Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Пенсиялар тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.05.1994 й. 249-сон қарорига 13-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 11 майдаги

249-сон қарорига

13-ИЛОВА



Пенсиялар тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни

тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН

МУРОЖААТ ҚИЛИШ


1. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза охирги иш жойидаги корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти, фермер хўжалиги бошлиғи ёки қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви орқали берилади.

Иш вақтларини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига пенсия тайинлаш хақидаги ариза аризачининг бевосита яшаш жойидаги туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Пенсия тайинланадиган шахс балоғатга етмаган ёки хуқуқий муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда, ариза унинг ота-онаси ёки васийси томонидан уларнинг яшаш жойлари орқали берилади.


2. Бир турдаги пенсияни бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, пенсияни қайта ҳисоблаш, илгари тўхтатиб қўйилган пенсияни тўлашни тиклаш ҳақидаги ариза аризачи яшаб турган жойдаги ёки унинг қонуний вакили (ота-онаси ёки васийси) яшаб турган жойдаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

3 Пенсия тайинлаш ёки тўхтатиб қўйилган пенсияни тиклаш учун пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб исталган вақтда, бирор муддат билан чекланмаган холда мурожаат этиш мумкин.

Ёшга доир пенсия тайинланишини сўраб пенсия ёшига тўлмасдан аввал хам мурожаат этиш мумкин, лекин бу мазкур пенсияни олиш ҳуқуки пайдо бўлишидан бир ойдан олдин бўлмаслиги керак.


4. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан барча керакли ҳужжатлар билан (агар улар пенсия йиғма жилдида бўлмаса) пенсия белгилаш, қайта ҳисоблаш, пенсияни тиклаш ёки бир турдаги пенсияни бошқа турдаги пенсияга ўтказиш тўғрисида ариза қабул қилинган кун пенсия учун мурожаат этилган кун ҳисобланади.

Агар ариза почта орқали юборилса ва бунда барча зарур ҳужжатлар ҳам илова қилинган бўлса, почта штемпелида кўрсатилган сана пенсия тайинлаш учун мурожаат этилган кун ҳисобланади.

Пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган холларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими қўшимча яна қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлигини корхона, ташкилот маъмуриятига ёки аризачига маълум қилади. Агар улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги тўғрисида билдириш хати олинган кундан бошлаб 3 ойдан кечикмай тақдим этилса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза кабул қилинган кун ёки ариза юборилган жойдаги почта штемпелида кўрсатилган сана пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун ҳисобланади.


II. ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


5. Ёшга доир пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:

а) меҳнат стажини (умумий ва махсус) тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

б) иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома.

Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:

в) бола туғилганлиги ва у саккиз ёшгача тарбия қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат;

г) аризачининг фарзанди болаликдан ногирон ёки ногирон бола эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

д) аризачи уруш иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

е) даволаш муассасасининг аризачи гипофизар миттиллик касалига чалинган (лилипут)лиги ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган, пакана эканлиги тўғрисидаги ҳужжати;

ж) ташкилот, корхона ёки муассаса томонидан берилган, болани тарбиялаш учун таътил бериш ва таътилдан қайтиш тўғрисидаги буйруқлар нусхалари илова қилинган болани тарбиялаш вақтини тасдиқловчи маълумотнома.

Уруш ногиронларига "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг "а" бандига мувофиқ пенсия тайинланганда ва уларнинг пенсияларига Қонуннинг 28-моддаси "а", "б", "в" бандларига мувофиқ устамалар ҳисобланганда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими аризага тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК)дан олинган текширув далолатномасидан кўчирмани илова қилади.

Мехнатда майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногирони бўлган вақт иш стажига қўшиладиган ҳолларда аризага ТМЭК текшириш далолатномаларидан кўчирмалар илова қилинади.


6. Ногиронлик пенсиясини тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:

а) мехнат стажини (умумий ва махсус) тасдиқловчи ҳужжатлар;

б) иш хақи тўғрисидаги маълумотнома;

Агар ногиронлик меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, унда бахтсиз ходиса ҳақидаги далолатнома (ёки бошқа расмий ҳужжат) тақдим этилади.

Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:

в) аризачининг ёлғиз ва ўзгалар ёрдамига муҳтож деб тан олинганлиги тўғрисидаги хужжат;

г) аризачининг уруш иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) ташкилот, корхона ёки муассаса томонидан берилган, болани тарбиялаш учун таътил бериш ва таътилдан қайтиш тўғрисидаги буйруқлар нусхалари илова қилинган болани тарбиялаш вақтини тасдиқловчи маълумотнома.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими аризага тиббий-хизмат эксперт комиссияси (ТМЭК)дан олинган текширув далолатномасидан кўчирмани илова қилади.

7. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясинн тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:

а) пенсия тайинланаётган шахснинг ёшини тасдиқловчи туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт;

б) оила аъзосининг вафот этган боқувчига қариндошлиги муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар;

в) фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш бўлимининг боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки унинг бедарак йўқолганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) оила боқувчисининг ёши тўғрисидаги ҳужжат (агар вафот этганлик хақидаги гувоҳномада ёши кўрсатилмаган бўлса);

д) боқувчининг меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатлар;

е) боқувчининг иш ҳақи тўғрисида маълумотнома.

Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:

ж) боқувчининг қарамоғида бўлган унинг оила аъзолари таркиби тўғрисида маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой органлари) фуқаролари йиғинининт маълумотномаси ёки бошқа ҳужжатлар;

з) умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ёки олий таълим муассасаларининг оиланинг 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган аъзолари ўқувчилар эканлигини тасдиқловчи маълумотномалари;

и) ташкилот, корхона ёки муассаса томонидан берилган, болани тарбиялаш учун таътил бериш ва таътилдан қайтиш тўғрисидаги буйруқлар нусхалари илова қилинган болани тарбиялаш вақтини тасдиқловчи маълумотнома;

к) маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой органлари) фуқаролари йиғинининг вафот этганнинг ота-онаси, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, акаси (укаси) ёки опаси (синглиси) вафот этганнинг 3 ёшга тўлмаган болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларига қараш билан бандлигини ва ишламаётганлигини тасдиқловчи маълумотномаси.

Агар боқувчининг ўлими меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома (ёки бошқа расмий ҳужжат) ҳам тақдим этилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими аризага оиланинг боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқи балоғат ёшидаги оила аъзоларига уларнинг ногиронликлари оқибатида берилаётганлиги тўғрисида ТМЭКдан олинган текширув далолатномаларидан кўчирмаларни илова қилади.

Вафот этган пенсионернинг оиласига пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага шу банднинг "а" - "в" ва "ж" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда эса шу банднинг "з" ва "и" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар хам илова қилиниши керак. Пенсионернинг иш ҳақи унинг пенсия йиғма жилдидаги хужжатлар бўйича аниқланади.

Боқувчининг меҳнатда ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гурух ногирони бўлган вақти меҳнат стажига қўшилган ҳолларда аризага ТМЭК нинг текширув далолатномасидан кўчирмалар илова қилинади.


8. Илгари тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаш ва тўлашни тиклаш, шунингдек, бир пенсия туридан бошқасига ўтказиш пенсияни йиғма жилдидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Пенсияни қайта ҳисоблаш ва бир турдан кккинчи турга ўтказиш пайтида аризачи илгари пенсия йиғма жилдида ҳисобга олинмаган меҳнат стажи ва Қонуннинг 31-моддасида белгиланган Қоидаларга мувофиқ аниқланадиган иш ҳақи тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиши мумкин.

Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:


а) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчиларнинг оила аъзолари сонининг ўзгарганлиги ҳақидаги ҳужжат;

б) пенсия миқдорининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар пайдо бўлганлиги ҳақидаги (аризачининг ёлғиз пенсионерлар жумласига киритилиши, аризачининг уруш ногирони ёки иштирокчиси деб тан олиниши, Ўзбекистон Республикаси олдидаги алоҳида хизматлари учун устама ҳақ белгиланиши) ҳужжатлар.

Ногиронлик пенсияси қайта ҳисоб-китоб қилинганда ва бошқа пенсия туридан ногиронлик пенсиясига ўтказилганда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими пенсия йиғма жилдига ТМЭК томонидан берилган ногиронликни белгилаш, олиб ташлаш ёки гуруҳини ўзгартириш ҳақидаги текширув далолатномасидан кўчирмани қўшиб қўяди.

9. Пенсия (туридан қатъи назар) тайинлаш учун мурожаат қилувчи ўзининг шахсини, турар жойини ва ёшини тасдиқлайдиган паспортини кўрсатиши зарур.

Паспорти йўқ, балоғат ёшига етмаган болалар учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома уларнинг ёшини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


10. Васийнинг аризасига васийликни белгиловчи органнинг васий этиб тайинлаш ҳақидаги қарори илова қилинади. Ота-оналар ва васийлар яшаш жойлари тўғрисида ҳужжатлар топширадилар.


11. Меҳнат стажини (умумий ва махсус) тасдиқловчи сифатида қабул қилиш мумкин бўлган ҳужжатлар пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби ҳақидаги Низомда назарда тутилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарорига 12-илова).


12. Пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун тақдим этиладиган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома шакли ва уни тўлдиришга оид қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Кўрсатилган маълумотномалар аризачи ёки боқувчи ишлаган корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан шахсий счётлар, тўлов қайдномалари ва иш ҳақи тўланган бошқа ҳужжатлар асосида берилади. Агар улар тугатилган ёки бошқа сабабларга кўра ўз фаолиятини тўхтатган бўлса, маълумотномалар унинг ҳуқуқий вориси ёки давлат архиви томонидан берилади.

Архив органлари сақланаётган материаллар асосида белгиланган шаклдаги маълумотномани тўланган суммаларни иш ҳақи турлари бўйича таҳлил қилиб бера олмасалар, улар маълумотномани архив фондларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ушбу шаклга риоя қилмай беришлари мумкин. Бироқ бундай маълумотномаларда архив фондларида бир йўла тўланган тўловлар ҳақида маълумотлар йўқлиги кўрсатилиши керак.

Қонунда назарда тутилган ҳолларда пенсияни ҳисоблаш учун:

а) Ўзбекистон Республикасида ишламаган, бошқа мамлакатлардан кўчиб келган фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблашда Ўзбекистон Республикасидаги тегишли касб ва малакага мувофиқ келувчи ходимнинг ўртача иш хақи тўғрисидаги маълумотномалар;

Республикада бундай касб ва ихтисослик бўлмаган тақдирда ўртача ойликни белгилаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан якка тартибда ҳал этилади;

б) ижодий уюшмаларнинг аъзолари ва ижодий уюшмалар аъзолари бўлмаган бошқа ижодий ходимлар пенсияларини ҳисоблашда муаллифлик қалам ҳақлари тўғрисидаги маълумотнома;

в) 1991 йилнинг 1 январигача ишлаган айрим фуқароларга (уй хизматчилари, энагалар, котибалар, машинкада ёзувчи, стенографисткалар, қоровуллар, боғбонлар, ҳайдовчилар ва бошқаларга) ҳамда иш вақтини ҳисоблаб бўлмайдиган бошқа шахсларга пенсияларни ҳисоблашда иш тўғрисида шартнома тузишда иштирок этган касаба уюшмаси органи ёки ишга ёллаш ҳақида шартномалар тузилган бошқа ташкилотлар томонидан берилган ҳисоб-китоб дафтарчалари ёки маълумотномалар қабул қилинади.

1991 йил 1 январидан сўнг кўрсатиб ўтилган шахслар деҳқон (фермер) ва шахсий ёрдамчи хўжаликлар аъзолари 1998 йил 1 июлгача, шунингдек, дехқон хўжаликлари аъзолари Пенсия жамғармаси органлари томонидан берилган, 2001 йил 1 январдан кейин - ижтимоий таъминот органлари томонидан, 2010 йил 1 январдан кейин эса - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан берилган, тўланган суғурта бадалларининг миқдорлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.

Зарур холларда пенсияни ҳисоблаш учун тариф бўйича белгиланган маош (оклад) ҳақидаги маълумотнома тақдим этилади.

Иш ҳақини гувоҳлар кўрсатмаси асосида аниқлашга йўл қўйилмайди. Лавозим маошлари штат жадвалидан кўчирмалар ва жамоат ташкилотлари аъзолик билетлари ҳақиқий иш ҳақини тасдиқлайдиган ҳужжат ўрнини боса олмайди.

Иш хақи тўғрисидаги маълумотлар бутунлай ёки кисман йўқ бўлса, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пеисияни тайинлаш кунида расман белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори олинади.


13. Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой органлари) фуқаролари йиғинининг маълумотномаси қабул қилинади. Мазкур маълумотномада ҳар бир оила аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми, марҳум боқувчига қариндошлик алоқаси, улар унинг қарамоғида бўлганлиги кўрсатилади.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжат йўқ бўлса ва уни олишнинг имкони бўлмаса карамоғида бўлганлик масаласи суд қарори билан ҳал этилиши мумкин.


14. Аризачининг уруш иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида Улуғ Ватан уриши иштирокчиси гувоҳномасидан кўчирма, байналмилалчи жангчиларга бериладиган имтиёз олиш ҳуқуқи ҳақидаги гувоҳнома, шунингдек, улар уруш иштирокчисига тенглаштирилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.


15. Аризачининг уруш ногирони эканлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида ТМЭКнинг текшириш далолатномасидан кўчирма, уруш ногирони гувоҳномаси, шунингдек, уруш ногиронига тенглаштирилганлигини тасдиқловчи бошқа хужжатлар қабул қилинади.


16. II гуруҳ ногиронининг ёлғиз пенсионерлар тоифасига тааллуқлилиги ва аризачининг яшаш учун маблағ манбаи йўқлиги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан, ўзгалар ёрдамига муҳтожлиги зса даволаш муассасаси томонидан белгиланади.

17. Қонуннинг 12-моддаси "з" бандига мувофиқ пенсия тайинланаётганда бола туғилганлиги факти туғилиш ҳақидаги гувоҳнома асосида, уни саккиз ёшгача тарбиялаганлик эса - паслорт, вафот этганлик ҳақидаги гувоҳнома, маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой органларида) фуқаролари йиғини маълумотномаси ва бошқа ҳужжатлар асосида белгиланади.

Аризачи фарзандининг болалигидан ногирон ёки ногирон бола деб тан олиниши ТМЭКнинг текшириш далолатномасидан кўчирма, соғлиқни сақлаш муассасасининг тиббий хулосаси, нафақа олувчининг гувоҳномаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг нафақа олиш даври ҳақидаги маълумотномаси ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.

18. Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларнинг асл нусхаси ҳам, уларнинг нотариал тартибда, аризачини пенсия тайинлашга тақдим этаётган корхона муассаса, ташкилот маъмурияти ёки бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими тасдиқлаган нусхалари хам топширилиши мумкин.

Меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатлар фақат асл нусхада топширилади. Бироқ меҳнат стажини тасдиқловчи хужжат фақат меҳнат дафтарчаси бўлган ҳолларда, ундан оҳирги иш жойидаги корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти ёки бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тасдиқланган кўчирма топширилиши мумкин.


III. ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ


19. Ҳар йилнинг бошида келгуси йилда пенсия ёшига етадиган барча ишчи, хизматчи, фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари ва бошқа кооперативларнинг барча ишчилари, хизматчилари, аъзолари учун улар ишлаётган корхоналар, муассасалар ёки ташкилотлар маъмурияти (бошқаруви) томонидан уларнинг шахсий варақалари ва мехнат дафтарчалари асосида махсус рўйхатлар тузилади.

Рўйхатга мазкур корхонанинг ҳам умумий, ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини олувчи барча ходимлари киритилади.

Рўйхатлар ходимларнинг туғилган санасига кўра хронологик тартибда тузилади.

Рўйхатда: ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми; туғилган йили, ойи, куни; таркибий бўлинманинг номи; лавозими (касби); пенсия тайинлаш учун асослар; ҳужжатлар билан тасдиқланган умумий меҳнат стажи ёшига нисбатан имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш ҳуқуқини берувчи махсус меҳнат стажи кўрсатилган бўлиши керак.


20. Корхона маъмурияти рўйхатда кўрсатилган ходимларга пенсия тайинлаш учун олдиндан ҳужжатлар тайёрлашга киришади. Зарур ҳолларда етишмаётган ҳужжатларни сўраб олиш, тегишли ҳолларда эса ходимнинг фикри бўйича унинг иш даврларини тасдиқлаши мумкин бўлган гувоҳларни қидириб топиш чоралари кўрилиши керак.

Корхона маъмурияти тўплаган барча хужжатлар асосида пенсия тайинлаш учун тақдимномани расмийлаштиради. Тақдимнома шакли ва уни тўлдириш Қоидалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

21. Корхона маъмурияти ходим пенсия ёшига етган кундан кечиктирмай унинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганлигини билдиришга мажбурдир,

Ходим пенсия тайинлаш тўғрисида ариза берган ҳолла корхона маъмурияти мазкур ариза рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида барча ҳужжатларни ва ўз тақдимномасини тўлиқ расмийлаштиради ва аризачини улар билан (тақдимномага имзо қўйдирган ҳолда) таништиради.

Ҳужжатлар ва тақдимнома ходимнииг аризаси билан бирга аризачининг яшаш жойидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади. Корхона маъмурияти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тўплай олмаган ҳолларда, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига бор хужжатлар топширилади, етишмаган хужжатлар эса ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган муддатларда қўшимча равишда тақдим этилади.

Агар ходимга пенсия тайинлаш рад этилган бўлса, бу ҳақда унга рад этиш сабаблари кўрсатилиб, ёзма равишда хабар берилади. Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилувчи маъмурият қароридан норози бўлса, у пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризани яшаш жойидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита бериши мумкин.

22. Ушбу Низомнинг 1-банди иккинчи хатбошида санаб ўтилган фуқароларга пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатларни топишда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими ёрдам беради.

23. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва тақдим этиш масалалари, бўйича тушунтиришлар ва маълумотномалар беришга мажбурдирлар.


IV. ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН ЗАРУР

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ,

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА

КЎРИБ ЧИҚИШ


24. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими фуқаролар тегишли аризалар билан мурожаат этганларида пенсия тайинлаш, илгари белгиланган пенсияларни қайта хисоблаб чиқиш ва тўловни тиклаш, шунингдек, бир турдаги пенсиядан бошқа турдаги пенсияга ўтказиш масалаларини кўриб чиқади.

Бир турдаги пенсиядан бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, илгари белгиланган пенсияни қайта ҳисоблаб чиқиш ва тўловни тиклаш ҳақидаги аризани бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими аризачида зарур барча ҳужжатлар бор бўлган тақдирдагина қабул қилади.

Фуқароларнинг аризалари ва корхоналарнинг тақдимномаси шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган махсус журналда қайд қилиб борилади. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан аризачи ёки корхона вакилига ариза кабул қилиб олинган кун, қабул килиб олинган ва етишмаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган тилхат берилади.

25. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимя ҳужжатларии қабул килиб олишда:

а) ариза ва такдимноманинг тўғри расмийлаштирилганлигини, шунингдек, уларда кўрсатилган маълумотлар аризачининг паспорти ва бошқа ҳужжатларга мослигини текширишга;

б) тақдим этилган ҳужжатлар мазмунига ва уларнинг тегишли равишда расмийлаштирилганлигига олдиндан ҳуқуқий баҳо беришга;

в) корхона томонидан тегишли ҳужжатлардан олинган нусхаларнинг тўғрилигини текшириш, лозим бўлган ҳолларда эса аниқланган фарқларни қайд этиш ва тасдиқлашга мажбурдир.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими корхоналар, ташкилотлар ва айрим шахслардан қабул қилинган ҳужжатларни расмийлаштиришни охирига етказишни ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этишни, шунингдек, керак ҳолларда бу ҳужжатларнинг тўғри берилганлигини текшириб кўриш ҳуқуқига эгадир.

26. Пенсия тайинлаш учун зарур барча ҳужжатлар келиб тушгач, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими 10 кундан кечиктирмай пенсия ҳисоб-китобини (ўртача иш ҳақи ва меҳнат стажи ҳисобини қўшиб) расмийлаштириши керак, пенсия тайинлаш бўлими қарорининг протоколи билан пенсия йиғма жилди юритиши лозим.

Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғма жилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақидаги йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Пенсияни қайта ҳисоблаб чиқиш, бир турдагн пенсияни иккинчи турга ўтказиш, илгари тайинланган пенсия тўловини қайта тиклаш ҳакидаги аризалар 5 кун муддатда кўриб чиқилиши керак.


27. Пенсияни тайинлаш, қайта ҳисоблаб чиқиш, илгари тайинланган пенсия тўловини қайта тиклаш, бир турдаги пенсиядан иккинчи турдаги пенсияга ўтказиш рад этилган ҳолларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилгандан сўнг 5 кундан кечиктирмай корхонага ёки аризачига рад жавоби берилишининг сабаби, шикоят қилиш тартиби кўрсатилган билдириш хати топшириши ёки жўнатиши ва айни вақтда барча ҳужжатларни қайтариши керак.

28. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг барчаси учун битта умумий пенсия тайинланади. Оила аъзосининг талабига кўра унинг пенсиядаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади.

Бошқа туманда (шаҳарда) яшовчи оила аъзоси унга пенсия тайинлаш ёки пенсиядаги улушини ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда мурожаат қилувчининг яшаш жойи бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими тегишли хабарни оиланинг барча аъзолари учун пенсия ҳужжатларини расмийлаштираётган ёки шу оиланинг амалдаги пенсия йиғма жилди сақланаётган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади. Хабарга янги мурожаат қилган оила аъзосининг аризаси ва пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Пенсия йиғма жилдини расмийлаштиришдаги барча ҳолатларда унга ҳар бир оила аъзосининг пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқловчи барча ҳужжатлар тикиб қўйилади.

Агар алоҳида турувчи оила аъзосининг пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар бошқа оила аъзоларига пенсия тайинлаш чиққандан сўнг келса, унда барча оила аъзоларига пенсия тайинлаш ҳақидаги қарор алоҳида яшовчи оила аъзосига унинг улуши ажратилган ҳолда янгидан қабул қилинади.

Кўрсатилган оила аъзосининг олинган ҳужжатлари амалдаги пенсия йиғма жилдига қўшиб қўйилади, пенсиядан улуш ажратиб бериш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси эса аризачининг яшаш жойидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига жўнатилади, у пенсиядан улуш олувчига алоҳида пенсия йиғма жилдини расмийлаштириши лозим.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари боқувчисини йўқотганлик бўйича улушли пенсияни олувчи оила таркибида содир бўлган, пенсия ҳажмини қайта кўриб чиқиш ёки уни тўлашни тўхтатишга сабаб бўладиган барча ўзгаришларни ҳабар қилишга мажбурдирлар.

Пенсия қайта ҳисоблаб чиқилган ҳолларда тегишли қарорнинг бир нусхаси шу пенсиянинг улушини тўлаётган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади. Пенсия улушини тўлаш тўхтатилганда ҳужжатлар пенсия тўлашни давом эттираётган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади.

29. Агар туғилган вақтини кўрсатувчи ҳужжатда аниқ кун кўрсатилмай ой кўрсатилган бўлса, тегишли ойнинг 15 куни туғилган кун ҳисобланади.

Агар тақдим этилган ҳужжатда фақат туғилган йили кўрсатилиб туғилган ойи кўрсатилмаган бўлса, шу йилнинг 1 июли туғилган кун ҳисобланади.


30. Тақдим этилган барча ҳужжатлар билан пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза шунингдек, пенсия тайинлаш ҳақидаги қарор баёнидан кўчирма ҳар бир пенсионер учун тутилган алоҳида йиғма жилдда сақланади.

Пенсия йиғма жилдлари пенсионерларнинг яшаш жойларидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларида сақланади.

31. Пенсионерларга расмий ҳужжат ҳисобланадиган пенсия гувоҳномаси берилади. Фуқароларнинг пенсия таъминотидаги барча ўзгаришлар уларнинг пенсия гувоҳномаларида ўз вақтида акс эттирилиши керак.

Пенсия гувоҳномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Пенсиянинг бошқа турини олишга ўтган пенсионерларга янги пенсия гувоҳномаси ёзиб берилади.


32. Пенсионер бошқа туман (шаҳар)даги янги доимий яшаш жойига кўчиб ўтган тақдирда, пенсия йиғма жилди янги яшаш жойидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади. Пенсия йиғма жилдларини жўнатиш бўйича Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

























































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск