Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.01.1999 й. 18-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 14 январдаги

18-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида" 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Реепубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мақомини, вазифаларини, функцияларини, ваколатларини ва унинг фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) соғлиқни сақлаш давлат бошқаруви марказий органи ҳисобланади ва у ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ишини республиканинг давлат бошқаруви бошқа органлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда амалга оширади.


3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш масалаларига доир халқаро шартномаларига ва мазкур Низомга амал қилади.

4. Ўзбекистсн Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида чиқарадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар. ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, уларнинг шаҳарлар ва туманлардаги бўлинмалари республика соғлиқни сақлаш органларининг ягона тизимини ташкил этади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари икки томонлама - тегишли ҳокимлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйсунувида бўлади.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, тезкор бошқариш ҳуқуқи билан алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётларига ва бошқа счётларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


7. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилашни, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни шакллантиришни, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантиришни, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришни таъминловчи давлат сиёсатини амалга ошириш;

фуқароларнииг аҳолига тиббий-санитария хизмати кўрсатишнинг давлат томонидан кафолатланган даражасида ва сифатда малакали тиббий хизмат олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини, аҳолининг кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг барча турларидан тенг баҳраманд бўлишини таъминлаш;

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш концепциясини амалга ошириш, соғлиқни сақлашнинг нодавлат секторини, хусусий врачлик амалиётини ривожлантириш ва тиббий хизматлар бозорини ташкил этиш;

тармоқни ислоҳ қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий негизини яратиш, соғлиқни сақлашни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни ишлаб чиқиш ва яратиш;

соғлиқни сақлашни бошқаришнинг барча даражаларида аҳолига фавқулодда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил этиш ва мустаҳкамлаш;

тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини ташкил этиш;

ногиронларни, шу жумладан тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган ногирон болаларни ва ёлғиз кекса фуқароларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юборишга кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кекса фуқароларни аниқлаш ва уларга якка тартибдаги дастурлар бўйича, шу жумладан уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш;

ногиронлар, шу жумладан ногирон болалар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа заиф қатламлари эҳтиёжларига мувофиқ тиббий-ижтимоий ёрдам турларини танлаш ва тақдим этиш, шу жумладан ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш мақсадида улар ҳисобини юритиш;

мамлакатимиз тажрибасини ва энг яхши жаҳон ютуқларини уйғунлаштириш асосида тиббиёт фанини ривожлантириш стратегиясини ва прогнозлашни ишлаб чиқиш, илмий-тиббий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилиш;

аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соғлиқни сақлашнинг мақсадли дастурларини маблағ билан таъминлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун бюджетдан ташқари маблағларни, хорижий инвестицияларни ва халқаоо ташкилотлар маблағларини жалб этиш даволаш-профилактика муассасаларини ўзини-ўзи маблағ билан таъминлашга босқичма-босқич ўтказишни таъминлаш, тиббий суғуртани ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

соғлиқни сақлаш, шу жумладан тиббий ёрдам соҳасида нормативлар ва стандартлар тизимини яратиш, дори воситалари, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш ҳамда уларга риоя этишни назорат қилиш;

аҳолини санитария-эпидемиология жиҳатидан саломатлигини ҳамда манфаатдор органлар билан биргаликда республика ҳудудини карантин ва ўта хавфли инфекциялардан муҳофаза қилишни таъминлаш;

олий ва ўрта тиббий таълим тизимини, халқаро алоқаларни ривожлантириш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида чет эл тажрибасидан жаҳон стандартларидан фойдаланиш;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун  жамоатчиликни жалб этиш.


III. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Вазирлик юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш соҳасида

манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда республика соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш прогнозларини ва мақсадли дастурларини ишлаб чиқади;

касалликларнинг олдини олиш, тиббий ёрдам, ногиронлик, тиббий экспертиза бўйича тадбирларни амалга оширади;

соғлиқни сақлаш тизими даволаш муассасалари, шунингдек хусусий тиббий амалиёт билан шуғулланувчи шахслар томонидан аҳолига ўз вақтида малакали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши устидан назоратни амалга оширади;

тиббий ёрдам сифати стандартларини ва ҳажмини белгилайди, тиббий ва фармацевтик фаолиятни лицензиялашни амалга оширади;

дори воситалари ва дезинфекция, санитария-гигиена ва парфюмерия-косметика воситаларини ҳамда тиббий буюмларни, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни стандартлаштириш ва сертификациялашни, уларни ишлаб чиқаришни ва улардан фойдаланиш тартибини назорат қилишни амалга оширади;

дори воситалари, дезинфекция воситаларига ва бошқа тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни ўрганади, талаб ва таклифлар балансини ишлаб чиқади;

фавқулодда шошилинч тиббий ёрдам хизматининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди;

фавқулодда тусдаги авария вазиятлари ва ҳалокатларни бартараф этиш республика дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда фойдаланиш учун белгиланган тартибда тиббий буюмлар, дори воситалари, дезинфекция воситалари ва захираларини ташкил қилади;

юқумли ва юқумсиз, паразит касалликларнинг, шунингдек инсоннинг яшаши ва меҳнат фаолиятига ноқулай таъсир кўрсатувчи муҳит омиллари билан боғлиқ бўлган касб касалликларининг олдини олишга доир ишларни амалга оширади;

манфаатдор органлар билан биргаликда бошқа давлатлар ҳудудидан юқумли ва карантин касалликларнинг кириб келишининг олдини олиш ишларини ташкил этади ва назорат қилади;

профилактика ёрдами йўналишлари ва ҳажмлари, профилактик эмлаш муддатлари ва усуллари тўғрисида қарорлар қабул қилади, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни амалга оширади;

тиббий ташхис тизимини такомиллаштиради, республика ҳудуди бўйича ташхис хизматлари тармоғини ривожлантиради, ихтисослаштирилган тиббий марказлар тармоқларининг фаолият кўрсатишини таъминлайди;

оила, она, ота ва болага, шунингдек муҳтож шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурини амалга оширишда қатнашади;

санитария нормаларини, қоидаларини, гигиена нормативларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, уларга риоя қилиниши устидан давлат санитария назоратини, шунингдек, идоравий мансублигидан қатъи назар, санитария-эпидемиология хизматларм ишига услубий раҳбарликни амалга оширади;

даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартибини белгилайди;

суд-тиббий ва суд-руҳий экспертизани таъминлайди;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, санитарияга оид қонун ҳужжатлари, давлат стандартлари ва сертификатлаш қоидалари талабларини текшириш ишларига истеъмолчилар жамоат ташкилотлари вакилларини жалб этади;

истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари тақдимномаларига кўра ўзига қарашли лабораторияларда товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) хавфсизлик талабларига мувофиқлигини шартнома асосида синовдан ўтказади.

тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш соҳасида:

ногиронлар, шу жумладан ногирон болалар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг табақалаштирилиши ва манзиллигини кучайтиришга йўналтирилган ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этади;

ногиронлар, шу жумладан ногирон болалар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам бериш давлат ижтимоий сиёсатини ва бундай ёрдам механизмининг ишлаши бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда пенсионерлар, ногиронлар ва ёлғиз кекса фуқароларга қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, жумладан санаторий-курортда даволанишга йўлланмалар ва ҳаракатланишнинг махсус воситалари берилишида қатнашади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда муҳим ижтимоий нормалар ва нормативлар рўйхатини аниқлайди ва уларнинг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари иштирокида ногиронлар, шу жумладан ногирон болалар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

республика, вилоят, туман, шаҳар ижроия ҳокимият органлари иштирокида ёлғиз кекса фуқаролар, ногиронлар ва давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган аҳолининг бошқа заиф гуруҳларига ижтимоий-маиший ёрдамни ташкил этади;

тиббий-ижтимоий муассасаларда яшовчи кекса фуқароларга ва ногиронларга маиший, тиббий ва маданий хизмат кўрсатишни ташкил этади, ушбу муассасаларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланишини таъминлайди;

ёлғиз кекса фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматларининг комплекс тармоқларини ташкил этади ва улар иши устидан назорат қилади;

ногиронларга, шу жумладан ногирон болалар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам бериш дастурларини молиялаштириш учун маблағларни жалб этиш ишида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишини ташкил этади;

ёлғиз кекса фуқароларга, пенсионерларга ва ногиронларга тиббий-ижтимоий ёрдам бериш нодавлат хизматлари ташкил этилишига кўмаклашади ва улар иши устидан назорат қилинишини таъминлайди;

ногиронлар, шу жумладан ногирон болалар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам бериш дастурларини молиялаштириш эҳтиёжидан келиб чиқиб амалга ошириладиган идоравий мансуб ташкилотлар ишини, шу жумладан уларнинг тижорат фаолиятини мувофиқлаштиради;

ногиронларни реабилитация қилиш ишига раҳбарлик қилади;

ногиронларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш босқичи сифатида ногиронларнинг жисмоний тарбия ва спорт ҳаракати ривожланишига кўмаклашади;

эҳтиёжманд шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлашни ташкил этади;

ногиронларни ва пенсия ёшидаги шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди;

тиббий статистика ва ахборотлаштириш соҳасида

тармоқни ахборотлаштириш тизимини шакллантиришни таъминлайди, соғлиқни сақлашда статистикани юритиш ишларини ташкил қилади, соғлиқни сақлаш тизимида статистик ҳисобга олиш ва ҳисобот тартибига услубий раҳбарликни амалга оширади, статистик ахборотларнинг ишончлилигини назорат қилади;

иқтисодиёт ва молия соҳасида

Вазирлик тизимида иқтисодиёт ва молия ишларини ташкил қилади, тиббиёт муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасаларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига амалга ошириладиган харажатларини маблағ билан таъминлайди, тизим ходимлари меҳнатини нормалаш ва унга ҳақ тўлашни ташкил қилишни такомиллаштириш тадбирларини рўёбга чиқаради;

тасарруфидаги муассаса ва ташкилотларда фаолиятни таҳлил қилади ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни юритишга услубий раҳбарликни амалга оширади, бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланишни назорат қилади;

соғлиқни сақлаш бўйича мақсадли дастурларни маблағ билан таъминлаш учун маблағларни жалб этиш ишларида давлат, жамоат, хайрия ташкилотлари ва жамғармаларининг, муассаса ва корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

даволаш-профилактика муассасаларининг хизмат кўрсатишнинг пулли шаклларига босқичма-босқич ўтишини ва тиббий суғуртани жорий қилган ҳолда, соғлиқни сақлашни маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштиради;

соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни, халқаро ташкилотлар, жамғармалар маблағларини жалб этиш ишларини амалга оширади;

соғлиқни сақлаш корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширишда қатнашади;

кадрлар тайёрлаш соҳасида

тармоқни кадрлар билан таъминлаш дастурини ишлаб чиқади ва рўёбга чиқаради, соғлиқни сақлашда тегишли йўналишлар ва ихтисосликлар бўйича тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда уларни тайёрлашни амалга оширади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлик ва унинг ҳудудий органлари кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлайди, врач ходимларнинг, шу жумладан клиник ординатура орқали малакасини ошириш ва касбий даражасини такомиллаштиришни амалга оширади, шунингдек раҳбар ходимларнинг малакавий таркиби ҳамда касбий даражаси юзасидан назоратни амалга оширади, касбий тайёргарлиги ва малакаси бўйича эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан уларни аттестациядан ўтказади, соғлиқни сақлаш бошқармалари бирламчи бўғини ва ҳудудий органлари раҳбарларининг доимий равишда малакасини ошириш ҳамда касбий даражасини ошириш тизимини яратади, врачлар, фармацевтлар ва бошқа тиббиёт ходимларининг касбий малакасини оширишни назорат қилади ҳамда малака тоифалари бериш учун уларни аттестациядан ўтказади;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасалари фаолиятига раҳбарлик қилади, улар фаолиятини маблағ билан таъминлайди ва назорат қилади;

соғлиқни сақлаш тизимида ихтисосликлар номенклатурасини белгилайди, Вазирлик номенклатурасидаги лавозимларга кадрлар танлайди;

соғлиқни сақлашни бошқариш соҳасида

Вазирлик тасарруфидаги муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар тузилмасини такомиллаштиришга доир тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

жойлардаги соғлиқни сақлаш бошқарув органлари фаолиятига услубий раҳбарликни, уни назорат қилишни амалга оширади;

тасарруфидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларни қонунда белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил этади ва тугатади, улар тўғрисидаги низомлар ва уставларни тасдиқлайди;

соғлиқни сақлашнинг моддийтехника базасини ривожлантириш, тармоқнинг янги ташкилотлари ва муассасаларини қуриш, ишлаб турганларини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш дастурларини ишлаб чиқишни ташкил қилади;

илмий-техникавий тараққиёт соҳасида

илмий-тиббий тадқиқотларни ривожлантиришни ва уларнинг самарадорлигини оширишни, фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини тиббиёт амалиётига жорий этишни таъминлайди;

илмий тадқиқотлар натижаларини экспертизадан ўтказади, муассасаларга, ташкилотларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига соғлиқни сақлашнинг долзарб муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар юзасидан буюртмалар беради;

ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида

тармоқни ривожлантиришнинг муҳим муаммоларини ҳал этишда хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиради ва кенгайтиради;

республикада халқаро тадбирлар (симпозиумлар, конференциялар, кўргазмалар ва шу кабилар) ўтказишни ташкил қилади;

етакчи хорижий ва иямий марказларда тармоқ мутахассислари тайёрлашни ташкил қилади;

халқаро, давлатлараро соғлиқни сақлаш ташкилотларида республика номидан вакиллик қилади;

белгиланган тартибда илмий, услубий адабиётлар ва ахборотларни нашр этади ва Вазирлик бўлинмаларини улар билан таъминлайди;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида хулосалар беради ва назоратни амалга оширади.


IV. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


9. Вазирликка қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг республикада соғлиқни сақлашни ривожлантириш, ислоҳ қилиш ва уни бошқаришни такомиллаштириш, тиббиёт муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасалар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш, соғлиқни сақлаш ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;

жойлардаги бошқарув ва давлат ҳокимияти органларидан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан Вазирликка юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ҳайъат мажлисларида, ташкилийҳуқуқий шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, соғлиқни сақлаш тизими корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари рақбарларининг Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборотларини эшитиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва ёндаш давлатлардаги санитария-эпидемиологик вазият билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика фавқулодда эпидемияга қарши кураш комиссиясига киритиш;

бюджетдан ташқари маблағлардан ходимларнинг самарали меҳнатини рағбатлантиришда фойдаланиш;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

ўзига тегишли муаммоларни ҳал қилишга илмий муассасаларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;

хусусий соғлиқни сақлаш тузилмаларининг, шу жумладан қўшма корхоналарнинг фаопиятини, улар томонидан тиббий-санитария стандартлари талабларининг ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий, тиббий-ижтимоий хизматлар сифатининг таъминланишини ўрганиш ва уларга баҳо бериш;

ташқи иктисодий фаолиятни амалга ошириш ва банк ҳамда бошқа кредит муассасаларида қонунчиликда белгиланган тартибда валюта счётларига эга бўлиш;

тасарруфидаги муассасаларнинг амалдаги қонунчиликка хилоф равишда чиқарилган буйруқларини бекор қилиш;



V. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошчилик қилади;

Вазир Вазирликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва функцияларнинг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.

Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

11. Вазир:

Вазирлик ва унга қарашли муассасалар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва корхоналар фаолиятига раҳбарлик қилади;

ўз ваколати доирасида буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ҳамда ўзига қарашли барча ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, шунингдек соғлиқни сақлашнинг ҳудудий органлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади;

Вазирлик тасарруфига киритилган масалалар бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;

бир йилда икки марта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этади;

Вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;

Вазир ўринбосарлари ва Вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарларининг улар зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;

республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида марказий аппарат тузилмасини ва штат жадвалини, Вазирлик таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Вазирликка қарашли муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг низомлари ва уставларини тасдиқлайди;

Вазирлик марказий аппарати ходимларини ва Вазирликка қарашли муассасалар, ташкилотлар, махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ва корхоналарнинг раҳбарларини белгиланган номенклатурага мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларини, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бош врачини, шунингдек вилоятлар тиббий ташхис марказлари, тиббий-ижтимоий муассасалар, туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларини тегишли ҳудуд ҳокимининг тавсиясига кўра лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Вазирлик марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди;

алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар ва мукофотлар беришга белгиланган тартибда тақдим этади;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлади.


12. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Вазирлик фаолиятининг аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилашни, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни шакллантиришни, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантиришни, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришни таъминловчи давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, фуқароларнинг аҳолига тиббий-санитария хизмати кўрсатишнинг давлат томонидан кафолатланган даражасида ва сифатида малакали тиббий хизмат олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини, аҳолининг кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг барча турларидан тенг баҳраманд бўлишини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларни тайёрлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.

13. Соғлиқни сақлаш муаммоларини илмий таҳлил қилиш учун Вазирликда консультатив-эксперт кенгаши ташкил этилади. Кенгаш таркибига етакчи олимлар ва юқори малакали мутахассислар киради. Консультатив-эксперт кенгаши таркиби ва унинг тўғрисидаги низом Вазир томонидан тасдиқланади.



















































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск