Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.1992 й. 420-сон "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.1992 й.

N 420



"МАҲАЛЛИЙ САНОАТ" ДАВЛАТ

КОРПОРАЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

ТЎFРИСИДА


"Маҳаллий саноат" давлат корпорациясини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 3 сентябрдаги 469-сон Фармонга мувофиқ ва бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш шароитида маҳаллий саноат корхоналари ва ташкшютлари иш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Маҳаллий саноат" давлат корпорациясининг тузилиши 1-иловага мувофиқ концернлар, муассасалар ва ташкилотлардан иборат таркибда тасдиқлансин.


2. Белгилаб кўйилсинки, "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб бериб туради;

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Веспубликаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига амал қилган ҳолда, шунингдек, корпорациянинг Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган Устави асосида амалга оширади;

муассасалар томонидан берилган ҳуқуқларни ҳисобга олган ҳолда ўз молиявий-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолияти масалаларини мустақил равишда ҳал этади, корпорация Кенгаши қарори асосида марказлаштирилган эҳтиёт, заҳира ва бошқа хил жамғармаларни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Маҳаллий саноат вазирлиги илгари тузган барча шартномалар ва улар юзасидан қабул қилинган мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлади;

корпорация таркибига кирган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқаради, корпорацияга тегишли мол-мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини, агар бу ҳуқуқга Ўзбекистон Давлат жамғармаси ваколат берган бўлса, амалга оширади;

иқтисодий жиҳатдан мақсадга қанчалик мувофиқ эканлигини ҳамда маҳаллий саноат давлат корхоналари ва ташкилотлари меҳнат жамоаларининг манфаатларини ҳисобга олиб уларни мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади;

давлат эҳтиёжлари учун буюртмаларуи бажариш мақсадида корпорацияга марказлаштирилган тартибда ажратиладиган капитал маблағлар ва моддий-техника ресурслари лимитларининг фонд эгаси ҳисобланади;

марказлаштирилган тартибда ажратиладиган валюта маблағларини тақсимлайди.


3. "Маҳаллий саноат" корпорацияси марказий аппарати таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Корпорация бошқарувининг юқори органи Кенгаш бўлиб, у бошқарувни сайлайди, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва тизимини белгилайди.

Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари корпорация Кенгаши томонидан сайланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Корпорацияга раиснинг тўртта ўринбосари, шу жумладан, битта биринчи ўринбосари, аъзолари 11 кишидан иборат бўлган бошқарувга ва 105 кишидан иборат бошқарув аппаратига эга бўлиш тавсия қилинсин.

Корпорация бошқарувининг раиси маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари ва раис ўринбосарлари тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.


4. Ҳудудий саноат-савдо концернларининг намунавий тузилиши 3-иловага мувофиқ ҳамда улардаги бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сони 302 нафардан иборат қилиб тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий саноат-савдо концернлари:

юридик шахс ҳисобланади, йиғма балансга эга бўлади, "Ўзбекистон Республикаси корхоналари тўғрисида"ги Қонун ҳамда бошқа қонун ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ фаолият кўрсатади;

ўз фаолиятини таъсис шартномалари ва уставлар асосида амалга оширади, "Маҳаллий саноат" давлат корпорациясига нисбатан, унинг Ўставига мувофиқ, муассислар сифатида ҳуқуқларини рўёбга чиқаради ва жавоб беради;

юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан ўз муассислари олдида жавоб беради;

концерн аппарати тузилишини ва ходимлари сондини, иш ҳақи фондини ижро аппарати таъминотига ажратиладиган концерн Кенгаши тасдиқлаган маблағлар доирасида мустақил равишда белгилайди.

Концернлар бошқарувларининг раислари уларнмнг Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда сайланади ва "Маҳаллий саноат" корпорацияси бошқаруви томонидан тасдиқланади.


5. "Маҳаллий саноат" корпорацияси икки ҳафта муддат ичида корпорациянинг Уставини ва саноат-савдо концернининг намунавий уставини ишлаб чиқсин ва уларни Вазиюлар Маҳкамаси билан келишиб олсин.

Маҳаллий саноат бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари саноат-савдо концернларининг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқишда, ҳокимлар эса уларни рўйхатдан ўтказишда ана шу намунавий тузилма ва намунавий уставга амал қилсинлар.


6. "Маҳаллий саноат" давлат коопорацияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида маҳаллий саноат давлат бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан келишиб олинган таклифларни амалдаги қонунларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси давлат мулки қўмитаси маҳаллий саноат давлат корхоналари ва ташкилотларини акцияли корхона ва ташкилотларга айлантириш тўғрисида қарор қабул қилишда давлат мулкида бўлган акцияларга эгалик қилиш ҳуқуқини "Маҳаллий саноат" давлат корпорациясига бериш таомилини қўллансин.


7. "Маҳаллий саноат" корпарацияси аппарати Тошкент шаҳар, Намойишлар хиёбони кўчаси, 5-уйдаги Ўзбекистон Республикаси Маҳаллий саноат вазирлиги эгаллаб келган биноларга жойлаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, Ўзбекистюн Республикаси Молия вазирлиги, Автомобиль транспорти вазирлиги, Алоқа вазирлиги Ўзбекистсн Республикаси Маҳаллий саноат вазирлиги учун 1992 йилга белгиланган капитал маблағлар, молия ва транспорт воситалари лимитлари, алоқа ва телефон турларини "Маҳаллий саноат" корпорацияси учун сақлаб қолсинлар.


9. "Ўзшартномасавдо", "Ўздавенгилсаноатсавдо" 1992 йил ва ундан кейинги йиллар учуш моддий-техника ресурсларига ажратмаларни кўриб чиқишда "Маҳаллий саноат" корпорациясига республика Ҳукумати бошқариб турадиган маҳсулотлар рўйхати бўйича материаллар, асбоб-ускуналар ва буюмлар ажратишни назарда тутсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 9 сентябрдаги

420-сон карорига

1-ИЛОВА



"Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият

Молия, ҳисобга олиш ва ҳисобот бошқармаси

Ривожланиш ва тадбиркорлик бошқармаси

Режа-иқтисодиёт бошқармаси

Капитал қурилиш ва бутлаш бошқармаси

Моддий ресурслар, маҳсулотни сотиш ва маркетинг бошқармаси

Техника бошқармаси

Меҳнатни ва меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш бўлими

Назорат-тафтиш бўлими

Биринчи бўлим 

Ишлар бошқармаси

Кадрлар тайёрлаш бўлими






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 9 сентябрдаги

420-сон карорига

2-ИЛОВА



"Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият

Молия, ҳисобга олиш ва ҳисобот бошқармаси

Ривожланиш ва тадбиркорлик бошқармаси

Режа-иқтисодиёт бошқармаси

Капитал қурилиш ва бутлаш бошқармаси

Моддий ресурслар, маҳсулотни сотиш ва маркетинг бошқармаси

Техника бошқармаси

Меҳнатни ва меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш бўлими

Назорат-тафтиш бўлими

Биринчи бўлим

Ишлар бошқармаси

Кадрлар тайёрлаш бўлими





























Время: 0.1909
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск