Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнига тажрибали амалиётчилар, шунингдек олий таълим муассасаларининг етакчи ўқитувчилари ва профессорларини жалб этишни рағбатлантириш тўғрисида Низом (АВ томонидан 29.08.2008 й. 1849-сон билан рўйхатга олинган 23.07.2008 й. Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 223-1-сон, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълми марказининг 04/ПҚ-34-Б-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 57-сон, Молия вазирлигининг 83-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 29 августда 1849-сон

билан рўйхатга олинган

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги, Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими маркази,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2008 йил 23 июлдаги

223-1, 04/ПҚ-34-Б, 57,

83-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Академик лицейлар ва касб-ҳунар

коллежларида таълим жараёнига тажрибали

амалиётчилар, шунингдек олий таълим муассасаларининг

етакчи ўқитувчилари ва профессорларини жалб

этишни рағбатлантириш тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сонли "Ёшлар йили" Давлат дастури тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 10-11-сон, 56-модда) мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнига, айниқса муҳандис-техник, иқтисодий, юридик фанлар бўйича тажрибали амалиётчиларни, шунингдек олий таълим муассасаларининг етакчи ўқитувчилари ва профессорларини жалб этишни рағбатлантириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ҳар йили академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим йўналишлари бўйича педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда муҳандис-техник, иқтисодий, юридик йўналишлар бўйича ихтисослашган кафедралар профессор-ўқитувчиларини ва тажрибали амалиётчиларни (бундан кейинги ўринларда жалб қилинган педагоглар деб юритилади) ўқув жараёнига жалб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади.


2. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг педагогик кенгаши жалб қилинадиган педагогларни ишга қабул қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш учун талаб ва мезонларни ишлаб чиқади, жалб қилинадиган педагоглар ва таълим муассасаси ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдиқлайди.


3. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари жалб қилинган педагоглар билан меҳнат шартномаларини янги ўқув йили бошланишига қадар тузади.


4. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари зарур ҳолларда тажрибали амалиётчиларга ва олий таълим муассасаси педагогларига мослашган дарс жадвали асосида дарс ўтишини ташкил этадилар.


5. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари томонидан жалб қилинган олий таълим муассасаларининг етакчи ўқитувчилари ва профессорлари таълим бериш жараёнидан ташқари ўқитувчиларга услубий материаллар тайёрлашда ҳамда ёш ўқитувчиларга илмий, услубий ёрдам беришда амалий ишларни олиб борадилар (ўқув, услубий, илмий ва бошқа турдаги кафедрадаги иш режасидан ташқари).


6. "Устоз-шогирд" методига асосланиб, жалб қилинган педагогларга ўқув йили давомида таълим муассасасининг ёш ўқитувчилари бириктирилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот маркази таълимга оид республика газета ва журналларида жалб қилинган педагоглар ишларини мунтазам ёритиб боради.



II. РАҒБАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


8. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг педагогик кенгаши ҳар ой якунида жалб қилинган педагоглар томонидан бажарилган ишлар ҳисоботини тинглайди, уларнинг ишини баҳолайди ва таълим муассасаси раҳбарига тақдим этади.


9. Олий таълим муассасалари ректорлари жалб қилинган педагогларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари тақдимномалари асосида ўқув йили якуни бўйича ўқитувчининг академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқув, илмий-услубий, ташкилий услубий, маънавий-маърифий ишлари учун моддий рағбатлантириши мумкин.


10. Тажрибали амалиётчилар белгиланган юклама соатларидан ташқари ёш ўқитувчиларга ўқув-услубий, илмий ишларни бажаришда ёрдам берса, таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида йил якуни бўйича бир маротаба академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантирилиши мумкин.


11. Жалб қилинган педагогларга асосий иш жойидан 15 километрдан узоқ масофада жойлашган қишлоқ жойларидаги касб-ҳунар коллежларига қатнаган ҳолларда иш ҳақидан ташқари касб-ҳунар коллежларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан йўлкира харажатларини қоплаш мақсадида республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан ошмаган миқдорда ойлик пуллик компенсация тўланиши мумкин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод" жамғармаси базасида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига жалб қилинган педагоглар учун 4 ҳафталик мақсадли малака ошириш курслари ташкил қилинади. Жалб қилинган педагогларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан малака ошириш режаси ишлаб чиқилади ҳамда "Истеъдод" жамғармасига тақдим этилади.

Мақсадли малака ошириш курсларида фаол иштирок этиб, унинг натижаларига кўра юқори балл тўплаган ва тегишли танловдан ўтган жалб қилинган педагогларга "Истеъдод" жамғармаси томонидан етук хорижий таълим муассасалари ва илмий марказларда малака оширишлари учун йўлланмалар берилади.


13. "Истеъдод" жамғармаси томонидан ташкил қилинадиган "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" танловида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларга жалб қилинган тажрибали амалиётчилар ва педагоглар томонидан яратилган дарслик ва ўқув қўлланмалар учун алоҳида номинация киритилади ҳамда ушбу номинация ғолиблари "Истеъдод" жамғармаси маблағлари ҳамда ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод" жамғармаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 354-модда.


















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск