язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК)/ Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида фуқароларни тиббий текширишдан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.08.2008 й. 175-сон қарорига 3-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 8 августдаги

175-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида

фуқароларни тиббий текширишдан ўтказиш

ва ногиронликни белгилаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади)да фуқароларни тиббий текширишдан ўтказиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

ҳаёт фаолияти, меҳнатга лаёқати чекланганлиги ҳолатини, ногиронлик гуруҳи, сабаблари, бошланиш вақти ва муддатларини аниқлаш;

меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган ёки соғлиғи бошқача шикастланган ишловчиларнинг меҳнатга лаёқати йўқолганлиги даражасини ва уларнинг ёрдамнинг қўшимча турларига муҳтожлигини аниқлаш;

ногиронларнинг соғлиғининг ҳолати ва меҳнат лаёқатини ҳисобга олган ҳолда уларни тиббий ва ижтимоий-меҳнат жиҳатидан реабилитация қилиш чораларини белгилаш;

ногиронларни ишга жойлаштириш юзасидан тавсиялар бериш.


2. Тиббий-меҳнат экспертизаси масалалари бўйича фуқароларни тиббий текширишдан ўтказиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

яшаш жойи бўйича туман, туманлараро, шаҳар ТМЭК томонидан;

фуқаро ушбу ТМЭК ихтисоси бўйича алоҳида касалликларга чалинганда - даволаш-профилактика муассасаси (кейинги ўринларда ДПМ деб юритилади)га биркитилган жойдаги ихтисослаштирилган ТМЭК томонидан;

бош ТМЭКлар томонидан - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати врачлари, ТМЭК тиббиёт ходимлари, ходимлари ва уларнинг яқин қариндошларини тиббий текширишдан ўтказиш; жиноят содир этганликда гумон қилинаётган, айбланаётган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судланган, ҳукм қилинган шахсларни, шунингдек фуқаролар туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган ТМЭКнинг хулосаларидан норози бўлган ҳолларда.

3. Фуқароларни тиббий текширишдан ўтказиш тиббиёт одоб-ахлоқига ва деонтологияга асосланади.


4. Фуқароларни тиббий текширишдан ўтказиш ТМЭКда бепул амалга оширилади.



II. ФУҚАРОЛАРНИ ТИББИЙ

ТЕКШИРИШ УЧУН ҚАБУЛ ҚИЛИШ


5. ТМЭК Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ушбу ТМЭКга биркитилган ДПМнинг йўлланмасига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, фуқаролиги бўлмаган шахсларни ва хорижий фуқароларни тиббий текшириш учун қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларининг йўлланмаси бўйича тиббий текшириш мақсадлари кўрсатилган ҳолда ТМЭК 16 ёшдан кичик шахсларни ҳам тиббий текшириш учун қабул қилиши мумкин.

Тиббий текширишнинг сифати, ўз вақтидалиги ва беморларни ТМЭКга жўнатишнинг асосланганлиги учун жавобгарлик ДПМ раҳбарига юкланади.

Тиббий ҳужжатларда қасддан сохта маълумотлар кўрсатган, ушбу маълумотлари ТМЭК томонидан нотўғри хулоса чиқариш учун асос бўлган шахслар, шунингдек сохта хулосалар берган ёки ногиронлик гуруҳини қасддан нотўғри белгилаган врачлар ва экспертлар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар.

6. Тиббий текшириш учун:

айнан бир касаллик билан боғлиқ ҳолатда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб узлуксиз муддат бирваракайига 4 ойдан ортиқни ташкил этадиган узоқ муддат касал бўлган шахслар (сил касаллигига чалинган беморлардан ташқари);

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври айнан бир касалликка чалинганда танаффуслар билан 6 ой мобайнида, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб 12 ой мобайнида давом этган шахслар (сил касаллигига чалинган беморлардан ташқари);

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври касаллик аниқланган кундан бошлаб камида 10 ойни ташкил этадиган касаллик биринчи марта аниқланган силга чалинган беморлар, шунингдек асосий касаллик кучайганда - вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб камида 6 ой силга қарши муассасаларда ҳисобда турган сил касалига чалинган беморлар қабул қилинади.

Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар тамом бўлгунга қадар тиббий текшириш учун қабул қилиниши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий текшириш учун қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТМЭК раиси томонидан қабул қилинади.


7. Тиббий текширишни ўтказиш учун ТМЭКга паспорт ёки шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат тақдим этилади.

Тиббий текширишни ўтказиш учун ТМЭКга қуйидагилар тақдим этилади:

ДПМ йўлланмаси, даволовчи врач, бўлим мудири, бош врач имзоси қўйилган ва муассасанинг думалоқ муҳри билан тасдиқланган касаллик тарихидан кўчирма, амбулатория картаси;

ишловчилар томонидан - вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этилади.

Касбий меҳнат лаёқати йўқолганлигини аниқлаш учун биринчи марта ТМЭКга йўлланма берилган шахслар бахтсиз ҳодиса ёки меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиқнинг бошқа шикастланиши тўғрисида белгиланган шакл бўйича далолатнома ҳам тақдим этадилар.


8. Тиббий текшириш:

яшаш жойи бўйича ёки ДПМга биркитилган жой бўйича ёхуд ушбу ТМЭКга биркитилган тегишли ДПМнинг йўлланмаси бўйича;

агар холисона сабабларга кўра ва ДПМ тавсияси асосида тиббий текширишни ТМЭК жойлашган жой бўйича ўтказиш мумкин бўлмаса - уйда ёки стационарда кўчма мажлисларда;

фавқулодда ҳолатларда - тиббий текширишдан ўтувчининг розилиги билан белгиланган тартибда сиртдан (тиббий текширишдан ўтаётган шахс ҳозир бўлмасдан) ўтказилиши мумкин.

Тиббий текширувдан ўтказиш ҳужжатлар ТМЭКга қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда амалга оширилади. Ногиронлик аниқланган тақдирда ҳужжатлар ТМЭКга қабул қилинган сана ногиронлик бошланган вақт деб ҳисобланади.


III. ТИББИЙ ТЕКШИРИШНИ ЎТКАЗИШ


9. Тиббий текшириш ТМЭК мажлисида тўлиқ таркибда ўтказилади.


10. Шахсларни тиббий текширишдан ўтказиш:

шахсни тиббий кўрикдан ўтказиш;

касаллик тарихини, амбулатория картасини, шунингдек бемор улар асосида тиббий текширишга йўналтирилган бошқа ҳужжатларни ТМЭКга йўлланмани (088/у шакли), тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирмаларни ўрганиш йўли билан амалга оширилади.

11. Тиббий текшириш маълумотлари ва ТМЭК қарори ўша куни тўлдириладиган, ТМЭК раиси ва аъзолари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган тиббий текшириш далолатномасига ва ТМЭК мажлиси баённомасига киритилади.

ТМЭК тиббий текшириши далолатномасидан кўчирма "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган пенсияларга устамаларни ҳисоблаб чиқишда ногиронлик бўйича пенсия тайинлаш, шунингдек зарур ҳолларда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия тайинлаш учун асос ҳисобланади.

ТМЭКнинг тиббий текширишдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма етти кун муддатда, истисно ҳолларда эса, туманнинг узоқда жойлашганлигини ҳисобга олган ҳолда - ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия тайинлаш учун юборилади.

12. ТМЭК тиббий текшириш натижалари бўйича қуйидаги хулосаларни чиқариши мумкин:

ногиронлик гуруҳини, сабаблари ва муддатларини белгилаш тўғрисида;

қўшимча равишда текшириш ва клиник ташхисни аниқлаштириш учун биркитилган даволаш-профилактика муассасасига, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига юбориш тўғрисида;

тиббий текширишдан ўтаётган тўлиқ даволаниши зарурлиги муносабати билан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини узайтириш тўғрисида;

протез-ортопедия буюмлари, ногиронлик аравачалари ва реабилитациянинг бошқа техник воситалари билан таъминлашга эҳтиёж тўғрисида;

меҳнат қилиш билан боғлиқ тавсия, ногироннинг ўқиш ёки қайта ўқишга эҳтиёжи тўғрисида;

ўзганинг парваришига муҳтожлик тўғрисида.


13. ТМЭК хулосаси беморни тиббий текшириш учун юборган ДПМга 3 кун муддатда юборилади.

Хулоса:

тиббий текширилувчининг клиник ташхиси;

тиббий текшириш натижаси;

тиббий текширилувчининг меҳнат фаолияти масаласи бўйича тавсиялар кўрсатилган ҳолда белгиланган шакл бўйича берилади.


14. Мураккаб эксперт ҳолатларида беморлар ва ногиронлар клиник-эксперт ташхисни аниқлаштириш ёки тавсия ва маслаҳат тусига эга бўлган тиббий-меҳнат экспертизаси масалаларини ҳал этиш учун Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига биркитилган даволаш-профилактика муассасасига юборилади.

15. Агар ТМЭК раиси ёки унинг айрим аъзолари қабул қилинган қарорга рози бўлмасалар, у ҳолда тиббий текшириш далолатномасига уларнинг алоҳида фикри киритилади ва ушбу далолатнома такрорий тиббий текшириш учун уч кун муддатда юқори турувчи ТМЭКга юборилади.

Марказий ТМЭКларда қарор ТМЭК аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда ТМЭК раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


16. Агар тиббий текширишдан ўтувчига ногиронликнинг алоҳида гуруҳи белгиланса - вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида тегишли белги қайд этилади ва ўша куннинг ўзида тиббий текширишдан ўтувчига ТМЭКнинг маълумотномаси берилади.

Агар шахснинг ҳаёт фаолияти чекланиши меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги билан боғлиқ бўлса, тиббий текширишдан ўтувчига ТМЭКнинг раиси ва аъзолари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган касбий меҳнат лаёқати йўқолганлиги даражаси тўғрисидаги тиббий текшириш далолатномасидан кўчирма берилади.


17. Тиббий текширишдан ўтказиш натижалари бўйича фуқарога ўша куннинг ўзида ТМЭКнинг белгиланган шаклдаги, ТМЭКнинг раиси ва аъзолари томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган маълумотномаси берилади. ТМЭКлар мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари, даволаш-профилактика муассасалари, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказлари, иш берувчилар, ногиронлар жамиятлари вакиллари қатнашишлари мумкин.

18. ТМЭК хулосаси тиббий текширишдан ўтувчига тиббий кўрикдан ўтказишган, зарурат бўлганда, қабул қилинган қарор бўйича тушунтириш беришадиган барча мутахассислар иштирокида ТМЭК раиси томонидан тегишли қарор қабул қилинган заҳоти эълон қилинади.


IV. НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ


19. Ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги даражасига қараб тиббий текширишдан ўтувчига ногиронликнинг биринчи, иккинчи ёки учинчи гуруҳи белгиланиши мумкин.

Ногиронлик ёшдан қатъи назар белгиланади.


20. Қуйидагилар тиббий текширишдан ўтувчини ногирон деб эътироф этиш учун асос ҳисобланади:

организм функциялари барқарор бузилган ҳолда соғлиқнинг бузилиши;

ҳаёт фаолиятининг чекланиши (шахс томонидан ўзига ўзи хизмат кўрсатиш, мустақил ҳаракатланиш, мўлжал олиш, муомала қилиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш, ўқиш ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати ёки имконининг тўлиқ ёки қисман йўқотилиши).


21. Қуйидагилар ногиронликнинг сабаблари ҳисобланади:

умумий касаллик;

меҳнатда майиб бўлиш;

касб касаллиги;

болаликдан ногиронлик;

Чернобиль АЭСидаги авария туфайли келиб чиққан майиблик ёки касаллик;

фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик;

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда дучор бўлинган касаллик;

ҳарбий хизматни ўташ даврида дучор бўлинган касаллик;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат қилиш билан боғлиқ бўлмаган касаллик;

Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда дучор бўлинган майиб бўлиш (яраланиш, жароҳат олиш, контузия);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат қилиш билан боғлиқ бўлмаган майиб бўлиш (яраланиш, жароҳат олиш, контузия);

ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришда майиб бўлиш (яраланиш, жароҳат олиш, контузия);

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган бахтсиз ҳодиса оқибатида дучор бўлинган майиб бўлиш (яраланиш, жароҳат олиш, контузия);

фуқаролик бурчини бажариш билан боғлиқ ҳолда дучор бўлинган контузия, майиб бўлиш.


22. Ногиронликни белгилаш тўғрисидаги қарор комплекс, клиник, психологик, ижтимоий-маиший ва касбий омилларни баҳолашга асосланади. Бунда касалликнинг хусусияти, функцияларнинг бузилиши даражаси, даволашнинг самаралилиги, реабилитация қилиш чора-тадбирлари, компенсатор механизмлари ҳолати, клиник ва меҳнат прогнози, реабилитация қилиш потенциали, ижтимоий мослашиш имконияти, ижтимоий ёрдамнинг ҳар хил турларига муҳтожлик, шахсий йўналтирилганлик, меҳнатнинг аниқ шарт-шароитлари ва мазмуни, касб тайёргарлиги, ёш ва бошқалар ҳисобга олинади.

Тиббий-меҳнат экспертизасида тиббий текширишдан ўтишда ҳар бир ҳолатда касаллик ёки нуқсоннинг хусусиятидан қатъи назар, бемор организмининг барча тизимлари комплекс текширишдан ўтказилади. Соғлиқнинг ҳолатини ва ижтимоий мослашиш даражасини холисона баҳолаш мақсадида функционал ва лаборатория тадқиқотлари маълумотларидан фойдаланилади. Беморнинг касбий меҳнат фаолияти эътиборга олинади. Беморнинг шахси билан боғлиқ хусусиятларга, унинг ижтимоий мослашиши имкониятига эътибор қаратилади.



V. НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ МЕЗОНЛАРИ


23. Организм функциялари бузилишининг асосий турлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

психик функцияларнинг бузилиши (идрок қилиш, диққат-эътибор, хотира, тафаккур, интеллект, ҳис-туйғу, ирода, онг, хулқ-атвор, психомотор функциялар);

тил ва нутқ функцияларининг (оғзаки (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, алалия, афазия) ва ёзма (дисграфия, дислекция), вербал ва новербал нутқ бузилиши, овоз ҳосил бўлишининг бузилиши ва ҳоказолар);

сенсор функцияларининг (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, сезиш, тактил, оғриқли, ҳарорат кўтарилиши ва бошқа сезувчанлик турлари) бузилиши;

статодинамик функциялар бузилиши (бош, гавда, оёқ-қўлнинг ҳаракатланиш функциялари, ҳаракатлар статикаси, мувофиқлаштирилиши);

қон айланиши, нафас олиш, овқат ҳазм бўлиши, организмдан нарса ажралиб чиқиши, қон яратилиши, модда ва энергия алмашиши, ички секреция, иммунитет функцияларининг бузилиши;

жисмоний майиб-мажруҳлик билан боғлиқ бузилишлар (ташқи майиб-мажруҳликка олиб келадиган юз, бош, гавда, оёқ-қўллар деформацияси, овқат ҳазм қилиш, сийдик ажратиш, нафас олиш трактининг аномал тешиги, гавда ўлчамларининг бузилиши).


24. Организм функциялари барқарор бузилишининг намоён бўлиши тўртта даражага ажратилади:

I даража - унча катта бўлмаган бузилишлар,

II даража - мўътадил бузилишлар,

III даража - аниқ намоён бўладиган бузилишлар,

IV даража - анча аниқ намоён бўладиган бузилишлар.


25. Инсон ҳаёт фаолияти асосий турлари чекланишининг намоён бўлиши 3 даражага ажратилади:

а) ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати - инсоннинг асосий физиологик эҳтиёжларни мустақил амалга ошириш, кундалик маиший фаолиятни бажариш лаёқати, шу жумладан, шахсий гигиена кўникмалари:

I даража - узоқ вақт сарфлаб ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати, уни бажаришнинг бўлиниши, зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб ҳажмни қисқартириш;

II даража - зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг мунтазам қисман ёрдами билан ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати;

III даража - ўзига ўзи хизмат кўрсата олмаслик, доимо ўзгаларнинг ёрдамига муҳтожлик ва бошқа шахсларга тўлиқ боғлиқлик;

б) мустақил ҳаракатланиш лаёқати - маконда мустақил ҳаракат қилиш лаёқати, ҳаракатланишда, дам олишда ва гавда ҳолати ўзгарганда гавданинг мувозанатини сақлаш, жамоат транспортидан фойдаланиш:

I даража - вақт узоқроқ сарфланганда мустақил ҳаракатланиш лаёқати уни бажаришнинг бўлиниши, зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб масофани қисқартириш;

II даража - зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг мунтазам қисман ёрдами билан мустақил ҳаракатланиш лаёқати;

III даража - ҳаракат қила олмаслик, доимо ўзгаларнинг ёрдамига муҳтожлик;

в) мўлжал олиш лаёқати - атроф вазиятни муқобил идрок этиш лаёқати (вазиятни баҳолаш, вақтни ва турган жойини аниқлаш лаёқати):

I даража - фақат одатдаги вазиятда мустақил ва (ёки) ёрдамчи техник воситалар ёрдамида мўлжал олиш лаёқати;

II даража - бошқа шахсларнинг ёрдамини талаб этадиган мўлжал олиш лаёқати;

III даража - мўлжал ола билмаслик (дезориентация) ва бошқа шахсларнинг доимий ёрдами ва (ёки) назоратига муҳтожлик;

г) муомала қилиш лаёқати - идрок қилиш, ахборотни қайта ишлаш ва бериш йўли билан одамлар ўртасида алоқа ўрнатиш лаёқати:

I даража - ахборот олиш ва бериш суръати ва ҳажмини пасайтириб муомала қилиш лаёқати, зарурият бўлганда ёрдам беришнинг ёрдамчи техник воситаларидан фойдаланиш;

II даража - зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг қисман ёрдами билан муомала қилиш лаёқати;

III даража - муомала қила олмаслик ва бошқа шахсларнинг доимий ёрдамига муҳтожлик;

д) ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати - ўзини англаш ва ижтимоий ҳуқуқий-маънавий ахлоқий нормаларни ҳисобга олган муқобил хулқ-атвор лаёқати:

I даража - мураккаб ҳаётий вазиятларда ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқатининг вақти-вақти билан пайдо бўладиган чекланиши ва (ёки) қисман тузатиш киритиш имконияти билан ҳаётнинг айрим соҳаларига дахл қиладиган ролли функцияларни бажаришнинг доимий равишда қийинлиги;

II даража - фақат бошқа шахсларнинг мунтазам ёрдами билан қисман тузатиш киритиш имконияти билан ўз хулқ-атвори ва атроф-муҳитга танқидий муносабатнинг доимий равишда пасайиши;

III даража - ўз хулқ-атворини назорат қила олмаслик, унга тузатиш кирита олмаслик, бошқа шахсларнинг доимий ёрдамига (назоратига) муҳтожлик;

е) ўқиш, билимларни (умумтаълим, касб-ҳунар билимлари ва бошқа билимларни) ўзлаштириш ва такрорлаш, малака ва кўникмаларни (касб-ҳунар, ижтимоий, маданий, маиший, малака ва кўникмаларни) эгаллаб олиш лаёқати:

I даража - зарурат бўлганда ёрдамчи техник воситалар ва технологияларни қўллаб ўқитишнинг махсус усулларидан, ўқитишнинг махсус режимидан фойдаланиб умумий типдаги таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари доирасида ўқиш, шунингдек муайян даражадаги маълумотга эга бўлиш лаёқати;

II даража - зарурат бўлганда ёрдамчи техник воситалар ва технологиялардан фойдаланиб фақат ривожланишида нуқсонлари бўлган таълим олувчилар, тарбияланувчилар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ёки уйда махсус дастурлар бўйича ўқиш лаёқати;

III даража - ўқий олмаслик;

ж) меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати - ишларни бажариш мазмуни, ҳажми, сифати ва шартларига қўйиладиган талабларга мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш лаёқати:

I даража - малака, оғирлик, кескинлик пасайган ва (ёки) иш ҳажми камайганда меҳнатнинг одатдаги шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати, меҳнатнинг одатдаги шароитларида паст малакали меҳнат фаолиятини бажариш имкони сақланиб қолган ҳолда асосий касб бўйича ишни давом эттира олмаслик;

II даража - ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб ва (ёки) бошқа шахслар ёрдамида махсус ташкил этилган меҳнат шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати;

III даража - меҳнат фаолияти билан шуғуллана олмаслик ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиб бўлмаслиги (ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқланганлиги).


26. Ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки улар биргаликда чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурлигини тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатларидан келиб чиқадиган организм функциялари бузилишининг анча барқарор ифодаланган бузилишига эга бўлган инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг биринчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:

III даража - ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;

III даража - ҳаракат қилиш лаёқати;

III даража - мўлжал олиш лаёқати;

III даража - муомала қилиш лаёқати;

III даража - ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати.


27. Ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки улар биргаликда чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурлигини тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатларидан келиб чиқадиган организм функциялари бузилишининг барқарор ифодаланган бузилишига эга бўлган инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг иккинчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:

II даража - ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;

II даража - ҳаракат қилиш лаёқати;

II даража - мўлжал олиш лаёқати;

II даража - муомала қилиш лаёқати;

II даража - ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати;

II, III даража - ўқиш лаёқати;

II, III даража - меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати.


28. Ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки улар биргаликда чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурлигини тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатларидан келиб чиқадиган организм функциялари бузилишининг барқарор мўътадил ифодаланган бузилишига эга бўлган инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг учинчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:

I даража - ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;

I даража - ҳаракат қилиш лаёқати;

I даража - мўлжал олиш лаёқати;

I даража - муомала қилиш лаёқати;

I даража - ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати;

I даража - ўқиш лаёқати.


29. Ногиронлик тўғрисида қарор чиқаришда илгари амалга оширилган тиббий-ижтимоий чора-тадбирларнинг узвийлигини назарда тутадиган индивидуал реабилитация дастури тузилади.



VI. ҚАЙТА ТИББИЙ ТЕКШИРИШДАН

ЎТКАЗИШ МУДДАТЛАРИ ВА ТМЭК ҚАРОРЛАРИ

ЮЗАСИДАН НОРОЗИЛИК БИЛДИРИШ ТАРТИБИ


30. Организм органлари ва тизимлари нотурғун тикланадиган морфологик ўзгарганда ва функциялари бузилганда даволаш самарадорлиги ва реабилитация тадбирларини ўтказиш, соғлиқнинг ҳолати ва ижтимоий мослашиш даражасини кузатиш мақсадида ногиронлар олти, ўн икки ёки йигирма тўрт ойда бир марта қайта тиббий-меҳнат эксперт текширишдан ўтказилади.

Ногиронлик навбатдаги қайта тиббий текширишдан ўтказиш белгиланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунигача белгиланади.

Даволовчи врачлар ва Тиббий маслаҳат комиссияси (ТМК) раислари ногиронлик гуруҳи қайта тиббий текширишдан ўтказиш муддати кўрсатилган ҳолда белгиланган фуқароларни ТМЭКга тиббий текширишдан ўтказишга юбориш учун ҳужжатларнинг ўз вақтида расмийлаштирилиши учун шахсан жавоб берадилар.

Кўрсатилган муддатлардан олдин тиббий текширишдан ўтказиш саломатлик ва меҳнатга лаёқатнинг ҳолати ўзгарганда, ТМЭК қарорининг асосланмаганлиги ҳоллари аниқланганда, шунингдек ТМЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганда ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Муддатсиз ногирон деб эътироф этилган шахслар ҳам юқорида кўрсатилган ҳолларда қайта тиббий текширишдан ўтказилиши мумкин.

31. Организм органлари ва тизимлари нобарқарор, тикланадиган морфологик ўзгарганда ва функциялари бузилганда даволаш самарадорлиги ва реабилитация тадбирларини ўтказиш, соғлиқнинг ҳолати ва ижтимоий мослашиш даражасини кузатиш мақсадида ногиронлик белгиланган пайтдан бошлаб бир йилдан икки йилгача бўлган муддатларда ногиронлар қайта тиббий текширишдан ўтказилади.

Организм органлари ва тизимлари функциялари барқарор, қайтариб бўлмас морфологик ўзгаришлар ва бузилишларга учраганда, амалга оширилган реабилитация чора-тадбирларининг самарасизлиги оқибатида касалликнинг кечиши ва тикланиш, ижтимоий мослашиш мумкин бўлмаганда ногиронлик белгиланган тартибда тасдиқланган касалликлар ва анатомик нуқсонлар рўйхатига мувофиқ қайта текширишдан ўтказиш муддати кўрсатилмасдан белгиланади.

Чернобиль АЭСидаги аварияни тугатиш оқибатлари муносабати билан ногирон деб эътироф этилган шахсларга I-II гуруҳлар ногиронлиги муддатсиз белгиланади, III гуруҳ ногиронликда қайта текширишдан ўтказиш муддати 5 йил. Ногиронликнинг сабаби кўрсатилади: "ЧАЭСдаги авария туфайли келиб чиққан".


31-1. ТМЭК муассасалари томонидан тиббий текширишдан ўтказиш далолатномаларини такрорий экспертизадан ўтказиш ва хулосалар бериш 30-банднинг тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатларда, илгари белгиланган муддатлардан қатъи назар, амалга оширилади.

ТМЭК такрорий тиббий текширишдан ўтказиш учун ногиронга такрорий тиббий текширишдан ўтказиш санаси, вақти ва жойини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборади.

Зарур даражада хабардор қилинган шахс такрорий тиббий текширишдан ўтказишга келмаган тақдирда унга такрорий тиббий текширишдан ўтказиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда такроран билдиришнома юборилади, узрли сабаблар (стационар даволанишда, хизмат сафарида ёки ўқишда бўлган ҳоллар) бундан мустасно.

Зарур даражада хабардор қилинган шахснинг тиббий текширишдан ўтказишга узрли сабабларсиз такроран келмаганлиги такрорий тиббий текширишдан ўтказиш белгиланган санадан кейин 10 кун ўтгач ногиронлик бўйича пенсия тўлашнинг тўхтатиб қўйилиши учун асос ҳисобланади.

Ногиронлик бўйича пенсия тўлашни тўхтатиб қўйиш ногироннинг доимий яшаш жойига борган ҳолда тузилган, ногироннинг такрорий тиббий текширишдан ўтказишга келмаганлиги ҳолатини тасдиқловчи далолатнома асосида, тегишли маҳалла, шаҳарча, қишлоқ ёки овул фуқаролар йиғини, ТМЭК ва ТМК, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари далолатнома тузилган санадан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб пенсия тўлашни тўхтатадилар.

Бундай шахсларга ногиронлик бўйича пенсия тўловини тиклаш фақат бош ТМЭКларнинг фуқаронинг тўлов тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб саломатлиги ҳолати тўғрисидаги эксперт қарори асосида амалга оширилади.

32. Текширилувчи туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослашган ТМЭК қароридан норози бўлган тақдирда, у бир ой мобайнида марказий ТМЭКга ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин. Ариза тушгандан кейин уч кун мобайнида туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослашган ТМЭК қайта текширишдан ўтказиш далолатномасини марказий ТМЭКга беради. Марказий ТМЭК кейинги 15 кун мобайнида ариза берувчини қайта тиббий текширишдан ўтказади ва ўз хулосасини чиқаради. Фуқаро марказий ТМЭК хулосасидан норози бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ногиронларни тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация қилиш Республика инспекциясига мурожаат қилишга ҳақлидир.


VII. ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ ТУРЛАРИ ҲАМДА

ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ БЕРИШ ЗАРУРЛИГИГА

ОЛИБ КЕЛАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР, ЖАРОҲАТЛАР

ВА НУҚСОНЛАР ОҚИБАТЛАРИ РЎЙХАТИ


33. Ногиронларга ижтимоий ёрдам пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бирйўла тўланадиган тўловлар), техник воситалар ва бошқа воситалар, кресло-аравачалар, протез-ортопедия буюмлари, махсус шрифтли босма буюмлар, овоз кучайтиргич аппаратлар ва сигнализаторлар, шунингдек тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш ва маиший хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар шаклида кўрсатилади.


34. Ўзгаларнинг доимий парвариши, ёрдами ёки назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилган ҳолларда тавсия қилинади.


35. Реабилитациянинг техник воситалари (бузилган функциялар, оёқ-қўллар ва ҳис этиш органлари компенсацияси учун қўлланиладиган махсус асбоб-ускуналар, приборлар, мосламалар) қуйидаги ҳолатларда тавсия қилинади: ифодаланган монопарез, гемипарез, трипарез, тетрапарез, ифодаланган гиперкинетик синдром, карлик, чўлтоқ панжа ва ампутациянинг юқорироқ даражаси, оёқ-қўл бўғимларининг ифодаланган контрактураси, шалвираб турган елка, тирсак, тизза бўғини Шарп бўйича товон культияси ва иккала кўзнинг хира кўриши ёки яхши кўрадиган кўз) коррекция билан ёки кўриш майдонининг 20 градусгача концентрик торайишли 0,1 коррекциягача кўриш ўткирлиги).


36. Ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш қуйидаги кўрсаткичларга кўра амалга оширилади:

хонага мўлжалланган кресло-аравача қуйидаги ҳолатларда тавсия қилинади: III даража қон айланишининг сурункали етишмаслиги, III даража ўпка-юрак сурункали етишмаслиги, гемиплегия, ифодаланган гемипарез, ифодаланган қуйи парапарез, параплегия, ифодаланган трипарез, триплегия, ифодаланган тетрапарез, татраплегия, гиперкинетик-амиостатик синдром, кескин ифодаланган атаксия, ҳар иккала оёқ тизза бўғимидан юқори қисмидаги тиббий кўрсатмаларга мувофиқ протезлаш имкони бўлмаган ампутацион чўлтоқларда, ҳар иккала тиззанинг деформацияланган остеапарози ва IV даража қўл панжасининг билак-кафт бўғимлари;

сайр қилишда фойдаланиладиган кресло-аравача қуйидаги шартларда тавсия этилади: гемиплегия, ифодаланган гемипарез, ифодаланган қуйи парапарез, параплегия, ифодаланган трипарез, триплегия, ифодаланган тетрапарез, тетраплегия, ҳар иккала болдир чўлтоқлиги ёки ампутациянинг юқорироқ даражаси, ҳар икки тиззанинг деформацияловчи ва IV даража қўл панжасининг билак-кафт бўғимлари.


37. Муҳтож фуқароларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 33-сон, 314-модда.