Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 29.08.2008 й. 1847-сон билан рўйхатга олинган 25.08.2008 й. МАИМҚВ 38-сон, ЎМКҲТМ 35/ҚҚ-сон, ДТМ 01-276-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 29 августда 1847-сон

билан рўйхатга олинган

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

ҳимоя қилиш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест марказининг

2008 йил 25 августдаги

38, 35/ҚҚ, 01-276-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини

аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга малака

тоифалари бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сонли "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва тўлов тизимини мукаммаллаштиришнинг чоралари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 296-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сонли "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда) мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари (тренер-ўқитувчилар)ни (бундан кейинги ўринларда педагог ходимлар деб юритилади) аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директор ўринбосарини аттестациядан ўтказиш мазкур Низом талаблари асосида ўтказилади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Аттестация мақсадлари:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимларининг салоҳияти, маълумоти, иш тажрибаси, билим даражаси, педагогик маҳорати, ишга бўлган муносабатининг эгаллаб турган лавозими ҳамда тоифа тавсифи талабларига мослигини аниқлаш;

ўқитувчиларни лавозимга тайинлаш (лавозимини кўтариш ёки пасайтириш) ва ишлаб чиқариш таълими усталари (тренер-ўқитувчилари)га малака тоифаларини бериш (пасайтириш) тўғрисида асосланган қарор қабул қилиш.

Аттестация:

педагог ходимларнинг касбий малакаларини, билим даражалари ва кўникмаларини узлуксиз ошириб боришларини рағбатлантиришга;

касбий малака, билимлар даражаси ва педагогик кўникмаларнинг ўсишига мос ҳолда иш ҳақи миқдорини ошириш имкониятларини амалга оширишга;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мустақиллигини оширишга, педагог ходимлар меҳнатини баҳолашда директор, директор ўринбосари ва педагог жамоа ҳуқуқларини кенгайтиришга йўналтирилган.


2. Аттестациянинг асосий принциплари қуйидагилар:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимлари аттестация ўтказилишининг мажбурийлиги ва доимийлиги;

педагог ходимларнинг касбий малакаси, билим даражаси ва педагогик кўникмаларига баҳо беришнинг ошкоралиги, коллегиаллиги ва объективлиги.


3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимлари бош, етакчи, катта ўқитувчи лавозимларига, ишлаб чиқариш таълими усталари - биринчи ва иккинчи малака тоифаларига, тренер-ўқитувчилар - олий, биринчи ва иккинчи малака тоифаларига даъвогарлик қилишлари мумкин.


4. Педагог ходимнинг лавозими, малака тоифаси кўтарилишининг асосий шарти бўлиб, унинг педагог ходимлар малакасини ошириш институти (маркази)да ўз малакасини ошириши ҳисобланади.


5. Педагог ходимларга тегишли лавозим ва касбий малака тоифалари 3 йил муддатга берилиб, муддат тугагандан сўнг, ходим ўз лавозими ёки касбий малака тоифасини тасдиқлаши шарт.


6. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ходимларига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (бундан кейинги ўринларда ЎМКҲТМ деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан кейинги ўринларда ДТМ деб юритилади) томонидан белгиланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари ҳамда ушбу Низом асосида аниқланади.


7. Аттестация ҳар 3 йилда бир марта ўтказилади.

Аттестациянинг ўтказилиш муддатлари аттестациядан ўтувчи педагог ходимларга тегишли таълим муассасаси раҳбарияти томонидан аттестация ўтказилишидан бир ой олдин маълум қилинади.


8. Педагог ходимларнинг хоҳишига ва ёзма аризасига кўра ёки ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларининг ташаббуси билан улар навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Педагог ходимларнинг навбатдан ташқари аттестацияси аввал ўтказилган аттестациядан камида бир йилдан сўнг ўтказилиши мумкин.


9. Янги ишга қабул қилинган ходим камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.

Узоқ вақт (бир ойдан ортиқ) даволанаётган ходимлар; ҳомиладорлик таътилидаги, уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш таътилидаги аёллар - ишга чиққанларидан сўнг камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида ўриндошлик (соатбай) асосида меҳнат қилаётган педагог ходимлар аттестациядан ўтказилмайди.


10. ЎМКҲТМ ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ходимлари аттестацияси жараёнини ташкил этишни таъминлайди.

Аттестация жараёнларини мувофиқлаштириш, назорат қилиш, аттестация комиссиялари иши натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш ДТМ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 289-модда) мувофиқ амалга оширилади.



II. ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


11. Педагог ходимларнинг аттестацияси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ташкил этилган аттестация комиссияси (бундан кейинги ўринларда аттестация комиссияси) томонидан амалга оширилади.


12. Аттестация комиссияси таркиби ЎМКҲТМ ва ДТМ, шунингдек тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мавжуд вазирликлар ва идораларнинг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Аттестация комиссияси аъзолари таркибининг сони етти ёки тўққиз кишидан иборат бўлиши лозим.


13. Аттестация комиссияси таркибига ўрта махсус касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси раҳбари (комиссия раиси), ДТМ вакили (комиссия раисининг ўринбосари), ҳокимият, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бошқармаси, таълим соҳасидаги касаба уюшмалари вакиллари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги тажрибали педагоглардан камида икки нафар экспертлар киради.

Аттестация комиссияси йиғилишида тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори маслаҳат овози билан қатнашади.


14. Аттестация комиссиясининг вазифаларига қуйидагилар киради:

ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида ташкил қилинадиган эксперт гуруҳи (бундан кейин эксперт гуруҳи деб юритилади) фаолиятини назорат қилиш;

даврий равишда педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш;

катта ўқитувчи, етакчи ўқитувчи, бош ўқитувчи лавозимига, биринчи ва иккинчи тоифали ишлаб чиқариш таълими устаси малака тоифасига, тренер-ўқитувчиларни олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига даъво қилаётган педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш;

эксперт гуруҳи ҳисоботларини тўплаш ва таҳлил қилиш;

аттестация комиссияси фаолияти бўйича ҳисоботлар тайёрлаш ҳамда уларни ДТМ ва ЎМКҲТМга тақдим этиб бориш.


15. Педагог ходимларнинг аттестацияси икки босқичда ўтказилади:

биринчи босқичда - эксперт гуруҳи томонидан ходимнинг амалий иш фаолияти ўрганиб чиқилиши асосида педагог ходимни тегишли лавозимга тайинлаш ёки унга малака тоифасини бериш (сақлаш, пасайтириш) тўғрисида хулоса ва тавсиянома киритилади;

иккинчи босқичда - эксперт комиссияси хулосаси ва тавсияномаси ҳамда педагог ходим билан ўтказилган суҳбат натижасига кўра тегишли аттестация комиссияси томонидан педагог ходимни лавозимга тайинлаш ёки унга тоифа бериш (сақлаш, пасайтириш) тўғрисида қарор қабул қилинади.

Биринчи ва иккинчи босқичлар ўртасидаги вақт бир ойдан ошмаслиги лозим.


16. Эксперт гуруҳи ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида директор ўринбосарлари, тажрибали педагоглар, ишлаб чиқариш таълими усталаридан ташкил этилади ва таркибига ҳудудий бошқарув органи вакили киритилади ҳамда таълим муассасаси директори буйруғи билан тасдиқланади.


17. Эксперт гуруҳининг вазифаларига қуйидагилар киради:

педагог ходимнинг касбий фаолиятини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш;

педагог ходим томонидан олиб борилаётган ўқув-тарбиявий ишлар сифатига объектив баҳо бериш;

педагог ходимнинг эгаллаб турган лавозимига ва тоифасига мослигини аниқлаш;

педагог ходимни тегишли лавозимга тайинлаш ва малака тоифалари бериш ҳақида хулоса ва тавсияномалар тайёрлаш.


18. Эксперт гуруҳи педагог ходимларнинг иш фаолиятини ўрганиб чиқиш якунлари бўйича қуйидаги хулоса ва тавсияларни чиқаради:

лавозими, малака тоифаси оширилсин;

мавжуд лавозими, малака тоифаси сақлаб қолинсин;

мавжуд лавозими, малака тоифаси пасайтирилсин.


19. Эксперт гуруҳининг хулосаси ва тавсиялари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг илмий-педагогик кенгашида муҳокама қилинади ва тасдиқланади ҳамда аттестация комиссиясига киритилади.


20. Педагог ходимларнинг аттестацияси қуйидаги тартибда ўтказилади:

педагог ходимнинг эгаллаб турган лавозими ва малака тоифаси бўйича малака тавсифномаларига мослиги ўрганилади;

малака синовлари (тестлар, ёзма ва ижодий ишлар) ёрдамида аттестациядан ўтувчи ходимнинг мутахассислиги бўйича билим даражаси, касбий малакаси ва педагогик кўникмалари аниқланади;

педагог ходимнинг ўқув-методик, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлари ўрганилади ва таҳлил қилинади;

педагог ходим билан суҳбат ўтказилади.


21. Суҳбат жараёнида ўтказилган савол ва жавоблар белгиланган тартибда аттестация комиссияси котиби томонидан баённома тузиш йўли билан расмийлаштирилади.

Аттестация комиссияси йиғилишида комиссия котиби томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган аттестация варақаси тўлдирилади.


22. Аттестация комиссияси томонидан тегишли қарор чиқарилишида барча ҳужжатлар, жумладан, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг илмий-педагогик кенгашида тасдиқланган эксперт гуруҳининг хулосаси ва тавсияномаси ҳамда малака синовлари натижалари ўрганиб чиқилади ва улар асосида овоз бериш йўли билан тегишли қарор қабул қилинади.

Бунда аттестациядан ўтаётган педагог ходим шахсан иштирок этмайди.


23. Аттестация комиссияси аттестация натижаларини эълон қилгандан сўнг уч иш куни ичида ЎМКҲТМ ва ДТМга электрон почта (ёки факс орқали) белгиланган тартибда аттестация якунлари бўйича ҳисоботларни топширишлари шарт.


24. Аттестация комиссияси раиси, аъзолари ёки эксперт гуруҳи томонидан тақдим этилган нотўғри ёки ноаниқ маълумотлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгардирлар.


25. Аттестация комиссияси мажлиси унда иштирок этувчиларнинг учдан икки қисми иштирок этганда ҳақиқий ҳисобланади.


26. Аттестация комиссияси аъзоси бўлган педагог ходимни аттестациядан ўтказишда, у овоз беришда иштирок этмайди.


27. Аттестация комиссияси қуйидаги хулосалардан бирини чиқаради:

"аттестациядан ўтди - тегишли лавозим ва малака тоифасига лойиқ";

"аттестациядан ўтмади - эгаллаб турган лавозимига, малака тоифасига нолойиқ.


28. Аттестация комиссияси қарори билан ходим "аттестациядан ўтмади - эгаллаб турган лавозимига (малака тоифасига) нолойиқ" деб топилса, унинг лавозими ёки тоифаси пасайтирилади.


29. Аттестациядан ўтказилаётган педагог ходим узрли сабабларга кўра аттестация йиғилишида иштирок этмаса унинг аттестацияси бошқа кунга кўчирилади.

Агар аттестациядан ўтказилаётган педагог ходим аттестацияда узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаса бу ходим аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.


30. Аттестация комиссияси қарори раис ва котиб имзолайдиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённома тўрт нусхада тузилади ва аттестация комиссияси, ДТМда, ЎМКҲТМда ва таълим муассасасида сақланади.


31. Аттестация комиссияси қарори аттестация варақасига киритилади ва раис, раис ўринбосари, котиб, ҳамда овоз беришда иштирок этган аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланади. Расмийлаштирилган аттестация варақаси педагог ходимнинг шахсий ҳужжатлари жилдида сақланади.


32. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбари аттестация комиссияси қарори асосида бир ой муддатда тегишли буйруқ чиқаради.

Лавозимлар ва малака тоифалари аттестация комиссияси томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб берилади.


33. Аттестация натижалари бўйича педагог ходимларга, уларга лавозим ёки малака тоифалари берилганлиги (сақлаб қолинганлиги) тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.

Лавозим ёки малака тоифалари берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Гувоҳнома бланкалари ДТМ буюртмасига кўра "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.


34. ДТМ ва аттестация комиссияси гувоҳномаларнинг ҳисоботи, сақланиши ва мақсадли ишлатилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлар.



III. ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИ ЛАВОЗИМГА

ТАЙИНЛАШ ВА УЛАРГА МАЛАКА

ТОИФАЛАРИНИ БЕРИШ


35. Педагог ходимларининг лавозимлари ва малака тоифалари аттестация комиссияси қарори асосида белгиланади.


36. Аттестация давомида педагог ходимларнинг ўз лавозими ёки малака тоифасига лойиқлигини баҳолаш қуйидаги кўрсаткич ва мезонлар асосида амалга оширилади:

а) бош ўқитувчи лавозимини беришда:

педагог ходимнинг малакаси қуйидаги кўрсаткичлар билан белгиланади:

педагогика фани ва амалиётидаги янги ютуқларни, билимларни ушбу йўналиши соҳаларини юқори даражада ўзлаштирганлиги;

амалий вазифаларни ижодий ҳал қилиши;

педагог ходимнинг касбий етуклиги (профессионализм) қуйидагилар билан аниқланади:

таълим ва тарбия беришнинг усуллари, воситалари ва шаклларини мақбул равишда танлаш ёки оммалаштиришга тавсия қилиниши мумкин бўлган педагогик технологиялар ва уларнинг элементларини синовдан ўтказиш ва муваффақиятли қўллаш кўникмаси;

ўқувчиларнинг ижодий имкониятларини амалга оширишга шароитлар яратиши;

амалий фаолиятида таълимнинг тадқиқот ва тажриба-синов методларини, педагогик жараённи бошқариш ва истиқболини белгилаш усулларини, ўқувчиларнинг мустақил таълимини режалаштириш ва ташкиллаштириш усулларини қўллаши;

педагог ходимнинг самаралиги:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри таълим тизимида ўз йўналиши бўйича ўқувчиларни юқори даражада тайёрлашни таъминлаш;

педагог ходимнинг касбий тажрибаси:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида етакчи ўқитувчи лавозимида, ёки олий таълим муассасасида катта ўқитувчи лавозимида уч йилдан кам бўлмаган иш стажи (агар даъвогар илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлса, унинг етакчи ўқитувчи лавозимидаги амалий иш тажрибаси талаб этилмайди) орқали аниқланади;

педагог ходимнинг таълим олганлик даражаси:

олий маълумот;

б) етакчи ўқитувчи лавозимини беришда:

педагог ходимнинг малакаси қуйидаги соҳалардаги стандартлар талабларидан юқори бўлган билимлар ва кўникмаларни баҳолаш кўрсаткичлари билан белгиланади:

таълим жараёни, замонавий психологик-педагогик ташхис усулларини индивидуаллаштириш технологияси;

ўқитиладиган фан мазмунининг базавий компонентини эгаллаганликнинг юқори даражаси, турдош фанлар бўйича билимлар;

дарсни турли даражаларда олиб боришга имкон берувчи назарий билимлар;

педагог ходимнинг касбий етуклиги қуйидагилар билан аниқланади:

ўқув-тарбия жараёнининг шакл ва методларини, мазмунини танлашда ўқувчиларнинг психологик хусусиятини ҳисобга олиш кўникмаси;

мойилликлари, қобилиятлари, қизиқишлари ва соғломлик ҳолатларининг ривожланиши турли даражада бўлган ўқувчилар билан педагогик вазифаларни ҳал қилиш қобилияти;

амалий фаолиятида замонавий педагогик технологияларни, шахснинг педагогик ривожланиш технологияси элементларини, фан бўйича илмий-услубий ишларнинг таҳлили услубларини қўллаш қобилияти;

педагог ходимнинг салоҳияти:

илмий-услубий ишларнинг юқори даражаси (илмий нашрлар, таҳлилий ва услубий материаллар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш);

ўқувчиларни таълим йўналиши бўйича туман, шаҳар таълим тизимида юқори даражада ҳисобланган тайёрланишни таъминлаш орқали белгиланади;

педагог ходимнинг касбий тажрибаси:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ёки олий таълим муассасаларидаги катта ўқитувчи лавозимида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажи;

педагог ходимнинг таълим олганлик даражаси:

олий маълумот;

в) катта ўқитувчи лавозимини ўрнатишда:

педагог ходимнинг малакаси қуйидаги соҳалардаги стандартлар талабларидан юқори бўлган билимлар ва кўникмаларни баҳолаш кўрсаткичлари билан белгиланади:

педагогика, психология ва ёш физиологияси назарияси асослари;

ўқитилаётган фаннинг базавий қисмлари мазмуни;

ўқитиш ва тарбиялаш методикалари;

педагог ходимнинг касбий етуклиги қуйидагилар билан аниқланади:

таълим жараёнида қулай муҳит ярата олиш маҳорати, амалий фаолиятда таълим жараёнининг вариативлигини таъминлайдиган усуллар, услублар ва ўқитиш воситаларининг кенг йиғмасини қўллаш маҳорати билан;

педагогик диагностиканинг асосий услуб ва воситаларини, ўқувчилар контингентини дифференциация қилишнинг асосий шакллари қўлланилиши билан;

ўқувчиларнинг билиш ва коммуникатив маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий услублари билан;

педагог ходимнинг салоҳияти:

педагог ходим бевосита мулоқотда бўлувчи ўқувчилар контигентини сақлашга ёрдам берувчи амалий иши;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларига мос келган ва таълим муассасасида юқори ҳисобланган ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини таъминлаш билан белгиланади;

педагог ходимнинг касбий тажрибаси:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси орқали аниқланади;

педагог ходимнинг таълим олганлик даражаси:

олий (магистр даражасига эга бўлган шахслар катта ўқитувчи лавозимига иш тажрибасига бўлган талабларсиз қабул қилинади) маълумот;

г) олий маълумотли ўқитувчи лавозимини ўрнатишда:

педагог ходимнинг малакаси қуйидаги кўрсаткичлар билан белгиланади:

давлат таълим стандартига мос келадиган даражада педагогика, психология ва ёш физиологияси назарияси асосларини билиш;

ўқитилаётган фаннинг асосий қисмларининг мазмуни, ўқитиш ва тарбия бериш услубларини билиш;

педагог ходимнинг касбий етуклиги қуйидагилар билан аниқланади:

педагогик ташхиснинг асосий услуб ва воситаларини қўллай олиш;

ўқитиш методлари, усуллари ва воситаларининг кенг мажмуасини қўллашни билиш;

педагог ходимнинг салоҳияти:

ўқитилаётган фани бўйича ўқувчиларни давлат таълим стандартларига мос ҳолда тайёрлаш даражасини таъминлаш;

педагог ходимнинг таълим олганлик даражаси:

ўқитаётган йўналиши бўйича олий маълумот.

д) ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлган ходимларни ўқитувчи лавозимига қўйишда:

педагог ходимнинг малакаси қуйидаги кўрсаткичлар билан белгиланади:

Давлат таълим стандартларига мос келадиган даражада педагогика назарияси, психология ва ёш физиологияси асосларини билиши;

ўқитиладиган фаннинг таянч компонентининг мазмунини ва таълим-тарбия методикаларини билиши;

педагог ходимнинг касбий етуклиги қуйидагилар билан аниқланади:

педагогик ташхиснинг асосий методлари ва воситаларини қўллаш кўникмаси;

ўқитиш методлари, усуллари ва воситаларининг кенг мажмуасини қўллашни билиш;

педагог ходимнинг салоҳияти:

ўқитилаётган фани бўйича ўқувчиларни давлат таълим стандартларига мос ҳолда тайёрлаш даражасини таъминлаш;

педагог ходимнинг касбий тажрибаси:

икки йиллик педагогик иш стажи билан аниқланади;

педагог ходимнинг таълим олганлик даражаси:

ўқитиладиган фани йўналиши бўйича ўрта махсус касбий маълумот.

е) ўқув-ишлаб чиқариш таълими устасига биринчи малака тоифасини беришда:

педагог ходимнинг малакаси қуйидаги кўрсаткичлар билан белгиланади:

берилган йўналиш бўйича амалий таълим базавий компоненти мазмунини юқори даражада билиши;

давлат таълим стандартларига мос келадиган даражада педагогика назарияси, психология ва ёш физиологияси асосларини билиши;

педагог ходимнинг касбий етуклиги қуйидагилар билан аниқланади:

амалий таълимнинг методлари, усуллари ва воситаларининг кенг мажмуасини қўллашни билиш;

педагог ходимнинг салоҳияти:

таълим олувчиларнинг ушбу таълим муассасасида юқори даражада деб кўриб чиқилган амалий тайёргарлик даражасини таъминлаш билан аниқланади;

педагог ходимнинг касбий тажрибаси:

ишлаб чиқариш таълими устаси лавозимида уч йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши билан аниқланади (олий маълумотга эга шахслар учун ишлаб чиқариш таълими устаси лавозимига иш стажи талаб қилинмайди);

педагог ходимнинг таълим олганлик даражаси:

ўқитиладиган амалий фани йўналиши бўйича ўрта махсус касбий маълумот;

ж) ишлаб чиқариш таълими устасига иккинчи малака тоифасини бериш:

педагог ходимнинг малакаси қуйидаги кўрсаткичлар билан белгиланади:

берилган йўналиш бўйича амалий таълим базавий компонентининг мазмунини билиши;

педагог ходимнинг касбий етуклиги қуйидагилар билан аниқланади:

амалий таълимнинг услуб ва воситаларини қўллашни билиши;

Давлат таълим стандартлари даражасида ишчи дастурига мувофиқ барча турдаги амалий ишларни бажара олиш кўникмаси;

педагог ходимнинг натижавийлиги:

Давлат таълим стандартлари талабларига мос равишда ўқувчиларнинг амалий тайёргарлик даражасини таъминлаш орқали аниқланади;

педагог ходимнинг таълим олганлик даражаси:

ўқитаётган йўналиши бўйича ўрта махсус касбий маълумот (баъзи ҳолларда ушбу касбда 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали ишчи қабул қилиниши мумкин);

з) спорт коллежи ва олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчисига олий малака тоифасини беришда:

педагог ходимнинг малакаси қуйидаги кўрсаткичлар билан белгиланади:

педагогика фани ва амалиётидаги энг янги ютуқларни юқори даражада ўзлаштирганлиги билан;

амалий вазифаларни ижодий ечиш орқали аниқланади;

педагог ходимнинг касбий етуклиги қуйидагилар билан аниқланади:

ўқитиш, тарбиялаш ва машқ ишларида услублар, воситалар ва шаклларни мақбул равишда танлаш, татбиқ қилишга тавсия этиш мумкин бўлган педагогик технологиялар ёки уларнинг элементларини мустақил ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва муваффақиятли қўллаш кўникмаси;

ўқитишнинг тадқиқот ва тажриба-экспериментал усулларини, педагогик ва машқ жараёнини режалаштириш ва истиқболини белгилашнинг услубларини, ўқувчиларнинг мустақил билим олишини режалаштириш ва ташкил қилиш йўлларини амалий фаолиятга татбиқ этиш;

педагог ходимнинг салоҳияти:

спортчиларнинг халқаро спорт стандартлари бўйича юқори ҳисобланган даражасини тайёрлаш орқали (халқаро спорт мусобақалари ғолибларини тайёрлаш);

педагогик ва спорт ишларининг инновацион методларини ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этиш, тегишли йўналишдаги юқори ютуқлар орқали аниқланади;

педагог ходимнинг касбий тажрибаси:

тренер-ўқитувчи лавозимида 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эгалиги;

педагог ходимнинг таълим олганлик даражаси:

олий жисмоний тарбия педагогик маълумот;

и) спорт коллежи ва олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчисига биринчи малака тоифасини белгилашда:

педагог ходимнинг малакаси қуйидаги кўрсаткичлар билан белгиланади:

ўқитишни индивидуаллаштириш технологиялари ва спорт-машқ ишларининг замонавий усулларини эгаллаганлигининг юқори даражаси;

педагог ходимнинг касбий етуклиги қуйидагилар билан аниқланади:

ўқитиш, тарбиялаш ва машқ ишларида услублар, воситалар ва шаклларни мақбул равишда танлаш, педагогик технологиялар ёки уларнинг элементларини муваффақиятли қўллаш кўникмаси;

ўқитишнинг тадқиқот ва тажриба-экспериментал усулларини, педагогик ва машқ жараёнини режалаштириш ва истиқболини белгилашнинг услубларини, ўқувчиларнинг мустақил билим олишини режалаштириш ва ташкил қилиш йўлларини амалий фаолиятга татбиқ этиш.

педагог ходимнинг салоҳияти:

спортчиларни халқаро спорт стандартлари бўйича юқори ҳисобланган даражада тайёрлаш орқали (халқаро спорт мусобақалари ғолибларини тайёрлаш);

педагогик ва спорт ишларининг инновацион методларини ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этиш, тегишли йўналишдаги юқори ютуқлар орқали аниқланади;

педагог ходимнинг касбий тажрибаси:

тренер-ўқитувчи лавозимида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эгалиги;

педагог ходимнинг таълим олганлик даражаси:

олий жисмоний тарбия педагогик маълумот;

й) спорт ва олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчисига иккинчи касбий тоифа берилишида:

педагог ходимнинг малакаси қуйидаги кўрсаткичлар билан белгиланади:

ўқитишни индивидуаллаштириш технологиялари ва спорт-машқ ишларининг замонавий усулларини эгаллаганлиги билан;

педагог ходимнинг касбий етуклиги (профессионализм) қуйидагилар билан аниқланади:

ўқув, тарбия ва спорт-машқ ишларида педагогик технологиялар ва уларнинг элементларини қўллаш кўникмаси;

педагог ходимнинг салоҳияти:

спортчиларни миллий спорт стандартлари бўйича юқори ҳисобланган даражада тайёрлаш орқали (миллий спорт мусобақалари иштирокчиларини тайёрлаш);

педагог ходимнинг касбий тажрибаси:

тренер-ўқитувчи лавозимида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эгалиги;

педагог ходимнинг таълим олганлик даражаси:

олий жисмоний тарбия педагогик маълумот;

спорт касб-ҳунар коллежларида иккинчи тоифали тренер-ўқитувчи лавозимига ўрта махсус жисмоний тарбия маълумотига эга бўлган шахслар тайинланишига рухсат берилади.


37. Лавозимга тайинлаш ва малака тоифасини беришда педагог ходимнинг маълумотига қўйиладиган талаблар:

ўрта махсус, олий маълумотли ўқитувчи лавозимларини белгилаш ўрта махсус, умумий олий маълумот тўғрисидаги дипломга ва бакалавр даражасига эга бўлган ходимларга нисбатан амалга оширилади;

магистр даражасига эга бўлган педагог ходимни ишга қабул қилишда унга катта ўқитувчи лавозими ёки иккинчи малака тоифаси берилади. Бу лавозим кейинги аттестациялар натижалари бўйича ўзгартирилиши мумкин;

номзодлик ёки докторлик илмий унвонига эга бўлган педагог ходимга бош ўқитувчи ва етакчи ўқитувчи лавозими ёки биринчи малака тоифаси берилади ва минимал иш стажига бўлган талабларга амал қилмаган ҳолда тайинланади.



IV. АППЕЛЯЦИЯ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


38. Аттестация комиссияси хулосасидан норози бўлган педагог ходимлар аттестация ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддат мобайнида аппеляция комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин.


39. Аппеляция комиссияси 3 - 5 кишидан кам бўлмаган ДТМ ходимлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқарув органлари ходимларидан иборат таркибда тузилади ва ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳузурида ташкил қилинади.

Аппеляция комиссиясига бошқа муассаса ва ташкилотлар мутахассислари жалб этилиши мумкин. Аппеляция иши кўрилаётганда аппеляция комиссиясининг учдан икки қисми аъзоси иштирок этса ҳақиқий ҳисобланади.


40. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб чиқилади. Аппеляция комиссияси ариза берувчига унинг аризаси кўриб чиқилишидан 5 кун аввал хабар беради.


41. Аппеляция комиссияси аттестация комиссияси томонидан қабул қилинган қарорнинг асослилиги ёки ариза берувчини қайта аттестациядан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаради.


42. Аппеляция комиссиясининг хулосаси баённома билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси ариза берувчига топширилади.





Низомга

1-ИЛОВА


______________________________________________________

(вилоят, шаҳар, туман номи)


______________________________________________________

(академик лицей ёки касб-ҳунар коллежининг номи)



АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ



________________________________________________________________

(Аттестациядан ўтаётган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми)


________________________________________________________________

(тоифаси кўрсатилган ҳолда лавозими)


Туғилган йили, ойи ва куни ___________________

Педагогик иш стажи __________________

Эгаллаб турган лавозими бўйича иш стажи ________________________

жумладан, шу муассасада ________________________________________

Маълумоти (қайси таълим муассасасини тамомлаган ва қачон) ______

________________________________________________________________

Олган мутахассислиги ва малакаси ________________________________

Малака оширганлиги ҳақида маълумот ____________________________


Мукофотлари, билимлари, илмий даражаси ва унвонлари ___________

________________________________________________________________


Эксперт гуруҳининг мулоҳаза ва хулосаси _________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

Эксперт гуруҳи раҳбари __________________________________

                                                          (фамилияси, исми, отасининг исми) (имзо)

Эксперт гуруҳининг мулоҳаза ва

хулосаси билан танишдим __________________________________

                                                                                              (имзо)


"____" _____________ 20___ й.


Аттестация комиссияси қарори

"____" ______________ 20___ й.


________________________________________________________________


Аттестация комиссияси раиси _________________________________

                                                                                  (фамилияси, исми, отасининг исми)


Аттестация комиссияси раиси ўринбосари _________________________

                                                                                          (фамилияси, исми, отасининг исми)

Котиб(а) __________________________________________

                                          (фамилияси, исми, отасининг исми)

Комиссия аъзолари __________________________________________

                                                    (фамилияси, исми, отасининг исми)

__________________________________________

                              (фамилияси, исми, отасининг исми)

__________________________________________

                              (фамилияси, исми, отасининг исми)





Низомга

2-ИЛОВА


Лавозим ёки малака тоифаси бериш ҳақида

Г У В О Ҳ Н О М А


Рўйхат рақами _________


Ушбу гувоҳнома билан __________________________________________

                                                                         (таълим муассасасининг номи)


аттестация комиссиясининг 20____ йил "___" ______ даги _____ - сонли

қарорига асосан _________________________________________________

______________________________________________________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________________

(лавозими, малакавий тоифаси)

20____ йил "___" ____________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 352-модда.



















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск