язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.07.2008 й. ПФ-4014-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони асосида пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 16.08.2008 й. 1843-сон билан рўйхатга олинган МАИМҚВ 07.08.2008 й. 29-сон ва МВ 85-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 5 ноябрда 1867-сон

билан рўйхатга олинган

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги

ҳамда Молия вазирлигининг

2008 йил 31 октябрдаги

59, 105-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли

"Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий

нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги

Фармони бўйича пенсияларни қайта

ҳисоблаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандига биноан пенсия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.


1. Юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2008 йилнинг 16 ноябридан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:

а) иш ҳақи ойига  28 040 сўм;

б) ёшга доир пенсиялар - ойига 55 550 сўм;

в) болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 55 550 сўм;

г) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига - 33 645 сўм.


2. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади (28 040 сўм х 8 = 224 320 сўм).


3. Пенсия қайта ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун, иловага мувофиқ йиллар бўйича дифференцияланган янги тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.


4. Пенсионернинг иш ҳақлари тўғрисида маълумотлар бўлмаган ёки ўртача бир ойлик иш ҳақининг тузатувчи коэффициент қўлланилгандан кейинги янги миқдори белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (28 040 сўм)га етмаса, пенсияни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:

ёшга доир пенсиялар, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун таянч миқдорлар ойига 55 550 сўм, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 27 775 сўм миқдорида белгиланади;

талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).


5. Янги ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори 28 040 сўмдан 101 000 сўмгача (III гуруҳ ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун 92 583 сўм 33 тийингача) бўлган миқдорни ташкил этган ҳолларда пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:

ёшга доир пенсиялари, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун пенсиянинг таянч миқдори ойига 55 550 сўм миқдорда, III гуруҳ ногиронлик пенсиялари ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 27 775 сўм миқдорида белгиланади;

талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир пенсиялар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).


6. Пенсионерлар бошқа тоифаларининг пенсияларини қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:

янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг саккиз ҳиссаси билан чегараланади (224 320 сўм);

олинган ўртача ойлик иш ҳақи, иш стажига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.


7. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (28 040 сўм) келиб чиқиб аниқланади.





Йўриқномага

ИЛОВА


Пенсияларни қайта ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақини

тенглаштириш учун қўлланиладиган тузатувчи

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Даврлар

Коэфф.

Даврлар

Коэфф.

1971 йилга қадар

1169,2483

1994 йил 1 июлдан

574,5317

1971 йил

1139,4989

1994 йил 1 августдан

470,9841

1972 йил

1111,1943

1994 йил 1сентябрдан

409,4530

1973 йил

1075,6511

1994 йил 1 ноябрдан

317,6938

1974 йил

1003,4947

1995 йил 1 январдан

317,6938

1975 йил

981,474

1995 йил 1 мартдан

160,8249

1976 йил

960,4148

1995 йил 1 сентябрдан

123,8322

1977 йил

933,7586

1996 йил 1 январдан

123,8322

1978 йил

902,3632

1996 йил 1 апрелдан

92,0527

1979 йил

884,5915

1996 йил 1 сентябрдан

64,2359

1980 йил

861,8935

1997 йил 1 январдан

64,2359

1981 йил

845,6661

1997 йил 1 июлдан

44,7236

1982 йил

845,5691

1998 йил 1 январдан

44,7236

1983 йил

830,017

1998 йил 1 июлдан

32,5537

1984 йил

829,9221

1999 йил 1 январдан

26,6608

1985 йил

819,8747

1999 йил 1 августдан

20,7677

1986 йил

810,0235

2000 йил 1 августдан

13,5246

1987 йил

790,8974

2001 йил 1 августдан

9,6615

1988 йил

738,8333

2002 йил 1 апрелдан

8,4016

1989 йил

693,0486

2002 йил 1 августдан

7,3044

1990 йил

625,4349

2003 йил 1 майдан

6,0871

1991 йил

431,5733

2004 йил 1 августдан

4,6827

1992 йил 1 январдан

127,6005

2005 йил 1 майдан

3,9016

1992 йил 1 июлдан

59,6932

2005 йил 1 октябрдан

3,2512

1992 йил 1 октябрдан

28,6908

2006 йил 1 июлдан

2,7094

1993 йил 1 январдан

21,156

2006 йил 1 ноябрдан

2,2579

1993 йил 1 апрелдан

15,1683

2007 йил 1 августдан

1,8063

1993 йил 1 июндан

6,4734

2007 йил 1 ноябрдан

1,6421

1993 йил 1 июлдан

4,1569

2007 йил 1 декабрдан

1,5052

1993 йил 1 сентябрдан

3,1881

2008 йил 1 апрелдан

1,3440

1993 йил 1 ноябрдан

1,9351

2008 йил 1 сентябрдан

1,1200

1994 йил 1 январдан

1,4495

2008 йил 1 ноябрдан

1,0600

1994 йил 1 мартдан

0,8695

2008 йил 1 декабрдан

1,0000

1994 йил 1 июндан

0,5805


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 44-45-сон, 450-модда.