ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12.05.2008 й. 193-сон "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

БУЙРУҒИ

12.05.2008 й.

N 193



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 апрелдаги "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 61-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2008 йил 10 апрелдаги "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштиришга доир асосий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 150-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси (ЛваНТМТКТХСНҚБ) бошлиғи Ф.Илҳомовга:


1.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2008 й. 61-сон қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирининг 10.04.2008 й. 150-сон буйруғида белгиланган вазифалар, нодавлат сектори тиббий муассасаларига қўйилаётган янги талаблар, тиббий фаолиятни лицензиялаш жараёнини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар кенг омма орасида тизимли равишда мунтазам тарғиб этилсин.


1.2. Ушбу талаб ва тадбирлар тўғрисидаги ахборотларни кенг оммага ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга етказишда соғлиқни сақлаш тизимининг барча ҳудудий бошқарув органларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатилсин.


1.3. Шу мақсадда, иловада тасдиқланган жадвал асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органи ходимлари, даволаш-профилактика муассасалари, туман (шаҳар) ҳудудий тиббиёт бирлашмалари, ҳудудий санитария-эпидемиология назорати марказлари раҳбарлари ва нодавлат сектори тиббий муассасалари ҳамда якка тартибда фаолият кўрсатувчи врачлар иштирокида амалий семинарлар ўтказилсин.


2. ЛваНТМТКТХСНҚБ бошлиғи Ф.Илҳомов, Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Муталова, "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш" - "Здравоохранение Узбекистана" газетаси ижрочи муҳаррири И.Соатоваларга:

Амалий семинарлардаги муҳокама вақтида берилган саволларга батафсил ва асосланган жавоблар тайёрланиб, улар оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орали кенг оммага етказилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:


3.1. Ҳудудий амалий семинарларда соғлиқни сақлаш бошқарув органи ходимлари, даволаш-профилактика муассасалари, туман (шаҳар) ҳудудий тиббиёт бирлашмалари, ҳудудий санитария-эпидемиология назорати марказлари раҳбарлари ҳамда нодавлат сектори тиббий муассасалари ва якка тартибда фаолият кўрсатувчи врачлар иштироки таъминлансин.


3.2. Ҳудудий амалий семинарларнинг самарали ўтиши учун барча шароитлар яратилсин.


4. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи С. Маҳмудхўжаевга: ҳудудий амалий семинарда иштирок этувчи вазирлик марказий аппарати ходимларининг сафар харажатлари вазирликнинг "ўзга харажатлар" ҳисобидан тўлансин.

Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                                        Ф.Ғ. Назиров






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

03.04.2008 й. 61-сон қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирининг

10.04.2008 й. 150-сон буйруғида белгиланган вазифалар,

нодавлат сектори тиббий муассасаларига қўйилаётган

янги талаблар, тиббий фаолиятни лицензиялашни

такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар тарғиботига

бағишланган амалий семинарлар ўтказиш

ЖАДВАЛИ

Ҳудудлар

Тадбирни ўтказувчилар

Тадбирни ўтказиш санаси

Жиззах вилояти


Вилоят ССБ бошлиғи, Илҳомов Ф., Саидов А.

Бош мутахассислар


13 май 2008 й.

Сирдарё вилояти


13 май 2008 й.

Сурхондарё вилояти


Вилоят ССБ бошлиғи, Илҳомов Ф., Мавлонов С.

Бош мутахассислар


15 май 2008 й.

Қашқадарё вилояти


16 май 2008 й.

Тошкент вилояти


Вилоят ССБ бошлиғи, Илҳомов Ф., Ибрагимова М., Абидов О., Мавлонов С.

Бош мутахассислар


__ май 2008 й.

Самарқанд вилояти

Вилоят ССБ бошлиғи, Илҳомов Ф., Саидов А.

Бош мутахассислар


__ май 2008 й.

Бухоро вилояти


Вилоят ССБ бошлиғи, Илҳомов Ф., Мавлонов С.

Бош мутахассислар


__ май 2008 й.

Навоий вилояти


__ май 2008 й.

Андижон вилояти


Вилоят ССБ бошлиғи, Илҳомов Ф., Саидов А.

Бош мутахассислар

__ май 2008 й.

Наманган вилояти


__ май 2008 й.

Фарғона вилояти


__ май 2008 й.

Қорақалпоғистон Республикаси

ҚР соғлиқни сақлаш вазири, вилоят ССБ бошлиғи, Илҳомов Ф. Абидов О.

Бош мутахассислар


__ май 2008 й.

Хоразм вилояти


__ май 2008 й.

Тошкент шаҳри


Тошкент ш. ССББ бошлиғи, Илҳомов Ф. Ибрагимова М., Абидов О., Саидов А., Мавлонов С.

Бош мутахассислар


__ май 2008 й.

























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск