Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2004 й. 372-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2004 й.

N 372


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ

ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини - мактабгача ва ўрта умумий таълимни тўла кўламли ривожлантириш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, 2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантиришнинг Давлат умуммиллий дастури ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва 2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантиришнинг Давлат умуммиллий дастурининг асосий принциплари ва устувор йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятининг муҳим мақсадли вазифаси деб ҳисоблансин.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, педагог кадрларнинг, айниқса бошланғич синфлар ўқитувчиларининг малакасини ва касб даражасини ошириш;

умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартларини, ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир бўлган шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайдиган мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш;

ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, маънавий-маърифий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, мамлакатнинг тараққиёти ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган миллий мустақиллик ғояларини амалга ошириш;

идоравий бўйсунушидан ва муклчилик шаклларидан қатъи назар мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилиш;

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим учун ўқув ва ўқув- методик адабиётларнинг янги авлодлари яратилиши ва нашр этилишини ташкил этиш;

идоравий мансуб таълим муассасаларида моддий-техник шарт-шароитларнинг янада мустаҳкамланишини таъминлайдиган норматив база яратиш, жамият ва давлат манфаатларини қониқтирадиган таълим сифати ва мазмунини ошириш;

тизимли асосда педагог кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш, жамиятда таълим ходимларининг ижтимоий мақомини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

вазирлик ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳузуридаги марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш.

2. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг тузилмаси, ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-5-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирига, зарурат бўлганда, вазирлик марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Давлат тест маркази билан биргаликда:

бир ой муддатда Халқ таълими тизими органлари ва ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.

2005 йил 1 январгача бўлган муддатда халқ таълимини бошқариш ҳудудий органларининг раҳбар кадрларини, педагогика институтларининг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилар таркибини, шунингдек умумтаълим мактаблари раҳбарларини аттестациядан ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек уларнинг айримларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 августдаги

372-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Халқ таълими вазирлигининг

ТУЗИЛМАСИ

ВАЗИР

Вазир ўринбосари

Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва моддий таъминлаш бўлими бошлиғи

2 киши

Умумий ўрта, мактабгача тарбия ва дарсликлар бўлими

2 киши

Маънавий-маърифий тарбия ва спорт бўлими

2 киши

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 10 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 8 киши.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 августдаги

372-сон қарорига

4-ИЛОВА



Тошкент шаҳар халқ таълими

бош бошқармасининг

ТУЗИЛМАСИ

Бош бошқарма бошлиғи

Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари - маънавий-ахлоқий тарбия, спорт ва мактабгача таълим бўлими бошлиғи

4 киши

Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва моддий таъминлаш бўлими бошлиғи

5 киши





Умумий ўрта таълим ва дарсликлар бўлими

4 киши


Ходимларнинг чекланган умумий сони - 21 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 15 киши.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 августдаги

372-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вилоят халқ таълими бошқармасининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Бошқарма бошлиғи

Бошлиқ ўринбосари

Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва моддий таъминлаш бўлими бошлиғи

2-3 киши

Умумий ўрта, мактабгача таълим ва дарсликлар бўлими

2 киши

Маънавий-ахлоқий тарбия ва спорт бўйича бош мутахассис

1 киши

Вилоятлар халқ таълими бошқармалари ходимларининг чекланган умумий сони - 115 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 91 киши.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 августдаги

372-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўзгартиришлар киритилаётган ва

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 2-илованинг VI. "Ижтимоий комплекс" бўлимида 6-устуннинг 15-бандида "6003" рақами "6010" рақами билан, "54" рақами "61" рақами билан алмаштирилсин.


2. Қуйидагилар:

Министрлар Советининг "Республикада халқ таълимини бошқаришни такомиллаштириш ҳақида" 1990 йил 27 январдаги 54-сон қарори;

Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Олий ва ўрта махсус таълим министрлигининг ва Ўзбекистон ССР Халқ таълими министрлигининг бошқарув схемалари тўғрисида" 1990 йил 20 мартдаги 152-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 19 майдаги 237-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 5-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 31-сон, 356-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 8, 76-модда.





































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск