ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини ташиш, олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.11.2014 й. 324-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 27 ноябрдаги

324-сон қарорига

2-ИЛОВА



Донор қони, унинг таркибий қисмлари

ва препаратларини ташиш, олиб кириш

ва олиб чиқиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ донор қонини, унинг таркибий қисмларини ва препаратларини ташиш, олиб кириш ва олиб чиқиш тартибини белгилайди.


2. Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини ташиш, олиб кириш ва олиб чиқиш тизими уларнинг сақланишини таъминлаши керак.


3. Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини ташиш:

даволаш-профилактика муассасаларида беморга қон қуйиш;

даволаш-профилактика муассасалари ўртасида қайта тақсимлаш;

беморни бошқа даволаш-профилактика муассасасига йўналиш бўйича кузатиб бориш ҳолатларида амалга оширилади.

Донор қони ва унинг таркибий қисмларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш фавқулодда вазиятларда шошилинч инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳолатларида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илтимосномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида амалга оширилади.



II. ДОНОР ҚОНИ, УНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ

ВА ПРЕПАРАТЛАРИНИ ТАШИШ, ОЛИБ КИРИШ

ВА ОЛИБ ЧИҚИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини ташиш, олиб кириш ва олиб чиқишдан олдин улар визуал кўздан кечирилиши ва ҳужжатлаштирилиши лозим.


5. Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини ташиш, олиб кириш ва олиб чиқиш учун масъул бўлган шахс қон, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини юклаш, ташиш ва туширишда улар билан ишлаш қоидаларига ўқитилган бўлиши керак.


6. Донор қони ва унинг таркибий қисмларининг ҳар бир бирлигини ташиш, олиб кириш ва олиб чиқиш тўғрисидаги қарор фақат:

маҳсулот идентификациялангандан кейин;

донор қони намуналари гемотрансмиссив инфекциялар юзасидан текширилгандан кейин;

ташқи кўриниши, ўрамининг бутлиги ва маҳсулотни сақлаш шартлари тўғрисидаги рўйхатдан ўтказиш маълумотлари текширилгандан кейин қабул қилинади.



III. ДОНОР ҚОНИ, УНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ

ВА ПРЕПАРАТЛАРИНИ ТАШИШ, ОЛИБ КИРИШ

ВА ОЛИБ ЧИҚИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


7. Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини ташиш, олиб кириш ва олиб чиқиш фақат ташиш қоидаларига риоя этилиши учун жавоб берадиган соғлиқни сақлаш давлат тизимининг ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ходими томонидан амалга оширилади.


8. Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини ташиш, олиб кириш ва олиб чиқиш қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда амалга оширилиши керак:

совутиш ускуналари ва транспорт термоизоляция контейнерларининг мавжудлиги;

донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини ташишда уларнинг номи бўйича алоҳида сақланишини таъминлаш;

муайян ҳарорат режимини доимий равишда сақлаш.


9. Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратлари жойланган термоизоляция контейнерлари ташиш, олиб кириш ва олиб чиқишда зарблардан, буралишдан, силкинишдан, катаклар қисмлари - музлашдан сақланиши лозим.


10. Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини термоизоляция контейнерларида ташиш, олиб кириш ва олиб чиқиш ҳар қандай транспорт воситасида амалга оширилиши мумкин.


11. Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини ярим соатдан кам вақтда ташиш етарли даражада изотермикликни таъминлайдиган ҳар қандай контейнерлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.


12. Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратлари пакетлари термоизоляция контейнерларида бир-бирига тегиб туришига йўл қўймаслик учун тик ҳолатда жойлаштирилади.


13. Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини сақлаш ҳарорати изотермик контейнер ва совутгичда бир кеча-кундузда камида икки марта рўйхатдан ўтказилади.


14. Донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини олишда изотермик контейнер очилгандан кейин контейнер ичидаги ҳарорат дарҳол текширилиши, олиш санаси ва вақти рўйхатдан ўтказилиши керак.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА


15. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 1 декабрь, 48-сон, 572-модда






































Время: 0.0297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск