Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.1992 й. 427-сон "Сиёсатшунослик ва бошқарув институтини тугатиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.1992 й.

N 427


СИЁСАТШУНОСЛИК ВА БОШҚАРУВ

ИНСТИТУТИНИ ТУГАТИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 1992 йил 18 августдаги қарорида Сиёсатшунослик ва бошқарув институтининг самарасиз фаолияти чуқур таҳлил қилинган.

Шу далилларга қўшилиб, Вазирлар Маҳкамаси қайд қиладики, халқ хўжалигини бошқаришнинг муҳим соҳаларини мустаҳкамлаш мақсадида, истиқболли кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган Сиёсатшунослик ва бошқарув институти ўз олдига қўйилган вазифаларни бажармади. Мустақил Ўзбекистон Республикаси учун жуда зарур бўлган дипломатия хизмати, амалий социология, халқаро журналистика соҳасида ишлайдиган мутахассислар тайёрлаш ҳозирга қадар бошланган эмас.

Вазирликлар ва идоралар, ҳокимликлар, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, республиканинг сиёсий ва иқтисодий суверенитети, иқтисодий-ҳуқуқий бошқариш ва бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик муносабатларини тартибга солиш муаммолари, бугунги куннинг асосий муаммоларидан бири бўлган миллатлараро муносабатлар муаммолари, республикани иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш истиқболини белгилаш масалаларини илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш бошлаб юборилган эмас.

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг Сиёсатшунослик ва бошқарув институтини тугатиш ҳақида 1992 йил 18 августдаги таклифи қабул қилинсин.


2. Сиёсатшунослик ва бошқарув институти 1992 йилнинг 15 сентябридан тугатилсин ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ уни тугатиш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирлар кўриш таъминлансин.


3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тугатиладиган Сиёсатшунослик ва бошқарув институти талабалари ва тингловчилари контингентини 10 кун муддат ичида республика олий ўқув юртларининг тегишли факультетларига ва бўлимларига тақсимласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, Молия вазирлиги мутахассислар тайёрлаш режасига ва бюджетга ўзгартишлар киритсинлар.


5. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг кўрсатиб ўтилган қарорига кўра тугатиш комиссияси тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


6. Мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва таълим мажмуи зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов





























Время: 0.2111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск