Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2001 й. 344-сон "Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2001 й.

N 344


ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ТАЛАБАЛАРИГА

СТИПЕНДИЯЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ

ВА МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Талабаларнинг касб билимларини чуқур эгаллашларини рағбатлантириш ва ўзлаштиришини ошириш, мутахассислар тайёрлаш сифатини янада яхшилаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, олий ўқув юртларида стипендия тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат грантлари бўйича ва тўлов-контракт асосида ўқитишнинг кундузги шаклида таълим олаётган олий ўқув юртларининг барча талабаларини (хорижий мамлакатлар талабаларидан ташқари) стипендия билан таъминлаш жорий этилсин.

Республика олий таълим муассасалари талабалари бўлган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёхуд инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари олий таълим муассасаларида таълим олаётганда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда стипендия олишга ҳақлидирлар.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, олий ўқув юртларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар тўлов-контракт шаклида ўқитишнинг қиймати миқдорига ҳар ойда тўланадиган стипендия миқдорини албатта киритсинлар.

Бунда, ўқув йили учун тўлов-контракт қиймати миқдорига киритилган ҳар ойда тўланадиган стапендия суммаси талабаларнинг ўзлаштириш рейтинг кўрсаткичларидан қатъи назар, қайта ҳисобланмайди ва қайтарилмайди.

2. 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб олий ўқув юртлари талабалари учун стипендияларнинг базавий миқдорлари иловага мувофиқ белгилансин, талабаларнинг ўзлаштиришига қараб стипендияларга қуйидаги табақалаштирилган коэффициентлар жорий этилсин:

- рейтинг бўйича энг юқори баллар (86-100 балл) - 1,0;

- рейтинг бўйича юқори баллар (71-85 балл) - 0,75;

- рейтинг бўйича ўртача баллар (55-70 балл) - 0,5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси ва Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиялари олувчи талабаларга стипендиялар тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда:

- олий ўқув юртлари талабалари учун 2001/2002 ўқув йилида ўқиш қийматининг янги миқдорларини;

- таълим муассасаларида стипендия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

4. Мазкур қарорнинг амал қилиши Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 12 июндаги 253-сон қарорининг 2-бандининг тўртинчи хатбошида кўрсатилган ўқув юртлари ўқувчиларига жорий этилсин, бунда ўқувчилар ва талабалар стипендиялари миқдорларининг илгари амалда бўлган нисбати сақлаб қолинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли таълим муассасаларининг 2001 йил учун харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 17 августдаги

344-сон қарорига

ИЛОВА


Олий ўқув юртлари талабалари стипендияларининг

БАЗАВИЙ МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Талабалар тоифаси (хорижий

талабалардан ташқари)


Миқдори

(бир ойда сўм)


1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси стипендиатлари


ўртача стипендиянинг уч

баробари миқдорида*


2.

Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиялари стипендиатлари


ўртача стипендиянинг икки

баробари миқдорида*


3.

Олий ўқув юртлари талабалари


505 278

4.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабалар


548 340

5.

Давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-оналар васийлигисиз қолган болалар сирасига кирувчи талабалар


482 155

6.

Байналмилал бурчини бажаришда ярадор бўлиш, контузия, жароҳатланиш ёки касалланиш оқибатида ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчилар сирасига кирувчи талабалар


572 714

7.

Собиқ байналмилалчи жангчилар сирасига кирувчи талабалар


548 340

8.

Олий ўқув юртларида математика, амалий математика ва информатика, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар


549 906

9.

Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга стипендия белгиланганга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда назарда тутилади



            

*) Талабаларнинг рейтинг назорати бўйича 71 - 85% ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича белгиланган стипендия миқдори - ўртача стипендия миқдори деб ҳисобланади.


Изоҳ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида фармонлари қабул қилиниши муносабати билан олий ўқув юртлари талабалари стипендияларининг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий ўқув юртлари талабалари стипендияларининг базавий миқдорларини ўзгартириш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

Республика олий таълим муассасаларининг талабалари бўлган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёхуд инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда стипендия тўланади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 15-16-сон, 105-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 8, 46-модда.







































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск