язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.03.2008 й. ПФ-3972-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 26.03.2008 й. 1780-сон билан рўйхатга олинган МАИМҚВ 04.03.2008 й. 7-сон ва МВ 27-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 26 мартда 1780-сон

билан рўйхатга олинган

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2008 йил 20 мартдаги

7, 27-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли "Иш ҳақи,

пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар

миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича

пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандига биноан пенсия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.


1. Кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2008 йилнинг 1 апрелидан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:

а) энг кам иш ҳақи - ойига 20865 сўм;

б) ёшга доир пенсиялар - ойига 41330 сўм;

в) болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 41330 сўм;

г) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 25030 сўм.


2. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади (20865 сўм х 8 = 166920 сўм).


3. Пенсия қайта ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун, иловага мувофиқ йиллар бўйича дифференцияланган янги тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.


4. Пенсионернинг иш ҳақлари тўғрисида маълумотлар бўлмаган ёки ўртача бир ойлик иш ҳақининг тузатувчи коэффициент қўлланилгандан кейинги янги миқдори белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (20865 сўм)га етмаса, пенсияни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:

ёшга доир пенсиялар, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун таянч миқдорлар ойига 41330 сўм, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 20665 сўм миқдорида белгиланади;

талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).


5. Янги ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори 20865 сўмдан 75145 сўм 46 тийингача (III гуруҳ ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун 68883 сўм 33 тийингача) бўлган миқдорни ташкил этган ҳолларда пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:

ёшга доир пенсиялари, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун пенсиянинг таянч миқдори ойига 41330 сўм миқдорда, III гуруҳ ногиронлик пенсиялари ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 20665 сўм миқдорида белгиланади;

талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир пенсиялар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).


6. Пенсионерлар бошқа тоифаларининг пенсияларини қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:

янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг саккиз ҳиссаси билан чегараланади (166920 сўм);

олинган ўртача ойлик иш ҳақи, иш стажига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.


7. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (20865 сўм) келиб чиқиб аниқланади.





Йўриқномага

ИЛОВА


Пенсияларни қайта ҳисоблашда ўртача ойлик

иш ҳақини тенглаштириш учун қўлланиладиган

ТУЗАТУВЧИ КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Даврлар

Коэфф.

Даврлар

Коэфф.

1971 йилга қадар

869,9764

1994 йил 1 мартдан

0,6469

1971 йил

847,8414

1994 йил 1 июндан

0,4319

1972 йил

826,7815

1994 йил 1 июлдан

427,4789

1973 йил

800,3357

1994 йил 1 августдан

350,4346

1974 йил

746,6478

1994 йил сентябрдан

304,6525

1975 йил

730,2634

1994 йил 1 ноябрдан

236,3793

1976 йил

714,5943

1995 йил 1 январдан

236,3793

1977 йил

694,7608

1995 йил 1 мартдан

119,6614

1978 йил

671,4012

1995 йил 1 сентябрдан

92,1371

1979 йил

658,1782

1996 йил 1 январдан

92,1371

1980 йил

641,2898

1996 йил 1 апрелдан

68,4916

1981 йил

629,2158

1996 йил 1 сентябрдан

47,7946

1982 йил

629,1437

1997 йил 1 январдан

47,7946

1983 йил

617,5722

1997 йил 1 июлдан

33,2765

1984 йил

617,5016

1998 йил 1 январдан

33,2765

1985 йил

610,0258

1998 йил 1 июлдан

24,2215

1986 йил

602,6961

1999 йил 1 январдан

19,8369

1987 йил

588,4653

1999 йил 1 августдан

15,4522

1988 йил

549,7272

2000 йил 1 августдан

10,0629

1989 йил

515,6612

2001 йил 1 августдан

7,1886

1990 йил

465,3533

2002 йил 1 апрелдан

6,2512

1991 йил

321,1111

2002 йил 1 августдан

5,4348

1992 йил 1 январдан

94,9408

2003 йил 1 майдан

4,5291

1992 йил 1 июлдан

44,4146

2004 йил 1 августдан

3,4842

1992 йил 1 октябрдан

21,3473

2005 йил 1 майдан

2,9030

1993 йил 1 январдан

15,7411

2005 йил 1 октябрдан

2,4191

1993 йил 1 апрелдан

11,2859

2006 йил 1 июлдан

2,0159

1993 йил 1 июндан

4,8165

2006 йил 1 ноябрдан

1,6800

1993 йил 1 июлдан

3,0929

2007 йил 1 августдан

1,3440

1993 йил 1 сентябрдан

2,3721

2007 йил 1 ноябрдан

1,2218

1993 йил 1 ноябрдан

1,4398

2007 йил 1 декабрдан

1,1199

1994 йил 1 январдан

1,0785

2008 йил 1 апрелдан

1,0000


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 12-13-сон, 80-модда.