Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.08.2014 й. 234-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 15 августдаги

234-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарорига мувофиқ халқ таълими тизимидаги ҳудудий бошқарув органлари, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг раҳбар, педагог ва бошқа мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишнинг асосий мақсадлари, вазифалари, шакллари, услублари ва тартибини белгилайди.


2. Халқ таълими тизимидаги раҳбар, педагог ва бошқа мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича лавозимлар ва мутахассисликлар номенклатураси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда "Вазирлик" деб аталади) томонидан тасдиқланади.


3. Халқ таълими муассасаларининг хорижий давлатларда таълим муассасаларини тамомлаган раҳбар ва педагог кадрлари қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида ўқишга базавий маълумоти тўғрисидаги ҳужжати нострификациядан ўтгандан кейин қўйилади.


4. Бошқа вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасалари, нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари халқ таълими тизимидаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари билан бевосита тузилган шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтадилар.



II. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ ВА УНИ БОШҚАРИШ


5. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг тузилмаси ва уни бошқариш қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилади:

халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифати, ўқув жараёнига замонавий педагогик ва янги технологияларни (педагогик, махсус, ахборот-коммуникация ва бошқа технологияларни) жорий этиш даражаси мониторинги;

халқ таълими ходимларининг касбий маҳорати ва лаёқатини ошириш учун олий таълим муассасалари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг кадрлар салоҳияти ҳамда моддий-техника базасидан фойдаланиш йўли билан қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг имкониятларини кенгайтириш.


6. Вазирлик:

халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган мақсад ва вазифаларни белгилайди;

халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасаларига умумий раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

ўқув режа ва дастурларини тасдиқлайди;

халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўради;

халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасалари рўйхатини, улар фаолиятини такомиллаштириш механизми ва усулларини, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими мазмуни ва сифатига қўйиладиган давлат талабларини, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш жараёни самарадорлигини аниқлайдиган динамик кўрсаткичларни, қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтадиган ходимларнинг прогноз контингентини белгилайди.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари (кейинги ўринларда "халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари" деб аталади), тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, нодавлат таълим муассасалари ва жисмоний шахслар халқ таълими муассасалари ходимларини ўқитишнинг буюртмачиси (матнда кейинги ўринларда "Буюртмачи" деб юритилади) ҳисобланадилар.


8. Халқ таълими тизимида А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти (кейинги ўринларда "Марказий институт" деб аталади), Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш республика ўқув-методика маркази (кейинги ўринларда "Марказ" деб аталади) ҳамда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтлари (кейинги ўринларда "Ҳудудий институт" деб аталади) қайта тайёрлаш ва малака ошириш фаолиятини амалга оширади.


9. Марказий институт халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг бош таълим муассасаси ҳисобланади.

Марказий институт:

ҳудудий институтлар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда халқ таълими ходимларининг касбий билимлари ва малакаларини такомиллаштириш ишларига илмий-методик жиҳатдан раҳбарлик қилади;

таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олиб, ижодий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг интерактив методларидан фойдаланган ҳолда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув режаси, дастур, ўқув-методик ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг самарали шаклларини (уйғунлаштирилган, масофадан ўқитиш, ўқитишнинг якка тартибдаги шаклини, "устоз-шогирд" усулини ва шу кабиларни) жорий этишнинг илмий-методик ва ташкилий-методик асосларини ишлаб чиқади;

таълимнинг илғор шакл ва усуллари, замонавий таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини малака ошириш жараёнига жорий этиш асосида раҳбар, педагог ва бошқа мутахассис кадрларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштиришни амалга оширади;

педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги хорижий тажрибани, шунингдек энг яхши таълим муассасаларининг ютуқларини умумлаштириш асосида илмий асосланган инновацияларни жорий этади.


10. Марказ - мактабгача таълим муассасаларининг ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг асосий таянч ўқув-методик муассасаси ҳисобланади.

Марказ:

мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва бошқа мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқади;

мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий институтларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

тегишли йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқади.


11. Ҳудудий институтлар тегишли ҳудудлардаги мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ва бошқа мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув муассасаси ҳисобланиб, шу йўналишдаги ўқув, илмий ҳамда ташкилий-методик ишларни амалга оширади.

Ҳудудий институтлар:

педагогика, психология, ўқув фанлари ва уларни ўқитиш методикасининг мамлакатимиздаги ва жаҳондаги энг янги ютуқларини мунтазам равишда ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш, шунингдек замонавий ахборот ва педагогик технологияларнинг педагоглар томонидан чуқур ўзлаштирилишини ва амалиётда қўлланилишини таъминлайди;

педагогларнинг ўз касбий малакаларини такомиллаштиришга бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этади;

буюртмачилар буюртмалари асосида малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича режаларни шакллантиради, педагог кадрларни ҳамкорликда ўқитиш учун олий ва умумий ўрта таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари билан шартномалар тузади;

намунавий ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида ишчи ўқув режаси ҳамда ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқади.


12. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг барча йўналишлари ва шакллари бўйича ишлаб чиқилган намунавий ўқув режалари ва ўқув дастурлари белгиланган тартибда вазирлик томонидан тасдиқланади.



III. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


13. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг мақсадлари:

ходимларнинг эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳорати доимий равишда ўсиб боришини, уларнинг илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек ўқитишнинг интерактив усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмалари мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлашдан;

улардаги назарий билим ва амалий кўникмаларни чуқурлаштириш ҳамда янгилаш, халқ таълимининг долзарб муаммолари, таълимни ташкил этишнинг янги тамойиллари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг замонавий усуллари, давлат таълим стандартлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништиришдан иборат.


14. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг асосий вазифалари:

ўқитишда (дарс беришда) касбий лаёқат ва маҳоратни янада ошириш;

психологик-педагогик тайёрлаш ҳамда нутқ маданиятини ўргатиш;

мустақил фикрлаш кўникмаларини сингдириш ва ходимларнинг қобилиятини ривожлантириш ҳамда янги билимлар бериш;

илғор педагогик ва ахборот технологиялари, Интернет глобал тармоғи билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш;

илмий-педагогик ижодкорлик методологияси ҳамда педагогика фани ва соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича билимларни сингдириш;

ўқув-тарбиявий ва маънавий-ахлоқий ишларни амалга ошириш, назорат қилиш ва таълим олувчилар билимларини холисона баҳолаш кўникмаларини мустаҳкамлаш;

таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, тингловчиларнинг ташаббускорлигини, илмий тадқиқотларга интилишини ва ижодий маҳоратини рағбатлантириш;

халқ таълими муассасалари ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мазмунини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ҳамда ўқув-методик ишларни олиб бориш кўникмаларини сингдириш.



IV. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАЗМУНИ ҲАМДА СИФАТИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


15. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш сифати халқ таълими ходимлари тайёргарлигининг зарур ва етарли даражаси, улардаги билим ва амалий маҳоратнинг мазкур кадрларга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги билан белгиланади.

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидаги ўқув жараёни намунавий (таянч) ўқув режалари ва дастурлари асосида ишлаб чиқилган мақсадли ишчи ўқув режалари ва ишчи дастурлар асосида амалга оширилади.

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар тегишли таълим дастурлари билан белгиланади.


16. Қуйидагилар малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган базавий талаблар ҳисобланади:

касблар ва лавозимларга бўлган касбий малака талабларига мувофиқлик;

таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини билишга, таълим турлари ва босқичлари бўйича давлат талаблари (давлат таълим стандартлари)нинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашга, тингловчиларнинг касбий билимларини янгилаш ва чуқурлаштиришга, янги, қўшимча касбий малака ва кўникмаларни ҳосил қилишга, таълим-тарбиянинг самарали усуллари ҳамда технологияларини эгаллаш ва такомиллаштиришга қаратилганлик;

замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олишни назарда тутиш;

давлат талаблари ҳажм ва мазмунининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш муддатларига мувофиқлиги.

Малака ошириш (қайта тайёрлаш) бўйича таълим дастурлари тегишли базавий мақсадлар ва мазмунга мос малака (битирув) ишлари билан тугалланади.



V. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШНИНГ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ВА БИЛВОСИТА

ШАКЛЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тўғридан-тўғри (таълим дастурлари бўйича ўқитиш) ва билвосита (таълим дастурларисиз ўқитиш) шакллари бўйича ташкил этилади.


18. Халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг қуйидаги тўғридан-тўғри шакллари қўлланилади:

малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида (институтда, марказда) ўқитиш;

базавий таълим муассасасида ўқитиш;

"Устоз-шогирд" усули бўйича таълим муассасасида ўқитиш;

мустақил ўқиб билим орттириш;

масофадан туриб амалга ошириладиган таълим;

стажировка шаклида (таълим муассасаларида, таълимнинг бошқарув органларида, хорижда) тажриба орттириш.


19. Малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида (институт, марказ) ўқитиш - таълим муассасаларининг якка тартибдаги топшириқлари ёки аниқ йўналтирилган дастурлари асосида, таълимнинг тегишли тури ўқув-тарбия жараёнининг мониторинги натижаларини ва кадрлар тайёрлаш сифатини ҳисобга олиб Давлат талабларига, шунингдек таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган фанлар бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштириш.

Малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқитиш 2 + 2 ёки 3 + 1 схемалари бўйича (тегишли равишда 50 ёки 75% - яшаш жойи бўйича мустақил равишда билим орттириш, 50 ёки 25% - бевосита таълим муассасасида) ўқитиш шаклларида ҳам ташкил этилиши мумкин. Ўқитишнинг бундай шакллари ахборот узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича махсус виртуал курслар мавжуд бўлган тақдирда қўлланилади.

Базавий таълим муассасасида ўқитиш - Давлат талабларига, тегишли ихтисосликнинг педагог кадрларига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ уларнинг касбий билимлари, малака ва кўникмаларини чуқурлаштириш мақсадида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун базавий деб белгиланган таълим муассасаларида фанлар бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштиришдир.

Базавий таълим муассасаларида ўқитиш умумкасбий ва махсус фанлар бўйича ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакли ҳисобланади, чунки улар тегишли ихтисослик кадрларини тайёрлашга ихтисослашгандир (зарур моддий-техник база билан жиҳозланган, етарлича илмий-методик ва интеллектуал салоҳиятга эга).

Малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасаси ёки базавий таълим муассасасида ўқитиш ходим ишлаб чиқаришдан ажралган ёки қисман ажралган ҳолда амалга оширилиши мумкин.


20. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги малака ошириш ходимларнинг ўз иш жойларидан тўла ажралган тарзда малака ошириш муассасасида таълим олишларини назарда тутади.

Ишлаб чиқаришдан қисман ажралган ҳолдаги малака ошириш 2 + 2 схемаси бўйича (50% бевосита малака ошириш муассасасида, 50% иш жойида мустақил тайёрланиш йўли билан) ёки 3 + 1 схемаси бўйича (25% бевосита малака ошириш муассасасида, 75% иш жойида мустақил тайёрланиш йўли билан) амалга оширилиши мумкин. Малака оширишнинг мазкур шакли халқ таълими ходимлари малакасини ошириш бўйича маълумотларни узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситалари ҳамда махсус виртуал курслар мавжуд бўлган тақдирда қўлланади. Малака оширишнинг бундай шакли масофадан ўқитиш шакли ҳисобланиб, бунда тингловчи асосий ишдан ажралмаган ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда тегишли ўқув дастурига мувофиқ малака оширади.


21. Малака оширишнинг масофадан ўқитиш шакли мазкур Низомнинг 18, 19 ва 20-бандларида кўрсатилган малака ошириш шаклларининг таркибий қисми сифатида ҳам амалга оширилиши мумкин.


22. Масофадан амалга ошириладиган таълим курсининг давомийлиги таълим муассасасида ўқишнинг тегишли курси академик соатларида белгиланади, бунда календарь муддатлар академик муддатлардан ортиқ бўлиши мумкин.

Янги билимларни ўзлаштириш даражаси масофавий таълимни амалга ошираётган малака ошириш таълим муассасаси томонидан назорат қилинади.

Масофадан туриб амалга ошириладиган малака ошириш курси дастурини тўлиқ ўзлаштирган ва якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат) берилади.


23. "Устоз-шогирд" усули бўйича таълим муассасасида ўқитиш - танлов асосида танлаб олинган, мамлакатда (минтақада), илмий ва педагогик жамоатчилик ўртасида ўзининг юқори натижалари, касбий фаолиятининг юқори кўрсаткичлари, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш бўйича ўз мактаби билан машҳур бўлган юқори малакали педагог-устозлар раҳбарлигида тегишли типдаги таълим муассасаларида фанлар бўйича педагог кадрларнинг малакасини мақсадли ошириш.


24. Мустақил ўқиб билим орттириш - таълимнинг раҳбар, педагог ва мутахассис кадрлари томонидан касб маҳоратини оширишга, касбий лаёқатини ва илмий дунёқарашни кенгайтиришга йўналтирилган бўлиб, уларнинг ўз лавозими ва мутахассислиги бўйича янги билим, кўникма ва малакаларни узлуксиз равишда мустақил ўзлаштиришини назарда тутади.

Мустақил равишда билим олиш таълим муассасалари (раҳбар ва педагог) кадрлари узлуксиз таълимининг (малака оширишининг) ажралмас таркибий қисмидир, у ахборот технологияларининг эгаллаб олинишини рағбатлантиради. Мустақил таълим, белгиланган тартибда, малака оширишнинг тегишли ўқув дастурлари бўйича амалга оширилган бўлса, билимларнинг якуний назорати натижалари асосида кадрга малака ошириш таълим муассасаси томонидан малака оширганлик ҳақида белгиланган намунадаги ҳужжат (сертификат) берилади.

Малака оширишнинг ушбу шакли ўқув дастурини таълим олувчи томонидан тузилган ва малака ошириш таълими муассасаси томонидан тасдиқланган якка тартибдаги режа асосида мустақил ўқиш воситасида ўзлаштиришни назарда тутади.

Мустақил ўқиб билим орттириш шаклида малака ошириш барқарор юқори профессионал рейтингга эга бўлган, замонавий ахборот технологиялари билан ишлашнинг амалий кўникмаларини эгаллаган, ўзини ўзи камол топтириш жараёнига танқидий ва ижодий ёндаша оладиган тингловчилар учун тавсия этилади.


25. Стажировка шаклида (таълим муассасаларида, таълимни бошқарув органларида, ҳорижда) тажриба орттириш раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларни таълим ва уни бошқариш соҳасидаги фан-техника тараққиётининг энг янги ютуқлари, замонавий техника ва технологиялар билан таништиришни, раҳбарлик салоҳиятини оширишни назарда тутади.

Стажировка хизмат сафарига юбориш тарзида амалга оширилади.

Стажировка тамом бўлгандан кейин кадрларга стажировка муддати кўрсатилган ҳолда уларнинг стажировкадан ўтганлиги тўғрисида тажриба орттирилган муассаса раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган маълумотнома берилади.


26. Таълим муассасасида (олий таълим муассасаси, малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасалари, Республика таълим маркази, педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ва ҳоказоларда) тажриба орттириш раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларни бошқарув ва таълимнинг замонавий ютуқлари, тегишли мутахассислик бўйича ривожланишнинг устувор йўналишлари, таълим инновацияларини жорий этишнинг самарали усуллари билан таништириш мақсадларини кўзлайди.

Таълимни бошқарув органларида тажриба орттириш ходимларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлайди ва чуқурлаштиради ҳамда турли даражадаги раҳбар кадрлар малакасини оширишнинг самарали шаклларидан ҳисобланади.

Таълим муассасалари ходимларининг ҳорижда тажриба орттириши хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш учун ажратилган грантларга мувофиқ, шунингдек таълимни бошқариш органлари билан таълим муассасаларининг ўзлари ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.


27. Малака ошириш таълими дастурлари асосида ташкил этилган инновацион менежмент, педагогик ёки ахборот технологияларини ўзлаштириш курсларида ўқиш ҳам халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари тарзида амалга оширилади. Ушбу курслар мажбурий бўлмагани ҳолда таълим кадрларининг касбий ўсишига кўмаклашади. Мазкур курсларнинг ўқув дастурлари малака ошириш таълими ўқув дастурларининг муайян қисмини (фан блоклари ёки модулларини) қамраб олган ва малака ошириш таълими муассасаси томонидан (ёки у билан ҳамкорликда) ўтказилган бўлса, курсларни тамомлагандан кейин берилган сертификатларда кўрсатилган ўқиш соатлари ҳажми навбатдаги малака ошириш бўйича зарур соатларнинг жами ҳажмига киради (ҳисобга олинади).


28. Халқ таълими муассасалари ходимлари малакасини оширишнинг билвосита шакллари қуйидагилардан иборат:

таълим муассасасининг илмий (педагогик) кенгаши қарорига биноан ижодий таътил;

очиқ ўқув машғулотлари;

илмий, илмий-методик ва илмий-амалий семинарларда, конференцияларда, август ўқишларида ва шу кабиларда маърузалар билан қатнашиш.

Ижодий таътил - янги ўқув адабиётлари (дарслик ёки ўқув қўлланма) яратиш, замонавий педагогик ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш, педагогларнинг касбий фаолияти, йўналиши билан боғлиқ бўлган йирик илмий ишни (монография, диссертация ва ҳоказоларни) тугаллаш учун таълим муассасасининг илмий (педагогик) кенгаши тақдимномасига кўра педагог кадрларга бериладиган таътил.

Очиқ ўқув машғулотлари - замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, ўқитишнинг интерактив усуллари қўлланилган ҳолда академик гуруҳларда жадвал бўйича ўтказиладиган олдиндан эълон қилинган муаммо ёки инновация мавзуси бўйича машғулотдир.

Очиқ ўқув машғулотларига билимларнинг ушбу соҳасидаги тажрибали педагоглар, олимлар ва мутахассислар таклиф этилади.

Ушбу машғулотларнинг сифати таълим муассасасининг кафедрасида ёки илмий (педагогик) кенгашида муҳокама қилинади.

Мутахассисларнинг илмий ва илмий-методик семинарлар, конференциялар, август ўқишлари ва ҳоказоларда маърузалар билан қатнашиши халқ таълимининг долзарб муаммолари, шунингдек ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатини таъминлашга йўналтирилган педагогика фани ва амалиёти, ўқитиш методологияси ва технологиясининг муҳим масалалари бўйича илмий ва илмий-методик маъруза (ахборот)лар билан чиқишлари орқали таъминланади.


29. Малака оширишнинг билвосита шакллари (таълим дастурларисиз ўқитиш) бўйича малака оширган халқ таълими муассасаларининг ходимларига тегишли мазмундаги маълумотнома берилади.


30. Малака оширишнинг билвосита шакллари таълим муассасаси ходимининг навбатдаги малака ошириш курсигача бўлган даврда ўз устида мустақил ишлаши натижаларини баҳолаш ва унинг касбий малака даражасини аниқлашга хизмат қилади, шунингдек педагог кадрларни малака тоифаларига аттестация қилиш жараёнида ҳисобга олинади.

Халқ таълими ходимларини малака оширишнинг мустақил ёки масофавий шаклларига қабул қилишда уларнинг малака ошириш таълимининг билвосита тури бўйича муваффақиятли шуғулланганлиги шарт ҳисобланади.



VI. МАЛАКА ОШИРИШНИНГ ДАВРИЙЛИГИ

ВА ЎҚУВ ЮКЛАМАСИНИНГ ҲАЖМИ


31. Халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг даврийлиги ва қанча давом этиши уни ташкил этиш шаклларига ҳамда ходимнинг касбий малака даражасини ва индивидуал касбий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда Буюртмачи томонидан белгиланадиган талабларга боғлиқ бўлади ва таълим муассасаларининг раҳбар кадрлари учун 3 йилда камида бир марта, педагог кадрлар учун 5 йилда камида бир марта этиб белгиланади.


32. Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тўғридан-тўғри шаклларининг умумий давомийлиги камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгиланади.

Бунда ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳар ҳафтада 36 соатни (54 академик соатни), аудитория машғулотларининг энг кўп ҳажми ҳар ҳафтада 24 соатни (36 академик соатни) ташкил қилади.

Айрим ҳолларда раҳбар кадрлар малакасини ошириш тўғридан-тўғри шаклларининг умумий давом этиш муддати, асосий ишдан ажралган ҳолда ўқитишда, камида 3 ҳафта (144 соат), аудитория машғулотларининг ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 48 соат этиб белгиланиши мумкин.


33. Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.



VII. МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


34. Малака ошириш асосий ишидан ажралган ва ажралмаган, масофадан туриб ўқитиш усуллари қўлланилган ҳамда ўз билимларини мустақил оширган ҳолда амалга оширилади.


35. Малака ошириш курслари Вазирлик ва таълимни бошқариш ҳудудий органларининг (айрим ҳолларда, бевосита узлуксиз таълимнинг тегишли турдаги таълим муассасалари) буюртмаларига биноан йиллик режалар асосида ташкил этилади.


36. Буюртмачилар томонидан навбатдаги календарь йилда малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича буюртмалар кадрнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси ўқув юртини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, педагогик стажи, иш жойи, лавозими, охирги марта малака оширган вақти ва малака ошириш курси тоифаси кўрсатилган ҳолда Марказий институт, Марказ ва Ҳудудий институтларга етказилади.


37. Марказий институт, Марказ ва Ҳудудий институтлар томонидан мазкур буюртмалар асосида малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича йиллик режа шакллантирилади ва Вазирлик томонидан белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг буюртмачиларга етказиб берилади.


38. Буюртмачилар мазкур режа асосида ўз тасарруфларидаги таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг тегишлилиги бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларига ўқишга етиб боришларини таъминлайдилар.


39. Малака оширишга юборилган ходим тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафига қабул қилинади. Тингловчилар гуруҳини шакллантириш, курснинг ўқув режа ва дастурларини тайёрлашда педагог кадрларнинг базавий маълумоти, мутахассислиги, тоифаси ва эгаллаб турган лавозимлари, шунингдек буюртмачининг талаблари ҳисобга олинади.


40. Малака ошириш курсларидаги ўқув жараёнлари курсларга жалб этилган ходимлар 25 тингловчидан иборат ўқув гуруҳларига бўлинган ҳолда ташкил этилади.


41. Малака ошириш курсларидаги ўқув машғулотлари тасдиқланган намунавий ўқув режалари ҳамда дастурларига мос равишда тузилган ва ҳар бири бир нечта ўқув фани модулларини ўз таркибига олган блок-модулли ишчи ўқув режалари асосида ташкил этилади.


42. Малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни амалдаги қоидаларга мувофиқ тузиладиган ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланадиган машғулотлар жадвали асосида олиб борилади.


43. Малака ошириш курсларидаги ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, лаборатория иши, семинар, ишчанлик ўйини, имитация дарси, тажриба алмашиш дарси, тренинг, интерфаол машғулотлар ва бошқа шаклларда олиб борилади. Айрим ўқув машғулотларини илғор таълим муассасалари негизида ташкил этиш мумкин.


44. Малака ошириш курсларини ташкил қилиш, уларни талаб даражасида ўтказиш, таълим самарадорлигини таъминлаш ҳамда тингловчиларнинг яшаши учун шароит яратиш (таълим муассасасида тингловчилар турар жойи мавжуд бўлса) масъулияти тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбари зиммасига юклатилади.


45. Малака ошириш курси тингловчиси курснинг ўқув режасида назарда тутилган барча назорат турларида (оралиқ, якуний) ижобий натижа кўрсатса, курснинг ўқув дастури тўлиқ ўзлаштирилган ҳисобланади. Оралиқ назорат топшириқларини муваффақиятли бажарган тингловчи якуний назоратга қўйилади.


46. Оралиқ назоратларда етарли балл тўплай олмаган тингловчига таълим муассасаси раҳбари рухсати билан (бир кундан сўнг) қайта топширишга имконият берилади. Мазкур имкониятдан ҳам фойдалана олмаган тингловчи тингловчилар сафидан четлаштирилади.


47. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан якуний назоратни ўтказувчи махсус комиссия ташкил этилади. Якуний назорат - қатнашиш шаклида ўтказилади ҳамда якуний тест синовлари ва малака ишини ҳимоя қилишдан иборат бўлади.


48. Оралиқ назорат топшириқларини бажармаган тингловчилар якуний назоратга қўйилмайди, тегишли равишда уларга малака ошириш курсларини тамомлаганлик тўғрисида Давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат) берилмайди.


49. Малака ошириш курси дастурини тўлиқ ўзлаштирган ва якуний назоратдан муваффақиятли ўтган тингловчиларга Давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат) берилади.


50. Тингловчи қуйидаги сабабларга кўра тингловчилар сафидан четлаштирилади:

ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;

таълим дастурларини ўзлаштирмагани (назорат турларини топшира олмагани) учун;

малака ошириш курсидаги дарс машғулотларини узрли сабабларсиз 18 соатдан ортиқ қолдиргани учун;

саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

тингловчи суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

вафот этганлиги сабабли.


51. Тингловчи малака ошириш курсидан четлатилганда унга сабаблари кўрсатилган ҳолда маълумотнома берилади, шунингдек бу ҳақда уни малака оширишга юборган буюртмачи ташкилотга малака ошириш таълим муассасаси томонидан маълум қилинади.

Малака ошириш курсидан четлатилган ёки якуний назоратдан ўта олмаган тингловчи бир йил ичида буюртмачи ташкилот томонидан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши тартибида малака оширишга қайта юборилади.

Малака оширишга қайта юборилган ходим малака ошириш курсидан четлатилган ёки якуний назоратдан ўта олмаган тақдирда унинг иш фаолиятини давом эттириши масаласини кўриб чиқиш тўғрисида ходим билан меҳнат шартномаси тузган ташкилотга малака ошириш таълим муассасаси томонидан ёзма равишда маълум қилинади.



VIII. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШНИНГ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ


52. Халқ таълим ходимларини қайта тайёрлашнинг мақсади - меҳнат бозори, шахс, давлат ва жамиятнинг ўзгарувчан эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда халқ таълими муассасаларида (мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим ва бошқа муассасаларда) фаолият олиб бораётган олий маълумотли, лекин тегишли педагогик ёки касбий маълумотга эга бўлмаган ходимларнинг қўшимча ихтисослик бўйича касбий билим ва кўникмаларини мавжуд Давлат таълим стандартлари ёки Давлат талаблари асосида шакллантиришдан иборат.


53. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш бўш (ёки янги тайинланган) лавозимни эгаллаш ва мутахассисликнинг малака таснифига мувофиқ кейинчалик профессионал фаолиятнинг янги турини бажариш мақсадида янги касбий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга йўналтирилади.


54. Қайта тайёрлашнинг асосий турлари:

педагогик қайта тайёрлаш;

касбий қайта тайёрлаш.


55. Педагогик қайта тайёрлаш - олий маълумотли нопедагог мутахассисларнинг базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури Давлат таълим стандарти (Давлат талаблари) билан белгиланадиган ўқув-тарбия жараёнининг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли бўлган педагогик тайёргарлик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида мутахассисларни қайта тайёрлаш.


56. Касбий қайта тайёрлаш (ихтисослашув) - олий педагогик маълумотли мутахассислар томонидан таълимнинг тегишли тури Давлат таълим стандарти (Давлат талаблари) билан белгиланадиган ўқитишнинг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада ўқув фани ёки курс бўйича педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли ҳажмда янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш.

Педагог кадрларни касбий қайта тайёрлаш, ўқув режаларига янги ўқув фанлари ёки курслар жорий этилиши, буюртмачилар ёки меҳнат бозорининг талаблари билан белгиланадиган айрим педагогларнинг қайта ихтисослашуви ёки янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан таълим муассасаси маъмуриятининг ташаббусига кўра ташкил этилади.

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш асосий ишидан ажралган ва ажралмаган, масофадан ўқитиш усуллари қўлланилган ва ўз билимларини мустақил оширган ҳолда базавий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.

Таълим дастурларининг мазмуни ва ўқитишнинг қанча давом этиши Давлат талабларида кўрсатилган тартибда белгиланади. Қайта тайёрлашдан муваффақиятли ўтган педагогик кадрларга белгиланган намунадаги диплом берилади.

Қайта тайёрлашга иккинчи олий таълимни олиш сифатида қаралмайди, қайта тайёрлаш натижасида бериладиган ҳужжат (диплом) фақат муайян лавозимда фаолият кўрсатиш ёки муайян фанлар бўйича ўқув машғулотлари олиб бориш ҳуқуқини беради.


57. Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг буюртмаларига биноан амалга оширилади.

Таълим муассасаларининг раҳбарлик лавозимига тайинлаш учун захирага олинган ёки раҳбарликка номзод ходимлари қайта тайёрлов курсларига жалб этиладилар.

Халқ таълими муассасалари раҳбарлигига тайинлашда номзод кадрнинг қайта тайёрлов курсларини тамомлаганлиги шарт ҳисобланади.


58. Бошқа вазирликлар ва идораларнинг раҳбар, педагог ёки мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш халқ таълими тизимидаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари билан бевосита тузилган шартнома асосида амалга оширилади.


59. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш тегишли таълим дастурлари асосида:

қайта тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида (институтда, марказда) ўқитиш;

қисман ихтисослаштирилган таълим муассасасида ва қисман мустақил ўқиб билим орттириш;

қисман ихтисослаштирилган таълим муассасасида ва қисман масофадан малака ошириш шаклларида амалга оширилиши мумкин.


60. Қайта тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида (институтда, марказда) ўқитиш буюртмачининг якка тартибдаги топшириғи ёки аниқ йўналтирилган дастури асосида, Давлат талабларига, шунингдек таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган дастурлар бўйича амалга оширилади.


61. Қайта тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқитиш 2 + 2 ёки 3 + 1 схемалари бўйича (тегишли равишда 50 ёки 75% - яшаш жойи бўйича мустақил равишда билим орттириш, 50 ёки 25% - бевосита таълим муассасасида) ўқитиш шаклларида ҳам ташкил этилиши мумкин.

Ўқитишнинг бундай шакллари ахборот узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш бўйича махсус виртуал курслар, яъни масофавий таълимни амалга ошириш имкониятлари мавжуд бўлган тақдирда қўлланилади. Қайта тайёрлашнинг мазкур тарзда ташкил этилган курсларининг камида бир ойи, яъни 144 соати бевосита ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўтказилиши шарт.

Қайта тайёрлашнинг ихтисослаштирилган таълим муассасасидаги қисми ишлаб чиқаришдан ажралган (таътил даври ва ишдан бўш вақтларда - ишдан ажралмаган) ҳолда ташкил этилади.



IХ. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШНИНГ ДАВОМИЙЛИГИ

ВА ЎҚУВ ЮКЛАМАСИНИНГ ҲАЖМИ


62. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш Вазирлик томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади. Ўқув юкламасини режалаштиришда тингловчиларнинг мустақил ишлашига алоҳида эътибор қаратилади.


63. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш дастурларини ўзлаштириш муддати ўқув режасига киритилган фанлар сони ҳамда уларнинг юкламалари ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади ва у 16 ҳафтадан (576 соатдан) кам бўлмаслиги шарт. Аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳафталик юкламаси энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.



Х. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


64. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасалари буюртмачи эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари билан ҳамкорликда қайта тайёрлаш курсларига буюртмаларни шакллантиради.


65. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасалари қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш юзасидан вазирликка таклиф билан мурожаат қилади ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

қайта тайёрлаш курсларида ўқиши режалаштирилаётган тингловчилар (фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси ўқув юртини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, педагогик стажи) ҳақида маълумот;

қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш жадвали;

қайта тайёрлаш курслари учун методик таъминотнинг (ўқув-мавзу режа, дастурлар, мажмуалар, ишланмалар ва ҳоказолар) мавжудлиги ҳақида маълумот;

қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш учун етарли бўлган илмий-педагогик салоҳиятнинг (маърузачи ва амалий дарсларни олиб борувчи профессор-ўқитувчиларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, илмий даражаси ва илмий унвони, асосий иш жойи) мавжудлиги ҳақидаги маълумот;

қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш учун зарур бўлган моддий-техника базасининг (аудитория фонди, компьютер хоналари, фан хоналари, кутубхона ва ҳоказолар) мавжудлиги ҳақидаги маълумот.


66. Мазкур ҳужжатлар Вазирлик томонидан ўрганиб чиқилади ва қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш ҳақида хулоса берилади. Қайта тайёрлаш курслари тегишли таълим муассасалари томонидан Вазирлик билан келишган ҳолда амалга оширилади.


67. Қайта тайёрлаш курсларининг методик таъминоти (ўқув-мавзу режалар, дастурлар) тегишли раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасаси Илмий кенгаши томонидан тасдиқланади.


68. Қайта тайёрлаш жараёнида гуруҳдаги курс тингловчиларининг сони, қоидага кўра, 25 нафардан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.


69. Қайта тайёрлаш курсларидаги ўқув машғулотлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва Вазирлик томонидан тасдиқланган намунавий ўқув режалари ҳамда дастурлари асосида ташкил этилади.


70. Қайта тайёрлаш курсларидаги ўқув жараёни намунавий ўқув режаларига мос равишда тузилган ва ҳар бири бир нечта ўқув фани модулларини ўз таркибига олган блоклардан иборат блок-модулли ишчи ўқув режалари асосида ташкил этилади. Блоклар ва улардаги модуллар сони намунавий ўқув режасидаги жами ўқув соатларидан келиб чиқиб белгиланади ва бунда блокдаги жами соатлар миқдори 36 - 48 соатни ташкил этади.


71. Қайта тайёрлаш курсларидаги ўқув жараёни амалдаги қоидаларга мувофиқ тузиладиган ва малака ошириш таълими муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланадиган машғулотлар жадвали асосида олиб борилади. Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.


72. Қайта тайёрлаш курсларидаги ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, лаборатория иши, семинар, ишчанлик ўйини, имитация дарси, тажриба алмашиш дарси, тренинг, интерфаол машғулотлар ва бошқа шаклларда олиб борилади. Айрим ўқув машғулотларини илғор таълим муассасалари негизида ташкил этиш мумкин.


73. Қайта тайёрлашдан ўтувчи халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафига қабул қилинади. Қайта тайёрлаш курслари тингловчилари таълим муассасаларида мавжуд бўлган барча ўқув лаборатория, ахборот ресурслари, соғломлаштириш ва маиший хизмат шохобчаларидан фойдаланадилар.


74. Қайта тайёрлаш курси тингловчиси курснинг ўқув режасида кўзда тутилган барча назорат турларида (оралиқ, якуний) ижобий натижа кўрсатса, курснинг ўқув дастури тўлиқ ўзлаштирилган ҳисобланади. Оралиқ назорат топшириқларини муваффақиятли бажарган тингловчи якуний назоратга қўйилади.


75. Оралиқ назоратларда етарли балл тўплай олмаган тингловчига таълим муассасаси раҳбарининг рухсати билан қайта топширишга имконият берилади. Мазкур имкониятдан ҳам фойдалана олмаган тингловчи тингловчилар сафидан четлаштирилади.


76. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан якуний назоратни ўтказувчи махсус комиссия ташкил этилади. Якуний назорат - қатнашиш шаклида ўтказилади ҳамда якуний тест синовлари ва малака ишини ҳимоя қилишдан иборат бўлади.


77. Оралиқ назорат топшириқларини бажармаган тингловчилар якуний назоратга қўйилмайди, тегишли равишда уларга малака ошириш курсларини тамомлаганлик тўғрисида Давлат намунасидаги ҳужжат (диплом) берилмайди.


78. Қайта тайёрлаш курси дастурини тўлиқ ўзлаштирган ва якуний назоратдан муваффақиятли ўтган тингловчиларга Давлат намунасидаги ҳужжат (диплом) берилади.


79. Қайта тайёрлаш курси таълим дастурларини ўзлаштириш юзасидан қониқарсиз баҳо олган шахсларга якуний аттестация комиссияси хулосалари натижалари бўйича камида 1 ойдан сўнг якуний малакавий ишни қайта ҳимоя қилиш имконияти берилади.


80. Тингловчи қуйидаги сабабларга кўра тингловчилар сафидан четлаштирилганда қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси томонидан унинг қайта тайёрлаш курсида ўқиши учун амалга оширилган тўлови қайтариб берилмайди:

ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги;

таълим дастурларини ўзлаштира олмаганлиги (назорат турларини топшира олмаганлиги);

қайта тайёрлаш курсидаги дарс машғулотларини узрли сабабларсиз 36 соатдан ортиқ қолдирганлиги;

ўқитиш учун белгиланган миқдордаги тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги.


81. Тингловчи қуйидаги сабабларга кўра тингловчилар сафидан четлаштирилганда таълим муассасаси томонидан унинг ўқиган муддати учун ҳақиқатда сарфланган харажатлар чегирилган ҳолда олдиндан амалга оширилган тўловнинг қолган қисми белгиланган тартибда қайтариб берилади:

ўз хоҳишига биноан;

саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

тингловчи суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

вафот этганлиги сабабли.



ХI. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШДА

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ШАКЛИНИ ҚЎЛЛАШ


82. Малака ошириш ва қайта тайёрлашда масофавий таълим шаклини қўллаш малака ошириш курсларининг тўла дастурини ва қайта тайёрлаш курслари дастурининг муайян қисмини масофавий таълимни амалга ошириш воситаларидан фойдаланиб ташкил этишни назарда тутади.


83. Малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг масофавий шакли бўйича курслар Вазирлик билан келишган ҳолда, махсус виртуал курслар фаолият кўрсатадиган, ахборот-коммуникация воситалари ёрдамида ахборотларни узатиш ва қабул қилиш учун зарур база билан жиҳозланган ҳамда тегишли моддий-техникавий, ўқув-методик базага ва кадрлар салоҳиятига эга бўлган қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими муассасалари томонидан ташкил этилади.


84. Малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг масофавий шакли бўйича таълим дастурлари Марказий институт томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирлик томонидан тасдиқланади.


85. Малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг масофавий шакли бўйича курсларга, қоидага кўра, юқори малакали, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини зарур даражада қўллаш кўникмаларига эга бўлган ходимлар қабул қилинади.


86. Масофавий шакл бўйича ўқитиш жараёнида тингловчилар фаолияти, таълим жараёнини мувофиқлаштириш ва бошқариш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибидан таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан бириктириладиган тьютор (ўқитувчи-консультант) томонидан амалга оширилади.

Тингловчилар билан доимий алоқа боғлаш, тингловчиларга зарур методик ёрдам бериш, якка тартибдаги машғулотни бажариш юзасидан назоратни амалга ошириш ва тингловчилар билимларини баҳолаш тьюторнинг вазифаларига киради. Тьютор якка тартибдаги топшириқнинг тингловчи томонидан бажарилиши холисона баҳоланиши учун жавоб беради.

Тьютор билан алоқа электрон почта, телефон ва бошқа электрон алоқа воситалари ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек тьютор билан алоқа контакт-сессиялар (бевосита юзма-юз мулоқот) тарзида амалга оширилиши мумкин (курснинг ўқув режасида белгиланган муддатларда).

Ҳар бир тьюторга кўпи билан 25 нафар тингловчи бириктирилади.


87. Масофавий шакл бўйича ўқитиш тармоқли технологиялардан фойдаланган ҳолда масофадан ўқитишнинг "кейс-технология"сини қўллаган ҳолда амалга оширилади.


88. Малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг масофавий шакли бўйича ўқитиш курсларига қабул қилинган тингловчига малака ошириш таълим муассасаси томонидан ўқув-методик ашёлар (курс бўйича йўриқнома, ўқув қўлланмалари, якка тартибдаги топшириқлар, малакавий ишларни бажариш бўйича тавсиялар, электрон мультимедия дарсликлар ва қўлланмалар, шунингдек бошқа зарур ўқув-методик материаллар жамламаси) жойланган курс кейси берилади.


89. Масофавий шакл бўйича курс тингловчилари ўқув режаларига мувофиқ таълим муассасасининг веб-саҳифаларида (ёки бошқа махсус веб-ресурсларида) жойлаштирилган модулларнинг ўқув-методик материалларини мустақил равишда ўзлаштирадилар. Жадвал бўйича якка тартибдаги топшириқлар (тест, реферат, ишланма, ёзма иш, курс иши, амалиёт бўйича ҳисоботлар ва шу кабилар) топширилгандан кейин модулларни ўзлаштириш натижалари тьюторга, оралиқ тест-назорат натижалари таълим муассасасининг махсус комиссиясига топширилади.


90. Масофавий шакл бўйича ташкил қилинган курс тингловчиси курснинг ўқув режасида назарда тутилган барча назорат турларида (оралиқ, якуний) ижобий натижа кўрсатса курснинг ўқув дастури тўлиқ ўзлаштирилган ҳисобланади. Оралиқ назорат топшириқларини муваффақиятли бажарган тингловчи якуний назоратга қўйилади.


91. Оралиқ назоратларда етарли балл тўплай олмаган тингловчига таълим муассасаси раҳбарининг рухсати билан қайта топширишга имконият берилади. Мазкур имкониятдан ҳам фойдалана олмаган тингловчи тингловчилар сафидан четлаштирилади.


92. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан якуний назоратни ўтказувчи махсус комиссия ташкил этилади. Якуний назорат - қатнашиш шаклида ўтказилади ҳамда якуний тест синовлари ва малака ишини ҳимоя қилишдан иборат бўлади.


93. Оралиқ назорат топшириқларини бажармаган тингловчилар якуний назоратга қўйилмайди, тегишли равишда уларга малака ошириш курсларини тамомлаганлик тўғрисида Давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат, диплом) берилмайди.


94. Масофавий шакл бўйича ташкил қилинган курс дастурини тўлиқ ўзлаштирган ва якуний назоратдан муваффақиятли ўтган тингловчиларга Давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат, диплом) берилади.


95. Масофавий шакл бўйича ташкил қилинган курс тингловчиси қуйидаги сабабларга кўра тингловчилар сафидан четлаштирилади:

малака ошириш курсидаги дарс машғулотлари ва тегишли топшириқларни белгиланган муддатларда ўзлаштирмаганлиги ва бажармаганлиги;

саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

тингловчи суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

вафот этганлиги сабабли.


96. Тингловчи курсдан четлатилганда унга сабаблари кўрсатилган ҳолда маълумотнома берилади, шунингдек бу ҳақда уни малака оширишга юборган буюртмачи ташкилотга малака ошириш таълим муассасаси томонидан маълум қилинади.



ХII. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


97. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

Вазирлик томонидан тасдиқланган низом асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси томонидан амалга ошириладиган ички назорат (кириш тести орқали дастлабки назорат, ўқитилаётган фан модуллари бўйича оралиқ назорат ва бошқалар);

курснинг ўқув режасидаги ўқув модуллари бўйича аттестациядан ўтказишни (чиқиш тести), малака ошириш курси тингловчилари учун - малака иши ҳамда қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун - битирув иши ҳимоясини ўз ичига оладиган якуний назорат;

Вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан аттестация ва тезкор диагностика шаклида амалга ошириладиган ташқи назорат.



XIII. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ

КУРСЛАРИНИ ТАМОМЛАГАНЛИК ТЎҒРИСИДА

ДАВЛАТ НАМУНАСИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР


98. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим дастурлари талабларини муваффақиятли бажарган халқ таълими ходимларига тегишли равишда давлат намунасидаги қуйидаги ҳужжатлар берилади:

малака ошириш тўғрисидаги сертификат - камида 4 ҳафта (144 соат) ҳажмида таълим дастурларидан ўтган педагог ва камида 3 ҳафта (144 соат) ҳажмида таълим дастурларидан муваффақиятли ўтган раҳбар кадрлар учун;

қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом - раҳбар ва педагог кадрлар учун камида 16 ҳафта (576 соат) ҳажмида таълим дастурларидан муваффақиятли ўтгандан сўнг, якуний аттестация натижасига кўра берилади.

Якуний аттестация натижасида ўқитиш дастурини ўзлаштириш юзасидан қониқарсиз баҳо олган тингловчиларга ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув дастурини ўзлаштирганлик тўғрисидаги диплом ва сертификат белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


99. Халқ таълими муассасалари ходимларининг малака тоифаларини олиши (ўзгартириши) ва эгаллаб турган лавозимларига мослигини аттестациядан ўтказишда улар қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг (диплом, сертификат) мавжудлиги шарт ҳисобланади.



XIV. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШГА ИХТИСОСЛАШГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАРКИБИ


100. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган таълим муассасаларида дарс машғулотларини олиб боришга мазкур таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларининг етакчи мутахассислари, шунингдек бошқа таълим муассасаларининг педагог кадрлари штатли асосда, ўриндошлик бўйича ва меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладилар.


101. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган таълим муассасалари ўқитувчилари ва тингловчилари сонининг бир нафар ўқитувчи ҳисобига нисбатининг чекланган нормативлари таълимнинг тегишли йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларида белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади.


102. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибига қуйидаги талаблар қўйилади:

қайта тайёрлаш ва малака оширишга қўйиладиган Давлат талаблари асосида тингловчилар билан ўқув-тарбия ишларини олиб бориш, назорат ва тингловчилар билимларини холисона баҳолаш кўникмаларининг мавжудлиги;

юксак шахсий сифатларнинг (талабчанлик, холисоналик, батартиблик, ҳаққонийлик, хушмуомалалик) мавжудлиги;

таълим беришда (ўқитишда) касбий маҳорат ва эрудициянинг мавжудлиги;

халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илмий-педагогик асосларини, педагогика фанининг асосий йўналишларини, фанлараро алоқаларни, риторика ва нотиқлик маҳорати асосларини, узлуксиз таълим атамалари ва тушунчаларини, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака оширишга қўйиладиган Давлат талабларини билиш;

таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, тингловчиларнинг ташаббускорлигини, ижодий маҳоратини, уларнинг илмий тадқиқотларга интилишлари ва қобилиятларини ривожлантириш кўникмаларининг мавжудлиги;

халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёни мазмунини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ҳамда ўқув-методик ишларни олиб бориш кўникмаси мавжудлиги.


103. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ўтказиш учун жалб этиладиган профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.



XV. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


104. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасалари фаолиятини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларини жорий таъминлашга ҳамда тасдиқланган йиллик режаларга мувофиқ халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

таълим хизматларини кўрсатиш, илмий-педагогик, ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун мақсадли бадаллари;

халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун жалб этиладиган грантлар ва хорижий кредитлар маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


105. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасаларига ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Ишдан ажралган ҳолда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим муассасаларига малака ошириш учун бошқа жойлардан юборилган тингловчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланади.

106. Шартнома асосида қайта тайёрлаш курслари учун ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойиллари асосида сарф-харажатлар сметаси қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси томонидан тузилади ва унинг раҳбари томонидан тасдиқланади.

Сметада курснинг ўқув дастури ва режасида назарда тутилган барча дарс машғулотлари учун тўланадиган соатбай ҳақ, курснинг моддий-техника таъминоти, курсни ташкил этиш ва ўтказишга жалб этилган (раҳбар, педагог ва техник) ходимларга тўланадиган иш ҳақи, уларни рағбатлантириш, шунингдек тўланадиган солиқлар учун маблағлар назарда тутилади. Бунда қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун тингловчи томонидан тўланадиган маблағ мазкур курсларни ўтказиш учун сарфланадиган харажатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда (сметадаги жами харажатларни тингловчилар сонига бўлиш орқали) ҳисоблаб чиқилади.



XVI. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТИЗИМИДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ МАЗМУНИ

ВА СИФАТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


107. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат талаблари "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ белгиланади ва уларда таълим жараёнини ташкил этишни, унинг мазмунини, методик таъминлашни, сифат ва самарадорлигини оширишни такомиллаштиришга доир талаблар қўйилади.


108. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мазмуни ҳамда сифатига қўйиладиган Давлат талаблари белгиланган тартибда Вазирлик томонидан ишлаб чиқилади.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида мутахассисликлар бўйича ўқув режаси ва ўқув дастури етакчи олимлар, мутахассислар, профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан тузилади ва таълим жараёнини методик таъминлашнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида ўқув дастури мазмунига қўйиладиган талаблар мутахассислик бўйича зарур ҳамда етарлича билим ва кўникмаларни ўзлаштириш ҳисобга олинган ҳолда мутахассисларнинг малака тавсифларига қатъий мувофиқлик тамойиллари асосида белгиланади.


109. Ўқув дастури фан, техника, технологиянинг сўнгги ютуқларига мувофиқ ташкил этилиши ҳамда халқ таълими тизимида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш талабларига мос келиши керак.

Ўқув дастурида таълим олувчилар томонидан билимларни мустақил излаш ва уларни ўзлаштириш назарда тутилиши лозим.

Ўқув режалари ва дастурларини тузиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таълим жараёнига жорий этиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.



XVII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


110. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва давлат томонидан аккредитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 25 август, 34-сон, 433-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 8-сон, 88-модда

















































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск