ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 09.02.2009 й. 2009-11-сон "Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.02.2009 й. 1745-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.02.2009 й.

N 1745-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

09.02.2009 й.

N 2009-11

БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг

малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2009 йил 24 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 йил, 3-сон, 11-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2007 йил 30 октябрдаги 2007-10-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга (2007 йил 5 декабрь, рўйхат рақами 1745 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 48-49-сон, 494-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази Бош директори                                                     К. Толипов






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг

малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 1-бандида "ёхуд мустақил равишда жисмоний шахс - қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси сифатида" сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 2-бандида "инвестиция институтларининг" ва "инвестиция институтида" сўзлари "қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг" ва "қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисида" сўзлари билан тегишли равишда алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 8-сон, 81-модда.
















































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск