ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2014-30-сон, Молия вазирлигининг 78-сон, Марказий банк Бошқарувининг 289-В-2-сон “Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 22.11.2014 й. Қарори (АВ томонидан 10.12.2014 й. 1682-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.12.2014 й.

N 1682-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИНИНГ

22.11.2014 й.

N 2014-30


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.11.2014 й.

N 78


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.11.2014 й.

N 289-В-2


ҚАРОРИ



Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий

дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 9 мартдаги 2007-03, 33, 289-B-сон қарори (рўйхат рақами 1682, 2007 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 22-сон, 227-модда) билан тасдиқланган Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қимматли қоғозлар бозорини

мувофиқлаштириш ва ривожлантириш

маркази бош директори

Б. Атаханов

Молия вазири



Р. Азимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

      





Қарорга

ИЛОВА



Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий

дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Муқаддимада:

"инвестиция воситачиларининг" деган сўзлардан кейин ", шу жумладан тижорат банкларининг ва суғурталовчиларнинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Низомнинг талаблари давлат қимматли қоғозлари эмитентларига нисбатан татбиқ этилмайди.".


2. 1-банднинг ўнинчи хатбошидаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Маркет-мейкерлик хизматлари инвестиция воситачиси томонидан у Рўйхатга киритилганидан кейин амалга оширилади.".


4. Рус тилидаги матннинг 4-банди иккинчи хатбошисидаги "лицензии на" деган сўзлар "лицензии, предоставляющей" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Савдолар ташкилотчиси ҳар бир савдо сессияси бошланишидан аввал пул маблағлари ва қимматли қоғозлар лимитининг мувофиқлигини аниқлайди".


6. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Маркет-мейкер пул маблағлари лимитини таъминлаш мақсадида мазкур Низомда белгиланган тартибда қарз маблағларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.".


7. 28-банддаги "Котировка нархларининг" деган сўзлар "Котировка (нархлар)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 43-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амал қилиши тўхтатилганда, тугатилганда ёки бекор қилинганда;".


9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 декабрь, 50-сон, 600-модда





































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск