ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2006 й. 188-сон "Олий таълим муассасалари тасарруфидаги лицей ва лицей-интернатлар негизида академик лицейлар ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2006 й.

N 188




ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАСАРРУФИДАГИ

ЛИЦЕЙ ВА ЛИЦЕЙ-ИНТЕРНАТЛАР НЕГИЗИДА

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 июлдаги ПҚ-427-сон Қарорини бажариш юзасидан ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ равишда такомиллаштириш, иқтидорли ёшларнинг билим олишларига шарт-шароитлар яратиб бериш ва уларни академик лицейларда таълим-тарбия олишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ҳамда Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг олий таълим муассасалари тасарруфидаги лицей, лицей-интернатлар негизида иловага мувофиқ академик лицейлар ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда академик лицейлар учун тасдиқланган намунавий уставлар асосида янги ташкил этилаётган академик лицейларнинг уставини ҳамда штатлар жадвалини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқласин;

академик лицейларнинг қувватидан келиб чиққан ҳолда 2006/2007 ўқув йили учун биринчи курсга ўқувчиларни қабул қилишни ташкил этсин;

академик лицейларнинг ўқитувчилар таркибини танлов асосида малакали, чуқур касбий билимга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган ўқитувчилар билан тўлдирилишини таъминласин.

Лицей ва лицей-интернатлардаги 11-синф ўқувчилари ўқишни умумий ўрта таълим ўқув дастури бўйича тугатишлари маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2007-2009 йиллар инвестиция дастурларини шакллантиришда, иловадаги академик лицейларни Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган 2004-2009 йилларда республика бўйича академик лицейларни ишга туширишнинг аниқ йўналтирилган дастурида кўзда тутилган академик лицейларда жойлаштирилишини назарда тутсин.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, зарур ҳолларда, 2004-2009 йилларда республика бўйича академик лицейларни ишга туширишнинг аниқ йўналтирилган дастурига Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган умумий барпо қилинадиган ўқувчи ўрни қувватлари доирасида ўзгартиришлар киритиш бўйича 1 ой муддатда таклиф киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, олий таълим муассасалари тасарруфидаги лицей ва лицей-интернатларнинг харажатлар сметасига ҳамда 2006 йил учун тасдиқланган Давлат бюджетининг маориф соҳаси параметрлари доирасида тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 31 августдаги

188-сон қарорига

ИЛОВА



Олий таълим муассасалари тасарруфидаги

лицей ва лицей-интернатлар ҳамда улар негизида

ташкил этилаётган академик лицейлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Мавжуд лицей ва лицей-интернатлар номи


Академик лицейлар номи


1.

Андижон давлат университети қошидаги лицей-интернат


Андижон давлат университети қошидаги 3-сон академик лицей

2.

Андижон давлат тиллар педагогика институти қошидаги лицей-интернат


Андижон давлат тиллар педагогика институти қошидаги 2-сон академик лицей

3.

Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги лицей-интернат


Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицей

4.

Андижон қишлоқ хўжалиги институти қошидаги лицей-интернат


Андижон қишлоқ хўжалиги институти қошидаги 2-сон академик лицей

5.

Бухоро давлат университети қошидаги лицей-интернат

Бухоро давлат университети қошидаги 4-сон академик лицей


6.

Жиззах давлат педагогика институти қошидаги иқтидорли болалар лицейи

Жиззах давлат педагогика институти қошидаги 2-сон академик лицей


7.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти қошидаги лицей-интернат


Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти қошидаги 2-сон академик лицей

8.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги лицей


Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 2-сон академик лицей

9.

Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги лицей-интернат

Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицей


10.

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти қошидаги лицей-интернат


Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти қошидаги 2-сон академик лицей


11.

Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги лицей-интернат

Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги 2-сон академик лицей


12.

Тошкент молия институти қошидаги лицей

Тошкент молия институти қошидаги 2-сон академик лицей


13.

Тошкент архитектура-қурилиш институти қошидаги лицей


Тошкент архитектура-қурилиш институти қошидаги академик лицей


14.

Тошкент авиация институти қошидаги махсус авиа лицей


Тошкент авиация институти қошидаги академик лицей


15.

Тошкент кимё-технология институти қошидаги лицей


Тошкент кимё-технология институти қошидаги академик лицей


16.

Фарғона давлат университети қошидаги лицей-интернат


Фарғона давлат университети қошидаги 3-сон академик лицей


17.

Фарғона политехника институти қошидаги лицей-интернат


Фарғона политехника институти қошидаги 3-сон академик лицей


18.

Қарши давлат университети қошидаги лицей-интернат


Қарши давлат университети қошидаги 4- сон академик лицей


19.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги лицей-интернат


Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги 2-сон академик лицей


20.

Қўқон давлат педагогика институти қошидаги лицей


Қўқон давлат педагогика институти қошидаги 2-сон академик лицей


































Время: 0.0241
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск