ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.1992 й. 328-сон "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари" тўғрисидаги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.1992 й.

N 328



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

НОГИРОНЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ


"Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунни рўёбга чиқариш, ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишда ногиронларга Ўзбекистоннинг бошқа барча фуқаролари билан тенг имкониятларни таъминлаш, тўлақонли турмуш тарзи учун шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси:

аҳоли яшайдиган жойларни режалаштириш ва иморат солишга оид республика меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда, турли хил мақсадлардаги бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ва қурншда ногиронларнинг ижтимоий ва функционал талаблари ҳисобга олинишини таъминласин;

1993-1994 йилларда каватида ногиронли оила учун хонадонлари бўлган уйжойларнинг ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш марказларининг намунали лойиҳаларини ишлаб чиқишни амалга оширсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари микрорайонлар, кварталлар ва аҳоли яшайдиган бошқа жойлар қурилишини режалаштиришда ихтисослаштирилган уйжойлар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари бўлишини ҳамда ногиронларнинг функционал талабларини ва ҳаёт фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда турли мақсадлардаги жамоат бинолари ва иншоотларни қайта қуришни назарда тутсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Давлат статистика қўмитаси бир ой муддат ичида мазкур қарорнинг 4-банди бажарилишини ҳисобга олиш, назорат қилиш тартиби бўйича тегишли ҳужжатларни тасдиқласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва ногиронларнинг жамоат ташкилотлари билан биргаликда 1993 йил 1 январгача, ногиронларнинг меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда, халқаро меъёрларга асосланиб, улар учун ихтисослашган ишчи ўринлари меъёрларини ишлаб чиқсинлар.


7. Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан 4,7 фоиз ставка бўйича ягона ижтимоий тўлов ундирилади, ягона ижтимоий тўлов суммасини белгиланган тартибда тақсимлаган ҳолда.

8. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси вазирликлар, идоралар ва ногиронлар жамияти билан биргаликда, кейинчалик имтиёзли шартларда Ногиронлар жамиятига бериш учун, давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектлар (корхоналар, артеллар, ишлаб чиқариш цехлари ва участкалари, маиший комплекслар ва бошқаларни аниқлаш бўйича 1992 йил 1 сентябргача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда болалар жамоасида бўлиш имконини бермайдиган ҳамда якка тартибда парваришни талаб қилувчи оғир касалликларга чалинган, жисмоний камчиликлари бўлган 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий пенсиялар ва имтиёзлар тайинлаш учун маълумотлар рўйхатини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида болаликдан ногиронларга ижтимоий пенсиялар ва имтиёзлар тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани қайта кўриб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги Ногиронлар жамияти ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1993 йил 1 январгача "Ўзбекистон Республикаси ногиронларини реабилитация қилиш" Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва таълим бўлимига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Муталов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 7, 19-модда.

























































Время: 0.1551
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск