Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Касб-ҳунар лицейи тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.12.1996 й. 439-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 11 декабрдаги

439-сон қарорига

2-ИЛОВА


Касб-ҳунар лицейи тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Касб-ҳунар лицейи малакали ишчилар ва мутахассислар тайёрлашнинг юқори даражасини таъминловчи узлуксиз таълим тизимидаги интеграциялашган турдаги ўқув муассасаси ҳисобланади.

Касб-ҳунар лицейи ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Таълим тўғрисида"ги Қонунга, мазкур Низомга ва таълим органларида рўйхатдан ўтказилган Уставга мувофиқ амалга оширади.

Касб-ҳунар лицейида касбга ўргатишнинг икки босқичи назарда тутилади:

1-босқич  ўқувчиларнинг ўрта маълумот олишлари ва ишчи касбини эгаллашлари. 1-босқични ўқувчилар билан бутлаш базавий мактабларнинг битирувчилари ҳисобидан танлов асосида амалга оширилади;

2-босқич  1-босқичдаги касб тайёргарлиги ёки касб бўйича оширилган ишчи малакаси ихтисосига кўра ўрта бўғин мутахассиси малакасини эгаллаш.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг аттестациясидан ўтган ва аккредитация қилинган ҳамда мақомига кўра ўрта махсус ўқув муассасаларига тенглаштирилган касб-ҳунар лицейларига белги-ланган тартибда иккинчи босқич бўйича ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш ҳуқуқи берилади.

Касб-ҳунар лицейининг иккинчи босқичига қабул биринчи босқич битирувчилари ҳисобидан белгиланган тартибда тест синовлари асосида амалга оширилади.

Мутахассисларни тайёрлашни ташкил этишда касб-ҳунар лицейи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг норматив ҳужжатларига амал қилади.

Касб-ҳунар лицейи юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга, Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. КАСБ-ҲУНАР ЛИЦЕЙИНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


1. Ёшларда техника, технологиялар доимо янгиланиб, меҳнатни ташкил этиш такомиллашиб бораётган шароитларда тезда мослашишга, бозор муносабатлари шароитида ҳаёт фаолиятига тайёр туришга кўмак берувчи касбий ўқув ва кўникмаларни шакллантириш касб-хунар лицейи фаолиятининг мақсади ҳисобланади.


2. Касб-ҳунар лицейи фаолиятининг вазифалари ва йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

касб-ҳунар лицейидаги ўқитишнинг ҳар бир босқичи тугал бўлиши ҳисобига ўқувчиларнинг қобилиятларига мувофиқ турли даражаларда касбий ва умумий таълим олиш учун уларга имкониятлар яратиш;

давлат таълим стандартларига мувофик ҳар хил ихтисосликдаги ишчилар ва мутахассисларни тайёрлаш.



III. ЎҚУВ ЖАРАЁНИ


1. Касб-ҳунар лицейида ўқувчиларни тайёрлаш мутахассислар ва касбларнинг амалдаги рўйхатига кўра ишчилар ва мутахассислар касблари бўйича амалга оширилади.


2. Касб-ҳунар лицейида ўқувчиларни ўқитиш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ олиб борилади.


3. Ўқиш тамом бўлгандан сўнг ўқитишнинг тўлиқ курсини ўтган, фанлар бўйича ижобий якуний баҳоларга эга бўлган касб-ҳунар лицейининг ўқувчилари битириш малака имтихонларини топширадилар ёки диплом лойиҳасини ҳимоя қиладилар. Имтиҳонларни муваффақиятли топширган ёки лойиҳани муваффақиятли ҳимоя қилган битирувчиларга тегишли малака берилади ва таълим даражасига мувофиқ белгиланган намунадаги диплом (сертификат) топширилади.



IV. КАСБ-ҲУНАР ЛИЦЕЙИНИНГ ЎҚУВЧИЛАРИ


1. Касб-ҳунар лицейининг ўқувчилари ўқув-меҳнат жамоасининг тўла ҳуқуқли аъзолари ҳисобланадилар, касб-ҳунар лицейининг Уставида ва мазкур Низомда назарда тутилган ўқув, тарбия ва ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этишда бевосита иштирок этадилар.


2. Касб-ҳунар лицейи ўқувчиларига касб-ҳунар ўқув муассасалари ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан назарда тутилган моддий таъминлаш шарт-шароитлари жорий этилади.



V. КАСБ-ҲУНАР ЛИЦЕЙИНИНГ

ПЕДАГОГ КАДРЛАРИ


1. Педагогик ходимларни касб-ҳунар лицейига ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ унинг директори томонидан амалга оширилади.


2. Ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари ва тарбиячиларнинг функционал мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган малака тавсифномаси билан, шунингдек, лицей Устави ва контракт шартлари билан белгиланади,


3. Касб-ҳунар лицейининг педагог ходимларига Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг амалдаги норматив ҳужжатларига кўра меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилади,



VI. КАСБ-ҲУНАР ЛИЦЕЙИНИ БОШҚАРИШ


1. Касб-ҳунар лицейини бошқариш мазкур Низом ва лицей уставига мувофиқ амалга оширилади. Касб-ҳунар лицейининг бутун фаолиятига бевосита раҳбарликни унинг директори амалга оширади. Директор Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўқув муассасаси бўйсунадиган орган томонидан тайинланади.


2. Касб-ҳунар лицейининг педагогик кенгаши тўғрисидаги Низомга мувофиқ ташкил этилган ва иш кўрадиган педагогик кенгаш Касб-ҳунар лицейини бошқаришнинг ҳайъат органи ҳисобланади.


3. Тузилмавий бўлинмаларнинг таркиби, уларнинг функциялари ва вазифалари касб-ҳунар лицейининг устави билан белгиланади.



VII. КАСБ-ҲУНАР ЛИЦЕЙИНИ МОЛИЯВКЙ

ТАЪМИНЛАШ ВА УНИНГ МОДДИЙ-

ТЕХНИКА БАЗАСИ


1. Касб-ҳунар лицейининг молиявий фаолияти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бундан ташқари, бюджетдан ташқари маблағлар тушумлари, жумладан:

ишчилар ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун харажатлар ўрнини тўлдириш тартибидаги шартномалар бўйича маблағлар тушуми;

белгиланган тартибда ажратиладиган ва тўланадиган банкларнинг кредитлари;

ишлаб чиқариш фаолиятидан, пулли хизматлар кўрсатиш ва бошқа хўжалик ҳисобидаги фаолиятидан тушадиган маблағлар;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлардан, жамоат ташкилотлари, хусусий шахслардан тушадиган ихтиёрий тушумлар ҳам бўлиши мумкин.


2. Маблағларни сарфлаш Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг амалдаги йўл-йўриқ кўрсатувчи ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


VIII. КАСБ-ҲУНАР ЛИЦЕЙИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИ ТУГАТИШ


Касб-ҳунар лицейи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилади ва тугатилади.


















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск