ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.12.2006 й. ПҚ-524-сон "Ўрта бўғин тиббиёт ходимларининг касбий савияси ва малакасини оширишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.12.2006 й.

N ПҚ-524



ЎРТА БЎҒИН ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ

КАСБИЙ САВИЯСИ ВА МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА



Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш, тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча босқичларида уларнинг роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек уларнинг касбий савияси ва малакасини узлуксиз ўстириш учун шарт-шароит ва рағбат яратиш мақсадида:


1. 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб:

олий маълумотли тиббиёт ҳамшираларига тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида;

тиббиёт бош ҳамшираларига тариф ставкасининг 5 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ белгилансин.


2. 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб олий маълумотли тиббиёт ҳамшираларининг узлуксиз иш стажи давомийлиги учун устама ҳақ максимал миқдори:

шошилинч тиббий ёрдам хизматларида ишловчилар учун тариф ставкасининг 30 фоизидан 40 фоизигача;

бошқа тиббиёт муассасаларида ишловчилар учун тариф ставкасининг 20 фоизидан 30 фоизигача оширилсин.


3. 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб олий тиббиёт ўқув муассасаларининг даволаш факультетлари қошидаги олий маълумотли ҳамширалар тайёрлаш бўлимлари томонидан даволаш муассасаларининг жарроҳлик, туғруқ бўлимларида, шунингдек анестезиология ва реанимация бўлимларида ишлаётган 645 нафар мутахассис тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2007/2008 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олий ўқув муассасаларида олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари тайёрлашни кенгайтириш, шу билан бирга олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари билан таъминлаш етарли бўлмаган ҳудудлар учун тегишли квоталарни тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда олий маълумотли тиббиёт ҳамшираларини тайёрлаш кенгайтирилиши муносабати билан уларни тайёрлаш учун таълим жараёнини зарур ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин, шунингдек таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни жорий этиш ва ўқув дастурларини янада такомиллаштиришни таъминласин.


5. Белгилансинки, олий тиббиёт ўқув муассасалари қошидаги олий малакали тиббиёт ҳамширалари тайёрлаш бўлимларининг давлат гранти ҳисобидан таълим олган битирувчилари камида уч йил мажбурий ишлаб бериш шарти билан республика даволаш-профилактика ва ўрта махсус таълим муассасаларига ишга тақсимланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2007 йилги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда мазкур қарорда кўрсатилган тадбирларни молиялаштиришга қўшимча маблағлар ажратишни назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 479-модда.







































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск