ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.1992 й. 541-сон "Тиббиёт-санитария бирлашмаси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.1992 й.

N 541



ТИББИЁТ-САНИТАРИЯ БИРЛАШМАСИ

ТЎFРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тиббиёт-санитария бирлашмаси иловага мувофиқ таркибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт-санитария бирлашмасига айлантирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт-санитария бирлашмаси тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинмоқда).


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт-санитария бирлашмаси аппарати ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт-санитария бирлашмаси таркибига киритилган муассасаларнинг штатдаги ходимларига (Тиббиёт-санитария бирлашмаси аппаратининг штатдаги ходимлари бундан мустасно) илгари белгиланган махсус ҳар ойлик устама сақланиб қолади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси мазкур қарорнинг иловасида қайд этилган соғлиқни сақлаш ва санаторий-курорт даволаш муассасаларида овқатланиш, дори-дармонлар учун харажатларнинг ҳозирги вақтда амал қилувчи ҳисоб-китоб меъёрларини ҳамда моддий-техника таъминоти шароитларини сақлаб қолсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқармасининг Тиббиёт-санитария бирлашмаси тўғрисида" 1991 йил 9 июлдаги 184-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йпл 19 ноябрдаги

541 сон қарорига

1-ИЛОВА



Тиббиёт-санитария бирлашмаси таркибига

кирувчи бўлинмалар

РЎЙХАТИ


Тиббиёт-санитария бирлашмаси аппарати


Марказий клиник касалхона, Почта кўчаси, 40

Бирлашган марказий клиник касалхона, Ашхобод кўчаси, 3

Поликлиника, Фрунзе кўчаси, 3

Марказий поликлиника ва кечиктириб бўлмайдиган тез ёрдам станцияси, Жуковский кўчаси, 67

Хўжалик ҳисобидаги марказий дорихона, Жуковский кўчаси, 67

Ялтадаги "Ўзбекистон" санаторийси

Кисловодскдаги "Ўзбекистон" санаторийси

Сочидаги "Ўзбекистон" санаторийси

Тошкент вилоятидаги "Қибрай" санаторийси

Санэпидстанция, Жуковский кўчаси, 65


Бошқа муассасалар


Марказлаштирилган автобаза

Есентуки шаҳридаги қурилиш дирекцияси

Болалар боғчаси, Жуковский кўчаси, 67

Болалар боғчаси, Бинокор кўчаси, 20
































Время: 0.2080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск