Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.05.1994 й. 249-сон қарорига 12-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 11 майдаги

249-сон қарорига

12-ИЛОВА



Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини

тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Меҳнат стажи иш, хизмат, ўқиш жойидан ёки иш стажига қўшиб ҳисобланадиган бошқа фаолият амалга оширилган жойдан, ёхуд архив муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар асосида аниқланади.

Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг меҳнат стажи Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича аниқланади.

Мехнат стажини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса (иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимлар бундан мустасно) иш даври гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида аниқланади.


2. Туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг ваколатига қуйидагилар киради:

меҳнат стажини тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг мазмуни ва зарур даражада расмийлаштирилганлигини ҳуқуқий бахолаш, зарурат бўлганда уларни беришнинг асосланганлигини текшириб кўриш тўғрисида қарор қабул қилиш; зарур ҳолларда меҳнат фаолиятининг айрим даврларини стажга қўшиб ҳисоблаш ёки олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилиш;. гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида иш стажини аниқлаш; айрим шахсларни парваришлашга кетган вақтни аниқлаш.


3. Табиий офатлар, ҳалокатлар, фалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар натижасида иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар тўлиқ ёки қисман йўқотилган ҳолларда меҳнат стажини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тузилган махсус комиссия томонидан амалга оширилади.

Қисман сақланиб қолган ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида қайд этиб ўтилган комиссиялар томонидан аниқланган меҳнат фаолияти даврлари умумий стажга, шунингдек, имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи махсус ҳужжатлар билан тасдиқланган иш вақти сифатида стажга қўшилади.



II. МЕҲНАТ СТАЖИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ҲУЖЖАТЛАР


4. Меҳнат дафтарчаси, шунингдек, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан берилган суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи маълумотномалар иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади.

Меҳнат дафтарчаси бўлмаган тақдирда ҳамда меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки ёзувлар хато ва ноаниқ ёзилган бўлса, меҳнат стажини тасдиқлаш. учун (иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимлар стажи бундан мустасно) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, иш ҳақи бериш бўйича шахсий счётлар ва ведомостлар, уларнинг бажарганлиги қайд этилган ёзма меҳнат шартномалари (контрактлар) ва иш даврлари тўғрисида маълумотлар бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади. Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар бўлмаса, меҳнат стажини исботлаш учун касаба уюшмаси билетлари ва ҳисоб-китоб дафтарчалари қабул қилинади. Ҳисоб-китоб дафтарчалари иш ҳақи тўланганлиги тўғрисида белги қўйилган вақт учун, касаба уюшмасига аъзолик билети эса иш ҳақи ёки стипендиядан аъзолик бадаллари тўланганлиги тўғрисида белги қўйилган вақт учун иш даврини тасдиқлайди.

Касаба уюшмасига аъзолик билети бўлмаган тақдирда, стаж ҳисобга олиш варақаси асосида аниқланиши мумкин, бунда фақат аъзолик бадаллари тўланган вақт стажга киради.


5. Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг иш даври Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги ҳақидаги маълумотномалари асосида аниқланади.

6. Ижодий уюшмалар аъзоларининг ва ижодий уюшмалар аъзолари бўлмаган бошқа ижодий ходимларнинг ижодий фаолиятини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган даврлар тўғрисида берилган маълумотномалар қабул қилинади.

Қайд этилган суғурта бадаллари жорий этилгунга қадар, яъни 1991 йил 1 январгача бўлган ижодий фаолият 1991 йил 1 январгача белгиланган тартибда тасдиқланади.


7. Ҳарбий хизмат, миллий хавфсизлик хизмати органларида хизмат қилганлик, асирликда бўлганлик вақтини тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

ҳарбий билетлар;

қизил аскар дафтарчалари;

мудофаа ишлари бўлимларининг, юқори ҳарбий қисмларининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг штаблари ва муассасаларининг маълумотномалари;

архив ва харбий даволаш муассасаларининг маълумотномалари.

Юқорида қайд этилган ҳужжатлар асосида мехнат дафтарчасига киритилган ҳарбий хизмат тўғрисидаги ёзувлар ҳам тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида қабул қилинади.

Улуғ Ватан уруши даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларида бўлганлик вақти партизанлар харакати штаблари ва партия архивларининг маълумотлари бўйича (партизан отрядлари. ва қўшилмалари фаолият кўрсатган жой бўйича) аниқланади.

Жанговар харакатлар даврида ҳаракатдаги армия таркибидаги ҳарбий хизмат, шу жумладан, байналмилал бурчни бажариш чоғидаги ҳарбий хизмат Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бериладиган Мудофаа ишлари бўлимларининг маълумотномалари асосида (маълумотнома шакли илова қилинмоқда) имтиёзли ҳисоблаб чиқиш асосида меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида хизмат қилганликни тасдиқлаш учун ҳужжатлар асосида меҳнат дафтарчасига киритилган шундай хизмат тўғрисидаги ёзувлар, ҳужжатлар бўлмаганда эса - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда бериладиган маълумотномалар (маълумотнома шакли илова килинмоқда) асос сифатида қабул қилинади.


9. Ҳарбийлаштирилган қўриқлашда, махсус алоқа органларида ва конда хатардан қутқариш қисмларидаги хизмат вақти мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган тартибда аниқланади.


10. Олий таълим муассасаларида, аспирантура (ёки стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар сифатида), докторантура (ёки катта илмий ходим-изланувчилар сифатида) ва клиник ординатурада кундузги ўқиш вақти дипломлар, шаҳодатномалар, гувоҳномалар, шунингдек маълумотномалар ва архив маълумотлари асосида берилган ҳамда ўқиш даври тўғрисидаги маълумотномалар бўлган бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.

Ҳужжатларда бундай маълумотлар бўлмаган тақдирда тегишли йилларда ушбу таълим муассасасида ўқиш муддати тўғрисидаги маълумотномалар, агар ҳужжатларда тўлиқ ўқув даврини ёки унинг алоҳида босқичларини тамомлаганлик кўрсатилган бўлса, ўқиш вақтининг исботи сифатида қабул қилинади.

11. Иш даврида бошланган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликнинг қанча давом этгашшги ана шу иш жойидан бериладиган маълумотномалар бўйича аниқланади.


12. I гуруҳ ногиронини ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани, шунингдек, 80 ёшга тўлган кекса кишини парвариш қилиш вақти қуйидагилар асасида аниқланади:

парваришни амалга оширишниьт ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;

ногиронликда бўлганликни (I гуруҳ ногиронлар ва ногиронболалар учун) ёшни (кексалар ва ногирон болалар учун) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда ўзгаларнинг парваришига муҳтожлик тўғрисида даволаш муассасасининг хулосаси (кексалар учун).

Парваришни амалга оширишнинг ҳақиқий аҳволини текшириш бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой ташкилотлари) фуқаролар йиғинидан олинган маълумотлар, ногиронларнинг ўзлари ва уларнинг қўни-қўшнилари билан ўтказилган суҳбат асосида бажарилади.

Ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида тиббий-меҳнат зксперт комиссияси (ТМЭК) дан ўтганликни тасдиқловчи далолатномадан кўчирма, тиббий хулоса, пенсия гувоҳномаси, нафақа олувчининг гувоҳномаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг маълумотномаси ва бошқалар қабул қилиниши мумкин.

Ёшни тасдиқловчи ҳужжат сифатида паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномадан кўчирма қабул қилиниши мумкин.


13. Болани 3 ёшгача тарбиялаш учун таътилда бўлиш вақти ташкилот, корхона ёки муассаса томонидан берилган, болани тарбиялаш учун таътил бериш ва таътилдан қайтиш тўғрисидаги буйруқлар нусхалари илова қилинган болани тарбиялаш вақтини тасдиқловчи маълумотномалар асосида аниқланади.

Болани тарбиялаш учун таътил бериш ва таътилдан қайтиш тўғрисидаги маълумотнома ёки буйруқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек буйруқларда зарур ёзувлар мавжуд бўлмаган ёки болани тарбиялаш учун таътилда бўлиш вақти тўғрисидаги ёзувлар нотўғри ва ноаниқ кўрсатилган тақдирда ушбу даврдаги ҳар ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома болани тарбиялаш учун таътилда бўлиш вақтининг тасдиғи сифатида қабул қилинади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда болани тарбиялаш учун таътилда бўлиш даврини бола туғилган санадаги қонун ҳужжатларида белгиланган болани тарбиялаш учун таътилда бўлиш вақтининг чекланган даври ташкил этади.

1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалиги аъзосининг болани тарбиялаш учун таътилда бўлиш вақтини аниқлашда, агар бола туққан аёл жамоа хўжалигида меҳнат иштирокининг белгиланган минимумини бажармаган бўлса бола туғилган йил тўлиқ иш стажи сифатида ҳисобга олинади, лекин умумий давр 3 йилдан ортиқ бўлмаслиги керак.

14. Қамоқда бўлиш, озодликдан маҳрум этиш жойларида ва сургунда бўлиш вақтлари тергов (ахлоқ тузатиш меҳнат муассасалари) ёки ички ишлар органлари томонидан берилган маълумотномалар асосида тасдиқланади ҳамда оқланганлиги тўғрисида ҳужжатлар (суд органлари, прокуратура, суриштирув ва тергов органларининг оқлов ҳукми чиқариш тўғрисидаги маълумотномалар ёки жиноий ишни тўхтатиш тўғрисидаги қарорлари (ажримлари) мавжуд бўлган тақдирда мехнат стажига қўшилади.


15. Офицерлар таркибига кирувчи шахслар, прапоршчиклар, мичманлар ва муддатидан ташқари хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар хотинларининг ўз эрлари билан ишга кириш имконияти бўлмаган жойларда бирга бўлиш вақти юқори ҳарбий қисмлар, муассасалар, ҳарбий билим (ўқув) юртлари, корхоналар ва ташкилотларнинг командирлари (бошлиқлари) томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги белгилаган тартибда бериладиган маълумотномалар асосида тасдиқланади (маълумотнома шакли илова қилинмоқда).


III. ХОДИМЛАР АЙРИМ ТОИФАЛАРИНИНГ

МЕҲНАТ СТАЖИНИ ТАСДИҚЛАШ

ХУСУСИЯТЛАРИ


16. Меҳнат дафтарчасида ходимларнинг айрим тоифалари учун белгиланган имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини белгиловчи омиллар тўғрисида тўлиқ маълумотлар бўлмаган ҳолларда, (масалан: ишнинг қиздириш билан боғлиқ участкаларида ёки қиздириш ишларида иш билан банд бўлиш, муайян хавфлилик классидаги муайян моддалар ёки зарарли моддалар билан ишлаш, ер ости ишларида ишлаш, муайян усул билан ишлар бажариш, муайян жойда иш бажариш ва бошқалар) махсус стажни тасдиқлаш учун корхоналар ёки ташкилотларнинг аниқлаштирувчи маълумотномалари қабул қилинади (маълумотнома шакли илова қилинмоқда).

Илгари амал қилган қонун ҳужжатларига мувофиқ халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши ижроия қўмитаси ҳузурида ташкил этилган имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи иш стажини аниқлаш бўйича вақтинчалик комиссия баёни асосида меҳкат дафтарчасига киритилган иш даври тўғрисидаги ёзувлар қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмаган ҳолда махсус стажнинг исботи сифатида қабул қилинади.

17. Учувчилар ва синовчи учувчилар таркибига кирувчи ходимларнинг айрим тоифаларига имтиёзли пенсия таъминоти хуқуқини берувчи махсус иш стажи куйидагилар билан тасдиқланади:

учувчилар ва синовчи-учувчилар таркибига кирувчи ходимлар учун - учиш (парашют) дафтарчаси бўйича. Учиш дафтарчаси бўлмаган тақдирда учиш соатлари учувчилар таркибининг учиш соатларини ҳисобга олувчи бухгалтерия маълумотлари бўйича аниқланиши мумкин. Синовчи-учувчилар таркибига кирувчи айрим ходимларнинг тажриба техникасини синашда иш билан бандлиги корхоналар (бирлашмалар) ва ташкилотлар томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича тасдиқланади;

ҳаво ҳаракатини бошқаришни амалга оширувчи ходимлар учун - меҳнат дафтарчаси бўйича, шунингдек, қуйидагилар асосида: ҳаво ҳаракатини бевосита бошқаришга рухсат берилганлиги қайд этилган ҳолда ҳаракат хизмати диспетчери (учишлар раҳбарлари)нинг гувоҳлиги; мутахассисни хаво ҳаракатини бевосита бошқариш билан боғлиқ лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқлар кўрсатилган ҳолда корхоналар (ташкилотлар)нинг маълумотномалари.

18. Театрлар ва бошқа театр-томоша корхоналари ва жамоалари артистларининг айрим тоифаларига имтиёзли пенсия таъминоти олиш ҳуқуқини берувчи махсус иш стажи меҳнат дафтарчаси бўйича тасдиқланади.

Меҳнат дафтарчасида касб (лавозим)нинг номи, жанр бўйича тегишлилиги, бажариладиган иш характери ёки ишланган ташкилотнинг мақоми тўғрисидаги зарур маълумотлар бўлмаган ҳолларда махсус стаж иш жойидан берилган ва ушбу шахсга тегишли маълумотлар бўлган маълумотнома асосида тасдиқланади.


19. 1991 йил 1 январгача фуқароларда меҳнат шартномаси бўйича ишлаган ва меҳнат дафтарчаси бўлмаган шахслар (уй ходимлари, энагалар, котибалар, машинкада кўчирувчилар, стенографисткалар, қоровуллар, боғбонлар, шофёрлар ва бошқалар)га нисбатан уларнинг уй хўжалигидаги иш даври иштирокида ишга ёлловчи билан ходим ўртасида шартнома тузилган касаба уюшмаси ташкилотининг маълумотномаси билан тасдиқланади.

Бундай маълумотномаларни олиш имкони бўлмаган ҳолларда (жумладан, айрим фуқароларда ишлаш касаба уюшмаси органларида рўйхатга олинмаган ҳолларда ҳам) стажни тасдиқлаш учун ишга ёлловчи томонидан берилган маълумотномалар қабул қилинади, вафот этган тақдирда - ишга ёлловчининг рафиқаси ёхуд ушбу даврда у билан бирга яшаган унинг бошқа оила аъзоси (бу вақтда вояга етмаган бўлган қариндошлардан ташкари) томонидан берилган маълумотнома қабул қилинади.

Маълумотномани берган шахс имзосининг ҳақиқийлиги маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой органи) фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланади.

Қайд этиб ўтилган маълумотнома текшириш далолатномаси билан тасдиқланган бўлиши керак. Текшириш далолатномаси тегишли бажарилганлигидан гувоҳлик берувчи маълумотлар (қўшниларни кўрсатмалари, уй дафтарлари ва махалла, қишлоқ (шаҳарча), овул ва бошқалар фуқароларининг йиғини ҳужжатлари бўйича маълумотлар) асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тузилади.

1991 йил 1 январга қадар фуқаролар жамоаси - чорва моллари эгалари билан тузилган шартнома бўйича подачи бўлиб ишлаганлик ҳақидаги иш стажининг исботи сифатида иштирокида шартнома тузилган касаба уюшмаси ташкилотларининг маълумотномалари, бажарилганлиги қайд этилган шартномаларнинг ўзи, шунингдек, фуқаролар жамоаси - чорва моллари эгаларининг ваколатли вакиллари томонидан берилган ва текшириш далолатномаси билан тасдиқланган маълумотномалар ҳисобланади. Шартнома маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул фукароларининг йиғини иштирокида тузилган ҳолларда бу йиғинларнинг маълумотномалари эътиборга олинади.

Ушбу бандда қайд этилган ходимларга меҳнат фаолияти стажи 1991 йил 1 январдан кейин фақат Пенсия жамғармаси органлари томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича, 2001 йил 1 январдан кейин - ижтимоий таъминот органлари томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича, 2010 йил 1 январдан кейин эса - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича белгиланади.

20. Ижара шартномаси (контракт) бўйича чет элда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иш стажи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан белгиланади.

Чет элда ишлаш даври, агар тегишли битимлар билан ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, белгиланган суғурта бадаллари Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган тақдирда меҳнат стажига қўшилади.

21. 1991 йил 1 январгача ижара шартномаси бўйича диний ташкилотларда ишлаш даври бу ишни бажариш тўғрисидаги меҳнат шартномаси касаба уюшмаси органлари иштирокида тузилган ҳолларда меҳнат стажига қўшилади.



IV. МЕҲНАТ СТАЖИНИ ГУВОҲЛАРНИНГ

КЎРСАТМАЛАРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАШ


22. Мавжуд иш стажи тўғрисида маълумотлар бўлмаган ва ҳарбий ҳаракатлар, табиий офатлар, ҳалокатлар, фалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар муносабати билан уларни олиш имконияти бўлмаса, меҳнат стажи, шу жумладан, имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи меҳнат стажи ариза берувчини бир корхона, муассаса, ташкилот, жамоа хўжалиги ёкн бир тизимда у билан бирга ишлаган ва уни билган камида икки гувоҳнинг кўрсатмаси асосида белгиланади.

Архив маълумотлари йўқлиги сабабларидан қатъи назар, мавжуд иш стажи тўғрисидаги ҳужжатларни олиш имконияти бўлмаган ҳолларда 1965 йилгача жамоа хўжалигида ишлаш даври юқоридаги тартибда гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланади.

Умумий меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи ишнинг характери гувоҳларнинг кўрсатмалари билан белгиланмайди.


23. Мавжуд иш стажи тўғрисидаги маълумотлар бўлмаган ва корхона, муассаса, ташкилот тўлиқ тугатилганлиги туфайли ёхуд архив маълумотларининг ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилгандан бошқа сабабларга кўра мавжуд эмаслиги сабабли уларни олиш имконияти йўқ бўлган ҳолларда меҳнат стажи ариза берувчини бир корхона, муассаса, ташкилот, жамоа хўжалигида қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хужалиги)да, фермер хўжалигида ёки бир тизимда бирга ишлаш давомида билган хамда улар ариза берувчининг ишини тасдиқлаган давр учун ўз ишлари тўғрисидаги ҳужжатларга эга бўлган камида икки гувоҳнинг кўрсатмалари асосида белгиланади.

Гувоҳларнинг кўрсатмалари бўйича белгиланган меҳнат стажи бундай ҳолларда пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган стажнинг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак.


24. Дехқон (фермер) хўжаликларида ва шахсий ёрдамчи хўжаликларда 1998 йил 1 июлгача, шунингдек деҳқон хўжаликларида алоҳида, фуқароларда ва диний ташкилотларда ишлаш даври, шунингдек, меҳнат фаолиятининг Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда стажга қўшиладиган бошқа даврлари гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.


V. МЕҲНАТ СТАЖИНИ ТАСДИҚЛАШ ҚОИДАЛАРИ


25. Меҳнат фаолиятини тасдиқлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар мансабдор шахслар томонидаи имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак.

Меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар ушбу дафтарчани тўлдириш ва юритиш пайтида амал қилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда меҳнат дафтарчаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома талабларига мувофиқ расмийлаштирилиши керак.

Меҳнат дафтарчаларидаги ва бошқа ҳужжатлардаги ёзувлар белгиланган қоидалардан четга чиққан ҳолда амалга оширилган ҳолларда уларни меҳнат стажининг исботи сифатида қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги масала бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томондан ҳал этилади.

26. Меҳнат дафтарчасига ва ҳужжатлар асосида маълумотномаларга киритилган иш даврлари тўғрисидаги маълумотларгина меҳнат стажини тасдиқлаш учун қабул қилинади.

Жамоа хўжаликлари қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари томонидан 1966 йил 1 январгача берилган маълумотномалар, шунингдек, ундан кейинроқ даврда кейинчалик ўз фаолиятини тугатган жамоа хўжаликлари томонидан берилган маълумотномалар уларнинг берилиши асосланмаган тақдирда ҳам эътиборга олиниши мумкин.

27. Ҳужжатлар асосида меҳнат дафтарчасига киритилган умумий стаж тўғрисидаги йиғма ёзувлар қуйидаги иш даврларига нисбатан меҳнат стажининг исботи ҳисобланади:

агар ариза берувчи меҳнат дафтарчасини берган корхона, муассаса ёки ташкилотга ишга киргунга қадар қайси корхона, муассаса ёки ташкилотда, қайси вақтда ва қандай лавозимларда ишлаганлиги тўғрисидаги аниқ ёзувлар меҳнат дафтарчасига киритилган бўлса - 1962 йил 14 декабрдан кейинги иш даври;

қайд этиб ўтилган маълумотлар меҳнат дафтарчасида бор-йўқлигидан қатъи назар 1962 йил 14 декабргача бўлган иш даври.

Агар ариза берувчи меҳнат дафтарчасидан ташқари йиғма ёзувлар тегишли бўлган меҳнат дафтарчаси тўлдирилгунга қадар бўлган даврдаги иш тўғрисида алоҳида ҳужжатларни тақдим этса, умумий якун билан ёзилган бутун стаж ҳужжатлар ёки гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланиши керак. Бу амалдаги қоидаларга мувофиқ улар тўғрисидаги ёзувлар меҳнат дафтарчасига алоҳида сатрда киритилиши керак бўлган меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида ҳужжатлар тақдим этиш ҳолларига, тааллуқли эмас.

Йиғма ёзувларда ҳисобга олинган бўлииш керак бўлган Улуғ Ватан уруши йилларидаги иш даврлари тўғрисида ҳужжатлар тақдим этишда, бу ҳужжатлар бўйича стаж қўшимча равишда тегишлича бир баравар ёки икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқилади. Бундай ҳолда меҳнат дафтарчасига умумий якун сифатида ёзилган бутун стажни тасдиқлаш талаб этилмайди.

Қайд этилган иш даврларини гувоҳларнинг кўрсатмаларн бўйича белгилашда ҳам ана шундай тартиб қўлланилади.


28. Иш даврлари гувоҳлардан бири ариза берувчининг иши тўғрисида иккинчисига қараганда кўпроқ давр тўғрисида кўрсатма бергани ҳолда гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида мехнат стажи ҳисобига қабул қилинган ҳолларда ҳар иккала гувох томонидан тасдиқланган давр аниқланган давр ҳисобланади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими шахсан кўрсатма бериш учун гувоҳларни чақириш зарурлиги ёки уларнинг имзоларининг ҳақиқийлиги нотариал тартибда тасдиқлангвн; тақдирда гувоҳларнинг ёзма кўрсатмаларини кўриб чиқиш билан чекланиш тўғрисидаги масалани ўз ихтиёри бўйича ҳал этади.

Айрим ҳолларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими ариза берувчининг ёки охирги иш жойи бўйича корхона, муассаса, ташкилот вакилининг илтимоси бўйича ҳужжатлар билан, шунингдек, гувоҳларнинг кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланмаган ва пенсия олиш ҳуқуқини берувчи шартлар бошлангунга қадар (масалан, ёшига кўра пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ёшга тўлгунга қадар) стаж белгилаши мумкин.

29. Мехнат стажини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган исм, ота исми ёки фамилия паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома бўйича исм, ота исми ёки фамилияга мувофиқ келмаса, бу ҳужжатнинг ушбу шахсга тегишлилиги факти меҳнат дафтарчасини ёки иш стажи тўғрисидаги бошқа ҳужжатни биринчи марта берган ташкилот томонидан тасдиқланиши мумкин. Тасдиқлаш бирламчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Қолган барча холларда ҳужжатнинг тегишлилиги факти суд тартибида тасдиқланиши керак.


30. Стаж тўғрисида тақдим этилган ҳужжатда аниқ кунлар кўрсатилмаган ҳолда фақат йиллар кўрсатилган ҳолларда тегишли йилнинг 1 июли кун сифатида қабул қилинади, агар ойнинг куни кўрсатилмаган бўлса, тегишли ойнинг 15 куни ана шундай кун ҳисобланади.


31. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими ёки мехнат стажини белгилаш бўйича комиссия томонидан чиқарилган иш стажини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарордан норози бўлинган тақдирда ушбу масала суд тартибида ҳал этилади.





Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари

тўлаш даври тўғрисидаги маълумотномалар

НАМУНАСИ

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг штампи

________________ №____


М А Ъ Л У М О Т Н О М А

______________________________________________га

(фамилияси, исми ва отасининг исми)


шу ҳақда берилдики, у ___________ дан ______________ гача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган.


Ижтимоий суғурта туман (шаҳар) бўлими рақбари   _______

                                                                      (имзо)


М.Ў.


Низомга

2-ИЛОВА




Ҳарақатдаги армия таркибидаги

Ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги

маълумотнома

НАМУНАСИ



Мудофаа ишлари бўлимининг

штампи


___ йил „ ____"_________N____




М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Истеъфодаги


(ҳарбий унвони)

га

(фамилияси, исми ва отасининг исми)


шу ҳақда берилдики, у



(йиллар, ойлар ва кунларнинг умумий сони кўрсатилсин)

ҳаракатдаги армия таркибида жанговар ҳаракатлар даврида ҳарбий хизматни ўтади (шу жумладан, байналмилал бурчни адо этиш, партизан отрядлари ва қўшилмаларида бўлиш даври).

Кўрсатиб ўтилган хизмат имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш учун мехнат стажига қўшилиши керак: хизматнинг бир ойи уч ойга тенгдир.

Маълумотнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этиш учун берилди.

Бошлиқ

М.Ў.


(имзо)

Низомга

3-ИЛОВА




Ички ишлар органларида хизмат

қилган давр тўғрисидаги маълумотнома

НАМУНАСИ



Ички ишлар органинннг

штампи


___ йил „ ____"_________N____




М А Ъ Л У М О Т Н О М А

(унвони, фамилияси, исми ва отасининг исми)

дан

(кун, ой, йил, лавозимга тайинланганлик тўғрисидаги буйруқ номери)


гача

(кун, ой, йил, хизматдан бўшаганлик тўғрисидаги буйруқ номери)


ички ишлар органларида хизмат қилди.

Маълумотнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этиш учун берилди.

-------------------------

Изоҳ. Маълумотнома меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган тақдирда берилади.


Кадрлар бошқармаси (бўлими)

бошлиғи

М.Ў.


(имзо)

Низомга

4-ИЛОВА




Ҳарбий хизматчи хотинининг эри

билан ишга жойлашиш имконияти

ўлмаган жойларда яшаган даври

тўғрисидаги маълумотнома

НАМУНАСИ



Ҳарбий қисм (муассаса, корхона,

ташкилот)нинг штампи

___ йил „ ____"_________N____




М А Ъ Л У М О Т Н О М А

(ҳарбий хизматчининг унвони, фамилияси, исми ва отасининг исми)


дан


гача

(ҳарбий қисм раками, муассаса, корхона, ташкилотнинг номи)

ҳақиқий ҳарбий хизматни (ўтамоқда) ўтади.


билан хотини


бирга яшади. У ишга жойлашиш имконияти бўлмаганлиги туфайли ____________ дан _______________ гача ишламаган


Маълумотнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этиш учун берилди.


Командир (бошлиқ)

М.Ў.


(имзо)

Низомга

6-ИЛОВА




Имтиёзли пенсия таъминоти

ҳуқуқини аниқлаштирувчи маълумотнома

НАМУНАСИ



Корхона, муассаса, ташкилот

штампи


___ йил „ ____"_________N____




М А Ъ Л У М О Т Н О М А

(фамилияси, исми ва отасининг исми)

дан

гача

да

(ишлаган даври)




(корхона, муассаса ва

ташкилотнинг номи)


сифатида ишлади. Шу давр  мобайнида

(касби. лавозими)


банд бўлди.

бажарган ишининг характери)


Юқорида кўрсатилган меҳнат даври ________- сон рўйхатнинг

________ қисми, ________ бўлими, _______ бандига киритилади.


Маълумотнома қуйидаги ҳужжатлар асосида берилди:

(бажарилган ишнинг шароити ва характерини

тасдиқловчи ҳужжатлар)

Маълумотнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этиш учун берилди.

-------------------------

Изоҳ: Маълумотнома ходимларнинг айрим тоифалари учун белгиланган 1, 2, 3-рўйхатлар бўйича имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи омиллар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар меҳнат дафтарчасида мавжуд бўлмаган ҳолларда берилади.

Раҳбар


(имзо, фамилияси)

Кадрлар бошқармаси

(бўлими) бошлиғи

(имзо, фамилияси)

М.Ў.





































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск