язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1999 й. 411-сон "Якка тартибда уй-жой қураётган кўп болали ва камдаромадли оилаларни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.1999 й.

N 411



ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРАЁТГАН

КЎП БОЛАЛИ ВА КАМДАРОМАДЛИ ОИЛАЛАРНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎFРИСИДА


Якка тартибда уй-жой қураётган кўп болали ва камдаромадли оиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, бюджет ажратмаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Якка тартибда иморат қуривчиларига ва уй-жой қурилиши ширкатларига  корхоналар томонидан имтиёзли баҳоларда сотилаётган деворбоп материалларнинг ўрта ҳисобида 30 фоиз қиймати амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат бюджетидан қопланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қўрғонлар, овуллар, қишлоқлар ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари кенгашларига кўп болали ва камдаромадли оилаларнинг уларга якка тартибда уй-жой қуриш учун имтиёзли баҳоларда деворбоп материаллар сотиш ҳақидаги аризаларини биринчи навбатда ва устувор равишда кўриб чиқиш тўғрисида маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларига илтимоснома киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси билан биргаликда компенсация қилинадиган маблағларнинг ортиқча сарфланишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек, кўп болали ва камдаромадли оиларнинг якка тартибда уй-жой қуриш учун уларга деворбоп матариалларни имтиёзли баҳоларда сотиш ҳақидаги аризалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ўз вақтида ва асосли кўриб чиқилиши устидан мунтазам назоратни таъминласинлар.


4. Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги 2000 йил учун бюджет прогнозларида якка тартибда иморат қурувчилар ва уй-жой қурилиши ширкатларига имтиёзли баҳоларда маҳсулотлар сотаётган деворбоп материаллар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг компенсация харажатлари учун 85 млн сўм миқдорида маблағларни назарда тутсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 9, 50-модда.