Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.1992 й. 346-сон "Республикада касса муомилаларини тартибга солишнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.1992 й.

N 346



РЕСПУБЛИКАДА КАССА МУОМИЛАЛАРИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ КЕЧИКТИРИБ

БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎFРИСИДА


Нақд пулни ғайриқонуний тарзда тўлашга ҳамда пулнинг қадрсизланиши кучайишига олиб борадиган пул маблағларини мижозларнинг ҳисобига сохта банк ҳужжатлари бўйича ўтказишнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика хўжалик юритувчи субъектларининг банк ҳисобига Ўзбекистон ташқарисидан ўтказилаётган сохта банк ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ўтказишга йўл қўйилганлик масъулияти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республичаси Марказий банк тижорат банкларининг корреспондентлик ҳисобига маблағларни “сўм” минтақасига кирувчи давлатларнинг марказий (миллий) банк муассасаларининг тамғали муҳри билан тасдиқланган ҳужжатлар бўйича ва уларни пухта текширгандан сўнг ўтказсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нақд пулларни беришни Вазирлар Маҳкамасининг “Пул муомаласини барқарорлаштиришга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” 1992 йил 6 апрелдаги 166-сон қарорига қатъий мувофиқ равишда амалга оширсин.


4. Ўзбекистон деҳқончилик саноати банки ва Ўзбекистон саноат-қурилиш банки шу йилнинг 1 сентябрига қадар улар банк тизимини қайта ташкил этиш даврида собиқ СССР давлат банкидан 1988 йилнинг 1 январигача бўлган ҳолатда қабул қилиб олган хизмат бинолари ва асбоб-анжомларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига топширсин.

Республика тижорат банклари касса хизмати кўрсатиш бўлимларини очиш учун ўзининг биноларидан ва ижарага олган биноларидан шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жой берсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1992 иил 1 октябрга қадар Марказий банк, тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги бўлимлари раҳбар ходимларини (уларнинг эгаллаб турган лавозимига мос ёки мос эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи билан) ишлаб чиқилган Низомга мувофиқ аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига икки ҳафта муддат ичида, мулкчилик шаклидан қатьи назар, барча муассасалар, корхоналар ва ташкилотларга халқ хўжалигида касса муомилаларини юритишнинг янги тартибини етказиш тавсия қилинсин.

Муассасалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари касса муомилаларини юритишнинг белгиланган тартиби катъий бажарилишини таъминласинлар.


7. Республика Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси. Марказий банки тасдиқлаган касса муомилаларини юритиш тартибини бузганлик учун корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерларининг жавобгарлиги тўғрисидаги таклифларни тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Ўзбекистон жамғармалар банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик саноати банки ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки зиммасига мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан пул ўтказиш йўли билан фуқароларнинг шахсий ҳисобига келиб тушаётган маблағларни ҳисобга олиш ҳамда нақд пул бериш тартибини уч ҳафта муддат ичида ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ва Ўрта Осиё темир йўллар бошқармаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда хизмат сафарига юбориладиган шахслар учун муассасалар, корхоналар ва ташкилотларга фуқаро авиацияси, темир йўл транспорти чипталарини нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан сотишга ўтиш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги келишиб олинган таклифларни икки ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларининг банк фаолияти билан, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишлари учун ана шундай банкларни тегишли минтақа ҳудудида барпо этишга жиддий иқтисодий зарурат бўлган тақдирдагина ва Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни талабларига катъий риоя этилганидагина лицензиялар берилсин.


12. Кредит захиралари ва нақд пулнинг кўплаб етишмаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг савдо-воситачилик ва савдо-харид муомилаларини амалга ошириш (давлат эҳтиёжларини ҳамда ҳукумат қарорларига мувофиқ равишда аҳолини ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш бундан мустаснодир) учун қарз беришни 1993 йилнинг 1 июлига қадар вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов




























Время: 0.1919
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск