ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 24.06.2014 й. 2597-сон билан рўйхатга олинган 16.06.2014 й. Халқ таълими вазирлигининг 40-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 9-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 24 июнда 2597-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2014 йил 16 июндаги

40, 9-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар

даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 майдаги 115-сонли "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўқувчи-ёшлар марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Марказ таътиллар даврида болалар соғломлаштириш оромгоҳи сифатида фаолият кўрсатади.


2. Марказга таътиллар даврида республика умумтаълим мактаблари ўқувчилари, жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар қабул қилинади.



2-БОБ. МАРКАЗГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИГАН

ЎҚУВЧИЛАР ТАҚСИМОТИ


3. Марказга кузги, қишки, баҳорги таътиллар даврида ва ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсумида яхши натижаларга эришган 270 нафардан ўқувчи қабул қилинади.


4. Марказга кузги, қишки, баҳорги таътиллар даврида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги умумтаълим мактабларининг 7 - 9-синф ўқувчилари қабул қилинади. Бунда ҳар бир вилоят бўйича 7, 8 ва 9-синфларнинг ҳар биридан 30 нафардан ўқувчи танлаб олинади.


5. Марказга ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 7-8-синф ўқувчилари қабул қилинади. Бунда ҳар бир қабул мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича уларнинг ҳар биридан 7-синфлардан 9 нафар, 8-синфлардан 10 нафардан, Республика бўйсунишидаги умумтаълим муассасалари 7-8-синфларининг ҳар биридан 2 нафардан ўқувчи танлаб олинади.


6. Кузги, қишки ва баҳорги таътиллар даврида Марказга қабул қилинган ўқувчилар ёзги таътил даврида Марказга қабул қилинмайди.

Ёзги таътил даврининг бир қабул мавсумида дам олган ўқувчилар ёзги таътил даврининг кейинги мавсумларига такроран қабул қилинмайди.


7. Кузги, қишки, баҳорги таътиллар даврида ҳамда ёзги таътилнинг ҳар бир қабул мавсумида ўқувчиларнинг Марказда бўлиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Бунда ўқувчиларнинг Марказда бўлиш муддатлари ёзги таътилнинг ҳар бир қабул мавсумида 10 кундан, кузги, қишки ва баҳорги таътиллар даврида 7 кундан кам бўлмаслиги лозим.



3-БОБ. МАРКАЗГА ЎҚУВЧИЛАРНИ ТАНЛАБ

ОЛИШ МЕЗОНЛАРИ


8. Марказга ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган ўқувчилар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:

фан олимпиадалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларининг 1-5-ўрин совриндорлари;

умумтаълим мактабларида чет тили, информатика ва бошқа фанларни "аъло" баҳоларга ўзлаштираётган ўқувчилар;

"Умид ниҳоллари", "Қувноқ стартлар", "Алпомиш" ва "Барчиной" спорт мусобақаларининг умумтаълим мактаблари, туман (шаҳар) босқичлари 1-3-ўрин совриндорлари;

умумтаълим мактабларининг "Энг фаол ўқувчи" номинацияси ғолиблари;

"Конституция - эркинлигимиз кафолати" республика танловининг туман (шаҳар) босқичи 1-3-ўрин совриндорлари;

"Фаол китобхон ўқувчи" танловининг республика босқичи 1, 2, 3-ўрин совриндорлари;

умумтаълим мактабларининг иқтидорли ва ижодкор (шеър ёзадиган, расм чизадиган ва ҳ.к.) ўқувчилари;

халқ таълими органлари ва "Баркамол авлод" болалар мактаблари томонидан ташкил этиладиган турли тадбирлар ғолиблари ва фаол иштирокчилари;

мусиқа ва санъат соҳаси бўйича халқаро ва республика танловлари ғолиблари;

умумтаълим мактаблари "Ёшлар иттифоқи" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотининг фаол аъзолари.

9. Мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мезонлардан камида биттасига мос келган ўқувчи Марказга қабул қилиш учун танлаб олинади. Ўқувчилар сони белгиланган ўринлар сонидан кўп бўлганда нисбатан кўпроқ мезонларга мувофиқ келадиган ўқувчилар танлаб олинади.



4-БОБ. МАРКАЗГА ЎҚУВЧИЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ

КОМИССИЯЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Марказга ўқувчиларни қабул қилиш учун танлаб олиш мақсадида ҳар бир умумтаълим мактаби, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Марказга ўқувчиларни танлаб олиш комиссиялари ташкил этилади.

11. Умумтаълим мактабининг Марказга ўқувчиларни танлаб олиш комиссияси (бундан буён матнда умумтаълим мактаби комиссияси деб юритилади) умумтаълим мактаби директорининг буйруғи билан қуйидаги таркибда тузилади:

директор;

директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;

директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари;

Ёшлар иттифоқининг умумтаълим мактабидаги бошланғич ташкилоти етакчиси;

1 нафар тажрибали ўқитувчи.


12. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси (бундан буён матнда туман (шаҳар) комиссияси деб юритилади) туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан қуйидаги таркибда тузилади:

мудир;

мудир ўринбосари;

таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси раҳбари;

маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш шўъбаси раҳбари;

ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси раҳбари;

таълим сифати мониторинги бўлими раҳбари.

13. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари (бундан буён матнда ҳудудий комиссия деб юритилади) қуйидаги таркибда тузилади:

Қорақалпоғистон Республикасида - Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вазир ўринбосари, умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, маънавий-аҳлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими бошлиғи ва 1 нафар тажрибали ходим;

Вилоятларда - вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, маънавий-аҳлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими бош мутахассиси ва 1 нафар тажрибали ходим;

Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, бошлиқнинг биринчи ўринбосари, бошлиқнинг ўринбосари, умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, маънавий-аҳлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими бошлиғи ва 1 нафар тажрибали ходим.

14. Марказга ўқувчиларни қабул қилиш учун танлаб олиш бўйича республика комиссияси (бундан буён матнда Республика комиссияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи билан 7 кишидан иборат таркибда тузилади.


15. Умумтаълим мактаби комиссияси томонидан кузги, қишки, баҳорги таътиллар даври учун 7 - 9-синфларнинг ҳар биридан 1 нафардан, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 7-8-синфларнинг ҳар биридан 1 нафардан ўқувчилар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади ва умумтаълим мактаби комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.


16. Умумтаълим мактаби комиссияси томонидан танлаб олинган ўқувчилар учун қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ўқувчининг ижтимоий ҳолати тўғрисида маълумотнома;

ўқувчи мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган мезонларга мос келиши ҳақида тегишли ҳужжатлар нусхалари илова қилинган умумтаълим мактаби томонидан берилган тавсифнома;

ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилик хати.


17. Умумтаълим мактаби комиссияси томонидан танлаб олинган ўқувчиларнинг ҳужжатлари ва умумтаълим мактаби комиссиясининг тегишли қарори кузги таътил даври учун 5 октябргача, қишки таътил даври учун 2 декабргача, баҳорги таътил даври учун 15 февралгача, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 10 апрелгача туман (шаҳар) комиссиясига тақдим этилади.


18. Республика бўйсунишидаги умумтаълим муассасаларида ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун танлаб олинган ўқувчиларнинг ҳужжатлари ва умумтаълим мактаби комиссиясининг тегишли қарори 21 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этилади.


19. Туман (шаҳар) комиссияси томонидан кузги, қишки, баҳорги таътиллар даври учун 7 - 9-синфларнинг ҳар биридан 5 нафардан, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 7-8-синфларнинг ҳар биридан 2 нафардан ўқувчилар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади ва туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.


20. Туман (шаҳар) комиссияси томонидан танлаб олинган ўқувчиларнинг ҳужжатлари ва туман (шаҳар) комиссиясининг тегишли қарори кузги таътил даври учун 9 октябргача, қишки таътил даври учун 6 декабргача, баҳорги таътил даври учун 19 февралгача, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 17 апрелгача ҳудудий комиссияга тақдим этилади.


21. Ҳудудий комиссия томонидан кузги, қишки, баҳорги таътиллар даври учун 7 - 9-синфларнинг ҳар биридан 40 нафардан, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 7-синфлардан 12 нафар, 8-синфлардан 13 нафар ўқувчилар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади ва ҳудудий комиссиянинг қарори билан тасдиқланади.


22. Ҳудудий комиссия томонидан танлаб олинган ўқувчиларнинг ҳужжатлари ва ҳудудий комиссиянинг тегишли қарори кузги таътил даври учун 13 октябргача, қишки таътил даври учун 10 декабргача, баҳорги таътил даври учун 23 февралгача, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 21 апрелгача Республика комиссиясига тақдим этилади.


23. Республика комиссияси томонидан кузги, қишки, баҳорги таътиллар даври учун 7 - 9-синфларнинг ҳар биридан 90 нафардан, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 7-синфлардан 128 нафар, 8-синфлардан 142 нафар ўқувчилар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади ва Республика комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.


24. Республика комиссиясининг қарори уч кун ичида Марказга ва ҳудудий комиссияларга юборилади.


25. Қуйи турувчи комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, юқори турувчи комиссия томонидан қуйи турувчи комиссияга мазкур камчиликларни бартараф этиш ҳақида топшириқ берилиши зарур.



5-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ МАРКАЗГА КЕЛИШ

ВА КЕТИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


26. Ўқувчиларнинг Марказга келиш ва кетишларини ташкил қилиш учун тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан 2 нафардан масъул ходимлар (кузатувчилар) тайинланади.


27. Республика бўйсунишидаги умумтаълим муассасаларидан танлаб олинган ўқувчиларнинг Марказга келишлари ва кетишларини ташкил қилиш Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг масъул ходимлари (кузатувчилари) зиммасига юклатилади.


28. Масъул ходимлар (кузатувчилар) олий педагогик маълумотга ҳамда бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга бўлган, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни зудлик билан ҳал қила оладиган ходимлар орасидан танлаб олинади.


29. Масъул ходимлар (кузатувчилар) ўқувчиларни Марказга қуйидаги ҳужжатлар билан бирга олиб бориши лозим:

тегишли ҳудуддан Марказга қабул қилинадиган ўқувчилар рўйхати;

ҳар бир ўқувчи учун соғломлаштириш оромгоҳига кетаётган ўқувчининг тиббий маълумотномаси (079/х шакл).


30. Ўқувчиларни Марказга қабул қилиб олиш ва уларни кузатишни ташкил қилиш учун Марказ директори, директор ўринбосари, тиббиёт ходими ва 2 нафар педагог ходимлардан иборат таркибда Марказнинг қабул ва кузатув комиссияси тузилади.


31. Марказнинг қабул ва кузатув комиссияси ўқувчиларни мазкур Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида қабул қилади. Бунда масъул ходимлар (кузатувчилар) томонидан тақдим этилган тегишли ҳудуддан Марказга қабул қилинадиган ўқувчилар рўйхати Республика комиссиясининг қарорига мувофиқлиги текширилади.


32. Марказга қабул қилиш вақтида ҳар бир ўқувчи тиббий текширувдан ўтказилиб, ҳар бир ўқувчи учун боланинг тиббий картаси (026/х шакл) очилади ва мавсум давомида юритилади.


33. Марказдан кетаётган ўқувчиларга Марказда яшаган даврида уларга кўрсатилган тиббий хизматлар тўғрисида маълумотнома берилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


34. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш комиссиялари ўқувчиларнинг мазкур Низомда белгиланган тартибда танлаб олиниши ҳамда зарур ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгардир.


35. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи соғломлаштириш оромгоҳига кетаётган ўқувчининг тиббий маълумотномаси (079/х шакл) тўғри расмийлаштирилишини назорат қилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 30 июнь, 26-сон, 320-модда


































Время: 0.0216
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск