ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2003 й. Ф-1798-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасининг, вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат Махсус ишчи гуруҳи тузиш ҳақида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

01.07.2003 й.

N Ф-1798




"Истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш ва тажриба алмашув тизимини такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг ижроси устидан назоратии амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод" жамғармаси йўлланмаси билан чет эл таълим ва илмий муассасаларида малакасини оширган ёш педагог ва илмий кадрлар ҳамда "Умид" жамғармаси йўлланмаси билан чет эл олий ўқув юртларини битириб келган ёш мутахассисларнинг салоҳиятларидан самарали фойдаланиш, уларнинг меҳнат фаолиятлари мониторингини амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасининг, вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат Махсус ишчи гуруҳи иловага мувофиқ таркибда тузилсин.


2. Махсус ишчи гуруҳи зиммасига қуйидаги вазифаларни бажариш юклансин:

- ёш педагог ва илмий ходимлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, уларнинг меҳнат фаолиятларини тўғри ташкил этиш;

- мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий соҳаларининг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда мутахассисларни давлат тизимидаги вазирлик, ташкилот, корхона, концерн, уюшмаларга ишга жойлашиш тавсияларини бериш ва уларнинг меҳнат фаолияти мониторингини амалга оширши;

- мониторинг натижалари бўйича тегишли хулоса, таклиф ва тавсиялар тайёрлаш ҳамда киритиш.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И. Каримов






ИЛОВА


Махсус ишчи гуруҳнинг

ТАРКИБИ

Худайбергенов Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Рисқиев Т.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Раҳимов С.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Султонов Х.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Исмоилов У.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг 1-ўринбосари


Кароматов Ҳ.С.

-

Бош вазир ўринбосари


Азимов Р.С.

-

Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт вазири


Ганиев Э.М.

-

Бош вазир ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси


Ғуломов С.С.


Олий ва ўрта махсус таълим вазири. "Истеъдод" жамғармасининг Бошқаруви раиси


Сафоев С.С.

-

Ташқи ишлар вазири


Муллажонов Ф.М.

-

Марказий банк раиси


Обидов О.О.

-

Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири


Қурбонов Ш.Э.

-

Президент девонининг бош инспектори



-

"Истеъдод" жамғармасининг ижрочи директори


Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск