ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.1992 й. 493-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида" Қонунини амалга ошириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.1992 й.

N 493




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"БИРЖАЛАР ВА БИРЖА ФАОЛИЯТИ

ТЎFРИСИДА" ҚОНУНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида" Қонунини амалга ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида" 1992 йил 2 июлдаги 626-ХII-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Биржа товари бўлиши мумкин бўлмаган мол-мулклар, миллий-маданий ва тарихий бойликлар турларининг илова қилинаётган рўйхати тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия  вазирлиги:

1992 йил 1 ноябргача таъсис ҳужжатлари "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонун талабларига мувофиқ келмайдиган ёки унинг қоидаларини бузадиган биржаларга нисбатан уларнинг фаолиятини тўхтатишга ёки уларни тугатишга қадар тегишли таъсир чораларини кўрсин;

икки ҳафта муддат ичида, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим қилиш учун, Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларини кўрсатилган Қонун билан мувофиқлаштириш тўғрисида таклифларни тақдим этсин;

биржаларни давлат рўйхатига олиш чоғида олинадиган белгиланган пул миқдори тўғрисида таклиф киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги биржаларнинг устав фондларини индексациялашни амалга оширсин, бунда пул маблағлари индексацияланмаслигини, асосий фондлар эса Вазирлар Маҳкамасининг "Асосий фондлар қийматини амалдаги нархлар бўйича қайта ҳисоблаб чикиш ишларини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 18 июндаги 293-сон қарори талабларига мувофиқ қайта баҳоланишини ҳисобга олсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 26 октябрдаги

493-сон қарорига

ИЛОВА



Биржа товари бўлиши мумкин бўлмаган

мол-мулклар, миллий-маданий ва тарихий

бойликлар турларининг

РЎЙХАТИ


1. Ер, ер ости бойликлари, сув ва бошқа табиий ресурслар.


2. Қимматбаҳо ва нодир ер металлари ва улардан бўлган буюмлар


3 Қимматбаҳо тошлар ва улардан бўлган ёки улар ишлатилган буюмлар.


4. Стратегик материаллар ва ракета ёқилғисининг махсус турлари.


5. Қурол-яроғлар, уларнинг ўқ-дорилари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва уларнинг асбоблари, агар улар бошқа тармоқларда ишлатилмайдиган бўлса, портловчи моддалар, портлатиш воситалари, порох, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва махсус асбоб-ускуналар, ҳарбийлаштирилган ташкилотларнинг шахсий таркиби учун махсус қурол-яроғ ҳамда уларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш учун меъёрий-техник ҳужжатлар.


6. Ракета-космик комплекслар, ҳарбий мақсадлардаги алоқа ва бошқарув тизимлари ҳамда уларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш учун меъёрий-техник ҳужжатлар.


7. Жанговар заҳарловчи моддалар, улардан ҳимояланиш воситалари ҳамда уларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш учун меъёрий-техник ҳужжатлар.


8. Уран, бошқа бўлинувчи материаллар ва улардан бўлган буюмлар.


9. Рентген асбоб-ускуналари, радиоактив моддалар ва изотоплардан фойдаланиб тайёрланган асбоблар ва қурилмалар.


10. Шифрлаш техникаси ҳамда уни ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш учун меъёрий-техник ҳужжатлар.


11. Радиоактив материалларнинг чиқиндилари.


12. Портловчи моддаларнинг чиқиндилари.


13. Таркибида қимматбаҳо ва нодир ер металлари ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган чиқиндилар.


14. Фуқаровий ва хизмат қуроли турлари ва унинг ўқ-дорилари.

15. Заҳарлар, наркотик моддалар ва фармакологик препаратлар.


16. Давлат музейлари ва суратлар галереяларидаги барча даврларга тегишли санъатнинг барча турларидаги бадиий асарлар.


17. Давлат кутубхоналари ва архивларидаги қўлёзмалар, ҳужжатлар, матбаа маҳсулотлари, кино ва фотоматериаллар.


18. Тарихий, илмий ва маданий қимматга эга бўлган асарлар ва буюмлар.


19 Барча мамлакатлар ва халқларнинг 1945 йилгача бўлган меъморчилик фрагментлари, ҳайкаллар, расмлар, графика*.


20. Деворий сурат ва барча турлардаги кошинкор буюмлар, шунингдек, уларнинг фрагментлари.


21. 1945 йилгача ёғочга, металлга, суякка, қоғозга ва бошқа материалларга ишланган миниатюра*.


22. Археологик материаллар ва уларнинг фрагментлари.


23. Иконалар ва диний маросим буюмлари.


24. Барча даврларга мансуб олтиндан, платинадан, табиий қимматбаҳо тошлардан, кумушдан тайёрланган нодир буюмлар.


25. Фил ва морж суякларидан тайёрланган нодир буюмлар.


26. 1960 йилгача қимматбаҳо ва ноқимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ва тангаларнинг коллекциялари, қоғоз пуллар*.


27. Мамлакат ва чет эл орденлари ва кўкракка тақиладиган нишонлар.


28. 1945 йилгача ишлаб чиқарилган бадиий рўзғор ва илмий асбоблар ва анжомлар (соатлар, барометрлар, тарозилар, дурбинлар ва бошқалар)*.


29. 1945 йилгача ишлаб чиқарилган чинни, фаянс, керамика, сирланган, шиша, биллур, бисер, тош, шох, тери, бронза, мис, эмаль ва бошқа материаллардан бўлган бадиий буюмлар*.


30. 1945 йилгача ишлаб чиқарилган бадиий кийим-кечак ва пойафзал, шу жумладан, халк кийим-кечаклари ва пойафзаллари, етакчи корхоналарда ишлаб чиқарилган рўмоллар ва шолрўмоллар, газламалардан бўлган ноёб буюмлар*.


31. 1945 йилгача тайёрланган бадиий мебель*.


32. 1945 йилгача тайёрланган қўлда ишланган шпалерлар, гобеленлар, гиламлар ва гиламдўзлик буюмлари, қўлда тўқилган матолар, қўлда тикилган бадиий кашталар*.


33. 1945 йилгача тайёрланган халк бадиий ҳунармандчилиги буюмлари*.


34. 1945 йилгача тайёрланган мусиқа асбоблари*.


35. 1960 йилгача чиқарилган грампластинкалар*


36. Нодир почта маркалари ва блоклари*


37. 1945 йилгача мавжуд бўлган қўлёзма ва ҳужжатлар, матбаа маҳсулотлари, кино ва фотоматериаллар*.


38. 1960 йилгача тайёрланган ёғочда, ганчда ўймакорлик техникасида бажарилган бадиий буюмлар*.


39. 1960 йилгача тайёрланган зардўзлик буюмлари*.



*) Бундан ташқари бадиий ва тарихий қимматга эга бўлган якка тартибда якка нусхада тайёрланган нодир буюмлар ва маҳсулотлар.



































Время: 0.1471
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск