Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.01.1999 й. 18-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 14 январдаги

18-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқнн сақлаш

вазирлигининг Назорат инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Назорат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига бўйсунади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмалари бўлади, улар бошқарувнинг вертикал тизимига эга бўладилар ва ўз фаолиятида бевосита Назорат инспекцияси бошлиғига бўйсунадилар.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг норматив ҳужжатларига, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.



II. НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


3. Қуйидагилар Назорат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

соғлиқни сақлаш органлари, мулкчилик шаклларидан ва маблағ билан таъминланиш манбаларидан қатъи назар, даволаш-профилактика ва санитария муассасалари ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш масалалари бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;

даволаш-профилактика муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасалар бошқарув органларининг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан коррупция ҳамда суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;

бюджетдан жалб этилган маблағлар билан таъминланадиган даволаш-профилактика муассасаларида ва тиббий-ижтимоий муассасаларда дори воситалари ва тиббий буюмларни харид қилиш, сотиш ҳамда улардан белгилаиган мақсадда фойдаланиш устидан назоратни ташкил қилиш;

амалдаги қонунчиликни бузишаётган соғлиқни сақлаш тизими ходимларини маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш.



III. НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Назорат инспекцияси ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун:

соғлиқни сақлаш, даволаш-профилактика муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасалар бошқарув органларининг аҳолининг малакали тиббий хизмат олиш бўйича конституцион ҳуқуқларига ҳамда фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши масалалари юзасидан ўзларига юкланган вазифаларни бажаришга доир фаолиятини назорат қилиш ва текширишни амалга оширади;

соғлиқни сақлаш ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари бўйича мурожаатларни кўриб чиқади ва ўрганади, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳоллари бўйича хизмат текширишларини ўтказади;

дорихона, даволаш-профилактика муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасаларда бюджет маблағларидан фойдаланган ҳолда дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиб олишда, сотишда ҳамда улардан белгилангпн мақсадларда фойдаланишда белгиланган тартибга риоя қилиниши устидан, шу жумладан фавқулодда тафтишлар ўтказиш йўли билан, назоратни амалга оширади;

текширишлар чоғида фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиш масалаларидаги бузилишлардан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини хизмат юзасидан текширишлар натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирини хабардор қилади;

буйруқлар лойиҳаларини тайёрлайди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъатига қонунчилик талаблари борасида аниқланган бузилишларни бартараф этиш, саломатликни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилишмаган соғлиқни сақлаш ходимларини моддий, маъмурий ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа турдаги жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;

соғлиқни сақлаш, даволаш-профилактика муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасаларни бошқариш органларида молия-хўжалик фаолиятини биргаликда тафтиш қилиш учун ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси билан мувофиқлаштириб боради.


IV. НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


5. Назорат инспекцияси қуйидаги ҳукуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг топшириғига биноан ёки тасдиқланган иш режасига мувофиқ инспекция гуруҳларини соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши масалалари бўйича текшириш ва тафтишлар ўтказиш учун юбориш;

барча даражалардаги соғлиқни сақлаш органларида, даволаш-профилактика муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасаларда уларнинг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни текшириш;

ўзларига юкланган вазифаларни бажариш чоғида даволаш-профилактика муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасаларнинг барча биноларига, белгиланган кириш тартибига риоя қилган ҳолда, қаршиликсиз кириш;

дори воситаларини, тиббий буюмларни харид қилиш ва сотиш, шунингдек, чекланган савдо устамалари қўлланиши юзасидан назорат ва тафтишларни амалга ошириш;

соғлиқни сақлаш органлари, даволаш-профилактика муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасалар раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслардан қонунчилик талабларининг бузилиши фактлари бўйича ёзма тушунтиришлар олиш;

зарурат бўлганда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти билан келишган ҳолда, бошқа таркибий бўлинмалар мутахассисларини текширишларда, шукингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъати материалларини ва вазирлик буйруқларини тайёрлашда қатнашиш учун жалб этиш.


6. Назорат инспекцияси қуйидагиларга мажбурдир:

"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларини бажариш;

давлат сирига ва амалга оширилаётган ишларнинг махфийлик режимига, ўтказилаётган текшириш ва тафтишларнинг ошкор қилинмаслигига қатъиян риоя этиш;

соғлиқни сақлаш бошқарув органлари, текширилаётган даволаш-профилактика, тиббий-ижтимоий муассасалар ва дорихона муассасалари фаолиятининг малакали, холисона, асосли баҳоланишини таъминлаш.


V. НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси таркиби белгилаб қўйилади ҳамда олий юридик, тиббий, фармацевтик ва иқтисодий маълумотга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан бутланади.


8. Назорат инспекциясини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири тайинлайдиган бошлиқ бошқаради.


9. Нозорат инспекцияси ходимлари инспекция бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдап озод қилинади.


10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси ишларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири тасдиқлайдигаи йиллик режалар бўйича амалга оширади.


11. Назорат инспекцияси ходимларини аттестациядан ўтказиш 2 йилда камида бир марта омалга оширилади. Аттестацияни ўтказиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири белгилайди.



VI. НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ХОДИМЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


12. Назорат инспекцияси ходимлари лавозими бўйича қоида бузилишлари учун амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда жавоб берадилар.










































Время: 0.0164
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск