Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.1992 й. 334-сон "Ўзбекистон ёшларини чет мамлакатларга ўқишга юбориш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.1992 й.

N 334


ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИНИ ЧЕТ

МАМЛАКАТЛАРГА ЎҚИШГА

ЮБОРИШ ТЎFРИСИДА


Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида кадрлар ва илмий ходимлар тайёрлаш соҳасидаги давлатлараро битимларни бажариш, халқ хўжалиги тармоқларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, фан ва таълим соҳаларида ўзаро муносабатларни рағбатлантириш, маданият, тил ва адабиётни ривожлантириш ва ўзаро бойитиш, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, шунингдек чет мамлакатларнинг ўқув юртларида Ўзбекистон вакилларининг таълим олишлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, давлат идоралари томонидан тузилган битим ва шартномаларга мувофиқ, чет мамлакатларга ўқишга юборилаётган шахсларга ўқишга бориш ва ватанига қайтиб келиш, шунингдек, таътил вақтида, аммо бир йилда кўпи билан бир марта келиб-кетиш харажатлари тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тўланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иктисодий фаолият миллий банки Туркия Республикасига ўқишга бораётган ҳар бир кишининг тижорат курси бўйича АҚШнинг 50 долларигача миқдорда валюта сотиб олишига ёрдам берсин.


3. Вазирликлар ва идоралар чет мамлакатларга ўқишга юборилаётган етим талабалар ва ўқувчиларни АҚШнинг 50 долларигача миқдорда валюта сотиб олиш учун бир йўла кўрсатиладиган ёрдам билан таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазирликлар ва идораларнинг талабномалари бўйича ҳар йили ушбу қарорнинг 1 ва 3-бандларида назарда тутилган маблағларни ажратсин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Муталов
































Время: 0.2183
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск