Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғаpмаси тўғpисида Hизом (ЎзР ВМ 21.10.2004 й. 490-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазиpлаp Маҳкамасининг

2004 йил 21 октябpдаги

490-сон қаpоpига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия жамғаpмаси тўғpисида

HИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАP


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартибини ҳамда Жамғармани бошқариш принципларини белгилайди.


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғаpмаси (кейинги ўpинлаpда Жамғаpма деб аталади) ижтимоий таъминот тизимида давлат кафолатларини амалга оширишга йўналтириладиган мақсадли молиявий ресурсларни жамлайди.


2. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ягона йиғма ҳисоб рақамида жамланади.


3. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларининг тасарруфчиси ҳисобланади.


4. Мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг йиғилишини таъминлаш, шунингдек ушбу маблағларнинг Жамғармага тўлиқ тушишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


5. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари маблағларни шакллантириш ва сарфлашнинг мақсадли йўналтирилганлиги сақлаб қолинган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети таркибига киритилади ва Жамғарма балансида акс эттирилади.


6. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида мустақил балансга, ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган гербли муҳрга эга бўлади.


7. Жамғарманинг юридик манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Х. Сулаймонова кўчаси 29-уй.



II. ЖАМҒАРМАНИНГ

МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


8. Мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлардан тушган маблағларни жамлаш йўли билан ижтимоий таъминот тизимида давлат кафолатларини амалга ошириш, шунингдек маблағларнинг пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлашга мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назоратни кучайтириш Жамғарма фаолиятининг мақсади ҳисобланади.


9. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

фуқароларнинг ижтимоий таъминотга ва ижтимоий суғуртага бўлган давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқларини амалга ошириш;

республикада пенсия таъминотини янада такомиллаштириш;

мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни Жамғарманинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамида марказлаштирилган тартибда жамлаш;

пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлашга харажатларни молиялаштириш;

Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назоратни таъминлаш;

Жамғарма маблағларини кўпайтиришни ташкил этиш;

давлат ижтимоий суғуртаси соҳасида халқаро алоқаларни амалга ошириш, чет эл тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланиш.



III. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ КЕНГАШИ


10. Таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Жамғармани бошқариш кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.

Жамғармани бошқариш кенгаши мажлислари ҳар ярим йилда камида бир марта ўтказилади.

Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғармани бошқариш кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.


11. Қуйидагилар Жамғармани бошқариш кенгашининг функциялари ҳисобланади:

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз кўрсаткичларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш ва тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг Жамғармага тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш тўғрисидаги ахборотларини эшитиш;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти ва Халқ банки бўлинмалари томонидан Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тўғрисида таклифлар киритиш;

Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг фаолиятини, айниқса даромадлар манбаларини шакллантириш, Жамғарма маблағларининг ўз вақтида молиялаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишига доир фаолиятини назорат қилиш;

Жамғарма даромадларининг шакллантирилиши ҳамда фуқароларнинг ижтимоий таъминотга ва ижтимоий суғуртага бўлган давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқларининг амалга оширилиши билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга ошириш.



IV. ЖАМҒАРМАНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ


12. Тузилмаси ва ходимларининг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда Ижро этувчи дирекция деб аталади) Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади.

Ижро этувчи дирекциянинг таъминоти республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


13. Жамғарманинг Ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи директори, зарурат бўлганда, Ижро этувчи дирекция тузилмасига ходимларнинг умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.


14. Ижро этувчи директор ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


15. Ижро этувчи дирекция:

мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда - даромадлар манбалари бўйича тушумлар прогнози, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан бирга - Жамғарма маблағлари харажатлари лойиҳасини ишлаб чиқади;

Жамғарма маблағларидан пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни молиялаштиради;

Жамғарма маблағларини ўз вақтида молиялаштириш ва улардан самарали фойдаланиш мониторингини амалга оширади;

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бўлинмалари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларнинг тўғри ҳисобланиши бўйича режали текширишларни амалга оширади;

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида йиғилишини таъминлаш бўйича доимий мониторингни амалга оширади;

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти ҳамда Халқ банки бўлинмаларида пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларнинг тўлиқлигини ва ўз вақтида тўланишини текширади;

давлат ижтимоий суғурта тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва янада такомиллаштириш бўйича олдини олувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ўрта ва узоқ муддатли прогнозларини тайёрлайди ҳамда кўриб чиқиш учун Жамғармани бошқариш кенгашига киритади;

аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмалар юборади;

Жамғармани бошқариш кенгашига Жамғарманинг пенсиялар, нафақалар ва тўловларнинг барқарорлигини ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш учун зарур бўлган айланма - касса маблағларининг йилдан-йилга ўтувчи миқдорлари тўғрисида таклифлар киритади;

Жамғармани бошқариш кенгашига Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлайди ва белгиланган тартибда тақдим этади;

ўз ваколатлари доирасида Жамғарма вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган йўриқнома ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқади;

Жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги депозитларга ва давлат қимматли қоғозларига жойлаштиради;

топшириқномалар, ведомостлар ва почта жўнатмалари бўйича тўланадиган пенсиялар ҳамда нафақаларни жўнатганлик ва етказиб берганлик учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тақдим этилган тарифлар миқдорларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.


16. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан - Жамғарма даромадларини шакллантиришга тааллуқли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигидан - Жамғарма маблағларининг сарфланиши бўйича ҳисобот маълумотлари ва ахборотларнинг тақдим этилишини талаб қилишга ҳақлидир.



V. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИ

ПРОГНОЗИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

КЕЛИШИБ ОЛИШ ТАРТИБИ


17. Манбалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича келгуси йил учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнози Жамғарманинг ижро тувчи дирекцияси томонидан ишлаб чиқилади ва кўриб чиқиш учун Жамғармани бошқариш кенгашига киритилади.


18. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳар йили 15 июндан кечикмай Жамғармага жорий йил учун Жамғарма харажатларининг кутилаётган ижросини ва келгуси йил учун Жамғарма харажатлари прогнозини тақдим этади.


19. Ижро этувчи дирекция Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан маъқулланган даромадлар ва харажатлар прогнозини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этади.


20. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан қабул қилингандан, шунингдек келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилингандан кейин Ижро этувчи дирекция беш кун муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига - келгуси йил учун тасдиқланган Жамғарма даромадларининг минтақалар бўйича асосий параметрларини;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига - келгуси йил учун тасдиқланган Жамғарма харажатларининг турлар ва минтақалар бўйича асосий параметрларини (йўналишларини) етказади.


21. Жамғарма бюджетининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажариш:

юридик ва жисмоний шахслардан мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг тўлиқ йиғилиши ва тушиши бўйича - Давлат солиқ хизмати органлари томонидан;

ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш бўйича - Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси томонидан;

Жамғарма маблағларини белгиланган тартибда ўз вақтида тайинлаш, тўлаш ва аниқ манзилли сарфлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари томонидан таъминланади.



VI. ЖАМҒАРМАНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲАМДА МЕҲНАТ ВА

АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ВАЗИРЛИГИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


22. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қуйидагиларни таъминлайди:

мажбурий ажратмалар, бадаллар ва манбалар бўйича бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, Жамғармага тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;

Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни тўловчилар бўйича ҳисобга олиб бориш;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланишини, шунингдек Жамғарма билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолатини текшириш;

мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш тартибини ва тўлаш муддатларини бузганлик учун юридик ва жисмоний шахларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ва маъмурий жавобгарлик чораларини қўлланиш;

бадалларни ҳар бир шахс бўйича ҳисобга олиш ҳамда меҳнат дафтарчалари юритиш учун ҳар чоракда тегишли ижтимоий таъминот бўлимларига юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланган бадаллар миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш.


23. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига:

тушган мажбурий ажратмалар, бадаллар ва тўловлар тўғрисидаги, Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар турлари бўйича қарзлар тўғрисидаги тезкор ҳисоботни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача;

мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисидаги ҳисоботни юридик шахслар томонидан йил чораги ва йиллик ҳисобот тақдим этилгандан кейин 15 кун мобайнида тақдим этади.


24. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари:

пенсиялар, нафақалар ва компенсация тўловларини (компенсация тўловлари бўйича - бюджет ташкилотларидан ташқари) ўз вақтида тайинлайдилар ва тўлайдилар;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга, шунингдек улар томонидан ижтимоий суғурта бадаллари тўланган тақдирда деҳқон хўжалиги аъзоларига - ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари, бола туғилганда бериладиган нафақалар, дафн маросими нафақаларини ҳисоблайдилар ва тўлайдилар;

ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари, бола туғилганда бериладиган нафақалар, дафн маросими нафақалари, 16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда бир қўшимча дам олиш куни учун тўловлар, компенсация тўловлари тўлаш учун корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг харажатларини молиялаштирадилар;

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга тўланган маблағларни айбдор юридик ва жисмоний шахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб оладилар;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан, шунингдек деҳқон хўжалиги аъзоларидан бадаллар тушишининг ҳисобини олиб борадилар;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг, шунингдек деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат дафтарчаларини юритадилар ва сақлайдилар;

Жамғарма маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ мақсадли сарфлайдилар;

пенсиялар, нафақалар ва компенсациялар ўз вақтида ҳисобланиши ҳамда тўланишини таъминлаш масалалари бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан яқиндан ҳамкорлик қиладилар;

якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларига ижтимоий суғурта бўйича нафақалар олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг ишончлилигини текширадилар.


25. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига:

ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача минтақалар бўйича пенсиялар, нафақалар ва компенсациялар бўйича амалга оширилган тўловлар тўғрисида тезкор ахборот;

тасдиқланган шакл бўйича юридик шахсларнинг йил чораги ва йиллик ҳисоботи тақдим этилгандан кейин 15 кун мобайнида маблағлардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.


26. Мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни мустақил тўловчи юридик ва жисмоний шахслар:

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни ҳисоблайдилар ва Жамғарманинг ҳисоб рақамига тўлайдилар;

Жамғарма маблағлари бўйича давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот беришнинг белгиланган шакллари ишончлилиги ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайдилар.

Бундан ташқари, юридик шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш жойи бўйича тўланадиган Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланишига қатъий риоя этилишини таъминлайдилар.



VII. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ ВА ТАРТИБИ


27. Жамғарма даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

а) мажбурий ажратмалар ва бадаллар:

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тушумларининг белгиланган миқдори;

алоҳида юридик шахсларнинг ижтимоий суғурта бадаллари;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг ижтимоий суғурта бадаллари;

фуқароларнинг иш ҳақидан суғурта бадаллари;

қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чиқариб ташланган ҳолда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг товарлар сотиш (ишлар, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан ажратмалари, шунингдек коммунал хўжалик тизими корхоналари учун фаолият хусусиятига кўра иссиқлик энергияси, сув ва табиий газнинг харид қиймати ҳажмлари чиқариб ташланган ҳолда. Бунда узоқ муддатли активлар ва ўзи фойдаланадиган бошқа мол-мулкни сотиш мажбурий маблағ ажратиш объектига киритилмайди.

б) бошқа тўловлар:

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлганларга пенсия тўлаш харажатларини қоплаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш беpувчилаp ва фуқаpолаpдан ундириладиган маблағлаp;

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маблағлари;

деҳқон хўжаликлари аъзоларининг ихтиёрий равишда тўланадиган суғурта бадаллари;

ҳисобланган жарималар суммаларининг бир қисми, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ органларини ривожлантириш жамғармасига ундириладиган суммалардан ташқари, мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пенялар;

корхона тугатилганда, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), фермер ва деҳқон хўжалиги қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган, касб касаллигига учраган ёки соғлиғига бошқача шикаст етказилган ходимга зарарни қоплаш учун тўланадиган суммалар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан ихтиёрий бадаллар маблағлари, хорижий инвестициялар ва кредитлар.


28. Мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни ўтказиш Жамғарманинг банкларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларининг белгиланган таснифларига мувофиқ тушумларнинг ҳар бир тури бўйича очилган тегишли транзит ҳисоб рақамларига ўтказилади.


29. Ягона ижтимоий тўлов юридик шахслар томонидан тегишли туман (шаҳар) солиқ органлари учун хизмат кўрсатувчи банкларда очилган транзит ҳисоб рақамларига ҳисобланган сумманинг тўлиқ миқдорида ўтказилади. Тушган маблағлар ҳар куни хизмат кўрсатувчи банклар томонидан белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади ва тегишли равишда Жамғарма, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳисоб рақамларига ёзилади.


30. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланадиган бошқа мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар уларга хизмат кўрсатадиган тижорат банклари орқали туман (шаҳар) солиқ органларига хизмат кўрсатадиган банкларда очилган Жамғарманинг транзит ҳисоб рақамларига белгиланган тартибда ўтказилади.


31. Туман (шаҳар) солиқ органлари учун очилган транзит ҳисоб рақамларига тушган маблағлар ҳар куни, иш куни охирида тижорат банклари томонидан Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармаларида очилган Жамғарманинг транзит ҳисоб рақамига ўтказилади.


32. Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармаларидаги Жамғарманинг транзит ҳисоб рақамларига тушган маблағлар шу куннинг ўзида ушбу банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган ягона йиғма ҳисоб рақамига автоматик режимда ўтказилади.



VIII. ПЕНСИЯЛАР, НАФАҚАЛАР ВА

ТЎЛОВЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


33. Жамғарма маблағлари:

а) ишламайдиган фуқароларга:

ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланадиган пенсиялар;

давлат пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган бошқа компенсация тўловлари тўлаш учун;

б) ишлайдиган фуқароларга:

ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланадиган пенсиялар;

ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари;

бола туғилганда бериладиган нафақалар;

дафн маросими нафақалари;

16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда бир қўшимча дам олиш куни учун тўловлар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган бошқа компенсация тўловлари учун сарфланади.


34. Ишламайдиган ва ишлайдиган фуқароларга пенсиялар, нафақалар ва компенсация тўловларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари томонидан алоҳида ҳисоб рақамлари очилади.


35. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ишламайдиган ва ишлайдиган фуқароларга пенсиялар, нафақалар ва компенсация тўловлари учун маблағларга бўлган эҳтиёж миқдорини тўлов тўланадиган ҳар бир ойнинг 10-кунигача аниқлайди ва Ижро этувчи дирекцияга буюртманома беради.


36. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан:

жорий тўлов ойининг 15-кунигача - ўтган ойнинг эҳтиёжи ҳисоб-китобидан келиб чиққан ҳолда 50 фоизи миқдоридаги суммани;

жорий тўлов йилининг 27-кунигача амалдаги эҳтиёжнинг тақдим этилган миқдоридан қолган суммани сарфлайди.

Ижро этувчи дирекция Жамғармани бошқариш Кенгашининг қарорларига кўра, ишламаётган ва ишлаётган фуқароларга пенсиялар, нафақалар ва компенсация тўловлари тўлаш учун туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларини бевосита молиялаштиришни амалга ошириши мумкин.

37. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, ўз навбатида, икки банк куни мобайнида тегишли маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг ҳисоб рақамларига ўтказади, улар буюртманомалар асосида маблағларни туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказади.

Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари, ўз навбатида, тушган маблағларни пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлаш учун "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти ва Халқ банкининг туман ва шаҳар бўлимлари ҳисоб рақамларига ўтказадилар.

Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг буюртманомалари бўйича ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари, бола туғилганда бериладиган нафақалар, дафн маросими нафақалари, 16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналарига қўшимча дам олиш куни учун ҳақ тўлаш, берилаётган имтиёзлар ўрнига компенсация тариқасидаги пул тўловлари (бюджет ташкилотларидан ташқари) маблағларини молиялаштирадилар.

38. Жамғарманинг ҳисоб рақамларидан маблағларни қонун ҳужжатларида, шунингдек мазкур Низомда назарда тутилмаган мақсадларда ўтказиш ва вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.



IX. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ШАКЛЛАНТИРИЛИШИ

ВА УЛАР САРФЛАНИШИ ҲИСОБИ ЮРИТИЛИШИ

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


39. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари Жамғармага тасдиқланган даромадлар прогнозига мувофиқ тушумларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши учун жавоб берадилар.


40. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси пенсиялар, нафақалар ва компенсациялар тўлаш учун назарда тутилган Жамғарма маблағларининг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши учун жавоб беради.


41. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари Жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланилиши учун жавоб берадилар.


42. Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик тўловчилар - юридик шахсларга юкланади, улар:

мазкур Низомда белгиланган тартибда мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланишини ва ўз вақтида тўланишини таъминлашга;

иш жойи бўйича тўланадиган Жамғарма маблағлари сарфи учун жавоб беришга;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органлари ходимларини Жамғармага тўловлар ва мажбурий ажратмалар ҳисобланиши ва тўланишининг тўғрилигини текшириш учун қўйишга, уларнинг талабига кўра ушбу тўловлар ва мажбурий ажратмаларнинг ҳисобланиши ва тўланиши билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишга мажбурдирлар.


43. Пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлайдиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар Жамғарма маблағларининг ўз вақтида ва мақсадли тўланиши учун жавоб берадилар.


44. Ижтимоий суғурта бўйича бадалларни мустақил тўлайдиган юридик ва жисмоний шахслар Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавоб берадилар.


45. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган муддатларда чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботи тақдим этади.


46. Жамғармага муддатида тўланмаган мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни ундириб олиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


47. Маблағлар Жамғарманинг транзит ҳисоб рақамларига ортиқча ёки янглиш ўтказилган тақдирда ушбу маблағларни мазкур тўловчининг Жамғармага бошқа тўловлари ҳисобига ҳисоблаш солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан тегишли туман (шаҳар) солиқ органи томонидан тайёрланган тўлов топшириқномаси асосида, тўловнинг бир тури бўйича ортиқча тўловни бошқа тўлов тури бўйича муддатида тўланмаган қарз тўлови ҳисобига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


48. Жамғарманинг транзит ҳисоб рақамларига ортиқча ёки янглиш ўтказилган маблағларни қайтариш солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда тегишли туман (шаҳар) солиқ органи томонидан амалга оширилади.



X. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ТЎҒРИ ҲИСОБЛАНИШИ,

ТЎЛАНИШИ ВА САРФЛАНИШИ УСТИДАН

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


49. Пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлашда Жамғарма маблағларининг тўғри ҳисобланиши, тўланиши ва фойдаланилишини назорат қилиш юридик шахсларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари томонидан амалга оширилади.


50. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисоб-китоб қилиниши, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


51. Иш жойи бўйича корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда унинг маҳаллий органлари билан биргаликда оширилади.


52. Пенсиялар, нафақалар ва компенсация тўловларининг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.


53. Пенсиялар, нафақалар ва компенсациялар тўлови харажатлари, шунингдек корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ижтимоий суғурта бўйича харажатлари ўз вақтида молиялаштирилиши мониторинги Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.


54. Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини назорат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Назорат функциялари Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш инспекцияси томонидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг қўшимча розилигисиз амалга оширилади. Бунда кўрсатиб ўтилган текширишлар тасдиқланган режалар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруқлари билан амалга оширилади.


55. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти ва Халқ банки бўлинмалари томонидан Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юкланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 42-сон, 447-модда.


































Время: 0.0331
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск