ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Вилоят тиббий диагностика маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.03.2008 й. 48-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 18 мартдаги

48-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вилоят тиббий диагностика маркази тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом вилоят тиббий диагностика маркази фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.

Вилоят тиббий диагностика маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига мувофиқ, фаолият кўрсатиб турган вилоят диагностика маркази базасида ташкил этилади ҳамда аҳолига консультатив-диагностика хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаси ҳисобланади.


2. Марказ давлат муассасаси шаклида ташкил этилади, мустақил юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган гербли муҳрга, шунингдек ўзининг фаолияти учун зарур бўлган бошқа атрибутларга эга бўлади.

Марказ тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун клиник, ўқув базаси ҳисобланади.


3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


4. Марказ фаолиятнинг барча соҳаларидаги ўз муносабатларини Марказнинг мақсадлари ва фаолияти вазифаларига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган шарномалар асосида амалга оширади.


5. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси тиббий диагностика марказига ҳам татбиқ этилади.



II. МАРКАЗНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


6. Қуйидагилар Марказни ташкил этиш ва унинг фаолияти мақсади ҳисобланади:

касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

замонавий юқори технологияли тиббий диагностика асбоб-ускуналаридан фойдаланган ҳолда аҳолига қулай консультатив-диагностика хизмати кўрсатиш.


7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

касалларни тадқиқотларнинг замонавий, юқори технологияли асбобли ва лаборатория методлари ёрдамида тешириш;

тадқиқотлар ва комплекс диагностика хулосалари натижаларини бериш;

даволаш-диагностика жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида вилоят даволаш-профилактика муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

маъмурий ҳудуд диагностика хизматлари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш;

маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда диагностика тадқиқотлари соҳасида замонавий методологияларни жорий этиш;

барча даражалардаги диагностика хизматларининг моддий-техника салоҳиятини ривожлантириш, уларга ўзлаштирилган ва диагностика марказида жорий этилган тиббиёт технологияларини бериш;

тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қатнашиш;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳамда Марказ мақсадларига ва фаолияти предметига жавоб берадиган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш.



III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Марказ аҳолига консультатив ва даволаш-диагностика хизматларини тўлов асосида кўрсатади.


9. Белгиланган мақсадларга эришиш ва юкланган вазифаларни бажариш учун Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзининг балансига берилган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;

асосий воситаларни ижарага олиш ёки ижарага бериш, кредитларни, қарз маблағларини, грантларни ва бошқа молиявий ёрдамни жалб қилиш;

бюджет маблағлари ва пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар доирасида Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини мустақил равишда белгилаш;

илмий тадқиқотлар ўтказишга давлат бюджетидан грантлар олиш учун танловларда қатнашиш;

хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;

қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан илмий ва илмий-техникавий ҳамкорликни амалга ошириш;

қонун ҳужжатларига, Марказ мақсадларига ва фаолияти предметига зид бўлмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш.


10. Марказ кўрсатиладиган пулли тиббий хизматларнинг, амалга ошириладиган ишларнинг барча турларига тарифлар ва нархларни мустақил равишда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли молия органлари билан келишган ҳолда белгилашга ҳақли.


11. Марказ:

аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиши;

аҳолига диагностика ва даволашнинг тасдиқланган стандартларига мувофиқ консультатив-диагностика ва даволаш ёрдами кўрсатилишини таъминлаши;

Марказ ходимларини мунтазам равишда қайта тайёрлаши ва уларнинг малакасини ошириши;

ўз фаолияти соҳаси бўйича илғор иш тажрибани ўрганиши, умумлаштириши ва оммалаштириши;

Марказ ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш, техника хавфсизлиги, ижтимоий таъминот ва муайян ижтимоий муҳофаза шартларини кафолатлаши;

Марказнинг моддий-техника базасини замонавий тиббиёт техникаси ва технологиялари билан мустаҳкамлаши ва ривожлантириши;

мол-мулкдан белгиланган мақсадларда фойдаланиши, уларнинг сақланишини таъминлаши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисобини, ҳисоботни юритиши шарт.



IV. МАРКАЗ ТУЗИЛМАСИ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


12. Марказнинг тузилмаси илова қилинади*.


13. Марказга раҳбарликни тегишли маъмурий ҳудуд ҳокимининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор амалга оширади.


14. Директор ўринбосарларга эга бўлади. Марказ директорининг ўринбосарлари соғлиқни сақлаш ҳудудий органи билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


15. Марказ директори белгиланган тартибда Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ишларни ташкил этади, Марказ номидан ишончномасиз иш кўради, барча ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди, Марказ мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисоб рақамлари очади, молиявий маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, штатларни тасдиқлайди, буйруқлар чиқаради ва Марказ фаолиятининг натижалари учун шахсан жавоб беради.


16. Марказ директори бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда унинг ўринбосарлардан бири бажаради.



V. МАРКАЗНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


17. Марказнинг молия-хўжалик фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


18. Марказ фаолият мақсадларига мувофиқ ўз мол-мулкига эгалик қилади, улардан фойдаланади ва уларни тасарруф этади, бунда бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлайди.


19. Марказнинг мол-мулки асосий воситалар, шунингдек бошқа моддий бойликлар ва молиявий ресурслардан иборат бўлади.


20. Марказ вақтинча фойдаланилмаётган биноларни шартнома асосида, тушган маблағлардан Марказни ривожлантириш учун фойдаланган ҳолда ижарага бериш, шунингдек асбоб-ускуналарни ва мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда балансдан чиқариш ҳуқуқига эга.


21. Пулли консультация-диагностика хизматлари кўрсатишдан олинадиган тушумлар, корхоналарнинг, нодавлат жамоат ташкилотларининг хайрия ва ихтиёрий бадаллари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказнинг даромад манбалари ҳисобланади.



VI. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


22. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади, уларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Давлат статистика қўмитасига тақдим этади, ҳужжатларнинг сақланиши ва келишилган рўйхат бўйича уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.


23. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш соғлиқни сақлаш, солиқ ва молия органлари, ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органлари, шунингдек аудиторлик ташкилотлари томонидан, улар билан тузилган шартномалар асосида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



*) Зарурият бўлганда Марказ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида тасдиқлаш учун Марказнинг тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 12-13-сон, 72-модда.











































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск