Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2013 й. 133-сон "2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2013 й.

N 133


2013/2014 ЎҚУВ ЙИЛИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА


Умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касб-ҳунар коллежларида ва академик лицейларда ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни, республика минтақалари иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида аниқ касблар бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига амалдаги эҳтиёжни танқидий таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган, 2013/2014 ўқув йилидан бошлаб республика ҳудудларида 1-иловага* мувофиқ 26 та касб-ҳунар коллежини қайта ихтисослаштиришга доир таклифлари қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда иқтисодиёт тармоқларининг ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли мутахассисларга бўлган реал эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган 2013/2014 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини республиканинг касб-ҳунар коллежларига ва академик лицейларига қабул қилишнинг умумий параметрлари 2 ва 2.1 - 2.13-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (А.И. Икрамов), республиканинг касб-ҳунар коллежларига ва академик лицейларига қабул қилишнинг белгиланган умумий параметрларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида икки ҳафта муддатда 2013/2014 ўқув йилида вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича ҳар бир академик лицей ва касб-ҳунар коллежига умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини қабул қилиш параметрларини тасдиқласин.

Бунда умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини, ўқувчилар ва улар ота-оналарининг танланган ва иқтисодиёт тармоқларида эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар бўйича ўқишга талабини, таълим муассасаларида зарур моддий-техника базаси мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлашга алоҳида эътибор берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига, зарурат бўлганда, умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ўз тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2013/2014 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилишнинг белгиланган умумий параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин ҳамда шу йил 10 августгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига қабул қилиш натижалари бўйича якуний ахборот тақдим этсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари раҳбарлари зиммасига умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини келгусида академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.

Бунда умумтаълим мактабларининг 9-синфларини битирувчи қизларнинг касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан қамраб олинишига алоҳида эътибор қаратилсин.

9-синфлар битирувчиларини ўқитиш билан қамраб олишнинг якуний натижалари тўғрисида жорий йилнинг 15 августигача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2013/2014 ўқув йили учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилишнинг тасдиқланган параметрларини ҳисобга олган ҳолда, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар таъминоти учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда қайта ихтисослаштирилаётган ва янгидан фойдаланишга топширилаётган касб-ҳунар коллежларида ва филиалларида 2013/2014 ўқув йили бошлангунга қадар сифатли ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, уларни юқори малакали ўқитувчи кадрлар билан тўлдириш, уларда кадрлар тайёрлаш йўналишларига мувофиқ ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув ва услубий адабиётлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



*) 1 - 2.13-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 20 май, 20-сон, 259-модда





















































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск