Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

16 ёшгача болалари бўлган барча оилаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.06.1994 й. 308-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 20 июндаги

308-сон қарорига

2-ИЛОВА



16 ёшгача болалари бўлган барча оилаларга

нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 16 июндаги ПФ-871-сон Фармонига мувофиқ жорий этилган болали оилаларга ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлашнинг ягона тартибини белгилайди.


2. Ҳар ойда бериладиган нафақа ўзлари билан доимий яшовчи фарзандлари, фарзандликка ва васийликка (ҳомийликка) олинган 16 ёшгача болалари бўлган барча оилаларга тайинланади ва тўланади.

Ҳар ойлик нафақа боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан болаларига пенсия, туғма ногирон болаларига пенсия ва ижтимоий пенсияларнинг бошқа турлари, алиментларни олишдан қатъи назар, болали оилаларга тайинланади ва тўланади.


3. Оилага бериладиган ҳар ойлик нафақанинг миқдори оиладаги болаларнинг сонига қараб ҳисобланади ва иш ҳақининг энг кам миқдорига нисбатан қуйидаги фоиз нисбатларида белгиланади:

а) бир болали оилага - 10 фоиз миқдорида;

б) икки болали оилага - 20 фоиз миқдорида

в) уч-тўрт болали оилага - 40 фоиз миқдорида;

г) беш ва ундан ортиқ болали оилага - 50 фоиз миқдорида.


4. Қуйидаги ҳолатларда нафақа тўланмайди:

а) болалар тўлиқ давлат таъминотида бўлганда. Агар оиладаги барча болалар тўлиқ давлат таъминотида бўлмаса, нафақа тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган (ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қарамоғида бўлган) болаларга ҳисоблаб тўланади;

б) ота-онаси қонунда белгиланган тартибда ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган оилаларга;

в) ота-онаси доимий равишда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшаётган шахсларнинг (Ўзбекистон Республикасининг қўшинларида хизматни ўтаётган ва ишлаётган, бошқа давлатларнинг ҳудудида вақтинча турган, Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари, консулхоналари, ваколатхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, бошқа давлатларнинг ҳудудида доимий ёки вақтинча турган шахслардан ташқари) болаларига.

Болалар ота-онасидан бири (васий, ҳомий кишиси) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб турган бўлса, болали оилаларга бериладиган ҳар ойлик нафақа ана шу ота ёки онага (васийга, ҳомийга) тўланади.



Болали оилаларга ҳар ойда тўланадиган нафақа

тайинланиши учун мурожаат қилиш


5. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза онанинг иш (хизмат, ўқиш) жойига, агар она ишламаса (хизмат қилмаса, ўқимаса), ота (васий ёки ҳомий)нинг иш (хизмат, ўқиш) жойига берилади.

Ота-онаси (васий, ҳомий кишиси) ишламайдиган болали оилаларга ҳар ойда тўланадиган нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза болалари ўзи билан бирга яшайдиган ота ёки она васий, ҳомий)нинг истиқомат жойидаги ижтимоий таъминот органларига берилади.

Ота-онаси Ўзбекистон Республикаси қўшинларида хизматни ўтаётган ёки ишлаётган, бошқа давлатларнинг ҳудудида вақтинча турган, Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари, консулхоналари, ваколатхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, бошқа давлатларнинг ҳудудида доимий ёки вақтинча турган бўлса, ҳар ойда тўланадиган нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза уларнинг хизмат (иш) жойига берилади.


6. Нафақа олиш учун мурожаат қилган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза;

б) оила аъзоларининг сони тўғрисида истиқомат жойидан маълумотнома;

в) болаларнинг туғилиш гувоҳномаларининг нусхалари;

г) васийлик (ҳомийлик)да бўлган болаларга нафақа тайинлаш чоғида васийлик (ҳомийлик) ҳуқуқини белгиловчи идораларнинг қароридан кўчирма.

Истиқомат жойидаги ижтимоий таъминот органларида нафақа тайинлаш чоғида ота-она (васий, ҳомий)лар меҳнат дафтарчаларининг нусхалари қўшимча тақдим этилади.


7. Нафақа тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг асл нусхалари ёки белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари тақдим этилиши мумкин.



Болали оилаларга ҳар ойлик нафақа тайинлаш


8. Нафақа ушбу низомнинг 5-бандида кўзда тутилган ариза берилган жойда тайинланади.


9. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, корхона, ташкилот, муассаса маъмурияти ёки истиқомат жойидаги ижтимоий таъминот органи нафақа тайинлаш ҳақидаги ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга берилган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида нафақа тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.


10. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, тегишли қарор қабул қилингандан кейин 5 кун ичида рад этиш сабаблари ва шикоят қилиш тартиби кўрсатилиб, шу ҳақда аризачи ёзма равишда хабардор қилинади. Айни пайтда аризага илова қилинган барча ҳужжатлар аризачига қайтарилади.


11. Нафақа ариза берилган ойдан бошлаб тайинланади.



Болали оилаларга ҳар ойлик нафақа тўлаш


12. Нафақа ариза берилган жойдан тўланади.

Агар ота-она ишламаса (ўқимаса), нафақани ижтимоий таъминот органлари тўлайди ва уни алоқа органлари нафақа олувчига етказиб беради.


13. Нафақа жорий ой учун тўланади.


14. Меҳнат шартномаси (контракти) бекор қилинган, нафақа олувчи бошқа ишга (хизматга, ўқишга) ўтган ҳолларда нафақани аввалги иш (хизмат, ўқиш) жойида тўлаш тўхтатилади ва охирги иш (хизмат, ўқиш) жойида тўлаш тўхтатилган пайтдан бошлаб янги иш (хизмат, ўқиш) жойида тикланади.

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ходим ишдан бўшаб кетиб, бошқа ишга (хизматга, ўқишга) ўтганида собиқ ходимга нафақа тўлаб бўлинганлиги ҳақида маълумотнома беради ва уни шу нафақалар қайси ойгача тўланганлигини кўрсатади.

Ишда бир ойдан кўпроқ узоқ, танаффус бўлган ҳолларда ижтимоий таъминот органларидан бу органлар нафақа тўламаганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилади.


15. Нафақа тўлашни тўхтатишга, унинг миқдорларини қайта кўриб чиқишга ва тиклашга сабаб бўлувчи ҳолатлар юзага келган тақдирда ана шундай тегишли ҳолатлар юзага келган ойдан кейинги ойдан бошлаб нафақа тўлаш тўхтатилади, янги миқдорда тўланади ёки тикланади.


16. Тайинланган, аммо ўз вақтида талаб қилинмаган (тўланмаган) нафақалар ўтган вақт учун, лекин кўпи билан 6 ойга aна шу нафақалар тўланиши лозим бўлган даврда кўзда тутилган миқдорларда тўланади.

Нафақа тайинлаган ёки тўлайдиган органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган нафақалар бирон-бир муддат билан чекланмаган ҳолда ўтган вақт учун тўланади.

Мазкур ҳолларда нафақаларнинг пули бир йўла тўланади.



Болали оилаларга ҳар ойлик нафақа тўлашни тўхтатиш шартлари


17. Оиладаги охирги бола 16 ёшга тўлган ойдан бошлаб нафақа тўлаш тўхтатилади.


18. Қуйидаги ҳолатларда нафақа миқдори қайта кўриб чиқилади;

а) оилада навбатдаги бола туғилганда;

б) болалардан бири 16 ёшга етганда.

Юқорида айтиб ўтилган ҳолатлар юзага келган тақдирда нафақа олувчи бир ҳафта муддат ичида нафақа тайинлаган ва (ёки) тўлаётган органларни бу ҳақда хабардор қилиши шарт.

Юқорида кўрсатилган ҳолатлар юзага келгандан кейинги ойдан бошлаб нафақа янги миқдорларда тўланади.


19. Нафақа миқдори ушбу низомнинг 3-бандига мувофиқ қайта кўриб чиқилади.


20. Нафақа миқдорларини шу нафақаларни тўловчи органлар қайта кўриб чиқадилар.



Болали оилаларга ҳар ойлик нафақаларни пул билан таъминлаш


21. Болали оилаларга ҳар ойлик нафақа давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.


22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича болаларга тўланадиган нафақалар тарзидаги пул маблағларининг ҳисоб-китобига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги бюджетининг тегишли қисмига, вилоят молия органлари ҳамда Тошкент шаҳар молия бошқармасига пул ўтказишни бошлайди.


23. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия органлари болаларга нафақа тўловчи ижтимоий таъминот органлари ва корхоналарнинг талабларига кўра пул маблағларини жамғарма банкининг тегишли бўлимларига ёки тўлов топшириқларига мувофиқ корхоналарга ўтказадилар.


24. Жамғарма банки бўлими болаларга нафақаларни туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими тақдим этган тўлов ведомостига мувофиқ таъминлайди.


25. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари болали оилаларга ҳар ойлик нафақалар тўғри (асосли) тайинланганлиги ва тўланаётганлигини йилига камида бир марта текширадилар.



Болали оилаларга ҳар ойлик нафақалар тўлаш масалалари

бўйича низоларни ҳал этиш чоғида корхоналар,

муассасалар, ташкилотлар, фуқароларнинг

масъулияти


26. Болали оилаларга ҳар ойлик нафақаларни олувчи ана шу нафақаларни тўлашга таъсир этувчи барча ўзгаришлар ҳақида болаларга нафақалар тўловчи органларни хабардор қилишлари шарт.


27. Болали оилаларга ҳар ойлик нафақаларни мутлақо нотўғри ёки қалбаки ҳужжатлар бўйича олиш фактлари ёки болаларга нафақалар тўланишига таъсир этувчи ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида маълум қилмаганлик фактлари аниқланган тақдирда, болаларга нафақалар тайинланган ва (ёки) тўлаётган органларнинг қарорига биноан ортиқча тўлаган пуллар нафақа қолувчидан ушлаб қолинади.


28. Болали оилаларга ҳар ойлик нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалалар бўйича низолар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган тартибда ҳал қилинади.





























Время: 0.0156
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск