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасига қайта ҳисоблаб чиқилади.



IV. ДАРОМАД МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ


10. Оиланинг ўртача ойлик жами даромади ушбу Низомнинг 20-бандига мувофиқ фуқаролар томонидан тақдим этиладиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар асосида аниқланади.


11. Агар фуқаролар томонидан тақдим этилган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотларда ушбу Низомнинг 12-18-бандларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган норматив даромаддан паст даромад суммаси кўрсатилган бўлса, у ҳолда оиланинг ўртача ойлик жами даромадини ҳисоблаб чиқиш учун норматив даромад миқдори қабул қилинади.


12. Хусусий тадбиркор норматив даромадининг ҳар ойлик миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Од= БССх2, бунда:


Од - хусусий тадбиркорнинг ойлик норматив даромади;

БСС - қонун ҳужжатларида белгиланган фаолият тури бўйича юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан (хусусий тадбиркорлардан) олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкаси.


13. Юридик шахс ташкил этмаган шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалиги бошлиғи норматив даромадининг ҳар ойлик миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Од = Ем/10 х Нод, бунда:


Од - юридик шахс ташкил этмаган шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалиги бошлиғининг ойлик норматив даромади;

Ем - шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаси майдони (сотихлар бўйича белгиланади);

Нод - ер майдонинг ҳар 10 сотихидан олинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги норматив ойлик даромад.

Ер участкаси объектив шароитлар (сув билан таъминланмаганлик, тупроқнинг шўрланганлиги ва бошқалар) бўйича норматив ойлик даромадни юқорида кўрсатилган миқдорда олиш имконини бермаган ёки умуман даромад олиш имконини бермайдиган айрим ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив ойлик даромадни пасайтириш томонга тузатиш киритишлари мумкин.


14. Уй хўжалигида оиланинг қорамолдан олинадиган норматив даромадининг ҳар ойлик миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Од = (Қбс-1) х ЭКИҲ/2, бунда:


Од - уй хўжалигида оиланинг қорамолдан олинадиган норматив даромаднинг ҳар ойлик миқдори;

Қбс - уй хўжалигидаги қорамоллар бош сони, ёш моллар чиқариб ташланган ҳолда;

ЭКИҲ - қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори.

Юридик шахс ташкил этмаган шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол мавжуд бўлган тақдирда оила норматив даромадининг ҳар ойлик миқдори юридик шахс ташкил этмаган шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигидан олинган норматив даромад ҳар ойлик миқдорининг ва уй хўжалигидаги қорамолдан оиланинг норматив даромади ҳар ойлик миқдорининг жами сифатида белгиланади.


15. Кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган норматив даромаднинг ҳар ойлик миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жойни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўлови ставкаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


16. Автомототранспорт воситаларини ижарага беришдан олинган норматив даромаднинг ҳар ойлик миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари миқдорида белгиланади.


17. Чет элдан ойлик пул тушумларининг норматив суммаси чет элда меҳнат ёки тадбирокорлик фаолиятини амалга оширувчи оила аъзолари сонини энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 бараварига кўпайтириш йўли билан аниқланади.


18. Оиланинг охирги уч ой мобайнида ишламаётган меҳнатга лаёқатли аъзолари (16 ёшгача бўлган болаларни тарбиялаш, ўқиш, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган шахсларга қараш билан банд бўлмаганлар) учун, меҳнат бўйича органларда нафақалар олувчилар бундан мустасно, норматив даромаднинг ҳар ойлик миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Од =Иоас ЭКИҲх2,5, бунда:


Од - оиланинг охирги уч ой мобайнида ишламайдиган меҳнатга лаёқатли аъзоларининг ҳар ойлик норматив даромади;

Иоас - оиланинг охирги уч ой мобайнида ишламайдиган меҳнатга лаёқатли аъзолари сони;

ЭКИҲ - қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори.


19. Хусусий корхона мулкдори ва фермер ҳўжалиги бошлиғининг ўртача ойлик жами даромади тегишли хусусий корхона ва фермер хўжалигининг олдинги йилда олинган, уларнинг тасарруфида қолган (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейинги фойда суммаси) даромадини 12 га бўлиш йўли билан аниқланади.



V. ДАРОМАДЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


20. Болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза берадиган шахс ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича, ариза берилган ойдан олдинги охирги уч ой учун оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни (кейинги ўринларда маълумотлар деб аталади) тўлдиради.

Маълумотларга қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади:

тузилган меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик ҳуқуқи характеридаги шартномалар бўйича ишларни бажарувчи шахслар учун (солиқ тўловчининг индивидуал рақами нусхаси илова қилинган ҳолда) - иш жойидан маълумотнома;

дивидендлар тарзида даромад олувчи шахслар учун - дивидендлар тарзидаги даромадлар суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси тўғрисида дивидендлар тўлаган юридик шахс томонидан берилган маълумотнома;

охирги уч ойда якка тартибдаги жамғариладиган пенсия ҳисоб рақамига мажбурий бадаллар тушуми тўғрисида Давлат-тижорат Халқ банки филиали томонидан берилган маълумотнома;

хусусий табиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ёки деҳқон хўжалиги бошлиғи ҳисобланадиган шахслар учун - юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркор ва деҳқон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома нусхаси;

мол-мулкни (кўчмас мулкни ва автомототранспорт воситасини) ижарага берганлик тўғрисидаги шартнома нусхаси;

туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида ишсизлар сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар учун - Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказидан маълумотнома;

пенсионерлар учун - Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимидан маълумотнома;

стипендия олувчи талабалар учун - таълим муассасасидан маълумотнома.

Зарурият бўлганда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берган шахсдан бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни, шу жумладан:

давлат солиқ хизмати органларидан - хусусий корхона мулкдори ва фермер хўжалиги бошлиғининг тасарруфида қоладиган даромадлар тўғрисидаги ҳужжатни;

жазони ижро этиш муассасаларидан - оиланинг озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган аъзоларига оид ҳужжатни;

мудофаа ишлари органларидан - оиланинг ҳарбий хизматни ўтаётган аъзосига оид ҳужжатни талаб қилиши мумкин.

Бунда кўрсатилган маълумотнома ва маълумотлар мурожаат қилинган кундан бошлаб икки кун мобайнида бепул тақдим этилиши керак.


21. Ариза бераётган шахслар томонидан ўз оиласи аъзоларининг даромадлари тўғрисида ишончсиз маълумотларни қасддан тақдим этиш ёки уларнинг бузилиши, бунинг оқибатида нафақалар ва моддий ёрдамнинг асоссиз тайинланиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка, шунингдек ноқонуний олинган пул маблағлари қайтарилишига олиб келади.



VI. ОИЛАНИНГ ЎРТАЧА ОЙЛИК ЖАМИ ДАРОМАДИ

МИҚДОРИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ


22. Оиланинг ўртача ойлик жами даромадини ҳисоблаб чиқиш ариза берувчи томонидан нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда тақдим этилган маълумотлар асосида, болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ва моддий ёрдам тўлайдиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан, тегишли фуқаролар йиғини ҳудудига биркитилган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходими иштирокида амалга оширилади.


23. Оиланинг даромади ва унинг таркиби ўзгарган тақдирда ариза берувчи шахс бир ойдан кеч бўлмаган муддатда бу ҳақда нафақа ёки моддий ёрдам тўлайдиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.



VII. ОИЛА АЪЗОЛАРИНИНГ ДАРОМАДЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТЕКШИРИШ


24. Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги маълумотлар тақдим этилган кундан бошлаб уч кун муддатда нафақа (моддий ёрдам) тайинлаш бўйича махсус комиссия аъзоси ва тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига биркитилган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходими томонидан текширилади.


25. Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш маълумотларнинг тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш, шунингдек, зарурият бўлганда, маълумотларни берган шахсдан ва унинг оила аъзоларидан сўраб-суриштириш йўли билан амалга оширилади.


26. Зарурият бўлганда, (нафақа тайинлаш учун барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб уч кундан кечикмай) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи тақдим этилган маълумотларни уларни текшириш учун маҳаллий давлат солиқ хизмати органига:

хусусий тадбиркорларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган солиқ ставкасини тасдиқлаш;

дивидендлар тарзида олинган даромадлар суммасини текшириш учун сўровнома юбориши мумкин.

Давлат солиқ хизмати органлари сўровнома тушган кундан бошлаб ўн иш кунидан кечикмай тегишли маълумотларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тақдим этишлари керак.






Низомга

ИЛОВА



0

1


варақ








га берилади.


















(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи номи)

Нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун

оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

1.

Маълумот берувчи шахснинг Ф.И.О.






















































2.

Паспорти:

Серияси


N





Паспорт берилган сана

































йил


кун


ой

3.

Уй манзили
























4.

Менинг оилам аъзолари таркиби

2

0







дан



2

0




гача

ва даромадлари тўғрисида қуйидаги

йил





ой





йил




ой





маълумотларни хабар қиламан:




























I.

Оила таркиби


































(барча оила аъзолари, жумладан маълумот берувчи шахс ҳам кўрсатилади)  

      

Т/р

Фамилияси, исми


Туғилган йили


Иш, ўқиш жойи, пенсионер,

мактабгача ёшда, ишсиз ва бошқалар


1.


2.


3.


4.


5.


6.


7.


8.


9.


10.


11.


12.


     









































II.

Оила аъзоларининг охирги уч ойдаги даромадлари:


























































1.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ( ҳар бир даромад олувчи бўйича тўлдирилади)





(агар оила аъзоси турли манбалардан даромад олса, ҳар бир даромад манбаи алоҳида кўрсатилсин)


сўм

Т/р

Даромад олувчининг фамилияси ва исми


биринчи ой

учун


иккинчи ой

учун


учинчи ой

учун


Уч ой учун

ҳаммаси










         

2.

Мол-мулк даромадлари, шу жумладан ижара, тадбиркорлик фаолияти, деҳқон ва шахсий

ёрдамчи хўжаликдан олинган даромадлар, хусусий корхона ва фермер хўжалиги бошлиғи


тасарруфида қоладиган даромад, якка тадбиркорнинг даромади, хориждан тушган пул

маблағлари ва бошқалар


       

сўм

Т/р

Даромаднинг номи


Олувчининг фамилияси, исми


биринчи ой

учун


иккинчи ой

учун


учинчи ой

учун


Уч ой учун

ҳаммаси


       









































3.

Оила аъзолари томонидан олинган пенсиялар, стипендиялар, ижтимоий нафақалар, алиментлар





   

сўм

Т/р

Даромад олувчининг фамилияси, исми


биринчи ой

учун


иккинчи ой

учун


учинчи ой

учун


Уч ой учун

ҳаммаси






       









































0

2


варақ








































































4.

Бошқа доимий даромадлар (чорвачилик маҳсулотларини сотишдан, грантлар бўйича суммалар, яратилган асарлар учун даромадлар, иш берувчидан олинган моддий ёрдам, ишламаётган пенсионерларга тўловлар ва шу кабилар)


            

сўм

Т/р

Даромаднинг номи


биринчи ой

учун


иккинчи ой

учун


учинчи ой

учун


Уч ой учун

ҳаммаси


          















































































III.

Қўшимча равишда қуйидаги маълумотларни билдираман:























































1.

Юридик шахс ташкил этмасдан деҳқон ва шахсий ёрдамчи


сотих










хўжаликни юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони





















































2.

Қорамоллар бош сони (ёш чорва молларидан ташқари)



бош
















































3.

Хорижда меҳнат ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга



киши










ошираётган оила аъзолари сони





















































4.

Охирги уч ой давомида ишламаётган меҳнатга қобилиятли оила












аъзолари сони (16 ёшгача болаларнинг тарбияси, ўқиш, ўзгаларнинг




киши










парваришига муҳтож бўлган шахсларга қараш билан банд бўлмаганлар)




















































5.

Тадбиркорлик фаолияти билан банд бўлган оила аъзолари сони


киши
















































6.

Ижарага бериладиган кўчмас мулк объектлари номи:

































































Мен, ____________________________________, нотўғри маълумотлар берганлик учун жавоб

бериш тўғрисида огоҳлантирилдим ва мен берган маълумотларнинг давлат солиқ

инспекцияси томонидан текширилишига розиман.
















































Берилган маълумотларни тасдиқлаш учун илова























қилинади (тасдиқловчи ҳужжатлар номи):

1.

















2.

















3.

















4.

















5.

















6.

















7.








































      

Маълумот берган шахснинг имзоси















































Сана






























йил

кун


ой



           

Маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини текширдим:



Давлат солиқ инспекцияси ходими томонидан

тўлдирилади (зарур ҳолларда)



Махсус комиссия аъзоси:











ДСИ номи


Ф.И.О.





Ф.И.О.


Имзо


































Сана

















Текшириш учун асос ______________________________






















Фуқаролар йиғини мурожаатининг тартиб рақами ва санаси

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходими:



















Ф.И.О.


Текшириш натижаси

_________________________________


































Имзо

















Сана








Сана

















Имзо





















                     

                      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 23-24-сон, 259-модда


















Время: 0.0293
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск