язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш/ Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.1991 й. 65-сон "Чакана нархларнинг ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон ССЖ аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.1991 й.

N 65



ЧАКАНА НАРХЛАРНИНГ ИСЛОҲ

ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ АҲОЛИСИНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ

ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


ССЖИ Президентининг "Чакана нархларни ислоҳ қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида" 1991 йил 19 мартдаги Фармони ва ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана нархларни ислоҳ қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида" 1991 йил 19 мартдаги 105-сон қарорига мувофиқ мамлакатда чакана нархлар ислоҳотини амалга ошириш назарда тутилмоқда. Айни вақтда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, иш ҳақини, стипендияларни, пенсияларни, нафақаларни ва бошқа тўловларни ошириш юзасидан аниқ тадбирларни рўёбга чиқариш белгиланди.

ССЖИ Президентининг Фармонига ва ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг қарорига амал қилиб ҳамда Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг навбатдан ташқари IV сессияси томонидан 1991 йил 14 февралда қабул қилинган қарорларга мувофиқ жумҳурият аҳолисини, аввало унинг кам таъминланган қатламларининг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш, серунум меҳнатга қизиқишини кучайтириш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни ва хизмат кўрсатишни кўпайтириш мақсадида, миллий анъаналарни, юзага келган демографик вазиятни ҳамда ишлаб чиқаришнинг ва истеъмол структурасининг регионал хусусиятларини эътиборга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана нархларни ислоҳ қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида" 1991 йил 19 мартдаги 105-сон қарори эътиборга олиниб, бажариш учун қабул қилинсин.


2. Мазкур қарорда қуйидагилар белгиланди:

аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўйича комплекс тадбирлар туркумини амалга оширишда ССЖИ фуқароларининг меҳнат қилиш, меҳнатга адолатли ҳақ олиш учун конституцион ҳуқуқларига, уларнинг қонун олдида тенглиги ва барча жумҳуриятларнинг тенг ҳуқуқлилигига сўзсиз амал қилинсин;

асосий озиқ-овқат молларининг, оммавий турдаги қурилиш материаллари ва мебеллар, шунингдек аҳолининг турли ижтимоий табақалари ва гуруҳлари даромадлари даражасини эътиборга олиб жумҳуриятлар белгилаган рўйхатдаги бошқа ноозиқ-овқат моллар давлат чакана нархларини оширишдан тушадиган маблағнинг ҳаммаси компенсация сифатида ишлатилсин;

вояга етмаган болалари бўлган оилаларга аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда тегишли маблағлар йўналтирилсин ва болаларбоп молларнинг қимматлашуви натижасида кўриладиган зарар тўла қоплансин;

бюджет ва бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган компенсация тўловларининг миқдори, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам ҳимояланган табақалари, аввало, болалар, ўқувчи ёшлар, ногиронлар, пенсионерлар, ёш, нотўлиқ ва кўп болали оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга устунлик берган ҳолда, аҳолининг ижтимоий-демографик гуруҳлари бўйича табақалаштирилсин;

ишловчиларнинг иш ҳақи (меҳнатга тўланадиган ҳақ) оширилиб, айни вақтда корхоналар (жамоа хўжаликлари) фойдаси ва фуқароларнинг даромадларига солинадиган солиқ камайтирилсин;

нархлар ва тарифлар оширилишидан олинган маблағларнинг бир қисми маориф, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот, маданият соҳалари ва архив муассасалари етакчи ходимларининг иш ҳақи даражасини қўшимча равишда ошириш мақсадида сарфлансин;

ўқувчи ёшларнинг амалдаги стипендиялари оширилсин ва янгилари жорий этилсин;

ҳарбий хизматчиларнинг пул даромади, озиқ-овқат, буюм ва бошқа моддий-таъминот ҳажмлари кўпайтирилсин;

ҳамма турдаги пенсиялар, нафақалар ва бошқа ижтимоий тўловларнинг ҳажми оширилсин, шунингдек ССЖИ ижтимоий суғурта ва ССЖИ Пенсия фонди маблағлари ҳисобига давлатнинг моддий ёрдамидан фойдаланувчи шахсларнинг доираси кенгайтирилсин;

аҳолига шифохоналарда, интернатларда, мактабларда, кексалар ва ногиронлар уйларида, мактабгача тарбия ва ижтимоий соҳанинг бошқа муассасаларида ижтимоий хизмат кўрсатишга харажатларнинг ошиши тўла қоплансин;

аҳолининг кам таъминланган қатламларига тўланадиган пул тўловларига қўшимча равишда маҳаллий идоралар томонидан ҳар турли ижтимоий, биринчи навбатда ашёвий ёрдамлар берилсин;

озиқ-овқат молларига давлат чакана нархларининг минтақа бўйича табақалаштирилиши бекор қилинсин, тўлов ҳажмларини белгилашда иш ҳақига тўланадиган амалдаги ҳудудий коэффициентлар ҳисобга олинсин;

студентларга ва ўқувчиларга, пенсионерлар, болаларга, ижтимоий пенсиялар ва нафақалар олувчи бошқа шахсларга дастлабки тўловлар олдиндан, 1991 йилнинг 1 апрелига қадар тўлансин.


3. Жумҳуриятнинг ўзига хос томонларини, миллий хусусиятларини, ишлаб чиқариш ва истеъмол структурасини ҳисобга олиб нон ва нон-булка маҳсулотлари, ун, макарон маҳсулотларининг амалдаги чакана нархлари 1991 йилда ўзгаришсиз сақлаб қолинсин.

Дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, кофе, сунъий ва синтетик толадан тўқилган газлама ва ундан тайёрланган буюмлар, синтетик материаллардан ишлаб чиқариладиган пойафзал, мўйна, трикотаж, пайпоқ ва ўйинчоқлар, бензин, керосин, электр энергия, газ, кўмир, аҳолига сотиладиган ёқилғи ва ўтин, шунингдек ароқнинг амалдаги давлат чакана нархлари оширилмасин.


4. Асосий озиқ-овқат молларига, болалар моллари, оммавий қурилиш материаллари турларига ва мебелларга янги давлат чакана нархлари оширилиши билан боғлиқ қўшимча харажатлар учун аҳолига тўла компенсация қилинсин ҳамда фуқароларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон ССЖ Президентининг Фармонлари ва амалдаги қонунларда белгиланган шаҳар транспортидан бепул фойдаланиш имтиёзлари сақлаб қолинсин.

Аҳолининг барча тоифаларига дастлабки компенсация тўловлари қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмасдан амалга оширилиши мумкин, зарур ҳолларда кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқарилади.


Аҳоли даромадларини ошириш тартиби ва

уларнинг энг кам кафолатланган миқдорлари

Ишловчи фуқароларга


5. Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари ССЖИ Ҳукумати ёки унинг топшириғига биноан бошқа органларнинг қарорлари билан тасдиқланган тариф ставкалари ва лавозим окладларини қайта кўриб чиқсинлар.

Иш ҳақи ставкалари ва окладлар корхона маъмурияти томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган тартиб ва миқдорлар асосида ҳамда мазкур қарорда белгиланган тўлов принциплари ҳисобга олинган ҳолда, лекин ойига 60 сўмдан кам бўлмаган миқдорда оширилади.

Нархлар оширилиши муносабати билан олдиндан компенсация беришни таъминлаш мақсадида дастлабки тўловлар шу йилнинг 1 апрелига қадар абсолют суммаларда алоҳида ведомость бўйича иш ҳақига махсус қўшимча тариқасида тўлансин ва кейинчалик бу суммалар улар қайта кўриб чиқилишига қараб иш ҳақи ставкалари ва окладларга қўшилсин.

Қуйидагилар тавсия этилсин:

давлат тариф ставкалари ва лавозим окладларини қўлловчи жамоа ва кооператив хўжаликлар, жамоат ташкилотлари ўз ишловчиларининг иш ҳақларини давлат корхоналари ва ташкилотлари учун мазкур қарорда белгиланган принципларни эътиборга олган ҳолда оширсинлар;

мулкка эгалик қилиш шаклларидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар озиқ-овқат маҳсулотларига чакана нархларнинг ошиши муносабати билан ишчилар ошхоналари ва буфетларининг қўшимча харажатларини ўз маблағлари ҳисобидан қопласинлар.

Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг оширилиши муносабати билан бюджетдан маблағ билан таъминланадиган мактаблар ва болалар муассасалари ошхона ва буфетларининг қўшимча харажатлари ўрнини қоплаш учун зарур бўлган маблағларни қидириб топсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, ставкалар ва окладлар мазкур қарорнинг 5-пунктига мувофиқ оширилгандан кейин корхоналар ишчилар ва хизматчиларга тариф ставкаларини, лавозим окладларини мустақил равишда белгилайдилар, бунда ходимлар тоифалари ичида ставкалар ва окладлар миқдорида амалдаги нисбатларни сақлаб қоладилар, шунингдек устама ҳақлар, қўшимча ҳақлар, мукофотлар ҳамда хизмат муддати учун бир йўла бериладиган мукофотни ҳам қўшганда рағбатлантирувчи бошқа тўловларнинг турлари ва миқдорларини белгилайдилар, шу мақсадларга илгари ажратилган маблағларни корхоналарда сақлаб қоладилар.

Тегишли касб-малакага эга бўлган ходимлар гуруҳлари учун ставкалар ва окладлар, устама ҳақлар, қўшимча ҳақларнинг аниқ миқдорлари корхоналарда коллектив шартномалар (тариф битимлари)га кўра белгиланади.

Юқорида кўрсатилган ҳуқуқлар "ССЖИда корхоналар тўғрисида"ги, "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида" ва "1991 йилги Иттифоқ бюджети тўғрисида"ги ССЖИ Қонунларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлашга ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ва унинг доирасида амалга оширилади. Бунда 1991 йилги истеъмол фондини ҳисоблаб чиқариш учун асос сифатида қабул қилинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди мазкур қарорнинг 5-пунктида назарда тутилган ставкалар ва окладларни энг кам даражада ошириш миқдорида кўпайтирилади.

Бюджетдан молиявий таъминланадиган корхоналар, ташкилотлар вв муассасалар бу ҳукуқларни шу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида рўёбга чиқарадилар.


7. Белгилаб кўйилсинки, меҳнат ҳақининг минимал даражаларининг давлат кафолатлари ва мазкур қарорда назарда тутилган ставкалар ва окладларни ошириш тартиби мулкка эгалик қилишнинг ҳамма шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан ёлланиш шарти билан меҳнат қиладиган ходимларга ҳам тааллуқлидир.


8. Маълумот учун қабул қилинсинки, ССЖИ Вазирлар Маҳкамаси томонидан юқорида қайд этилган қарор билан қуйидагилар юклатилди:

маориф, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот, маданият ва архив муассасаларининг етакчи ходимларининг иш ҳақи кўпайтирилсин ва ишлаб чиқариш тармоқлари ходимлари меҳнатига тўланадиган ҳақ даражасига яқинлаштирилсин;

нархлар ислоҳ қилиниши муносабати билан мазкур тармоқларнинг ходимларига (шунингдек бошқа тармоқларнинг ходимларига) тариф ставкалари ва окладларига махсус қўшимча ҳақ тарзида алоҳида ведомость бўйича 60 сўм миқдорида олдиндан компенсация тўлансин.

ССЖИ Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ходимларнинг мазкур тоифаларига тариф ставкалари ва окладларининг янги миқдорларини тасдиқласин, бунда уларни ССЖИ Ҳукумати ёки унинг топшириғига биноан бошқа органлар қарорлари билан белгиланганига нисбатан ўрта ҳисобда 1,6-1,7 баравар оширишни назарда тутсин (мазкур қарорнинг 5-пунктида назарда тутилган тадбирларни ҳисобга олган ҳолда).


9. Ўзбекистон ССЖ Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси бир ой муддат ичида мамлакатнинг шимолий ва шарқий минтақаларига тенглаштирилган шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун иш ҳақига коэффициентлар (район, тоғли, чўл ва сувсиз районларда ишлаганлиги учун коэффициентлар) процент устамаларини ҳисоблаш учун иш ҳақининг амалдаги миқдори чегараларини (300 сўм) нархларнинг ўсиши муносабати билан аҳоли даромадларининг ошишига кафолат берувчи миқдордаги суммага ошириш юзасидан таклифлар тайёрласин ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


Болали оилаларга

Ўқувчи ёшларга

Пенсионерларга, ногиронларга ва боқувчисини

йўқотган оилаларнинг аъзоларига


16. Нархларнинг ошишини компенсациялаш учун ишламайдиган пенсионерларга кексалиги бўйича, белгиланган муддат хизмат қилганлиги учун, ногиронлиги бўйича, боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан бериладиган пенсиялар, ижтимоий пенсиялар, шунингдек ишламайдиган пенсионерларнинг қарамоғида бўлган ва бошқа асослар бўйича компенсация олмайдиган меҳнатга яроқсиз оила аъзоларига устамалар ойига 65 сўмга оширилсин.

Ота-онасиз етим болаларнинг боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан пенсиялари юқоридаги миқдорга нисбатан икки баравар оширилсин.

Чакана нархларни ислоҳ қилиш муносабати билан ишловчи пенсионерларга компенсация тўловлари ишчилар ва хизматчилар учун белгиланган тартибда амалга оширилсин.

ССЖИ Вазирлар Маҳкамаси кўрсатилган қарори билан ССЖИ Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасига, ССЖИ Молия вазирлигига ССЖИ касаба уюшмалари умумий конфедерацияси, ССЖИ Мудофаа вазирлиги, ССЖИ Ички ишлар вазирлиги ва ССЖИ Давлат хавфсизлиги қўмитаси иштирокида бир ой муддат ичида чакана нархларнинг ошишига бериладиган компенсация муносабати билан тариф ставкалари ва лавозим маошлари кўпайганлиги сабабли пенсия тайинлаш учун ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартиби, шунингдек компенсация тўловлари жорий қилинишини ҳисобга олиб, ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари оддий хизматчилари ва бошлиқлари таркибига кирувчи шахсларнинг пенсияларини ҳисоблаш тартиби тўғрисида таклифлар тақдим қилишни топширди.


17. ЎзССР Ижтимоий таъминот вазирлиги ЎзССЖ Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва ташкилотлар билан биргаликда ижтимоий-маиший имтиёзларни, шу жумладан, амалдаги қонунларда ногиронлар учун транспорт воситаларини сотиб олишда белгиланган имтиёзларни, шунингдек уруш ва меҳнат фахрийлари, бошқа тоифадаги фуқароларнинг транспорт воситаларини капитал ремонт қилишни амалга оширишга дахлдор бўлган сарф-харажатларни жумҳурият бюджети маблағлари ҳисобидан компенсациялаш миқдорлари ва тартиби тўғрисидаги, шунингдек тегишли органлар (ташкилотлар) ўртасида бу ҳисоб-китоблар билан боғлиқ тартиб тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин.


18. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталарига ижтимоий ёрдамнинг (шу жумладан, натурал ёрдам) турли хиллари - солиқ солишда имтиёзлар бериш, коммунал ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда, имтиёзли шартларда ер участкалари, боғ уйлари ажратиб бериш, қийматини қисман қоплаган ҳолда ёки бепул озиқ-овқатлар ва саноат моллари тўплами, айниқса, ногиронлар, пенсионерлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаган бошқа қатламлари учун бериш, ногиронлар ва қариялар учун мўлжалланган товарлар ва дори-дармонлар ҳақини тўлаш, бепул овқатлантириш, шаҳардаги ва шаҳар атрофидаги транспортдан фойдаланишда имтиёзлар бериш ва бошқа ёрдам турлари воситасида аҳолининг кам таъминланган қатламларига бериладиган пул компенсацияларини тўлдириш тавсия қилинсин.


Ҳарбий хизматчиларга


19. 1991 йил 1 майдан бошлаб ЎзССЖ Ички ишлар вазирлигининг оддий хизматчилари ва бошлиқлар таркибининг (жумҳурият бюджетидан маблағ билан таъминланадиган) лавозим маошлари миқдори ойига 60 сўм кўпайтирилсин.

Давлат чакана нархлари оширилган кундан бошлаб 1991 йилнинг 1 майигача бўлган даврда бу шахсларға пул компенсациясини тўлаш юқорида кўрсатилган миқдорлардаи келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

ЎзССЖ Ички ишлар аазирлиги системасининг оддий хизматчилари ва бошлиқлари таркиби, ишчилари ва хизматчилари, пенсионерларининг озиқ-овқат, мол-буюм, тиббий таъминоти ва моддий таъминотнинг бошқа турларига харажатлар бу моддий таъминот турларига нархларни оширишни компенсациялаш даражасида кўпайтирилсин.


20. ЎзССЖ Ички ишлар вазирлигининг ишчилари ва хизматчиларига, ишламайдиган ва ишлайдиган пенсионерларига компенсация тўловлари халқ хўжалиги ходимлари ва пенсионерлар учун белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.


21. ЎзССЖ Ички ишлар вазирлиги ЎзССЖ Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида ЎзССЖ Ички ишлар вазирлиги оддий хизматчилари ва бошлиқлар таркибининг пул таъминоти, ишчи ва хизматчиларининг иш ҳақини, ишламайдиган пенсионерларнинг пенсияларини кўпайтириш, шунингдек бу тоифаларнинг болали оилаларига нафақа тўлаш тўғрисида таклифларини тайёрласин ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Тақдим қилинган таклифларда компенсацияларни тўлаш тартиби, миқдори ва шартлари кўрсатилсин.


Иш билан банд бўлган аҳолига


22. Янги чакана нархлар жорий этилиши ва уларга пул нафақалари тўланиши муносабати билан Ўзбекистон ССЖнинг иш билан банд бўлмаган аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

ҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон ССЖ Қонуни қабул қилингунга қадар иш билан таъминлаш органларида иш қидирувчи, меҳнат қилишга қобилиятли шахслар сифатида рўйхатга олинган ва бу органлар иш билан таъминлаш бўйича таклиф қилмаган вақтинча иш билан банд бўлмаган аҳолига қар ойда 60 сўм миқдорида нафақа берилади. Кўрсатиб ўтилган нафақани тўлаш халқ депутатлари вилоят Совети Комиссиясининг рухсатидан кейин ариза берилгандан бошлаб вақтинча иш билан банд бўлмаган шахс ишга жойлаштирилгунгача, лекин 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга амалга оширилади.

Халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталари иш билан вақтинча банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш ва пул нафақалари бериш, нафақа расмийлаштирилган даврда уларнинг шахсий ҳужжатлари сақланиши, зарур бланкаларни кўпайтириш, бу ишни зудлик билан амалга ошириш учун қўшимча ходимлар ажратиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни кўриб чиқсинлар ва ҳал этсинлар.


Бошқа компенсация чора-тадбирлари


23. ЎзССЖ Молия вазирлиги ЎзССЖ Халқ таълими вазирлиги, ЎзССЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЎзССЖ Маданият вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шифохоналар, поликлиникалар, мактабгача тарбия болалар муассасалари, мактаблар, болалар уйлари ва интернатларида, кексалар ва ногиронлар интернат уйларида ҳамда жумҳурият ихтиёрида бўлган бошқа ташкилотларда овқатланишга, юмшоқ инвентарь ва кийим-кечак, маданий-маиший ва хўжалик ҳамда ўқув мақсадларидаги буюмлар сотиб олишга сарфланадиган пул нормаларини оширсин. Бу муассаса ва ташкилотлар амалга оширилган нормаларга мувофиқ ўз вақтида маблағ билан таъминлансин.

Жумҳурият Ҳукуматининг қарорига мувофиқ умумий таълим мактабларининг бошланғич синфларида бепул нонушта беришни ташкил этиш ва ҳомиладор аёлларни, кам қонлик касаллигига учраган беморларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш сақлаб қолинсин.


24. Ахлоқ тузатиш меҳнат системаси муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларга тариф ставкалари ва лавозим окладлари ойига камида 60 сўм миқдорида кўпайтирилсин. Кўрсатиб ўтилган шахслар иш ҳақининг оширилиши суммасидан бу муассасаларни сақлашга сарфланадиган харажатларни қисман қоплаш учун маблағ ушлаб қолинмасин.


25. 1991 йилнинг 1 апрелидан жорий этиладиган "Ўзбекистон ССЖ фуқароларидан, чет эл фуқароларидан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисидаги Ўзбекистон ССЖ Қонунига кўра нарх-навонинг ошиши муносабати билан аҳолига бериладиган компенсация тўловлари фуқароларнинг даромадлари ва корхоналарнинг фойдасига солиқ солиш системаси томонидан олиб қўйилмаслигидан келиб чиқиб, фуқароларнинг солиқ солинмайдиган ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадлари миқдори ойига 160 сўмгача оширилди. ЎзССЖ Молия вазирлиги фуқароларнинг ойига 160 сўмдан ошадиган даромадларидан даромад солиғи олиш ставкалари миқдорларини камайтиришни ҳисобга олган ҳолда, фуқароларнинг даромадларига солиқ солиш тартибини солиқ ставкасининг 13 фоиздан ортиқ прогрессив шкаласини даромадларнинг илгари белгиланган 700 сўмдан эмас, балки 1000 сўмдан ошган қисмига қўллаш, корхоналар ва ташкилотларнинг фойдасидан 35 фоизгача солиқ ставкасини табақалаштириб пасайтириш, шунингдек корхонанинг асосий фаолиятида иш билан банд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақининг маҳсулот таннархига тегишли бўлган энг юқори даражасини 480 сўмгача ошириш ҳақида Ўзбекистон ССЖ Президенти қузуридаги Вазирлар Маҳкамасига таклиф тайёрласин ва киритсин.


26. Белгилаб қўйилсинки, оғир табиий иқлим шароитларида яшаганлик учун иш ҳақига коэффициент қўшиш қўлланиладиган районлар ва жойларда ушбу қарорга мувофиқ оширилган стипендиялар, пенсиялар, нафақалар ноишлаб чиқариш тармоқлари ходимлари учун қўлланиладиган коэффициентлар ҳисобга олинган ҳолда тўланади.


27. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси аҳолига компенсация тўловлари бериш тадбирларини амалга оширишда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг турмушга қатъий жорий этилишини, эҳтимол тутилган суиистеъмолларнинг ўз вақтида олдини олишни таъминласинлар.


28. Чакана нархларнинг ислоҳ қилиниши муносабати билан бевосита ҳисоб-китоблар ва компенсация маблағлари беришни амалга оширувчи банк муассасалари ва алоқа корхоналари, социал таъминот органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш иш вақтининг белгилангандан ортиқча давом этиши ва байрам кунлари ишлаганлик учун Ўзбекистон ССЖнинг меҳнат қонунлари кодексининг 76 ва 109-моддаларига мувофиқ амалга оширилсин.


29. Ўзбекистон ССЖ Меҳнат ва ижтимоий масалалар давлат қўмитаси ЎзССЖ Адлия вазирлиги ва ЎзССЖ Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон ССЖ Ҳукуматининг қарорларини ушбу қарорга мувофиқ келтириш тўғрисидаги таклифларни бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


30. Ўзбекистон ССЖ Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги ЎзССЖ Давлат нархлар қўмитаси билан биргаликда ЎзССЖ Давлат банки, ЎзССЖ Ижтимоий таъминот вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашини жалб қилган ҳолда икки ҳафта муддат ичида аҳолига компенсация тўловлари бериш ҳисоб-китоби системасини ишлаб чиқ-синлар ҳамда у ҳақдаги ахборотни тўплашни ташкил этсинлар.

Жумҳурият ҳудудида жойлашган корхоналар ва ташкилотлар, муассасалар ва хўжаликларга, қайси идорага бўйсунишлари ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, статистика ҳисоботининг белгиланган шаклидан ортиқча зарур ахборотни бериш мажбурияти юклатилсин.


31. ЎзССЖ Молия вазирлиги бир ой муддат ичида жумҳуриятнинг 1991 йилги бюджети даромадлари ва харажатларини аниқлаштириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


32. Паст рентабелли ва режали зарар кўрувчи корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликлар ходимларига компенсация тўлаш нарх-навони ислоҳ қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўйича тадбирларни амалга оширувчи ноҳия, шаҳар, вилоят комиссиялари қарорлари асосида янги чакана нархлар жорий этилиши натижаларидан келиб чиқиб компенсация, тўлаш харажатлари ва уларни қоплаш манбалари кейинчалик аниқлаштирилган ҳолда ЎзССЖ Молия вазирлигининг кафолати билан банк муассасалари томонидан процентсиз мақсадли кредитлар бериш ҳисобидан амалга оширилади.


33. Ўзбекистон ССЖ нарх-наво ислоҳоти ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни тайёрлаш ва амалга ошириш жумҳурият комиссияси, Ўзбекистон ССЖ Давлат нархлар қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ Иқтисодиёт қўмитаси ва ЎзССЖ Молия вазирлиги зарур ҳолларда ушбу қарорни қўллаш тартиби тўғрисида тушунтиришлар берсинлар.


34. Оммавий ахборот органлари, халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва бирлашмалар чакана нархларнинг ислоҳ қилиниши муносабати билан ижтимоий ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган тадбирлар, компенсация ва нафақаларни бериш шакллари ва муддатлари тўғрисида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борсинлар.


35. ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 19 мартдаги 105-сон қарорида қуйидагилар кўзда тутилганлиги маълумот ва амал қилиш учун қабул қилинсин:

барча жумҳуриятлардаги аҳолини, шунингдек ҳарбий хизматчиларни ва Иттифоқ бюджети ҳисобидан даромад олувчи барча фуқароларни белгиланган энг кам компенсация тўловлари билан таъминлаш учун чакана нархларнинг оширилишидан олинган маблағларнинг бир қисми ҳисобидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ягона иттифоқ - жумҳурият молия фонди ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди. ССЖИ Молия вазирлигига, ССЖИ Давлат план қўмитасига, ССЖИ Давлат нархлар қўмитаси ва ССЖИ Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасига жумҳуриятлар ҳукуматлари билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида шу фонд маблағларининг ҳажмлари ҳамда уларни ҳосил қилиш ва сарфлаш тартиби ҳақида таклиф киритиш топширилди;

барча пенсиялар ва нафақалар миқдорининг ошиши муносабати билан ССЖИ Молия вазирлигига ССЖИ пенсия фонди ва ССЖИ ижтимоий суғурта фонди билан биргаликда бу фондларга кўрсатиб ўтилган мақсадларга қўшимча харажатларнинг ўрнини тўлдириш тартибини белгилаш топширилди;

ССЖИ Олий Кенгаши томонидан энг кам иш ҳақининг янги даражасини белгилаш ҳақида қонун ҳужжатлари қабул қилингунга, меҳнатга ҳақ тўлаш ислоҳ қилингунга ҳамда 1992 йилга корхона маъмурияти билан касаба уюшмалари (ёки меҳнат жамоаси томонидан вакил қилинган бошқа орган билан) тариф шартномалари тузилгунга қадар ССЖИ Ҳукумати ёки унинг топшириғи билан бошқа органнинг қарори билан тасдиқланган ҳамда ушбу қарорнинг 5-пунктига мувофиқ 60 сўмга ошган тариф ставкалари ва лавозим окладлари меҳнат қонуни томонидан белгиланган иш вақтининг давом этишига риоя қилинган ва ходим томонидан меҳнат мажбуриятлари (меҳнат нормалари) бажарилган тақдирда аниқ касб-малака гуруҳлари учун меҳнат ҳақи энг кам даражасининг давлат кафолатлари ҳисобланиши белгиланди;

иш билан таъминлаш имконияти мавжуд бўлмаган чекка гарнизонлар ва жойлардаги ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар органлари оддий ва бошлиқлар таркибининг ишламайдиган хотинларига компенсация тўловлари жорий этилди (ҳарбий қисмларни, ички ишлар органлари муассасаларини чекка гарнизонлар ва жойларда ўрнашган деб ҳисоблашнинг тартиби ва шартлари ССЖИ Мудофаа вазирлиги, ССЖИ Ички ишлар вазирлиги ва ССЖИ Давлат хавфсизлиги қўмитаси томонидан ССЖИ Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ва ССЖИ Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади).

Кўрсатиб ўтилган шахсларнинг ишламайдиган хотинларига компенсация тўловлари эри хизмат қилаётган жойдан ойига 60 сўм миқдорида берилади.

ССЖИ Давлат банки ва ССЖИ Жамғармалар банки томонидан ССЖИ Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда 1991 йил 1 мартдаги ҳолатига кўра омонатлар ва сертификатлар эгаларига, ССЖИ Молия вазирлиги томонидан эса аҳоли ўртасида тарқатиладиган давлат қимматбаҳо қоғозлари эгаларига чакана нархларнинг бир вақтда ошиши муносабати билан кўриладиган зарарларнинг компенсациясини бериш тадбирлари амалга оширилади.


36. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Кам таъминланган болали оилаларга моддий ёрдам беришни янада кўпайтириш тўғрисида" 1974 йил 12 сентябрдаги 748-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитет ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1974 йил 12 октябрдаги 473-сон қарори ҳамда СССР Министрлар Советининг "Айрим нафақаларни тайинлаш ва уларни бериш тартиби ва болалари бўлган оилаларга давлат ёрдами бериш тўғрисидаги СССР Ҳукумати қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 1991 йил 24 коябрдаги 1177-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 29 декабрдаги 394-сон қарори билан тасдиқланган ҳамда болали оилаларга давлат ёрдами бериш ҳақида Ўзбекистон ССЖ Ҳукумати қарорига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг 2-пункти ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


37. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон ССЖ Вице-президенти ўртоқ Ш. Р. Мирсаидов - зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов