Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг ҳар йилги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 25.06.2013 й. 2470-сон билан рўйхатга олинган 03.06.2013 й. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 27-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 18-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 25 июнда 2470-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест марказининг

2013 йил 3 июндаги

27, 18-сон қарорига

ИЛОВА



Олий таълим муассасаларидаги

таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш

сифатининг ҳар йилги мониторингини

олиб бориш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 453-модда), 2006 йил 16 февралдаги 25-сон "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда) қарорларига мувофиқ, олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг ҳар йилги мониторингини (бундан буён матнда мониторинг деб юритилади) олиб бориш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мониторинг ҳар ўқув йили давомида амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (бундан буён матнда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази (бундан буён матнда Бош илмий-методик марказ деб юритилади), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази (бундан буён матнда Ривожлантириш маркази деб юритилади) ҳамда олий таълим муассасалари (бундан буён матнда ташкилотчилар деб юритилади) томонидан ўтказилади.


2. Мониторингнинг асосий мақсади олий таълим муассасаларида таълим сифатига педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш натижаларининг таъсирини ўрганиш ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандартлари талаблари асосида намунавий ўқув режаси ва дастурларни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.


3. Мониторинг жараёнида қуйидагилар амалга оширилади:

давлат таълим стандартлари талаблари асосида талабаларнинг ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш даражасига таъсир этувчи омилларни ўрганиш;

педагог кадрларнинг касбий тайёргарлик даражасини ва уларнинг юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича фаолиятини таҳлил қилиш;

тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва улар асосида хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш.



II БОБ. МОНИТОРИНГНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

ВА ТАШКИЛОТЧИЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


4. Мониторинг жараёнида қуйидаги масалалар ўрганилади:

қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтган педагог кадрлар дарс бераётган академик гуруҳ талабаларининг ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш даражаси ва сифатини тест синовлари ҳамда рейтинг назорати қайдномалари асосида таҳлил қилиш;

малака оширишдан ўтган педагог кадрлар томонидан очиқ, маҳорат ва кўргазмали дарслари ўтказилганлиги ҳамда уларнинг фаолияти кафедра йиғилишларида муҳокама қилинганлиги ва оммалаштирилганлиги;

малака оширишдан ўтган педагог кадрларнинг ўқув ва ишчи режалари, ўқув дастурлари, таълимнинг узлуксизлигини таъминловчи малакавий талаб ва тартиблар ҳамда бошқа ўқув методик ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлари;

педагог кадрлар томонидан замонавий педагогик ва ахборот технологиялари бўйича эгалланган янги билим ва малакаларнинг таълим тизимига жорий этилганлиги;

педагог кадрларнинг халқаро ва республика миқёсида эришган ютуқлари, уларнинг ўқув методик, илмий ва ижодий фаолияти натижалари;

педагог кадрларнинг шахсий иш режасида ўзининг касбий компетентлик даражасини узлуксиз ошириб боришига оид мустақил ишлари мавжудлиги ҳамда уларнинг амалиётга татбиқ этилганлиги;

педагог кадрларнинг замонавий таълим усулларидан ўқув жараёнида фойдаланиш даражасини талабалар орасида анкета сўровлари асосида аниқлаш.


5. Мониторинг ўтказиш жараёнига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ, Ривожлантириш маркази ва тегишли малака ошириш муассасаси масъул вакиллари ҳамда олий таълим муассасаларидан экспертлар жалб қилинади.


6. Мониторинг жараёнида ташкилотчиларнинг вазифалари:

а) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

мониторинг жараёнида иштирок этадиган ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этади ва бошқаради;

олий таълим муассасалари томонидан тақдим этилган тест саволларини тегишли фан дастурларига мослиги юзасидан экспертиза қилган ҳолда Давлат тест марказига юборади;

мониторинг натижаларини тегишли олий таълим муассасасида эълон қилади ҳамда олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанларини ўқитиш сифати бўйича хулоса тайёрлайди;

мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанларини ўқитиш сифатини ошириб бориш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;

б) Давлат тест маркази:

тест синовларини ташкил этади ва ўтказади, Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбари ва кузатувчиларни шакллантиради ҳамда жойларга тақсимлайди;

тест синовлари натижаларини чиқаради ҳамда уларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади;

в) Бош илмий-методик марказ:

педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ягона электрон базани шакллантиради, мониторингни амалга оширишга хизмат қилувчи ягона электрон ахборот тизимини ишлаб чиқади ва жорий этади;

мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг таълим дастурлари ва бошқа ўқув методик ҳужжатларини ишлаб чиқади;

малака оширишнинг таълим жараёни сифати ва натижаларини таҳлил қилади, олий таълим муассасалари билан биргаликда ўқув методик материаллар тайёрланишини, шунингдек мазкур йўналиш бўйича минтақавий ва тармоқ марказларида семинар-тренинглар ташкил этилишини таъминлайди;

г) Ривожлантириш маркази:

олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг мониторингини олиб бориш юзасидан махсус жадвалларни ва анкета сўровномаларини ишлаб чиқади;

мониторинг натижалари бўйича олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, давлат таълим стандартлари талаблари ҳамда намунавий ўқув режаси ва дастурларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

д) олий таълим муассасалари ҳар йили 20 январдан кечиктирмай ўқув дастурига мос келадиган, ҳар бир мутахассислик фанлари бўйича 120 тадан кам бўлмаган тест саволларини тайёрлайди ва Бош илмий-методик марказга тақдим этиб боради.


7. Олий таълим муассасаларида мониторинг ўтказиш режаси Бош илмий-методик марказ томонидан ишлаб чиқилиб, Давлат тест маркази билан келишилгандан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан тасдиқланади.


8. Тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.



III БОБ. МОНИТОРИНГНИ ЎТКАЗИШ


9. Мониторинг ўқув йили давомида танланган олий таълим муассасаларида бир марта ўтказилади.


10. Мониторинг ўтказиш жараёнида қуйидагилар амалга оширилади:

фанни талабалар томонидан ўзлаштириш даражаси ва сифати тўғрисидаги маълумотларни олиш учун таълим йўналишлари ва мутахассисликларини ҳисобга олган ҳолда Давлат тест маркази танлови асосида қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтган педагог кадр дарс бераётган академик гуруҳдаги беш нафар талаба иштирокида тест синови ўтказилади;

педагог кадрнинг дарс бериш сифати, унинг илмий салоҳияти, тажрибаси, ўқув жараёнига янги педагогик ва ахборот технологияларини жорий этганлиги, мавзуни талабаларга етказиб бериш бўйича фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида тегишли академик гуруҳ талабаларидан анкета сўровлари ўтказилади;

талабаларнинг ўқув фанларидан ўзлаштириш даражаси ва сифатига таъсир этувчи омилларни ўрганиш учун ишлаб чиқилган махсус жадвал (шакл)лар асосида ушбу олий таълим муассасасидан маълумотлар тўпланади, бунда педагогларнинг йиллик ўқув методик ишлари, малака ошириш натижасида таълим сифатини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-услубий фаолияти, шунингдек илмий лойиҳалар ва грантлардаги иштироки, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашдаги фаолияти ўрганилади;

малака оширишдан ўтган педагог кадрларнинг таълим дастурлари ва бошқа ўқув методик ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича берган таклифлари ўрганилади;

малака оширишдан ўтган педагог кадрлар дарс бераётган академик гуруҳ талабаларининг билим сифати ва натижалари рейтинг назорати қайдномалари асосида таҳлил қилинади;

педагог кадрларнинг халқаро ва республика миқёсида эришган ютуқлари, улар томонидан малака ошириш мобайнида ўқув методик, илмий, ижодий фаолияти натижалари ва тажрибаси асосида очиқ, кўргазмали ва маҳорат дарслари ўтказилганлиги, уларнинг фаолияти кафедра йиғилишларида муҳокама қилинганлиги ҳамда оммалаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ўрганилади;

педагог кадрлар томонидан замонавий педагогик ва ахборот технологиялари бўйича эгалланган янги билим ва малакаларининг таълим тизимига жорий этилганлиги ўрганилади;

педагог кадрнинг шахсий иш режасида ўзининг касбий компетентлик даражасини узлуксиз ривожлантириб боришига оид тадбирларнинг мавжудлиги ҳамда уларнинг амалиётга татбиқ этилганлиги бўйича маълумотлар ўрганилади.


11. Олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг мониторинги мазкур Низомнинг иловасида келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ аниқланади.


12. Қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтган педагог кадрлар фаолияти улар малака оширгандан кейин камида олти ой ўтгач ўрганилади.


13. Мониторингни ўтказувчи ишчи гуруҳга педагог кадрларнинг фаолиятини ўрганиш бўйича тақдим этилган барча маълумотларнинг аниқлиги ва ҳаққонийлиги учун олий таълим муассасаси раҳбари масъулдир.


14. Мониторинг натижалари, хулоса ва таклифлар Бош илмий-методик марказ томонидан умумлаштирилади ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилади.


15. Ўтказилган мониторинг натижалари, унда иштирок этган ҳар бир педагог кадр фаолиятининг кўрсаткичлари ва талабаларнинг ўзлаштиришлари ҳақидаги маълумотлар ва тавсиялар тегишли олий таълим муассасаси раҳбариятига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилади ва олий таълим муассасаларида педагог кадрларнинг рейтингини аниқлашда фойдаланилади.


16. Олий таълим муассасаларида тегишли таълим йўналишлари бўйича мониторинг натижалари қониқарсиз (малака оширишдан ўтган педагог кадрларнинг 55 фоизидан ортиғининг фаолияти қониқарсиз деб топилганда) бўлган ҳолларда мазкур йўналиш бўйича малака ошириш курслари фаолияти қониқарсиз деб топилади.


17. Мониторинг натижаларига кўра, барча йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтган педагог кадрлар фаолияти қониқарсиз деб топилганда, бириктирилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаси навбатдан ташқари аттестацияга жалб қилинади. Фаолияти қониқарсиз деб топилган педагог кадрларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


18. Мазкур Низом Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат акциядорлик темир йўл компанияси, Давлат солиқ қўмитаси ва "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Таълим дастурлари фанлари бўйича

ўқитиш сифатининг мониторинги

КЎРСАТКИЧЛАРИ


1. Малака оширишдан ўтган педагог кадр дарс бераётган, жумладан мутахассислик ўқув фанлари дастурини талабалар томонидан ўзлаштириш даражаси ва сифат кўрсаткичи тест синовлари орқали аниқланади. Тест натижалари олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимига асосан 100 баллик тизимда баҳоланади ва унда 56 ва ундан юқори балл тўплаган талаба фанни ўзлаштирган деб ҳисобланади.


2. Тест синовлари натижаларига кўра, сифат кўрсаткичига эришган талабалар сони тестда қатнашган талабаларнинг умумий сонига бўлиниб, 100 га кўпайтирилади. Педагог кадр фаолияти эришилган натижалар асосида ушбу кўрсаткич бўйича 0 - 50 балл оралиғида баҳоланади.


3. Малака оширишдан ўтган педагог кадр дарс бераётган, жумладан умумкасбий ва мутахассислик фанлари бўйича республика ва халқаро миқёсда ўтказилган олимпиада, спорт мусобақаси ва бадиий кўргазмаларда қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаганлар сони малака оширишдан ўтган педагог кадр фаолиятини баҳолаганда ҳар бир совриндор учун: республика миқёсида - 3 балл, халқаро миқёсда - 5 балл берилади, тўпланган балл = (3nс + 5nс) х 100/гуруҳдаги талабаларнинг умумий сонига бўлинган ҳолда ҳисобланади ва натижа 0 - 15 балл оралиғида баҳоланади.


4. Педагог кадрларнинг илмий-тадқиқот ишларида ва патентлар олишда қатнашганлиги 0 - 3 балл, ихтиро ва рационализаторлик таклифлар мавжудлиги 0 - 3 балл, моделлар ва дастурлар яратишда бевосита иштирок этганлиги 0 - 3 балл, монография ва илмий мақолалари чоп этилганлиги 0 - 3 балл, янги педагогик ва ахборот технологияларини жорий этишга доир ўқув-меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишда қатнашганлиги 0 - 5 балл, очиқ маърузалари ташкил этилиб, кафедралар йиғилиши қарори билан фаолияти оммалаштирилганлиги 0 - 5 балл билан баҳоланади. Педагог кадрларнинг маблағ билан таъминланган илмий-тадқиқот ишлари учун қўшимча 3 балл берилади. Натижалар умумлаштирилиб, педагог фаолияти 0 - 25 балл оралиғида баҳоланади.


5. Малака оширишдан ўтган педагог кадр томонидан яратилиб, таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари ҳузуридаги муассасалараро илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори билан нашр этилган ҳар бир дарслик ва ўқув қўлланмаси учун 5 балл ҳамда икки ва ундан ортиқ дарслик ва ўқув қўлланмаси учун 10 балл берилади. Дарслик ва ўқув қўлланмаси бир неча муаллифлар томонидан ёзилган бўлса, бир сони муаллифлар сонига бўлинган ҳолда ҳисобланади. Натижалар умумлаштирилиб, педагог фаолияти 0 - 10 балл оралиғида баҳоланади.


6. Тегишли таълим йўналиши бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтган педагог кадр томонидан тўпланган умумий баллар 56 дан паст кўрсаткични ташкил этган ҳолда унинг фаолияти қониқарсиз деб ҳисобланади.


7. Олий таълим муассасасининг тегишли таълим йўналиши бўйича фаолияти ўрганилган педагог кадрлар томонидан тўпланган баллар йиғиндиси педагог кадрлар умумий сонига нисбати ўртача 56 баллдан паст кўрсаткични ташкил этган ҳолда, мазкур йўналиш фаолияти қониқарсиз деб топилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 июль, 26-сон, 341-модда













































Время: 0.0185
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск