Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Касб-ҳунар мактаби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.12.1996 й. 439-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 11 декабрдаги

439-сон қарорига

1-ИЛОВА


Касб-ҳунар мактаби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Касб-ҳунар мактаби ёшларга касб-ҳунар таълими беришни амалга оширувчи  ўқув юрти ҳисобланади.


2. Касб-ҳунар мактаби ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Таълим тўғрисидаги Қонун, мазкур Низом ҳамда таълим органларида рўйхатга олинган Уставга мувофиқ амалга оширади.


3. Касб-ҳунар мактабига ўқув-услубий раҳбарликни, унинг кимга бўйсунишидан қатъи назар, халқ таълими органлари амалга оширадилар.


4. Касб-ҳунар мактаби базавий мактабларнинг битирувчилари (9-синфлар), шунингдек, ўрта мактабларнинг битирувчилари ҳисобидан бутланади. Ўқиш муддати  1, 2, 3 йил.


5. Касб-ҳунар мактабини аттестация қилиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан ва Халқ таълими вазирлигининг тегишли норматив ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


6. Касб-ҳунар мактаби юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ҳамда бошқа счётларга, Давлат герби тасвирланган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


1. Бўлажак ёш ишчи ва мутахассисларни, шу жумладан шартнома асосида касб-ҳунарга тайёрлашнинг юқори сифатли бўлишини таъминлаш касб-ҳунар мактаби фаолиятининг мақсади ҳисобланади.


2. Касб-ҳунар мактабининг вазифалари:

ўқувчиларда касб-ҳунар билимлари, уқувлари ва кўникмаларини шакллантириш;

бозор иқтисодиёти шароитларида ўқувчиларни фаол меҳнат фаолиятига тайёрлаш;

ўқувчиларга касб-ҳунар таълими бериш билан бир қаторда умумий ўрта таълим олиш учун имкониятлар яратиш;

корхоналар ва ташкилотларнинг ишчилар ва мутахассислар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга бўлган талабларини қондириш.



III. ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИ


1. Касб-ҳунар мактабида ўқувчиларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Давлат касблари классификатори асосида амалга оширилади.


2. Ишлаб чиқариш таълими ҳамда ишлаб чиқариш амалиёти ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарида, лабораторияларда, полигонларда, касб-ҳунар мактабининг ўқув хўжалиќларида, шунингдек, тузилган шартномаларга кўра корхоналарда амалга оширилади.


3. Касб-ҳунар мактабларида ўқув-тарбия жараёни давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади. Ўқитиш усуллари ўқитувчилар ҳамда ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан белгиланади.



IV. КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИНИНГ

ЎҚУВЧИЛАРИ


1. Касб-ҳунар мактабларига ўқувчилар қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган Қабул қилиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


2. Ўқувчилар томонидан ишлаб чиқариш таълими ҳамда ишлаб чиқариш амалиёти даврида бажарилган ишларга тегишли малака даражасидаги ишчиларнинг ойлик маошларига белгиланган коэффициентлар, қўшимча тўловлар ва устамалар ҳисобга олинган ҳолда амалдаги меъёрлар, нархлар, ставкалар (маошлар) бўйича ҳақ тўланади.


3. Касб-ҳунар мактаби ўқувчилари мактаб жамоасининг аъзолари ҳисобланадилар, ўқув, тарбия ҳамда ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал қилишда, бўш вақт ва дам олишларни ташкил этишда иштирок этадилар.


4. Ўқувчиларнинг қонунчилик билан белгиланган ўқиш, меҳнат қилиш ва дам олиш шартларига риоя қилинишига таълим муассасасининг раҳбарияти жавоб беради.



V. КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИНИНГ

ПЕДАГОГ КАДРЛАРИ


1. Касб-ҳунар мактабларига педагог ходимлар сифатида ишлашга тегишли маълумот, касб-ҳунар тайёргарлигига эга бўлган шахслар қўйиладилар.


2. Касб-ҳунар мактабининг педагог ходимлари:

мактаб фаолиятининг энг муҳим масалаларини муҳокама қилиш ва ҳал қилишда иштирок этиш;

машғулотларни олиб бориш шакли, ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш воситалари ҳамда усулларини мустақил белгилаш;

ўқув-тарбия ҳамда услубий ишларни такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш ҳуқуқига эга бўладилар.


3. Касб-ҳунар мактаби педагог ходимларининг бурчлари:

ўқув ва услубий ишларни юқори касб-ҳунар даражасида олиб бориш, таълим мазмунини такомиллаштиришда фаол иштирок этиш;

ўқувчилар, жамоат ташкилотлари билан ўзаро муносабатларни ҳамкорликнинг демократик асосларида қуриш, ўқувчиларнинг ўзини-ўзи бошқарувини ривожлантиришга кўмаклашиш;

ўз назарий билим даражаларини, педагогик маҳоратларини ҳамда касб-ҳунар малакаларини тинимсиз ошириб бориш;

ўқувчиларнинг ота-оналари ва улар ўрнини босувчи шахслар билан мунтазам иш олиб бориш.



VI. КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИНИ БОШҚАРИШ


1. Касб-ҳунар мактабини бошқариш мазкур Низом ва Мактаб уставига мувофиқ амалга оширилади. Касб-ҳунар мактабининг бутун фаолиятини бевосита бошқаришни унинг директори амалга оширади. Директор ўқув юрти бевосита бўйсунадиган орган томонидан тайинланади.


2. Касб-ҳунар мактабининг педагогик кенгаши тўғрисидаги Низомга мувофиқ ташкил этиладиган ва ишлайдиган педагогик кенгаш касб-ҳунар мактаби бошқарувининг ҳайъат органи ҳисобланади.


3. Тузилма бўлинмаларининг таркиби, уларнинг функциялари ва вазифалари касб-ҳунар мактабининг устави билан белгиланади.



VII. КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИНИ МОЛИЯВИЙ

ТАЪМИНЛАШ ВА УНИНГ МОДДИЙ-

ТЕХНИКА БАЗАСИ


1. Касб-ҳунар мактабининг молиявий фаолияти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бундан ташқари бюджетдан ташқари маблағлар тушумлари, жумладан:

шартномалар бўйича ишчи ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун харажатларни қоплаш тартибида тушадиган маблағлар;

белгиланган тартибда ажратиладиган ва тўланадиган банкларнинг кредитлари;

касб-ҳунар мактабининг ишлаб чиқариш фаолияти, пулли хизматлар кўрсатиш ва бошқа хўжалик ҳисобидаги фаолиятдан тушадиган маблағлар;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлардан, жамоат ташкилотлари, хусусий шахслар, ҳокимликлардан тушадиган ихтиёрий тушумлар ҳам бўлиши мумкин.


2. Маблағларни сарфлаш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва бошқа тегишли органларнинг "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қоидалари ҳисобга олинган ҳолда амалдаги йўриқнома ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


VIII. КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИ ТУГАТИШ


Касб-ҳунар мактаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилади ва тугатилади.

























































Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск