язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш/ Туман, шаҳар ижтимоий таьминот бўлими тўғрисида намунавий Низом (ЎзР ВМ 30.09.1993 й. 476-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 30 сентябрдаги

476-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Туман, шаҳар ижтимоий таьминот бўлими тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ижтимоий таъминот бўлими пенсионерлар, ногиронлар ва бaлoғaтгa емаган болалари бўлган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича туман, шаҳар давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Бўлим ўз фаолиятида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ижгимоий таъминот вазирлигига, вилоят, Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармасига, тегишли туман, шаҳар ҳокимига ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига бўйсунади.


2. Бўлим Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларга, Олий Кенгашнинг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг буйруқлари, қарорлари, йўриқномалари ва кўрсатмаларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорларига, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, Қорақолпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг, вилоят, Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармасининг, шунингдек, халқ депутатлари Кенгашининг ҳамда туман, шаҳар ҳокимликларининг қарорларига амал қилади.


3. Ижтимоий таъминот бўлими юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб вa бошқа рақамларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга шунингдек, тегишли муҳрларга ва тўрт бурчак муҳрларга эга бўлади, судда ёки хўжалик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.


4. Ижтимоий таъминот бўлимини маблағ билан таъминлаш туман, шаҳар бюджетининг давлат бошқарув органларини таъминлашга йўналтириладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


5. Бўлим ўз фаолиятини давлат бошқарувининг туман, шаҳар бошқа органлари, даволаш-меҳнат экспертизаси комиссиялари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, хайрия жамғармалари билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради.


6. Туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимлари раҳбарларини тайинлаш Қорақалпоғистон Республика Ижтимоий таъминот вазирлиги, вилоят, Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармалари томонидан туман, шаҳар ҳокимликларининг тавсияномалари бўйича амалга оширилади.



II. ТУМАН, ШАҲАР ИЖТИМОИЙ ТАЬМИНОТ

БЎЛИМИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА

ХИЗМАТЛАРИ


7. Қуйидагилар ижтимоий таъминот бўлими фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади:

пенсионерлар, ногиронлар ва болали камхарж оилаларнинг пенсия таъминотини, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш, бу ишда бошқа давлат жамоат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

қонунлар билан белгиланган пенсия ҳамда нафақаларни тўғри ва ўз вақтида тайинлаш ва тўлаш;

кексаларни ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг республика ва маҳаллий мақсадли дастурларида кўзда тутилган вазифаларини бажариш;

пенсия ва нафақалар тўлашга йўналтирилган ижтимоий суғурта маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланишни ва таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган имтиёзларни бериш;

ногиронларни ишга жойлаштириш тадбирларини амалга ошириш, уларни касби бўйича ўқитиш ва қайта ўқитиш, ногиронлар ва кекса фуқароларни ишга жойлаштиришга, шунингдек, ногиронлар ва пенсионерлар меҳнатидан фойдаланишга мўлжалланган корхоналар, цехлар ва участкалар ташкил этишга кўмаклашиш;

туман, шаҳар ҳудудида ишлаб турган даволаш-меҳнат эксперт комиссиялари (ДМЭК) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

пенсия ва нафақалар тайинлашга тақдим этиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ишларида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларни ижтимоий таъминот муассасаларига жойлаштириш билан борлиқ масалаларни кўриб чиқиш; туман, шаҳар ҳудудида жойлашган ижтимоий таъминот муассасаларига амалий ёрдам кўрсатиш;

пенсионерларга, Улуғ Ватан уруши қатьнашчилари ва ногиронларига ҳамда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига, бошқа ногиронларга ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг аъзоларига, болали оналарга улар учун кўзда тутилган имтиёз ва енгилликларнинг берилиши устидан назоратни амалга ошириш; уларга имтиёзлар ва енгилликларни олишда ёрдам кўрсатиш;

Ўзбекистон кўрлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар жамияти бошланғич ташкилотлари ва ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ишларини ташкил этишга кўмаклашиш;

ёлғиз кексаларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишларини амалга ошириш; ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонунларни тушунтириш, пенсия ва нафақалар тайинлаш ҳамда белгиланган имтиёзлар ва енгилликларни олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни олишда фуқароларга кўмаклашиш;

ижтимоий таъминот органлари ишига жамоатчиликни жалб этиш;

ташкилий ва ҳисоблаш техникасининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда бўлимда меҳнатни ташкил қилиш услубларини такомиллаштириш.



III. ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ БЎЛИМИ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Ижтимоий таъминот бўлими ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва қайта ҳисоб-китоб қилиш учун зарур бўлган тавсияномаларни, аризаларни ва ҳужжатларни қабул қилади, уларни амалдаги қонуиларга мувофиқ расмийлаштиради;

қонунлар билан белгиланган тартибда, тегишли равишда расмийлаштирилган материалларга мувофиқ пенсия тайинлайди;

ҳужжатларни тайёрлайди ва белгиланган тартибда ҳар ойда бериладиган нафақалар тайинлаш тўғрисида туман, шаҳар ҳокимига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;

пенсионерларнинг ҳамда нафақа олувчи шахсларнинг пенсия ҳужжатларини, амалдаги қоидаларда кўзда тутилган бошқа ҳужжатларни расмийлаштиради; пенсионерларга пенсия гувоҳномаларини беради;

пенсия ва нафақалар миқдорини ҳисоблаб чиқиш ишларини амалга оширади, расмийлаштиради ва ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар тўлаш бўйича алоқа корхоналари ва омонат кассалар, кичик корхоналар томонидан пенсия ва нафақаларнинг ўз вақтида, тўғри етказиб берилиши ва тўланиши устидан доимий назоратни амалга оширади;

пенсия ва нафақалар тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштиришнинг қонун билан белгиланган тартибига (қоидаларига) мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар маъмурияти томонидан риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

даволаш-меҳнат экспертиза комиссияси (ДМЭК)нинг ишлаши учун тегишли шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўради, ногиронларнинг ўз вақтида қайта кўрикдан ўтишлари устидан назоратни амалга оширади, ишламаётган фуқароларга амалдаги қоидаларга мувофиқ, ДМЭКда кўрикдан ўтиш учун йўлланма беради;

ногиронларни ишга жойлаштиришни амалга оширади; меҳнат органлари ва касаба уюшмаси органлари билан биргаликда корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ва жамоа хўжаликларида ногиронларни касбга ўргатишни ва қайта ўқитишни ташкил этади ёки уларни ижтимоий таъминот тизимидаги курсларга ва ўқув юртларига уқишга юборади;

туман, шаҳар ҳудудидаги кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлар, интернат ҳунар-техника билим юртлари ишларини яхшилашга ёрдам беради, корхоналар, ташкилотлар, жамоа ва давлат хўжаликлари маблағлари ҳисобига меҳнат фахрийлари, камхарж пенсионерлар, меҳнат ногиронлари учун идорага қарашли интернат уйлар ташкил этишга кўмаклашади;

туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тoпшиpиғигa биноан, алоҳида хизматлар учун пенсиялар тайинлаш масалалари бўйича материалларни расмийлаштиради ва уларга тақдим этади;

протез-ортопедия буюмларига, махсус транспорт воситаларига мухтож бўлган шахсларни аниқлайди ва ҳисобга олади, уларга ушбу буюм ва воситаларни олишда кўмаклашади;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларни, ногиронларни ҳисобга олиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ишларини ташкил қилади;

талаб-даъво ишларини, шу жумладан, меҳнат жароҳати олган ёки касб касаллигига чалинган ишчи ва хизматчилар кўрган зарар учун жавобгар бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан пенсия суммасини ундириб олиш бўйича ишларни амалга оширади;

пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисобини олиб боради; статистика ва бухгалтерия ҳисоботини тузади ҳамда белгиланган тартибда тақдим этади;

Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағларидан пенсия ва нафақаларни тўлашга қилинадиган харажатлар режаларини, шунингдек, туман ва шаҳарларнинг тегишли бюджетлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимларини маблағ билан таъминлаш харажатлари сметаларини тузади ҳамда уларни халқ депутатлари туман шаҳар Кенгашида ва туман, шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланишини таъминлайди;

оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда, ижтимоий таъминот масалалари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил қилади ва олиб боради; фуқароларни ва корхоналар, ташкилотларнинг вакилларини қабул қилади, бўлимнинг ҳуқуқ доирасига тааллуқли бўлган масалалар бўйича ариза ва шикоятларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;

бошқа давлат органлари, касаба уюшмалари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда корхоналар ва ташкилотлар мaблaғлари ҳисобига камхарж фуқароларнинг пенсия ва нафақаларига устамалар белгилаш бўйича тадбирларни ташкил қилади;

муҳтож пенсионерларга ва уларнинг оила аъзоларига, боқувчисиии йўқотган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун хайрия тадбирларини ташкил қилади; белгиланган тартибда пенсионерлар учун санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар ажратади;

ногиронлар ва пенсионерларга хизмат кўрсатиш ишларига жамоат фаолларини, шунингдек, штатсиз инспекторларни жалб этади;

бўлимда иш юритишни амалга оширади, пенсия ва нафақалар тайинлашга доир материалларни, пенсия ва нафақалар олувчиларнинг пенсии ва шахсий ҳисоб рақамларини, бўлим фаолиятига тааллуқли бўлган бошқа ҳужжатларни, шунингдек, архив материалларини сақлайди.



IV. ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ БЎЛИМИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


9. Ижтимоий таъминот бўлимига қўйидаги ҳуқуқлар берилади:

мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларданлардан илгари ишлаган ёки ишлашни давом эттираётган пенсионерларни, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ишларнинг аҳволи тўғрисида ахборот олиш, улар раҳбарларининг ушбу масалалар, бўйича ҳисоботларини эшитиш;

мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда пенсиялар олиш учун ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар бериш.


10. Ижтимоий таъминот бўлини ўз ишлари тўғрисида халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларига, туман, шаҳар ҳокимликларига, ижтимоий таъминотнинг юқори органларига ҳисобот бериб туради;


11. Ижтимоий таъминот бўлимига туман, шаҳар ҳокимининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган мудир раҳбарлик қилади. Мудирнинг ўринбосарлари ижтимоий таъминот бошқармаси Кенгаши ва туман, шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда бўлим мудири томонидан тайинланади.


12. Олий юридик ёки иқтисодий билимга ҳамда ижтимоий таъминот органларида камида уч йил иш стажига эга бўлган шахслар туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлими мудири ва мудир ўринбосари лавозимида ишлаши мумкин.


13. Ижтимоий таъминот бўлими мудири:

бўлим ва унинг тасарруфидаги муассасалар фаолиятига раҳбарлик қилади, ижтимоий таъминот бўлимига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

бўлим ходимларининг лавозим вазифаларини тасдиқлайди;

уларнинг малакасини оширишга доир тадбирларни амалга оширади;

ижтимоий таъминот бўлими ходимларини меҳнат қонунларига мувофиқ ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади (бундай ходимлар олий ёки ўрта махсус юридик, иқтисодий ҳамда танлаган иш йўналиши бўйича бошқа тегишли махсус маълумотли шахслар бўлиши мумкин), кадрлар билан якка тартибда тарбиявий ишлар олиб боради;

туман, шаҳар ҳокими қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг юқори органлари ҳужжатлари асосида ҳамда уларни бажариш юзасидан, ўз ҳуқуқ доирасида буйруқлар чиқаради, уларнинг бажарилишини текширади;

ижтимоий таъминот ва ижтимоий ёрдам масалалари бўйича қарорлар ҳамда фармойишлар лойиҳаларини туман, шаҳар Кенгашига, туман, шаҳар ҳокимига кўриб чиқиш учун киритади;

фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини қонунларда белгиланган муддатларда кўриб чиқади, уларни ҳал қилиш чора-тадбирларини кўради, ижтимоий таъминот масалалари бўйича фуқароларни ) қабул қилади;

ўрнак кўрсатган ходимларни мукофот ва фахрий унвонларга тавсия қилади;

тасдиқланган сметалар ва ажратилган маблағлар доирасида кредитлар ва маблағларни бошқаради; молия-штат интизомига риоя қилишни, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сақланишини таъминлайди.


14. Ижтимоий таъминот бўлимининг намунавий тузилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 июлдаги 358-сон қарори билан тасдиқланган ва у қуйидаги шўъба ва хизматлардан иборат бўлади:

пенсия ва нафақаларни ҳисоблаш шўъбаси;

пенсия ва нафақаларни тўлаш шўъбаси;

хонадонларга бориб ижтимоий ёрдам кўрсатиш шўъбаси;

ташкилий-ҳуқуқий шўъба;

ҳисобга олиш ва статистика шўъбаси;

бухгалтерия.


15. Ижтимоий таъминот бўлимини кадрлар билан тулдириш учун туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан, нормативна мувофиқ хизмат кўрсатиладиган кишилар сонини ҳисобга олган ҳолда, штат бирлиги ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ажратилади.