Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2006 й. 110-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2006 й.

N 110


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА

МУЛЬТИМЕДИА УМУМТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш" лойиҳасини амалга ошириш учун Корея Республикаси Ҳукумати томонидан бериладиган имтиёзли кредитдан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 мартдаги ПҚ-312-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин, унга "Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш" лойиҳасини амалга ошириш, шу жумладан, кредит маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикасининг Экспорт-импорт банки ўртасидаги кредит битими талабларига мувофиқ фойдаланилишини назорат қилиш ва ҳисобга олиш функциялари юклансин.

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

таълим берадиган электрон мультимедиа иловаларни ишлаб чиқиш;

илгари ишлаб чиқилган таълим берадиган электрон ресурсларни ва бошқа тиллардаги нашрларни Ўзбекистон Республикасида ўқитиладиган тилларга мослаштириш ва маҳаллийлаштириш;

компьютер асбоб-ускуналаридан, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича таълим берадиган ресурслар ва тренинглардан фойдаланиш самарадорлигини тадқиқ қилиш, таҳлил этиш ҳамда мониторингини олиб бориш;

халқ таълими ходимлари ва ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш институтлари ходимлари учун тренинг курсларини ишлаб чиқиш ва уларни ўтказиш;

ахборот-таълим веб-портали жойлаштириладиган сервер майдончасини ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш ва бошқариш;

ахборот-таълим веб-порталини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш;

мактабларни ахборот-таълим веб-порталига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тизимда ахборот-коммуникацияни ривожлантиришга қаратилган бошқа вазифалар.

3. Қуйидагилар:

Марказ ходимларининг чекланган умумий сони, шу жумладан, Республика таълим маркази ходимларини 8 нафарга ҳамда Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати ходимлари сонини 1 нафарга қисқартириш ҳисобига 23 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирига Марказнинг тасдиқланган тузилмасига юкланган вазифаларга мувофиқ, ходимларининг белгиланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда:

Марказ тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Марказни таълим берадиган электрон мультимедиа дастурларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги юқори малакали мутахассислар, шунингдек лойиҳани самарали амалга оширишни кафолатловчи бошқа мутахассислар билан бутлаш чора-тадбирларини кўрсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда Марказни жойлаштириш учун бир ой муддатда бино ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказнинг таъминоти учун 2006 йилга тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида зарур маблағлар ажратсин, 2007 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида маблағларни назарда тутсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 7 июндаги

110-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими

вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим

дастурларини ривожлантириш марказининг

ТУЗИЛМАСИ

Марказ директори

1 киши

Таълим берадиган мультимедиа иловаларни ишлаб чиқиш бўлими

8 киши

Ривожлантириш ва тадқиқотлар бўлими (мониторинг гуруҳи)

3 киши

Тренинг курсларини ишлаб чиқиш ва уларни ўтказиш бўлими

3 киши

Сервер майдончасини бошқариш бўлими

6 киши

Молиялаштириш бўлими

2 киши

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 23 киши.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 23-сон, 208-модда.





















Время: 0.0391
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск