Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.1992 й. 407-сон "Пенсиялар, стипендиялар ва бюджетдаги муассасалар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.1992 й.

N 407



ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА БЮДЖЕТДАГИ

МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ

МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ЧОРАЛАРИ

ТЎFРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар 1992 йил 1 сентябрдан бошлаб:

олий ўқув юртларининг талабаларига, техникумларнинг ҳамда кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминланмайдиган ҳунар-техника билим юртларининг ўқувчиларига, имтиёзли овқатланиш учун амалдаги ойлик қўшимча тўловларни бекор қилган ҳолда, иловага мувофиқ 50 фоизга оширилган миқдорларда стипендиялар ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.

Талабалар ошхоналари ва тамаддихоналаридаги тушлик қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.


3. Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Халқ таълими вазирлиги бир ҳафта муддат ичида олий ўқув юртлари талабаларига ҳамда техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгаришлар киритсинлар.


4. Илгари улар учун чўл ва сувсиз жойларда; баланд тоғли жойларда ҳамда оғир табиий-иқлим шароитларида меҳнат қилинадиган районларда ишлаганлик учун республика ҳудудида белгиланган энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида имтиёзлар жорий қилинган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ходимлари иш ҳақига 1992 йил 1 сентябрдан бошлаб коэффициентларни қўшиб ҳисоблаш учун энг юқори миқдор белгилансин.

Коэффициентларни қўшиб ҳисоблаш учун энг юқори миқдорнинг ошиши муносабати билан иш ҳақига сарфланадиган харажатлар корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ўз маблағлари ҳисобига ва доирасида амалга оширилади.


5. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар ва хўжаликлар иш ҳақининг 1992 йил 25 августдаги Фармонга мувофиқ белгиланган энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда меҳнат унумдорлигини ошириш ва тежамкорлик, барча мавжуд заҳираларни жалб қилиш асосида ишлаб чиқариш ҳажмларини табиий кўринишда (ишлар ва хизматлар) ошириш ҳисобига ишловчиларнинг иш ҳақи янада ошишини таьминловчи чора-тадбирларни амалга оширсинлар.


6. Меҳнат пенсияси энг кам миқдорининг 25 фоизга ошиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 августдаги 307-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган тузатиш коэффициентлари тегишли тарзда оширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республика бўлими 10 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 25 августдаги Фармони билан белгиланган энг кам миқдордан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг алоҳида хизматлари учун пенсияларни оширишнинг тузатиш коэффициентлари тўғрисида асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

Ижтимоий таъминот вазирлиги ўртача ойлик иш ҳақини ва белгиланган тузатиш коэффициенти бўйича уларнинг хизматлари учун пенсияларни оширишни ҳисоблаб чиқиш учун фуқароларнинг қайд қилиб ўтилган тоифалари пенсияларининг янги миқдорларини ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласин.


7. "Ўзсаноатқурилишбанк", "Ўздеҳқончиликсаноатбанк", Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республика бўлими, шунингдек, тижорат банклари Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 апрелдаги 218-сон қарорига мувофиқ пенсияларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 25 августдаги Фармонида назарда тутилган оширилган миқдорларда тўлашни таъминловчи суғурта бадалларининг тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Алоқа вазирлиги, Ўзбекистон Республика жамғармалар банки 1992 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсияларнинг ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 июлдаги 319-сон қарори 2-банди иккинчи хатбошининг имтиёзли овқатланиш учун ҳар ойлик қўшимча тўловларга тегишли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил  4 сентябрдаги

407-сон қарорига

ИЛОВА



Олий ўқув юртларининг талабаларига, ўрта махсус

ўқув юртлари ва ҳунар-техника билим юртлари

ўқувчиларига бериладиган стипендиялар

МИҚДОРЛАРИ

Талабалар ва ўқувчиларнинг тоифалари


Ойига сўм ҳисобида


Олий ўқув юртлари



Ўзлаштирувчи талабаларга

шулардан:


895


фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга


990


фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга


1110


Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган талабаларга


1185

шулардан;



фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга


1360

фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга


1550

Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган, давлат таъминотида бўлган талабаларга


740

шулардан:



фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга


840

фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга


960

Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган талабаларга


1330

шулардан:



фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга


1455

фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга


1550

Тайёрлов бўлимларининг ўқувчиларига


585

Собиқ байналмилалчи жангчи бўлган талабаларга


1180

шулардан:



фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга


1300

фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга


1420

Собиқ иттифоқ органларининг буйруқлари билан белгиланган мутахассисликлар бўйича олий ўқув юртларида ўқийдиган талабаларга (СССР Олий ва ўрта махсус таълим министрлигининг 1987 йил 11 майдаги 330-сон, 1987 йил 12 июндаги 420-сон ва СССР Давлат халқ таълими Комитетининг 1989 йил 20 январдаги 8с-сон ва 1990 йил 9 апрелдаги 21-сон буйруқлари)


1110

шулардан:



фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга


1260

фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга


1420

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган талабаларга


1550

Номли стипендиялар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан таъсис этилган атоқли фан, техника ва маданият арбоблари номларидаги стипендиялар


1550

айрим фанларни ўрганишдаги ва фан-техника ижодкорларига алоҳида муваффақиятлари учун Илмий кенгаш қарори бўйича белгиланадиган шахсий стипендиялар


1280

Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилади Ўрта махсус ўқув юртлари Ўзлаштирувчи ўқувчиларга


745

шулардан:



фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга


810

фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга


920

Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган ўқувчиларга


1185

шулардан:



фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга


1360

фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга


1550

Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган, давлат таъминотида бўлган ўкувчиларга


585

шулардан:



фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга


675

фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга


780

Байналмилалчи жангчи бўлган ўқувчиларга


1030

шулардан:



фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло бвҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга


1150

фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга


1260

Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган ўқувчиларга


1330

шулардан:



фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга


фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга


1455



1550

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган ўқувчиларга


1550

номли стипендиялар олувчиларга


1330

Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилади



Ҳунар-техника билим юртлари



Ўқиш муддати 10 ойдан кўп бўлмаган барча хилдаги ҳунар-техника билим юртларининг (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида, сув хўжалиги қурилишида ва ўрмон хўжалигида ишлаш учун тайёрлайдиганлардан ташқари) ўзлаштирувчи ўқувчиларига шулардан:


585

фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга


675

фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга


740

Байналмилалчи жангчилар бўлган ўқувчиларга


1020

шулардан:



фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга


1150

фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга


1260

Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган ўкувчиларга


1330

шулардан:



фақат яхши, шунингдек; фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга


1455

фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга


1550

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва Улуғ Ватан урушининг I ва II гуруҳ ногиронларига тенглаштирилган шахсларнинг болалари бўлган ўқувчиларга


675

шулардан:



фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга


740

фақат аъло баҳоларга ўкийдиган ўқувчиларга


810

Олий ўқув юртларининг, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртларининг давлат таъминотида бўлган талабалари, ўқувчилари учун стипендиялар миқдорлари ўзгартирилмайди



Эслатма. Аспирантлар ва докторантларга стипендиялар Вазирлар Маҳкамасининг 1992 иил 20 июлдаги 332-сон қарорига мувофиқ белгиланади.
































Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск