ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2005 й. 164-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 19 июлдаги ПФ-3629-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2005 й.

N 164


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ТОШКЕНТ ТИББИЁТ

АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"

2005 ЙИЛ 19 ИЮЛДАГИ ПФ-3629-СОН ФАРМОНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 19 июлдаги ПФ-3629-сон Фармонининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шавкат Иброҳимович Каримов Тошкент тиббиёт академиясининг ректори этиб тайинлансин.


2. Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрлаш бўйича иловага мувофиқ таркибда Комиссия тузилсин.


3. Комиссия (Ф.Ғ. Назиров) бир ҳафта муддатда қарор лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда:

Академиянинг республикадаги юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлайдиган етакчи ўқув муассасаси сифатида Академияга юкланган функциялар амалга оширилишини таъминлайдиган янги ташкилий тузилмасини шакллантиришга;

сақлаб қолинадиган бешта факультетларнинг тузилмасини шакллантиришга, кафедраларни факультетлар бўйича тақсимлашга, аъзолари кам сонли бўлган кафедралар тузилишига, уларнинг бир-бирини такрорлаши ва параллел мавжуд бўлишига йўл қўймаган ҳолда кафедралар сони, тузилмаси ва номларини белгилашга;

тугатилаётган Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтларининг бинолари, иншоотлари, бошқа мол-мулки ва активларини Академия балансига ўтказиш масалаларини ҳал этишга, факультетларни жойлаштиришга ҳамда Академиянинг моддий-техника ва ўқув базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 июлдаги

164-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш ва унинг

фаолияти билан боғлиқ  ташкилий масалалар юзасидан

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини

тайёрлаш бўйича Комиссия

ТАРКИБИ

Назиров Ф.Ғ.


-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, комиссия раиси


Ворисов А.К.


-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари  (келишув бўйича)


Зиёев М.Қ.


-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


Шаропов Н.Ў.


-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


Қўчқоров Ж.А.


-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


Болкунов В.Ф.


-

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси


Усмонов Р.Ж.


-

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари


Каримов Ш.И.

-

Тошкент тиббиёт академияси ректори

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 28-29-сон, 211-модда.

































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск