Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Шошилинч тиббий ёрдам хизматини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.12.2003 й. 537-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 2 декабрдаги

537-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шошилинч тиббий ёрдам хизматини

қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ



1. Бюджетдан ташқари Шошилинч тиббий ёрдам хизматини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Шошилинч тиббий ёрдам республика маркази ҳузурида, шошилинч тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий, муҳандис-техник ва ёрдамчи ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ва улар меҳнатини рағбатлантириш, шошилинч тиббий ёрдам соҳасида ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.


2. Қуйидагилар:

давлат бюджети маблағлари, шу жумладан бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳисобига тежалган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг ҳомийлик маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар Жамғармани шакллантириш манбалари ҳисобланади.


3. Бюджетдан ташқари Шошилинч тиббий ёрдам хизматини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини бошқаришни шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ҳомийлик кенгаши амалга оширади.


4. Жамғарма маблағларидан:

Шошилинч тиббий ёрдам республика маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) бўлинмаларининг, унинг вилоятлардаги филиалларининг, марказий туман шифохоналари ва марказий шаҳар шифохоналари ҳузуридаги бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда, уларни замонавий ташҳис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлашда;

юқори технологияли ташҳис қўйиш ва тиббиёт асбоб-ускуналарига сервис хизмати кўрсатиш ва уларни таъмирлаш кўчма хизматини ташкил этишда;

мамлакатимиздаги ва чет эллардаги етакчи тиббиёт марказларида ҳамда юқори технологияли ташҳис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналарини ишлаб чиқарувчи корхоналарда ўқитишни молиявий қўллаб-қувватлаш йўли билан тиббиёт ходимлари ва муҳандис-техник ходимлар малакасини оширишда;

шошилинч тиббий ёрдам хизматининг тиббий, муҳандис-техник ва ёрдамчи ходимларини моддий қўллаб-қувватлашда ва улар меҳнатини рағбатлантиришда;

шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатишнинг устувор вазифалари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказишни рағбатлантиришда;

кадрлар потенциалини, аҳолига шошилинч тиббий ёрдам хизматида ишлайдиган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашни кучайтиришда;

шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолиятини яхшилашга йўналтирилган, Ҳомийлик кенгаши билан келишилган бошқа тадбирларда фойдаланилади.


5. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.


6. Фонд маблағларидан фойдаланиш даромадлар ва харажатларнинг ҳар йилги сметасини тузиш орқали амалга оширилади, ушбу смета Шошилинч тиббий ёрдам республика маркази директорининг тақдимномасига кўра Ҳомийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Марказ директори қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Жамғарма фаолиятининг тезкор таҳлилини ва бухгалтерия ҳисобини, шунингдек ҳисобот маълумотлари ва баланс ҳисоб-китобларининг ишончлилигини таъминлайди.


7. Ҳомийлик кенгашини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадиган раис бошқаради.

Жамғарманинг Ҳомийлик кенгаши:

Жамғармага юкланган вазифаларни амалга оширишга бутун чоралар билан кўмаклашади;

шошилинч тиббий ёрдамни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал этиш учун манфаатдор давлат ва жамоат тузилмаларини, халқаро ташкилотларни, мамлакатимиздаги ва хорижий инвесторларни кенг жалб этишни таъминлайди;

Жамғарма фаолияти, унинг қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқлиги устидан назоратни амалга оширади;

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳар йилги сметасини тасдиқлайди;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

ўз мажлисларида Шошилинч тиббий ёрдам республика маркази директорининг Жамғарма ишларининг аҳволи ва унинг маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради;

Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг йиллик молиявий ҳисоботини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилади.

Жамғарманинг Ҳомийлик кенгаши Шошилинч тиббий ёрдам республика маркази директорининг Жамғарманинг мақсади ва вазифаларига, амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган қарорларини бажаришни тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.


8. Жамғарманинг Ҳомийлик кенгаши мажлислари мунтазам равишда, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

Мажлис агар унда Жамғарма Ҳомийлик кенгаши аъзоларининг камида 2/3 қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича қарор Жамғарма Ҳомийлик кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Ҳомийлик кенгаши мажлиси протоколи Ҳомийлик кенгаши раиси томонидан имзоланади.


9. Жамғарма маблағларининг жамғарилиши ва тасдиқланган смета доирасида сарфланиши масалалари бўйича тезкор, жорий бошқарув Шошилинч тиббий ёрдам республика маркази директори томонидан амалга оширилади.

Марказ директори Жамғарма маблағларидан харажатларнинг тасдиқланган сметасига қатъий мувофиқ равишда мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.


10. Шошилинч тиббий ёрдам республика маркази директори қуйидагиларга мажбур:

Жамғарма Ҳомийлик кенгашининг кўриб чиқиши учун материалларни тайёрлашни таъминлаш;

Ҳомийлик кенгаши қарорларини Шошилинч тиббий ёрдам республика марказига, унинг филиаллари ва бўлимларига етказиш;

Ҳомийлик кенгаши қарорларини ўз вақтида бажариш, Жамғарманинг ажратилган маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш ва мониторингини амалга ошириш;

Ҳомийлик кенгаши мажлисларида кўриб чиқиш учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметалари лойиҳаларини тайёрлаш;

Ҳомийлик кенгаши мажлисларида Жамғарма ишларининг аҳволи ва маблағларининг ҳаракати тўғрисида ҳисобот бериш;

Ҳомийлик кенгашига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича йиллик ва чораклик молия ҳисоботларини тақдим этиш.


11. Шошилинч тиббий ёрдам республика маркази директори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ҳомийлик кенгашида кўриб чиқиш учун Жамғарма маблағларини сарфлаш йўналишлари бўйича таклифларни шакллантириш ва киритиш;

Ҳомийлик кенгаши қарорлари асосида шошилинч тиббий ёрдам хизматининг тиббий, муҳандис-техник ва ёрдамчи ходимлари иш ҳақини Жамғармада тўпланган маблағлар ҳисобига 100 фоизгача кўпайтириш.


12. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳар чоракда Жамғарманинг Ҳомийлик кенгашида кўриб чиқилади ва Ҳомийлик кенгаши раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.



































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск