Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2014 й. 234-сон "Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2014 й.

N 234




ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Соғлом бола йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларининг моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш ҳамда таълимнинг миллий модели хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу тизимда таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институтининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Республика ўқув-методика марказининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтларининг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2015 - 2018 йилларда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларининг моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш ҳамда уларда таълим сифатини янада ошириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) қуйидаги таркибда:

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар 6-иловага мувофиқ;

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар 7-иловага мувофиқ;

2015 - 2018 йилларда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларининг моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлашнинг асосий параметрлари 7а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасалари ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилишини назарда тутувчи меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ҳамда шартларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Бунда бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланиши назарда тутилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, Инвестиция дастурида кўзда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалар, хорижий кредитлар ва халқаро грантлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Дастурни молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ зарур маблағларни назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:

буюртмачининг ҳисоб-китоблари асосида 2014 йил учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури доирасидаги капитал қўйилмалар лимитларини қайта тақсимлаш ҳисобига Дастурда белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маблағ ажратиш масаласини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлар ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга кўриб чиқиш учун киритсин;

2015 йилдан бошлаб Инвестиция дастурларини шакллантиришда Дастурда белгиланган тадбирларнинг молиялаштирилишини назарда тутсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари Дастурда белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачилар этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Дастурда белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг ўрнатилган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин, шунингдек буюртмачилар ва пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятларининг бажарилиши, шу жумладан, амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ объектларда бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатига қўйиладиган талабларга қатъий риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.


7. Дастурда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Махсус ишчи гуруҳ 8-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Махсус ишчи гуруҳ (А.И. Икрамов):

Дастур амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб борсин ҳамда ҳар ярим йил ва йил якунлари бўйича бажарилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин;

2015 - 2018 йилларда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасалари моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлашнинг асосий параметрларига зарурият бўлганда тегишли ўзгартиришлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А. Икрамов ва Б. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 15 августдаги

234-сон қарорига

2-ИЛОВА



Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Халқ таълими вазирлиги

(халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга умумий раҳбарлик қилиш ва миқдорий кўрсаткичларни мувофиқлаштириш)



















































Вилоятлар халқ таълими бошқармалари

(буюртмачи)

















Давлат тест маркази

(таълим сифати мониторингини олиб бориш, педагог кадрлар малака даражасини диагностика қилиш ва баҳолаш)







































Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институти, Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази

(қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш, раҳбар ходимларнинг малакасини ошириш)













































Шаҳарлар ва туманлар таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари

(қайта тайёрлаш ва малака оширишга юбориладиган ходимларни табақалаштириш ва уларнинг контингентини шакллантириш)




























































































































Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтлари

(мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш)




















































































































































































"Истеъдод" жамғармаси

(илғор педагогик технологияларни ўрганиш бўйича хорижий стажировкалар, курслар ташкил этиш)












Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари

(ички назорат, қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун ходимлар контингентини аниқлаш, индивидуал топшириқлар тузиш)
































































Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари

Халқаро ташкилотлар грантлари (кредит линиялари) бўйича малака ошириш








































































     





Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 15 августдаги

234-сон қарорига

3-ИЛОВА



А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш Марказий институтининг

ТУЗИЛМАСИ










Ректор

1 (1)



Илмий кенгаш
















































































Ўқув ва методик ишлар бўйича проректор

1 (1)


Маънавий-маърифий, илмий ишлар бўйича проректор

1 (1)




Молия ва иқтисод ишлари бўйича проректор

1 (1)



Кадрлар бўлими

2 (2)










































Ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими

3 (1)


Фан, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ва илғор педагогик технологияларни жорий этиш бўлими

2 (1)




Бухгалтерия ҳисоби ва маркетинг бўлими

3 (1)



Ҳуқуқшунос

1 (1)




































Масофадан ўқитишни ривожлантириш маркази

11 (2)











Хўжалик ишлари бўлими*



Умумий бўлим ва архив

3 (1)


Ахборот-ресурс маркази

5 (1)



































Ҳудудий малака ошириш институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

3 (1)


























































































































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш бўлими

3 (1)


Кафедралар




























































*) Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган меъёрларда белгиланади.

Штат бирликларининг умумий сони, шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) 43 бирлик.

Жумладан бошқарув ходимлари: 17 бирлик.










Таълим дастурлари ва норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими

3 (1)

































      





Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 15 августдаги

234-сон қарорига

4-ИЛОВА



Мактабгача таълим муассасалари ходимларини

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

Республика ўқув-методика марказининг

ТУЗИЛМАСИ








Директор

1 (1)



Илмий-методик кенгаш






















































































Ўқув ва методик ишлар бўйича директор ўринбосари

1 (1)









Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича директор ўринбосари

1 (1)



Ҳуқуқшунос

1 (1)














Мактабгача таълим сифат ва самарадорлиги бўлими

4 (1)





























Замонавий педагогик технологияларни жорий этиш ва норматив-методик таъминлаш бўлими

8 (1)



Бухгалтерия

3 (2)



Кадрлар бўлими

1 (1)





































Ривожлантирувчи таълим, ўйин ва ўйинчоқлар бўлими

4 (1)


Хўжалик ишлари бўлими*



Умумий бўлим ва архив

2














Мониторинг ва ички назорат бўлими

3 (1)




























































Ахборот-ресурс маркази

2


*) Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган меъёрларда белгиланади.

Штат бирликларининг умумий сони, шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) 33 бирлик.

Жумладан бошқарув ходимлари: 12 бирлик.

Мактабгача таълим тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўлими

2 (1)





















         





Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 15 августдаги

234-сон қарорига

5-ИЛОВА



Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш ҳудудий институтларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

     











Ректор

1 (1)




Илмий кенгаш














































































Ўқув-методик ишлар бўйича проректор

1 (1)


Маънавий-маърифий, илмий ишлар бўйича проректор

1 (1)



Бухгалтерия

3 (2)





































Кадрлар бўлими

1 (1)


Ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими

4 (1)


Илғор педагогик технологияларни ва тажрибаларни жорий этиш бўлими

3 (1)



















Ҳуқуқшунос

1 (1)






















Масофадан ўқитишни ҳудудий мувофиқлаштириш маркази

5 (1)


Ахборот-ресурс маркази

2















Умумий бўлим ва архив

2


































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш бўлими

3 (1)












Хўжалик ишлари бўлими*


































*) Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган меъёрларда белгиланади.

Штат бирликларининг умумий ўртача сони, шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) 27 нафар.

Жумладан бошқарув ходимлари: 11 бирлик.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтлари штат бирликларининг умумий сони, шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) 378 бирлик.

Жумладан бошқарув ходимлари: 154 бирлик.









Кафедралар









































        





Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 15 августдаги

234-сон қарорига

6-ИЛОВА



Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш тизимини

янада такомиллаштириш бўйича комплекс

ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари


Молиялаш-

тириш манбаи


Сарф-

харажатлар

миқдори

(млрд. сўм)


Тақдим этиладиган

ҳужжат шакли, амалга

ошириш механизми


Бажариш учун

масъуллар


     

I. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИНГ МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ

БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

     

1.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларининг намунавий Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2015 йил

I чорак


-


Институтларнинг намунавий Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Халқ таълими вазирлиги

2.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари тингловчиларининг якуний аттестациясига доир қуйидаги меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш ва тасдиқлаш:

1. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларида тингловчиларнинг битирув ишини бажаришга қўйиладиган талаблар.

2. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларида тингловчиларнинг битирув ишини баҳолаш мезонлари, уларга тақриз бериш тартиби.

3. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари қайта тайёрлаш курслари тингловчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низом.


2014 йил

IV чорак

-


1. Тингловчиларнинг битирув ишини бажаришга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2. Тингловчиларнинг битирув ишини баҳолаш мезонлари, уларга тақриз бериш тартиби.

3. Тингловчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази

II. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИДА ТАЪЛИМ СИФАТИ

ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълими сифати ва самарадорлигини аниқлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2014 йил

IV чорак

-


Таълим сифати ва самарадорлигини аниқлашнинг механизмлари (тартиб ва низомлар)


Халқ таълими вазирлиги


2.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълимини доимий таҳлил қилиш асосида ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш механизмини жорий этиш.


2015 йил

I чорак


-


Ўқув-методик таъминотни такомиллаштириш механизми (тартиби)


Халқ таълими вазирлиги

3.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари фаолияти самарадорлигини (рейтингини) аниқлаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2015 йил

I чорак

-


Институтлар фаолияти самарадорлигини (рейтингини) аниқлаш механизми (низом)


Халқ таълими вазирлиги

4.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг маҳоратини илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллаб дарс ўтишни доимий тарзда ошириб бориш.


Доимий

-


Илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш бўйича тренинглар ўтказиш


Халқ таълими вазирлиги

5.

Малака ошириш курслари ўқув дастурларига киритилган, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини қўллаб ўқитиладиган барча мавзулар бўйича электрон ресурсларни яратиш.


2017 йил

III чорак


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


0,03

Педагогик ва ахборот технологиялари қўллаб ўқитиладиган мавзулар бўйича 300 та электрон ресурс яратиш


Халқ таълими вазирлиги


6.

"Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълимининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат талаблари"ни такомиллаштириш.


2017 йил

III чорак

-


Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълимининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат талабларини қайта ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


Халқ таълими вазирлиги, ДТМ, "Ўзстандарт" давлат агентлиги


7.

Халқ таълими ходимларининг тоифалар бўйича малакасини ошириш даврийлигини таъминлаш.


2015 йил

I чорак

-


Белгиланган муддатларда малака оширишни таъминлаш бўйича аниқ режалаштириш механизми


Халқ таълими вазирлиги


8.

Халқ таълими ходимларининг масофадан малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ва унинг имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.


2016 йил

II чорак

-


Масофадан малака ошириш курслари сони ва қамровини ошириш


Халқ таълими вазирлиги


9.

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида барча фанлардан энг яхши ўқув-услубий қўлланмалар ва тавсиялар, маъруза матни, дарс ишланмалари, ўқув-методик мажмуалар ва мультимедиаларни яратиш бўйича республика танловларини ўтказиш.


Йилига

бир марта

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


0,015

Барча фанлар бўйича энг яхши ўқув-методик қўлланмалар ва тавсиялар, маъруза матни, дарс ишланмалари, ўқув-методик мажмуалар ва мультимедиалар


Халқ таълими вазирлиги

   

III. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ  ОШИРИШ ИНСТИТУТЛАРИНИ МАЛАКАЛИ

КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

    

1.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари профессор-ўқитувчиларининг малака тавсифлари ва талабларини белгилаш.


2015 йил

I чорак

-


Профессор-ўқитувчиларнинг малака тавсифлари ва талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


Халқ таълими вазирлиги


2.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларининг педагогик салоҳиятини кўтариш мақсадида уларга малакали, илмий унвон ва илмий даражали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш.


Доимий


-


Профессор-ўқитувчи лавозимларига танловлар ҳақидаги эълонларни оммавий ахборот воситаларида кенг эълон қилиш


Халқ таълими вазирлиги


3.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларини юқори малакали профессор-ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш мақсадида А. Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ қошида катта илмий ходим-изланувчилар институтини ташкил этиш.


2015 йил

1 январдан

-


А. Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ қошида катта илмий ходим-изланувчилар институтини ташкил этиш бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлаш


Халқ таълими вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Иқтисодиёт вазирлиги


4.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари профессор-ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.


Доимий

-


Профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч таълим муассасаларини белгилаш


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


5.

Мавжуд имкониятлардан, шу жумладан, таълимга кўмаклашувчи халқаро ташкилотлар грантларидан унумли фойдаланган ҳолда профессор-ўқитувчиларнинг хорижий мамлакатлардаги соҳа бўйича етакчи таълим марказларида тажриба орттиришларини йўлга қўйиш.


Доимий

Грантлар, "Истеъдод" жамғармаси маблағлари


Жалб этиладиган маблағлар доирасида


Чет эллардаги соҳа бўйича етакчи таълим марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва профессор-ўқитувчиларнинг тажриба орттиришларини ташкил этиш


Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


      





Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 15 августдаги

234-сон қарорига

7-ИЛОВА



Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш институтларининг моддий-техника

базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари


Молиялаш-

тириш манбаи


Сарф-

харажатлар

миқдори

(млрд. сўм)


Тақдим этиладиган

ҳужжат шакли, амалга

ошириш механизми


Бажариш учун

масъуллар


1.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган институтлар тингловчиларини бошқа ижтимоий соҳа объектларига вақтинча кўчириш схемаларини кўрсатган ҳолда мавжуд биноларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жадвалини ишлаб чиқиш.


2015 - 2018

йилларнинг

январь

ойида

-


Институтларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жадвали

Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда


2.

Институтларда амалга оширилиши белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва пудрат танлов (тендер) савдоларини ўтказиш.


2014 - 2018

йилларда

Давлат бюджети маблағлари, марказлаштирилган капитал қўйилмалар


2,0

Қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари, пудрат танлов (тендер) савдолари натижалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.

Институтлардаги амалга оширилиши белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бажарилиши бўйича тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2015 - 2018

йилларнинг

I чорагида


-


Институтлардаги амалга оширилиши белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишларининг тасдиқланган тармоқ жадвали


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда


4.

Буюртмачи билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ қурилиш-таъмирлаш ишларининг амалга оширилиши устидан доимий равишда мониторинг олиб бориш.


2015 - 2018

йилларда


-


Қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши устидан олиб борилган мониторинг ҳисоботлари


Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда


5.

Институтларда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларининг белгиланган тартибда ҳудудий Давлат қабул комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинишини таъминлаш.


2015 - 2019

йилларда


-


Ҳудудий Давлат қабул комиссияси далолатномалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда


6.

Институтларни зарур мебеллар, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва бошқа инвентарлар билан жиҳозлашнинг меъёрий ҳужжати (норматив)ни ишлаб чиқиш.


2014 йил

IV чорак


-


Институтларни жиҳозлаш бўйича меъёрий ҳужжат (норматив)


Халқ таълими вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда


7.

Дастур доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган институтларни меъёрий ҳужжат (норматив) асосида зарур жиҳозлар билан таъминлаш.


2015 - 2018

йилларда


Давлат бюджети ҳамда грант маблағлари


14,6

Институтларни жиҳозлар билан таъминлаш бўйича далолатномалар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


     





Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 15 августдаги

234-сон қарорига

7а-ИЛОВА



2015 - 2018 йилларда халқ таълими ходимларини

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

таълим муассасаларининг моддий-техника базасини

босқичма-босқич мустаҳкамлашнинг асосий

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Муассасалар номи

Янги бино қуриш ва мавжуд

бинони реконструкция қилиш*


Мавжуд бинони

мукаммал

таъмирлаш**


жами

қуввати

(ўрин)


шу жумладан:


сарф-

харажатлар

миқдори***

(млрд. сўм)


жами

қуввати

(ўрин)


сарф-

харажатлар

миқдори***

(млрд. сўм)


ўқув

биноси

қуриш


ёрдамчи

бино

қуриш


мавжуд бинони

реконструкция

қилиш


2015 йил

1.

Сирдарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (ХТХҚТМОИ)


502



502

1,0


0,2

2.

Хоразм вилояти ХТХҚТМОИ


860



860

1,9

300

0,9

3.

Тошкент шаҳар ХТХҚТМОИ







1 000

2,2

4.

Бухоро вилояти ХТХҚТМОИ







1 340

3,0

2016 йил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси ХТХҚТМОИ


500



500

1,1

1 476

3,3

2.

Жиззах вилояти ХТХҚТМОИ


964



964

2,1

450

1,1

3.

Наманган вилояти ХТХҚТМОИ


340



340

0,7

1 020

2,3

4.

А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти


940


80

860

3,6

350

0,8

2017 йил

1.

Қашқадарё вилояти ХТХҚТМОИ


240



240

0,5

1 324

3,0

2.

Сурхондарё вилояти ХТХҚТМОИ


550



550

1,6

1 010

2,2

3.

Тошкент вилояти ХТХҚТМОИ


850



850

1,9

990

2,1

4.

Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази







465

1,7

2018 йил

1.

Андижон вилояти ХТХҚТМОИ


450



450

2,0

564

1,2

2.

Навоий вилояти ХТХҚТМОИ


550


50

500

1,6



3.

Фарғона вилояти ХТХҚТМОИ


240



240

0,9

1 295

2,7

4.

Самарқанд вилояти ХТХҚТМОИ


330

200


130

1,3

1 260

2,6

Республика бўйича


7 316

200

130

6 986

20,2

12 844

29,4

      

*) Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурида назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилади;

**) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

***) Сарф-харажатлар миқдори ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқлаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 15 августдаги

234-сон қарорига

8-ИЛОВА



Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларининг

моддий-техника базасини 2015 - 2018 йилларда босқичма-босқич

модернизация қилиш ҳамда улардаги таълим сифатини янада

такомиллаштириш дастурида белгиланган тадбирларни

мувофиқлаштирувчи Махсус ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Икрамов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раиси


Иноятов У.И.

-

Халқ таълими вазири


Вахобов А.В.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Саидова Г.К.

-

Иқтисодиёт вазири


Алимухамедов Б.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг биринчи ўринбосари


Худояров А.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Шодиев М.И.

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари


Абруев У.О.

-

Халқ таълими вазирининг ўринбосари


Болтабоев М.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари АТД мудири, ишчи гуруҳ котиби


        

Изоҳ: гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганда улар ўрнига тайинланган ёки тегишли вазифа юклатилган шахслар гуруҳ таркибига киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 25 август, 34-сон, 433-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 8-сон, 88-модда







































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск