Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш ва расмийлаштиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.2010 й. 109-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 7 июндаги

109-сон қарорига

2-ИЛОВА


Умумтаълим мактабларининг 9-синф

битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими муассасаларига қабул қилиш

ва расмийлаштиришни ташкил

этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини (кейинги ўринларда битирувчилар деб юритилади) ўзлари ва ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан танланган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом идоравий тегишлилигидан қатъи назар, барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига татбиқ этилади, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса.



II. БИТИРУВЧИЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР

КОЛЛЕЖЛАРИГА ТОПШИРИШ ВА ҚАБУЛ

ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Умумтаълим мактабларининг директорлари ҳар йили 15 июнгача битирув имтиҳонлари ўтказилишини ва 20 июнгача битирувчиларнинг шаҳодатномалари расмийлаштирилишини таъминлайди.


4. Халқ таълими тизимида ўтказилган психологик-педагогик ташҳис натижаларига мувофиқ, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) танлаган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттириш тўғрисидаги аризалари асосида умумтаълим мактабларида ҳар йили 20 июнгача битирувчиларнинг ҳужжатлари билан биргаликда шахсий ҳужжатлар йиғмажилди шакллантирилади.

Битирувчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан биргаликда белгиланади.

5. Ўқувчиларни қабул қилиш даврида ҳар бир академик лицей ва касб-ҳунар коллежида белгиланган тартибда маслаҳат марказлари ташкил этилади.

6. Умумтаълим мактабларининг директорлари ёки директор ўринбосарлари ҳар йили 30 июнгача битирувчиларнинг ҳужжатлар йиғмажилдини битирувчилар ва ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) иштирокида тегишли академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг маслаҳат марказларига топширади.


7. Ҳужжатлар йиғмажилдини битирувчилар ёки уларнинг ота-оналарига (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) бериб юборишга йўл қўйилмайди.


8. Умумтаълим мактаби битирувчисининг ҳужжатлари қабул қилинганлиги тўғрисида умумтаълим мактаби ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорлари томонидан тўрт нусхада топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади.

Далолатноманинг нусхалари Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида, умумтаълим мактаблари ҳамда академик лицейлар ёки касб-ҳунар коллежлари директорларида сақланади.


9. Битирувчилар академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига тасдиқланган қабул кўрсаткичлари доирасида тушган аризалар асосида тенг шартларда (енгиллик ва имтиёзларсиз) қабул қилинади.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорлари ҳар йили 5 июлга қадар умумтаълим мактаблари директорларидан қабул қилинган битирувчилар ҳужжатларининг йиғмажилдлари асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тасдиқланган қабул кўрсаткичларига мувофиқ битирувчиларни қабул қилиш бўйича буйруқларни расмийлаштиради.


10. Маданият, санъат йўналишлари ва бошқа ижодий йўналишлар ҳамда спорт бўйича академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида кадрлар тайёрлаш жараёнининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган холда, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси билан келишган ҳолда қабул жараёнида ижодий имтиҳонлар ўтказилиши мумкин.


11. Ўрта махсус, касб-ҳунар муассасаларига битирувчиларнинг аризалари қабулнинг тасдиқланган кўрсаткичларидан ортиқ тушган тақдирда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари ҳар йили 5 июлгача тааллуқли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига бу ҳақда маълумотлар киритади.


12. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ҳар йили 10 июлгача битирувчилар ҳужжатлари академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларини умумлаштиради.



III. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 9-СИНФ

БИТИРУВЧИЛАРИНИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚИТИШ БИЛАН

ТЎЛИҚ ҚАМРАБ ОЛИШНИ ТАЪМИНЛАШ


13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳар йили 15 июлгача ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари тақдим этган маълумотларни таҳлил қилади ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига битирувчиларни қамраб олиш имконияти ва смена коэффициентини ҳисобга олиб қўшимча ўрин ажратиш ёки айрим ҳолларда бундай таълим муассасаларининг ҳар бири бўйича битирувчилар ўртасида саралаш тест синовлари ўтказиш бўйича таклифлар киритади.


14. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан киритилган таклифни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.


15. Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ, саралаш тест синовлари муайян ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан қўшимча ўқувчи ўринлари ажратилган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида битирувчиларни қабул қилиш тушган аризалар асосида тенг шартларда амалга оширилади.


16. Саралаш тест синовлари ўтказиладиган фанлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномани ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

18. Тест синовлари ўтказилиши белгиланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича 11 ёки 13 нафар аъзодан иборат комиссия тузилади (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади).

Комиссиянинг таркибига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ва Халқ таълими вазирлиги ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ҳокимликларидан биттадан вакил ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари киритилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази вакили Комиссия раиси ҳисобланади.

Саралаш тест синовларини ўтказиш жараёнида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ҳамда ота-оналардан 4-5 нафар вакил кузатувчи сифатида иштирок этади.

Комиссия тест синовларини адолат ва ошкоралик тамойиллари асосида, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш чораларини кўрган ҳолда ўтказади.

19. Умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадаларида 1 - 5 ўринларни эгаллаган битирувчилар академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида" 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори асосида қабул қилинади.


20. Имкониятлари чекланган битирувчилар Ўзбекистон Республикасининг ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида таълим олувчи имкониятлари чекланган шахслар учун мутахассисликлар ва касблар рўйхатига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссиялари хулосалари ва тавсиялари, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг йўлланмалари асосида қабул қилинади.


21. Ушбу Низомнинг 9, 10, 15 ва 19-бандларида белгиланган тартиб асосида қамраб олинмаган битирувчиларнинг ҳужжатлари битирувчилар ва уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) розилиги билан қамраб олиш имконияти мавжуд бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўтказилади.


22. Битирувчиларни қамраб олиш имконияти мавжуд бўлган бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўтказишда академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи директори томонидан ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси (4 нусхада) расмийлаштирилади. Далолатноманинг нусхалари Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида, умумтаълим мактаби ҳамда академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи директорларида сақланади.

Мазкур жараён ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ва Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.


23. Битирувчиларини қамраб олиш имконияти мавжуд бўлган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг ўқитиш мутахассисликлари (йўналишлари) тўғрисидаги маълумотлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ўз вақтида етказилади.


24. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари битирувчиларни академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олганлик тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ёзма ахборот беради.


25. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги битирувчиларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олинганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ҳисобот беради.


26. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, шунингдек таълим муассасалари раҳбарлари ҳужжатлар ўз вақтида берилиши ва битирувчиларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олиниши учун шахсан жавоб беради.


27. Битирувчиларни академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш, қоидага кўра, ҳар йили 1 августгача якунланади.

Ҳужжатларни расмийлаштириш, статистик ҳисоботларни тайёрлаш, таҳлил ўтказиш, ташкилий ва низоли масалаларни ҳал этиш, қоидага кўра, ҳар йили 25 августгача якунланади.


28. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳужжатларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш ва уларни ўқитиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


29. Мажбурий ўқишни давом эттириш учун битирувчиларга тўсқинлик қилаётган умумтаълим мактаблари раҳбарлари ва ўқитувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари, шунингдек ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 23-сон, 184-модда.


























Время: 0.0333
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск