ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 11.04.2013 й. 2450-сон билан рўйхатга олинган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг 11.03.2013 й. 62/1-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 11 апрелда 2450-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими маркази

директорининг

2013 йил 11 мартдаги

62/1-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

ўқувчиларини бир йил такроран ўқитиш учун

курсда қолдириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини такомиллаштириш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 6-модда) мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг (бундан буён матнда таълим муассасаси деб юритилади) ўқувчиларини бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом тўлов контракт асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олаётганларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим бериш фаолияти учун лицензияга эга бўлмаган нодавлат таълим муассасалари, бошқа мамлакатлар таълим муассасаларининг филиаллари (марказ, бўлим, ўқув-маслаҳат пункти ва шу кабилар) ва ҳарбий академик лицейлар ҳамда олимпия захиралари коллежларига татбиқ этилмайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўқувчиларни бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш уларни таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди.


2. Таълим муассасасида ҳар бир ўқув йилига ўқувчиларни бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш ва уларнинг қайта ўқишини расмийлаштириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ташкил этилади.

Комиссияга таълим муассасасининг директори раҳбарлик қилади.

Комиссиянинг таркиби таълим муассасасининг Педагогик кенгаши қарори билан тасдиқланади ҳамда таълим муассасаси директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


3. Комиссия таркибига маънавий-маърифий, ўқув ва ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосарлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда тааллуқли фан ўқитувчилари киради.


4. Ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси таълим муассасаси томонидан тақдим этилган ўқувчиларни бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдиришга тегишли ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш ҳуқуқига эга.



II БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ БИР ЙИЛ ТАКРОРАН

ЎҚИТИШ УЧУН КУРСДА ҚОЛДИРИШ


5. Ўқувчиларни бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

академик қарздорликка (ўзлаштирилмасликка) эга бўлганда;

ишлаб чиқариш ёки диплом олди амалиётларидан ўтмаганда;

курс ишини топширмаганда;

3 ва ундан ортиқ фан бўйича "қониқарсиз" якуний йиллик баҳо олганда.


6. Ҳар бир гуруҳ раҳбари томонидан ҳар бир курсларни тамомлаш якунлари бўйича академик қарздорликка (ўзлаштирилмасликка) эга бўлган, ишлаб чиқариш ёки диплом олди амалиётларидан ўтмаган, курс ишини топширмаган ҳамда 3 ва ундан ортиқ фан бўйича "қониқарсиз" якуний йиллик баҳо олган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдирилиши мумкин бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқув йили давомида мунтазам равишда таълим муассасаси томонидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш ва дарслардаги иштироки кўрсаткичлари тўғрисида хабардор қилиб борилади.


7. Бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдирилиши кўзда тутилган ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) яшаш манзили ва фуқаролар йиғинига ушбу масалани Комиссияда кўриб чиқиш вақти кўрсатилган ҳолда таълим муассасаси директорининг расмий хабарномаси юборилади.

Курсда қолдирилаётган ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва фуқаролар йиғини вакили Комиссия ишида иштирок этмаганликлари Комиссия ишининг тўхтатилишига ёки тегишли хулосалар чиқармасликка асос бўлмайди.


8. Ўқувчиларни бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш юзасидан ҳар йили ўқув йили якуни бўйича 1 июлга қадар Комиссия қуйидаги ишларни амалга оширади:

тегишли курсни тамомлаш якунлари бўйича академик қарздорликка (ўзлаштирилмасликка) эга бўлган, курс ишини топширмаган, ишлаб чиқариш ёки диплом олди амалиётларидан ўтмаган ҳамда 3 ва ундан ортиқ фан бўйича "қониқарсиз" якуний йиллик баҳо олган ўқувчиларни бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тўғрисидаги ҳужжатларни ўрганади;

Комиссиянинг масъул котиби томонидан бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш кўзда тутилган ўқувчилар рўйхати шакллантирилади;

Комиссия бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш кўзда тутилган ўқувчиларнинг ҳужжатларини ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълим бошқармаси билан келишиб Педагогик кенгашга тақдим этади.


9. Педагогик кенгаш тақдим этилган ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириладиган ўқувчиларга нисбатан тегишли қарор қабул қилади.

Педагогик кенгаш қарорига ўқувчиларни ўқитиш курсини тамомлаш якунлари бўйича рейтинг кўрсаткичи ва курс ишини топшириш натижалари, шунингдек ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиёти натижалари илова қилинади.


10. Педагогик кенгаш қарори асосида ўқувчиларни бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тўғрисида таълим муассасаси директорининг буйруғи расмийлаштирилади.


11. Ўқувчиларни бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдиришга асос бўлган ҳужжатларнинг асл нусхалари таълим муассасасининг ходимлар бўлими ёки архивида сақланади.


12. Курсда қолдирилган ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлари ўқувчи ёки ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га берилмайди.



III БОБ. БИР ЙИЛ ТАКРОРАН ЎҚИТИШ УЧУН КУРСДА

ҚОЛДИРИЛГАН ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ҚАЙТА

ЎҚИШИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


13. Ўқувчиларнинг ўқув йили бошлангунга қадар қайта ўқишини расмийлаштириш тўғрисидаги аризалари улар таълим олаётган таълим муассасасида қабул қилинади ва ушбу аризалар Комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдирилган ўқувчиларнинг қайта ўқишини расмийлаштириш учун ўқувчи вояга етмаган бўлса, ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан таълим муассасаси директори номига ариза берилади.


14. Таълим муассасасининг Педагогик кенгаши бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдирилган ўқувчиларнинг қайта ўқишини расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади. Ушбу қарор асосида таълим муассасаси директорининг тегишли буйруғи расмийлаштирилади.

Мазкур буйруқда ўқувчилар ўқийдиган ўқув курси, тайёрлов йўналиши ва гуруҳ рақами кўрсатилиши шарт.


15. Агар бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдирилган ўқувчининг қайта ўқишини расмийлаштириш даврида унинг ўқиган таълим йўналиши (мутахассислиги) тугатилган бўлса, ўқувчининг хоҳишига кўра шу таълим муассасасидаги мос ва турдош йўналиш (мутахассислик) бўйича расмийлаштириш масаласи ҳам ариза билан бирга таълим муассасаси Педагогик кенгаши томонидан кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши лозим.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Мажбурий таълимни давом эттириш учун ўқувчиларга тўсқинлик қилаётган таълим муассасаси раҳбарлари, масъул ходимлар, шунингдек ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгардирлар.


17. Курсда қолдирилиши ёки қайта ўқишини расмийлаштиришдан норози бўлган ўқувчиларнинг масаласини кўриб чиқиш бўйича уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасига ёзма мурожаат қилишлари мумкин.


18. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 апрель, 15-сон, 211-модда



































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск