Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш кўрсаткичларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.2010 й. 109-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 7 июндаги

109-сон қарорига

1-ИЛОВА


Умумтаълим мактабларининг 9-синф

битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими муассасаларига қабул қилиш

кўрсаткичларини шакллантириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш кўрсаткичларини шакллантириш тартибини белгилайди.


2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш кўрсаткичларини белгилашда қуйидагилар асосий вазифалар ҳисобланади:

"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишга оид қисмини самарали амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиш ҳуқуқини таъминлаш;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ҳамда ҳудудларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича касбий тайёрланган ва талаб этиладиган мутахассисларга бўлган эҳтиёжи мувозанатини таъминлаш;

давлат манфаатларидан келиб чиқиб ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги оширилишини таъминлашга йўналтирилган мақсадлар амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли кадрларни тайёрлашга давлат харажатларининг мақбул даражасига эришиш.



II. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ

ЙИЛЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТИЗИМИ


3. Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш бўйича йиллик кўрсаткичларни шакллантириш улар тўлиқ қамраб олиниши ҳисобга олинган ҳолда ва иқтисодиёт тармоқларининг йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли мутахассисларга бўлган реал эҳтиёж асосида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан (кейинги ўринларда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази деб юритилади) Меҳнат вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширилади.

4. Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш йиллик кўрсаткичлари қуйидагиларни амалга ошириш орқали босқичма-босқич шакллантирилади:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш кўрсаткичларини шакллантириш учун умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари сонини аниқлаш;

бўлажак ўқув йилига умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича таълим олишга бўлган талабини таҳлил қилиш;

ҳудудлар ва республика бўйича иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли мутахассислар билан таъминланганликни таҳлил қилиш ҳамда уларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш;

умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олиш зарурлиги ва иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжи ҳисобга олинган ҳолда бўлажак ўқув йили учун ҳудудлар даражасида йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

республика бўйича янги ўқув йилига йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш кўрсаткичларини аниқлаш ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.



III. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 9-СИНФ

БИТИРУВЧИЛАРИНИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА

ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР ВА МАҲАЛЛИЙ

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


5. Янги ўқув йилига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш кўрсаткичларини шакллантиришда қуйидагилар асосий мезонлар ҳисобланади:

умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари сони;

республика ҳудудлари бўйича иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли мутахассисларга камида келгуси 3 йилга эҳтиёжи;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг зарур йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш имкониятлари.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда келгуси календарь йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) бўйича умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари сонини аниқлайди ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига тақдим этади.


7. Ҳар йили 1 январгача бўлган муддатда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига ҳудудлар бўйича академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари рўйхатини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари ва мутахассисликлари номенклатураси билан бирга тақдим этади. Мазкур рўйхатлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар бир умумтаълим муассасасига етказилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари туман (шаҳар) ҳокимликлари, ҳудудий бандликка кўмаклашиш марказлари, иш берувчилар, бошқа манфаатдор ташкилотлар кўмагида 9-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан турли мутахассисликларнинг хусусиятларини, минтақада иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиши ва битирувчиларни кейинчалик ишга жойлаштириш истиқболларини тушунтиришга, уларни ҳудудларнинг академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежларига жалб этишнинг мувозанатлиги ва тенглилигини ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларнинг бундан кейинги таълим йўналишларини онгли танлашини таъминлашга йўналтирилган фаол касбга йўналтириш ишлари олиб борилишини таъминлайдилар.


9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари касбга йўналтириш ишларини ташкил этишда умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишни давом эттириш билан боғлиқ хоҳиш-истакларини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказадилар.


10. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармалари билан биргаликда ҳар йили ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини сифатли тайёрлаш ва улар меҳнатидан самарали фойдаланиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқадилар (бундан кейин ҳудудий дастурлар деб юритилади). Худудий дастурлар Қорақалпоғистон Республикаси, республика вилоятлари ва шаҳарлари (туманлари) бўйича 3 йил муддатга ишлаб чиқилади ва уларда қуйидагилар акс эттирилади:

меҳнат бозорида ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли малакали кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги талаб ва таклифлар;

тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича таълим муассасалари битирувчиларига бўлган талаб таркиби;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари учун янги иш ўринлари яратиш параметрлари;

навбатдаги янги ўқув йили учун қабул кўрсаткичларига тузатиш киритишга оид таклифлар;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини (зарур ҳолларда) қайта ихтисослаштиришга оид таклифлар.

Ҳудудий дастурлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳарлар (туманлар) ҳокимликлари томонидан 1 апрелдан кечикмай тасдиқланади. Ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳарлар (туманлар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармалари, Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари иштирокида ҳар йили ўқув йили бошидан 10 январга қадар ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни (ўқиш муддати 3 йиллигини инобатга олган ҳолда) тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича аниқлайдилар. Истиқболдаги эҳтиёж ҳудудий дастурлар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш натижалари асосида аниқланади.

12. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари ҳар йили 15 февралгача бўлган муддатда ўзларига қарашли ҳудуддаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар билан биргаликда:

умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини тўлиқ қамраб олиш зарурлигини, ўқув-моддий база мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда минтақанинг ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли кадрларга бўлган истиқболдаги потенциал эҳтиёжи тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарининг у ёки бу мутахассисликлар бўйича ўқишга бўлган талабини умумлаштиради, навбатдаги ўқув йилига, зарурият бўлганда, янги талаб қилинган мутахассисликларни жорий этган ҳолда қабулнинг кўрсаткичлари ва мутахассисликлари бўйича таклифларни, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини белгиланган тартибда қайта ихтисослаштиришга доир асосли таклифларни шакллантиради;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мутахассисликларини бирлаштириш ва ихчамлаштириш бўйича таклифларни шакллантиради;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига шакллантирилган таклифларни киритади.


13. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳар йили 15 мартгача бўлган муддатда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари томонидан киритилган:

иқтисодиёт тармоқларининг йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли мутахассислар билан таъминланганлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари, ишлаб чиқаришлар ва ҳудудлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёж тўғрисидаги маълумотларни;

умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш кўрсаткичлари, мутахассисликларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш, шунингдек айрим ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини қайта ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифларни;

иқтисодиётни ривожлантиришнинг узоқ муддатли давлат дастурларини ҳамда устувор ва стратегик муҳим тармоқлар ва ишлаб чиқаришларни, ижтимоий соҳа ва бошқа тармоқларни таркибий қайта ўзгартиришни ҳисобга олган ҳолда умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга қабул қилиш кўрсаткичларига зарур тузатишларни кўриб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишади.


14. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳар йили 10 апрелгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган қабул қилиш кўрсаткичларига асосан:

келгуси ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга қабул қилиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини, зарур таҳлилий ва ҳисоб-китоб материаллари билан бирга;

кадрлар тайёрлаш учун мутахассисликлар рўйхатига киритилган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга қабул қилишнинг прогноз параметрларини;

айрим ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини қайта ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифларни (зарур ҳолларда) тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.


15. Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежларига ва академик лицейларга қабул қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси ҳар йили 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежларига ва академик лицейларга қабул қилиш параметрларига асосан ҳар бир академик лицей ва касб-ҳунар коллежи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича мутахассисликлар бўйича қабул квоталарини тасдиқлайди.


16. Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш кўрсаткичларини шакллантиришда вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлиги мазкур Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Меҳнат вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудий дастурлар ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилиши, кадрларга бўлган эҳтиёж кўрсаткичларининг ишончлилиги ва қабул квоталарининг, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини қайта ихтисослаштириш зарурлиги асосланганлиги юзасидан шахсан жавоб берадилар.





Низомга

ИЛОВА



Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига

қабул кўрсаткичларини шакллантириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъул бажарувчилар


Тадбирлар


Муддатлар





























Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги


    

1. Ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли кадрларга прогноз эҳтиёжни аниқлаш.


2. 9-синф битирувчиларини касбга йўналтириш натижаларини таҳлил қилиш.

       
















1-босқич



Ҳар йили 10 январгача





























































         

1. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бўйича навбатдаги ўқув йилига қабул қилиш, янги мутахассисликларни киритиш, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини қайта ихтисослаштириш юзасидан таклифларни шакллантириш.


2. Мутахассисликларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш юзасидан таклифларни шакллантириш.

         



























Ўрта махсус касб-ҳунар

таълими марказининг ҳудудий

бўлинмалари, академик лицейлар

ва касб-ҳунар коллежлари







2-босқич



Ҳар йили 15 февралгача





















































































      

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш параметрларини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини қайта ихтисослаштириш, мутахассисликларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш юзасидан таклифларни Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан келишиш.

          






































































Ҳар йили

15 мартгача

































































Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими маркази







3-босқич





















      

9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш тўғрисида қарор лойиҳасини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

      





























Ҳар йили

10 апрелгача

































































































       

Белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси қарорини қабул қилиш

      






4-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси



Қонун ҳужжатларида

белгиланган муддатда


























































        

Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳудудлар бўйича тасдиқланган қабул параметрлари асосида янги ўқув йилига ҳар бир академик лицей ва касб-ҳунар коллежига қабул квоталарини тасдиқлаш

         










Ўзбекистон Республикаси

таълим муассасаларига қабул

қилиш бўйича Давлат комиссияси







5-босқич



Ҳар йили

1 июнгача
































  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 23-сон, 184-модда.

























































Время: 0.0154
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск