Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 10.03.2012 й. 67-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 10 мартдаги

67-сон қарорига

4-ИЛОВА



Болаларнинг дам олишини ташкил этиш

ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб

чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли

назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳи (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи гуруҳ деб юритилади)нинг асосий мақсади ва вазифалари, ҳуқуқлари, фаолиятини ташкил этиш тартибларини белгилайди.


2. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ томонидан ўзига юкланган вазифаларни самарали ташкил этиш юзасидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш гуруҳ аъзолари учун мажбурий ҳисобланади.



II. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ГУРУҲНИНГ

АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг асосий мақсади оромгоҳларда болаларнинг сифатли дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш орқали ҳар томонлама баркамол авлоднинг вояга етишига кўмаклашишдан иборат.


5. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

болалар оромгоҳларида маиший, коммунал, транспорт ва тиббий таъминотнинг барча тизимлари ишончли ва узлуксиз фаолият кўрсатиши бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

болалар оромгоҳларига ёндош ҳудудларда содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;

болаларни оромгоҳларга олиб бориш ва уларни дам олишдан кейин олиб қайтишда транспорт хизмати хавфсизлигини, шунингдек ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;

болалар оромгоҳларида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек болалар, тарбиячилар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактика чора-тадбирларини кўриш;

болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, оромгоҳларни зарур дори-дармонлар ва тиббий воситалар билан таъминлаш;

барча оромгоҳларда болаларнинг яшаш, овқатланиш ва дам олиш жойларига қўйиладиган санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва нормалари устидан кучли назоратни таъминлаш;

оромгоҳларда болаларни ватанпарварлик, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда эркин фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратилган таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш;

болаларнинг ўқишдан ташқари вақтини сермазмун ўтказиш, уларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш, турли спорт мусобақаларини ўтказиш ва бу орқали болалар спортини оммалаштириш;

оромгоҳларда ўтказиладиган маданий-маърифий ва спорт тадбирларида республикадаги таниқли маданият, фан, адабиёт ва санъат ходимлари ҳамда спортчиларнинг иштирокини таъминлаш;

оромгоҳларга жалб этиладиган болалар салмоғини йилдан йилга ошириб боришни назарда тутган ҳолда, уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаб бориш;

болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни доимий равишда мониторинг қилиб бориш, мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

болалар оромгоҳларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, зарур ҳолларда, мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.



III. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ГУРУҲНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


6. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирлик, идора, ташкилот ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида тегишли йўналишлар бўйича топшириқлар бериш;

болаларни оромгоҳларда дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари учун корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳомийлик маблағларини жалб этиш, ушбу маблағларни мақсадли ишлар учун йўналтириш ҳамда сарфланишини назорат қилиб бориш;

тегишли вазирлик, идора, ташкилот ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ходимларининг оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

вазирлик, идора ва ташкилотлардан Мувофиқлаштирувчи гуруҳга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур ахборотларни сўраб олиш;

тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар мутахассислари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича услубий материаллар тайёрлаш учун жалб этиш;

жойларда оромгоҳлар фаолиятига масъул бўлган мансабдор шахсларнинг лавозимига қонун ҳужжатлари талаблари бузилишига йўл қўйганларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш.


7. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ўзига юкланган вазифалар ижросининг самарали амалга оширилиши юзасидан жавобгар ҳисобланади.



IV. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ГУРУҲ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири - Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси - Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раисининг ўринбосарлари ҳисобланади.

Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг аъзолари тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларидан иборат бўлади.

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган (сайланган) шахслар киритилади.


9. Мувофиқлаштирувчи гуруҳи раиси гуруҳ фаолиятини бошқаради, унинг мажлисларини олиб боради, мажлислар баёнларини тасдиқлайди.


10. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ фаолиятида қарорлар қабул қилишда аъзоларнинг тенгҳуқуқлилиги ва коллегиаллик тамойилларига амал қилинади.


11. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ мажлислари йилига камида икки марта ўтказилади, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси томонидан ёки аъзоларнинг таклифига кўра навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.


12. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ мажлислари унда аъзоларининг кўпчилиги иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ қарорлари мажлисда иштирок этаётганларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаганда қабул қилинган ҳисобланади, овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


13. Зарурат бўлганда, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ мажлисига кўриб чиқилаётган масалалар характерига қараб, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, жамоат ташкилотлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилади.



V. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ГУРУҲ

ТАРКИБИДАГИ ИШЧИ ГУРУҲЛАР


14. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ўз фаолиятини тизимли равишда йўлга қўйиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида 5 та асосий йўналиш бўйича Ишчи гуруҳлар тузади.


1-ишчи гуруҳ. "Оромгоҳларда таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш, уларни малакали педагог ва етакчилар билан таъминлаш".

Ишчи гуруҳ:

оромгоҳларни малакали педагог ходимлар билан таъминлайди, улар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этади;

оромгоҳларнинг ахборот-ресурс марказларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг китоблари, бадиий адабиётлар, газета ва журналлар билан таъминлайди;

болаларни ватанпарварлик, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда эркин фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратилган услубий қўлланмалар тайёрлайди ва ҳар бир оромгоҳга етказади;

таълим йўналишлари бўйича турли танловлар, болалар онгини ривожлантиришга қаратилган ўйинлар ўтказиш, тўгараклар ташкил этиш ишларини йўлга қўяди.


2-ишчи гуруҳ. "Болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, оромгоҳларда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини, санитария-гигиена талабларига риоя этилишини назорат қилиш".

Ишчи гуруҳ:

оромгоҳларни етарли миқдордаги барча зарур дори-дармон воситалари, шу жумладан, илон ва қорақурт заҳрига қарши зардоблар билан таъминлайди;

оромгоҳларни малакали тиббиёт ходимлари билан таъминлайди, улар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этади;

оромгоҳларда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сувининг сифатини ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилишини ўрганиб боради ҳамда аниқланган камчиликларнинг зудлик билан бартараф этилишини ташкил қилади;

болалар билан соғлом турмуш тарзи бўйича давра суҳбатлари, савол-жавоблар, даволаш-профилактик, санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказади, болаларнинг ёшини эътиборга олган ҳолда, улар ўртасида турли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича санитария-гигиенага доир тушунтириш ишларини олиб боради.


3-ишчи гуруҳ. "Болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш, уларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этиш".

Ишчи гуруҳ:

маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш мақсадида ҳар бир оромгоҳ бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;

оромгоҳларга маданият ва фан ходимлари, ёзувчи ва шоирлар, машҳур спортчиларнинг ташрифини ташкил этиб, болалар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, бадиий кечалар, савол-жавоблар, маҳорат дарслари ўтказади;

оромгоҳларда мумтоз ва эстрада санъаткорларининг чиқишларини, миллий концерт намойишларини ташкил этади;

оромгоҳларда ўзбек миллий кинофильмлари намойишларини ўтказади;

болалар ўртасида турли спорт мусобақаларини ташкил этади.


4-ишчи гуруҳ. "Оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш, алоқа, транспорт хизмати ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятлар бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш".

Ишчи гуруҳ:

болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш давомида оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларни ташкил этади;

оромгоҳлардаги болалар ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар бўйича ҳушёрлигини ошириш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;

ҳар бир оромгоҳга ички ишлар ходимларини бириктириб, уларнинг доимий равишда навбатчилигини ташкил этади;

маҳалла посбонлари ва фаолларини жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш ишларига жалб этади;

болаларнинг белгиланган жойлардан оромгоҳларга бориб-келишларини таъминлайди, бунда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари кузатувини ташкил этади;

оромгоҳларга болаларни олиб бораётган ва олиб келаётган ҳар бир транспорт воситасининг техник жиҳатдан соз бўлишини мунтазам равишда назорат қилиб боради;

оромгоҳларга олиб борадиган йўлларнинг хавфсизлик нуқтаи назаридан соз бўлишини таъминлайди;

юзага келадиган фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўради;

тектоник ҳудудда жойлашган ёки сел келиши хавфи бўлган оромгоҳлар фаолиятини вақтинча ёпиш чоралари кўрилишини таъминлайди;

ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ходимлари учун қисқа муддатли ўқув машғулотлари ёки ўқув курслари ташкил этади;

болалар учун йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича ўқув машғулотлари олиб борилишини таъминлайди.


5-ишчи гуруҳ. "Оромгоҳларда электр энергияси ва табиий газ таъминоти узлуксизлигини таъминлаш, уларга сифатли коммунал хизмат кўрсатиш".

Ишчи гуруҳ:

оромгоҳларда электр энергияси ва табиий газ узлуксизлигини таъминлайди, фавқулодда ҳолатларда электр энергияси ўчиб қолганда қўшимча чоралардан фойдаланиш имкониятини яратади, бу борада ҳар бир ҳудудда Штаблар ташкил этиб, уларнинг фаолиятини назорат қилиб боради;

оромгоҳларда тоза ичимлик суви таъминотини ташкил этади, чекка ҳудудларда жойлашган оромгоҳларга ичимлик сувининг махсус транспорт воситалари орқали узлуксиз равишда етказиб берилишини таъминлайди;

оромгоҳларда ободонлаштириш ишлари олиб борилишини ташкил этади, ободонлаштириш учун зарур бўлган махсус транспорт воситалари хизматларини ташкил этади.


15. Ҳар бири Ишчи гуруҳ раҳбари ҳузурида тегишли вазирлик ва ташкилотлар мутахассисларидан иборат таркибда жамоатчилик асосида фаолият олиб борадиган мониторинг гуруҳлари ташкил этилади. Уларнинг асосий вазифаси Ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида таҳлилий ахборотлар тайёрлаб, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ масъул котибига тақдим этиб боришдан иборат.


16. Ишчи гуруҳлар болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича ўз йўналиши бўйича белгиланган ишларни амалга ошириш, зудлик билан ҳал этиш лозим бўлган вазифаларни бажариш ва назорат қилиш бўйича малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиши ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиши мумкин.



VI. ҲУДУДИЙ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ГУРУҲЛАР


17. Жойларда болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришни ташкил этиш, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ топшириқларининг ижросини ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар ташкил этилади.

Ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар:

болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришни ташкил этиш бўйича жойлардаги ҳудудий идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш режасини амалга ошириш учун талаб этиладиган молиявий маблағлар манбаларини аниқлаштиради;

оромгоҳларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, уларни реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

оромгоҳларни белгиланган меъёрлар асосида, узлуксиз равишда сифатли озиқ-овқат ҳамда гўшт маҳсулотлари билан таъминлашни мувофиқлаштиради;

оромгоҳларни зарур инвентарлар билан таъминлаш чораларини амалга оширади;

болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари ижросини тўлиқ ва сифатли бажариш юзасидан ҳомийлик маблағларини жалб этади ва уларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилади;

жойлардаги оромгоҳлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Мувофиқлаштирувчи гуруҳга тақдим этади.



VII. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ГУРУҲ МАЖЛИСИГА

МАТЕРИАЛЛАР ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


18. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ мажлисига материаллар гуруҳ аъзолари, ҳудудий гуруҳлар, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек оромгоҳларнинг болаларни қабул қилишга тайёрлиги ҳолатини ўрганиш материаллари асосида тайёрланади.

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ мажлиси кун тартибининг ҳар бир масаласи бўйича ҳужжатлар пакетида гуруҳ қарорини қабул қилиш учун зарур бўлган материаллар (таҳлилий маълумотномалар, жадваллар ва бошқалар) ҳамда Мувофиқлаштирувчи гуруҳ қарори лойиҳаси мавжуд бўлиши лозим.


19. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ мажлисига материалларни гуруҳ масъул котиби тайёрлайди, шунингдек у Мувофиқлаштирувчи гуруҳ қарорларининг ижроси мониторингини юритади ва унинг натижаларини Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбариятига кўриб чиқиш учун тақдим этади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 118-модда










































Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск