Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 14.01.1999 й. 18-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 14 январдаги

18-сон қарорига

6-ИЛОВА



Соғлиқни сақлашни бошқариш

ҳудудий органи тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида" 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи мақомини, вазифаларини, функцияларини, ваколатларини ва унинг фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.


2. Соғлиқни сақлашни бошқариш органи (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) республика соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ягона тизимидаги ҳудудий бўғин ҳисобланади ва у ўз фаолиятида тегишли ҳокимликка ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади.

Бошқарма ўз ишини давлат бошқаруви бошқа органлари ва, жамоат ташкилотлари билан биргаликда амалга оширади.


3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг норматив ҳужжатларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳужжатларига, бошқа норматив ҳужжатларга ва мазкур Низомга амал қилади.

4. Бошқарма, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, тасарруфидаги ҳудудда жойлашган соғлиқни сақлаш муассасаларининг ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилишга доир фаолиятини мувофиқлаштириб боради ва назорат қилади, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини ҳамда тартибга солишни амалга оширади.


5. Бошқарма бюджетдан маблағ билан таъминланади, юридик шахс ҳисобланади, тезкор бошқариш ҳуқуқи билан алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётларига ва бошқа счётларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


6. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тасарруфидаги ҳудудда соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликнинг бажарилишини таъминлаш;

аҳолига тиббий ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш, тасарруфидаги ҳудудда оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш;

тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, улар томонидан кўрсатиладиган тиббий ва тиббий-ижтимоий хизматлар сифати, бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;

профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш;

тасарруфидаги ҳудудда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг барча даражаларида аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил қилиш ва мустаҳкамлаш;

бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, мақсадли дастурларни амалга ошириш асосида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни таъминлаш;

соғлиқни сақлашни техника билан қайта жиҳозлаш ва унинг моддий базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, ташхис қўйишга, беморларни даволаш ва соғломлаштиришга замонавий технологиялар ва техника воситаларини жорий этиш, фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини тиббиёт амалиётига жорий қилиш;

тиббиёт ва фармацевтика ходимларими тайёрлаш ҳамда уларнинг касбий даражасинм ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

хусусий соғлиқни сақлаш тузилмалари фаолиятини ривожлантиришга ва ташкил қилишга кўмаклашиш;

хорижий инвестицияларни, халқаро ташкилотлар, жамғармалар ва жамоат ташкилотлари маблағларини соғлиқни сақлаш тизимига жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;

тиббий хизматлар кўрсатишда диагностика ва даволашда ягона стандартларни жорий этиш, шунингдек уларга тиббиёт муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасаларда риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

тегишли ҳудудларда жойлашган тиббиёт муассасалари, тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятига ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;

самарали санитария-эпидемиология назоратини таъминлаш, юқумли ва ўта хавфли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;

оилада тиббий маданиятни ошириш бўйича аҳоли ўртасида профилактика ишларини амалга оширишни ташкил қилиш;

ёлғиз кексалар, ногиронларни ва аҳолининг бошқа заиф қатламларини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича амалий ва манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш.


III. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий функцияларни амалга оширади:

тасарруфидаги ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, уларни амалга оширишда давлат, жамоат тузилмаларининг ва бошқа тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таьминлайди;

аҳолига дастлабки тиббий ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил қилади. ундан барчанинг баҳраманд бўлишини таъминлайди, тиббий ва тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш сифатинииг тиббий-санитария стандартларига риоя этилишини назорат қилади;

мунтазам назоратдаги беморлар контингентининг тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлайди;

касалланиш профилактикасини такомиллаштириш ва аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш чора-тадбирларини кўради;

тасарруфидаги бутун ҳудудда аҳолига фавқулодда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлайди;

юқумли, паразит касалликларнинг, шунингдек, инсоннинг яшашига ноқулай таъсир кўрсатувчи муҳит омиллари билан боғлиқ бўлган касалликлар ва бошқа касалликларнинг олдини олишга доир ишларни амалга оширади;

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматини ривожлантиради, суд-тиббий экспертизани ва суд-руҳий экспертизани таъминлайди;

раҳбар ходимларнинг малакавий таркиби ва касбий савияси устидан назоратни амалга оширади, тиббиёт муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасаларни юқори малакали кадрлар билан бутлашни ва врачлар, фармацевтлар ва тиббиёт ходимларининг касбий малакасини оширишни таъминлайди;

Бошқарма номенклатурасидаги лавозимларга кадрлар танлашни амалга оширади ва Бошқармани юқори малакали кадрлар билан бутлашни таъминлайди;

фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини тиббий амалиётга жорий этишга кўмаклашади;

иқтисодий ва молиявий ишларни ташкил қилади, тасарруфидаги муассасалар фаолиятини таҳлил қилади, шунингдек, бюджет маблағларидан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;

соғлиқни сақлашда статистикани юритиш ишларини ташкил қилади, тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасаларда статистик ҳисобга олиш ва ҳисобот тартиботига услубий раҳбарликни амалга оширади. статистик ахборотларнинг ишончлилигини назорат қилади;

Бошқарма тасарруфидаги муассасалар ва ташкилотлар тузилмасини такомиллаштириш тадбирларини амалга оширади, тасарруфидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил этади ва тугатади, улар тўғрисидаги низомлар ва уставларни тасдиқлайди;

тасарруфидаги ҳудудда соғлиқни сақлаш муассасалари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, соғлиқни сақлашнинг нодавлат (хусусий) секторини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шартшароитлар яратади;

турли фавқулодда вазиятлар ва ҳалокатларни бартараф этиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади, одамларнинг ҳаётини сақлаш ва саломатлигини муҳофаза қилишга, фуқароларни фавқулодда вазият ҳудудидаги вазият ва кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида хабардор қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, Бошқарма тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар фаолиятидаги қонунчилик бузилишларини, камчиликларни бартараф этишга доир зарур чора-тадбирларни кўради;

белгиланган тартибда халқаро алоқаларии, соғлиқни сақлаш соҳасидаги чет эл тажрибасини ўрганишни ва ундан фойдаланишни амалга оширади;

вилоят, туман, шаҳар ижроия ҳокимият органлари иштирокида ёлғиз кекса фуқароларга, ногиронларга ва давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган аҳолининг бошқа гуруҳларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни ташкил этади;

ижтимоий таъминлаш муассасаларида ("Мурувват" ва "Саховат" уйларида, пансионатлар, санаторийларда) яшовчи кекса фуқаролар ва ногиронларга маиший, тиббий ва маданий хизмат кўрсатишни ташкил этади;

аҳолига тиббий-ижтимоий ёрдам бериш дастурларини молиялаштириш учун маблағларни жалб этиш ишида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;

идоравий мансуб ташкилотлар ишини, шу жумладан уларнинг аҳолига тиббий-ижтимоий ёрдам беришни молиялаштириш эҳтиёжидан келиб чиқиб амалга ошириладиган тижорат фаолиятини мувофиқлаштиради;

ногиронларни реабилитация қилиш ишига раҳбарлик қилади;

ногиронларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш босқичи сифатида уларнинг жисмоний тарбия ва спорт ҳаракати ривожланишига кўмаклашади;

тақдим этилган буюртмаларга мувофиқ махсус ҳаракатланиш воситалари, ишлаб чиқариш ва маиший тусдаги мосламалар, ногиронларни реабилитация қилиш ва уларни парвариш қилишнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқаришга буюртмаларни амалга оширади;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



IV. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

БОШҚАРМАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


8. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тасарруфидаги муассасаларда соғлиқни сақлашни ривожлантириш, ишларни такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун ваколатли органларга белгиланган тартибда киритиш;

ўз ваколатга кирувчи соғлиқни сақлаш масалалари бўйича конференциялар, семинарлар, кенгашлар, учрашувлар ўтказиш, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан Бошқармага юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш ва олиш;

тиббий кенгаш мажлисларида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, соғлиқни сақлаш муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларининг Бошқарма ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборотларини эшитиш;

ҳудуддаги санитария-эпидемиологик вазият билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун ҳокимлик ҳузуридаги Фавқулодда эпидемияга қарши кураш комиссиясига киритиш;

ўзига тегишли муаммоларни ҳал қилишга илмий муассасаларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, хорижий олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва банк ҳамда бошқа кредит муассасаларида қонунчиликда белгиланган тартибда валюта счётларига эга бўлиш;

бюджетдан ташқари маблағлардан ходимларнинг самарали меҳнатини рағбатлантиришда фойдаланиш;

тасарруфидаги муассасаларнинг амалдаги қонунчиликка хилоф равишда чиқарилган буйруқларини бекор қилиш.



V. БОШҚАРМА ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли ҳудуд ҳокими тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.

Бошлиқ Бошқармага юкланган вазифалар бажарилиши ва унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради.


10. Бошқарма бошлиғи:

Бошқармага ва унга қарашли муассасалар, ташкилотлар, корхоналар фаолиятига раҳбарлик қилади;

ўз ваколати доирасида буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ҳамда ўзига қарашли барча муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади;

Бошқарманинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Бошқармага қарашли ташкилотлар ва муассасалар низомлари ва уставларини тасдиқлайди;

Бошқарма аппарати ходимларини ва ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган номенклатурага мувофиқ лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Бошқарма аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди;

алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар ва мукофотлар беришга белгиланган тартибда тақдим этади;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлади.


11. Бошқармада бошлиқ - тиббий кенгаш раиси, лавозимига кўра унинг ўринбосарлари, шунингдек, соғлиқни сақлаш муассасаларининг бошқа раҳбарлари - кенгаш аъзолари бўлган тиббий кенгаш ташкил этилади. Аъзоларнинг шахсий таркиби тегишли ҳокимлик томонидан тасдиқланади.


12. Тиббий кенгаш маслаҳат органи ҳисобланади ҳамда ўз мажлисларида тасарруфидаги ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг ва Бошқарма, шунингдек, унинг тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар фаолиятининг, кадрлар танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш қабул қилинган қарорлар бажарилишини текширишнинг асосий масалаларини кўриб чиқади, Бошқарма таркибий бўлинмалари раҳбарларининг, тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларининг ахборотларини эшитади.

Тиббий кенгаш қарорлари Бошқарма бошлиғининг буйруқлари билан амалга оширилади.






















































Время: 0.0290
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск