Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.04.2007 й. ПҚ-624-сон "Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг "Универсиада-2007" спорт мусобақаларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.2007 й.

N ПҚ-624




ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ТАЛАБАЛАРИНИНГ "УНИВЕРСИАДА-2007" СПОРТ

МУСОБАҚАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзи муҳитини янада мустаҳкамлаш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитларни яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларнинг иродаси, ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончини, мардлик ва ватанпарварлик, она юртга садоқат туйғуларини камол топтириш, мусобақалар муносабати билан ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар самарасини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитасининг "Универсиада-2007" спорт мусобақаларининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган якуний босқичини 2007 йил июнь ойининг учинчи ўн кунлигида "Ёшлик" талабалар шаҳарчаси, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Тошкент темирйўл муҳандислари институти спорт мажмуаларида ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Универсиада-2007" спорт мусобақаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш дастури (1-илова*) ва ташкилий қўмита таркиби (2-илова) тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита:

10 кун муддатда "Универсиада-2007" спорт мусобақаларини ўтказиш учун тегишли сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқиб, унинг молиявий манбаларини белгилашда мазкур мусобақаларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қопланишини назарда тутсин;

"Универсиада-2007" спорт мусобақалари харажатларининг бир қисми Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишига рухсат берилсин;

корхона ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг "Универсиада-2007" спорт мусобақаларини ўтказишга ҳомийлик қилиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин;

"Универсиада-2007" спорт мусобақалари учун қурилаётган ва реконструкция қилинаётган спорт иншоотларидаги қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш мақсадида пудратчи ташкилотларнинг аниқ иш ҳажмлари ва уларни бажариш муддатларини белгиласин;

барча тадбирлар, жумладан, мусобақалар ўтказиладиган спорт иншоотларининг халқаро талаблар даражасида тайёрланиши ва замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланиши ҳамда тадбирлар ўтадиган жойларни ободонлаштириш ишларини жорий йилнинг 15 июнига қадар тугатишни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда "Универсиада-2007" спорт мусобақаларининг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари юксак савияда ўтишини ташкил этсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлигига:

спортчи талабаларни мусобақалар ўтказиладиган масканлар ва яшаш жойларига олиб борадиган йўналишларни белгилаб, шу йўналишлар бўйича таъмирлаш-ободонлаштириш ишларини амалга ошириш;

"Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси билан биргаликда спортчи талабаларни белгиланган манзилларга етказиш учун техник кўрикдан ўтган транспорт воситаларини жалб этиш;

шаҳар кўчаларини "Универсиада-2007" спорт мусобақаларини тарғиб қилишга қаратилган кўргазмали воситалар билан безатиш;

Тошкент темирйўл вокзалида спортчи талабаларни тантанали кутиб олиш ва кузатишни ташкил этиш вазифалари топширилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мусобақалар иштирокчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш, мусобақалар даврида тез тиббий хизмат кўрсатиш, дам олиш ва овқатланиш жойларида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилишини алоҳида назоратга олсин.


7. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртмасига мувофиқ, мусобақалар иштирокчилари йўл харажатлари учун имтиёзли тўлов тарифларини қўллашни назарда тутсин.


8. Республика "Ватанпарвар" ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш ҳамда Ички ишлар вазирликлари билан биргаликда "Қуёш физикаси" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида универсиада машъаласини ёқиш ва уни Тошкент шаҳрига етказиш билан боғлиқ барча ташкилий-хавфсизлик тадбирларини амалга оширсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, тегишли ваколатли ташкилотлар билан биргалиқда, "Универсиада-2007" мусобақалари давомида тадбирлар ўтадиган жойларда жамоат ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминласин.


10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига "Универсиада-2007" мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кенг ёритиш тавсия этилсин.


11. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.




















































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск